Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.03.2004 й. 118-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 10 мартдаги

118-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (кейинги ўринларда агентлик деб аталади) таркибий ва институционал ўзгартириш масалаларини ҳал қилиш, хизматлар бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга ҳамда автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш учун махсус ваколат берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


2. Агентлик тизимига Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришни норматив-техник таъминлаш республика маркази, "Автодарётранс-илм" касб малакасини ошириш давлат илмий-методик маркази киради.

3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимларининг моддий-техник таъминоти, шунингдек ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш лицензиялар берганлик учун давлат божидан, лицензия бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиққанлик учун йиғимлардан ажратмалар, сузиш воситаларини ҳисобга қўйганлик ва кўрикдан ўтказганлик учун маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


6. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш ва такомиллаштириш шунингдек автомобилда ташувлар ва автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий база шакллантирилишини таъминлаш;

иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг ташувларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш;

автомобиль ва дарё транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, автотранспорт хизматлари сервисини кенгайтириш;

автомобиль ва дарё транспорти соҳасида ягона техника сиёсатини ўтказиш;

автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташишни лицензиялашни амалга ошириш, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилишини назорат қилиш;

автомобиль ва дарё транспортида кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан, транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ташкил этиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига сафарбарлик вазиятида ва фавқулодда вазиятларда автомобиль транспорти махсус бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиришда кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобилда халқаро ташувлар шартларига риоя этилишини назорат қилиш (Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқари);

автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташийдиган автотранспорт воситаларида лицензия карточкаларининг мавжудлигини назорат қилиш;

ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш.

8. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий база шакллантирилишини таъминлаш соҳасида:

автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш ва автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, бошқарув органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан уларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

автомобиль ва дарё транспортидан фойдаланиш соҳасида халқаро шартномаларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашади;

агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа давлатлар маъмуриятлари ва тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

автомобиль ва дарё транспорти, шу жумладан, автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг норматив базасини такомиллаштириш, амалдаги халқаро автомобиль йўлакларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг янгиларини барпо этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун давлат органларига киритади;

вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, дастурлар, шунингдек тармоқларни ривожлантириш бўйича бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг агентлик фаолиятига оид қисмини эксперт баҳолайди ва уларга розилик беради;


б) иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг юк ва йўловчилар ташишга эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилади;

жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари таклифлари асосида ишлаб чиқилган йўловчилар ташишнинг халқаро ва вилоятлараро йўналишларини тасдиқлайди;


в) автомобиль ва дарё транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, автотранспорт хизматлари сервисини кенгайтириш соҳасида:

ташувлар йўналишларини тендер бўйича амалга ошириш механизмларини жорий этади, йўловчиларининг сифатли ва хавфсиз ташилишини таъминлаш учун мақбул шароитларни назарда тутадиган шаҳар, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларида хизмат кўрсатиш ҳуқуқига намунавий контрактларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, тендерлар ташкилотчилари ишини мувофиқлаштиради;

йўловчилар ташиш бўйича шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш юзасидан очиқ тендерларни ташкил этади ва ўтказади;

автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташувлар қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасида автобусларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга риоя этилиши, йўловчилар ташиш йўналишларига хизмат кўрсатиш ҳуқуқига тендер контрактлари шартларини бажариш, ташувчилар томонидан белгиланган графиклар, жадваллар, ташиш тарифларига риоя этилишини тизимли назорат қилишни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда автомобиль ва дарё транспорти хизматлари учун тариф сиёсатини шакллантиради;


г) ягона техника сиёсатини ўтказиш соҳасида:

халқаро нормаларни ҳисобга олган ҳолда автомобилда ва дарёларда ташишлар бўйича фаолиятни тартибга солиш стандартлари, қоидалари, шакллари ва усуллари юзасидан маълумотларнинг ягона ахборот базасини шакллантиради, илмий-техник ишларни олиб боради;

сувда кишиларнинг ҳаёти қўриқланишини ва кемалар сузиши хавфсизлигини таъминлайдиган кемалар ва сузиб юрувчи қурилмаларни лойиҳалаштириш, улардан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш талаблари бажарилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилишни ташкил этади ва амалга оширади;

фойдаланилаётган кемалар ва сузиб юрувчи қурилмаларни ҳисобга олади, таснифлайди, рўйхатдан ўтказади, Регистр қоидалари ва шунингдек кемалар ва сузиб юрувчи қурилмаларни таъмирлашга доир бошқа норматив ҳужжатлар қоидалари бажарилишини назорат қилади;

кемаларга ва сузиш воситаларига кема гувоҳномалари, малака гувоҳномалари, сузишга яроқлилик тўғрисидаги гувоҳномани, нефть, оқова сувлар ва ахлат билан ифлосланишнинг олдини олиш тўғрисидаги гувоҳномани ҳамда Регистр қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни беради;

автомобиль ва дарё транспортида хавфли юклар, қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий контингентлар транзити амалга оширилганда хулосалар беради;


д) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда автомобиль транспортида фаолиятни лицензиялашни, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, лицензиялар реестрини юритади;

д-1) Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш транспортидан ташқари, шаҳар йўловчи, автомобиль ва дарё транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилишини назорат қилишни амалга оширади;

е) автомобиль ва дарё транспортида кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан, транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ташкил этиш соҳасида оммавий касбларга, шунингдек ҳайдовчиликка тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда тармоқ кадрлари малакасини ошириш бўйича базавий ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ж) давлат божхона хизмати органлари вакиллари билан ўзаро ҳамкорликда халқаро автомобилларда ташувларни амалга оширишда рухсат бериш тизимига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

з) автомобилларда ташувлар соҳасида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 146-1, 165, 176-3-моддаларида, 176-4, 198-моддаларининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида белгиланган тартибда протокол тузади.

9. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий бўлимлар, ўзига қарашли бошқа органлар ва муассасалар орқали ҳал этади.



III. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзининг вазифалари ва функцияларини бажариш учун зарур бўлган автомобиль ва дарё транспорти соҳасидаги ахборотни юридик ва жисмоний шахслардан сўраш ва олиш;

лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали ва қисқа муддатли текшириш;

автомобиль ва дарё транспортидан фойдаланиш қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш тўғрисида давлат органларига таклифлар киритиш;

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш транспортидан ташқари, шаҳар йўловчи, автомобиль ва дарё транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилмаганлиги учун айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш ҳақида суд органларига тақдимномалар киритиш;

автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташувлар қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасида автобусларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга риоя этилиши юзасидан назоратда қатнашиш учун шартнома асосида мутахассисларни жалб этиш;

йўловчилар ташишни ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссиялардан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатларини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментларидан ҳамда шаҳар йўловчилар ташиш транспортини бошқариш бўйича махсус ваколатли органлардан йўловчилар ташиш йўналишлари иши масалалари бўйича ахборотларни сўраш ва олиш;

кемалар ва сузиш воситаларидан тўғри фойдаланилиши, уларнинг табелда қайд этилган таъминот ва инвентарь билан бутланганлиги, улар томонидан сузиш ва фойдаланиш хавфсизлиги таъминланиши бўйича қоидалар ва талаблар бажарилиши, кемалар сузадиган йўллар ва кемалар сузадиган вазиятнинг ҳолати устидан назорат қилиш, экипажнинг билимларини текшириш;

кема ҳужжатларининг амал қилиш муддати тамом бўлганда, кемалар малакали экипаж билан бутланмаганда, бортда авария-қутқариш, ёнғинга қарши инвентарь мавжуд бўлмаганда, сузиб юрувчи қурилмаларда одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи нуқсонлар пайдо бўлганда, кемалардан фойдаланиш, ёнғинга қарши ва санитария хавфсизлиги қоидалари талаблари бузилганда кемалар ва сузиб юрувчи қурилмалардан фойдаланишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақиқлаш;

агар сузиш воситаларининг ҳолати сузишнинг ва фойдаланишнинг хавфсизлигини ёки сузиш воситаларининг хавфсиз тўхтаб туришини таъминламаса, улардан фойдаланишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақиқлаш;

хавфсиз сузиш шароитларини, одамларнинг ҳаёти муҳофаза қилинишини, ички сув йўлларида юкларнинг ишончли ташилишини, кемаларнинг ифлосланишининг олдини олишни таъминловчи сузиш воситаларига қўйиладиган техник талабларни белгилаш, ушбу талаблар бажарилишини техник назорат қилиш, сузиш воситалари таъмирланаётган даврда чиқариладиган Регистр қоидалари асосида уларни таснифлаш, кўрикдан ўтказиш ва назорат қилиш;

хорижий ва миллий юк ва йўловчилар ташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг автомобиль ва дарё транспорти соҳасидаги халқаро шартномалари асосий шартлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Агентлик ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат маҳаллий ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.

Агентлик, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.


12. Агентлик ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



IV. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.

Бошлиқнинг икки нафар ўринбосари бўлади, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган.

Агентлик бошлиғи мақомига кўра вазирга, бошлиқ ўринбосарлари  вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.


14. Агентлик бошлиғи:

якка бошчилик асосида агентлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ходимларнинг тасдиқланган чекланган сони ва таъминот харажатлари сметаси доирасида марказий аппарат ва ҳудудий бўлимлар тузилмасига ўзгартиришлар киритади;

марказий аппарат ходимларини ва агентликнинг ҳудудий бўлимлари, агентлик тизимига кирувчи ўзига қарашли органлар ва муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Бошлиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


15. Агентликда Бошлиқ (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Агентлик бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

таркибий ва институционал қайта ўзгартириш масалаларини ҳал этишни давом эттириш, хизматлар бозори шаклланиши ва ривожланишига ҳамда автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигига кўмаклашиш, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳолининг юк ва йўловчилар ташишга эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш, автомобиль ва дарё транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Агентлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари бошлиқнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бошлиқ ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда бошлиқ пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.

16. Ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини агентлик томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.

Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига кўра агентлик бошлиғи томонидан тайинланадилар.


17. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2004 йил, 10-сон, 120-модда.





























































Время: 0.1365
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск