ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.03.2004 й. ПФ-3406-сон "Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.03.2004 й.

N ПФ-3406



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚОНУНЛАР

ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилишга қаратилган қонунлар ва улар асосида қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг оғишмай ижро этилишини таъминлаш, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда давлат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида прокуратура органлари фаолиятини кучайтириш мақсадида:


1. Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокуратуралари тузилмаларида қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунийликни таъминлаш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимлари ташкил қилинсин ҳамда уларга 48 та қўшимча штат бирлиги, шу жумладан марказий маҳкама учун 3 та штат бирлиги ажратилсин.


2. Ҳудудий прокуратураларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунийликни таъминлаш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ҳамда ҳукумат қарорларида баён этилган талаб ва қоидалар ўз вақтида, тўлиқ ижро этилишини назорат қилиш;

асосий қишлоқ хўжалик экинлари (пахта ва ғалла) экиладиган майдонлар мониторингини мунтазам ўтказиб туриш, экин майдонлари маҳсулот ишлаб чиқарувчилар фермер ва ширкат хўжаликлари, туман ва вилоятлар томонидан қабул қилинган ҳамда тасдиқланган шартнома мажбуриятларига мувофиқлигини танлаб текширишлар ўтказиш;

фермер ва деҳқон хўжаликларига ер ажратиш борасида қонунчилик ҳамда меъёрий ҳужжатларда ўрнатилган тартиб бузилишининг олдини олиш комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш, бунда масъул шахслар томонидан хизмат мавқеи суиистеъмол қилинишига, қариндош-уруғчилик ва ошна-оғайнигарчилик муносабатларидан фойдаланиш ҳолларига йўл қўймаслик;

ерлардан қатъий равишда мақсадли фойдаланиш, суғориладиган экин майдонлари муомаладан чиқарилишига йўл қўймаслик, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш бўйича қабул қилинган шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш;

ерлардан мақсадли ва асраб-авайлаб фойдаланишни, уларнинг унумдорлиги сақланиши ҳамда экология нормаларига риоя этилишини таъминлаб келаётган фермер ҳамда деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;

сув ресурсларидан исрофгарчилик билан фойдаланиш, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материалларини ўғирлаб талон-торож қилиш, гидротехника, мелиорация иншоотлари ҳамда қишлоқ хўжалик техникасини ишлатишда хўжасизлик фактларининг олдини олиш чораларини кўриш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, шу жумладан қонунчиликни кенг кўламда тушунтириш йўли билан шундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (Р. Қодиров) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазири (М. Нурмуродов) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг штатлар рўйхатини мазкур Фармонга мувофиқлаштирсинлар.

6. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 10-сон, 113-модда






















































Время: 0.1333
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск