ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2018 й. 331-сон "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2018 й.

N 331




ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

ВА СПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти негизида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (кейинги ўринларда Университет деб аталади) ташкил этилганлиги;

Университет жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий ва ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, шунингдек, соҳа мутахассисларини ўқитиш ҳамда тайёрлашнинг илғор усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича республиканинг базавий олий таълим, илмий-тадқиқот ҳамда илмий-методик муассасаси ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги халқаро стандартлар ва кадрлар тайёрлашнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда тегишли йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш, университетнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш;

ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий қилиш, ёшларнинг сифатли олий таълим олишларига кенг имкониятлар яратиш учун юқори даражада касбий педагогик маҳоратга эга бўлган ҳамда спорт соҳасида юқори натижаларни қайд этган малакали, амалий иш тажрибасига эга бўлган халқаро тоифадаги спорт усталари ва тренерларини таълим жараёнига кенг жалб этиш;

талабаларнинг мустақил тайёргарлигини чуқурлаштиришни ҳисобга олган ҳолда назарий ва амалий машғулотларни янада оптималлаштириш, иш берувчилар эҳтиёжидан ҳамда спортда юқори натижаларни қайд этиш талабларидан келиб чиқиб, уларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган ўқув режаларини, дастурлар ва ўқув-методик материалларни ўқув жараёнида қўллаш;

ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар, шу жумладан, хорижий адабиётлар фондини ва спорт соҳасига оид таълим ресурсларини мунтазам янгилаб бориш, ўқитишнинг инновацион методларини ривожлантириш, ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш, талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларнинг спорт фаолиятига оид халқаро ахборот ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, амалиёт, стажировка ўташ тартибини такомиллаштириш;

тизимли асосда педагогик ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, спорт муаммоларини қамраб олган илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни қўллаб-қувватлаш, таълим жараёнига хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш, шунингдек, таянч докторантлар, докторантлар ҳамда талабаларнинг академик алмашинувини таъминлаш бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасалари, таҳлилий, тадқиқот марказлари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш;

Университетнинг халқаро рейтинги ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида чет эл фуқаролари учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш, спорт фаолиятига оид ижобий халқаро тажриба натижаларидан таълим жараёнида фойдаланиш, назарий ва амалий билимларнинг спортда бошқарув соҳаси ва тренерлик фаолиятида қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини спорт ташкилотлари, ихтисослашган спорт таълим муассасалари, спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг бошқарув органлари билан фаол ҳамкорлик орқали таъминлаш;

Университетнинг мавжуд моддий-техника базаси имконияти доирасида қўшимча пулли хизматлар (ижара, пулли ўқув курслари)ни йўлга қўйиш орқали бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилишни кенгайтириш, истеъдодли ёшларни саралаб олиш (селекция) ҳамда республика ва халқаро спорт мусобақаларида олимпия ва миллий спорт турлари бўйича талабалар спорт клублари ҳамда жамоаларини ташкил этиш.


3. Қуйидагилар:

2018-2021 йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг кадрлар тайёрлаш борасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш, муаммоларни аниқлаш, ҳар бир спорт тури бўйича спортчилар ва жамоаларнинг тайёргарлик тизими динамикасини ҳамда ривожланиш истиқболларини белгилашга кўмаклашиш мақсадида Университет тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ходимларнинг умумий чекланган сони 16 кишидан иборат бўлган Спортчиларнинг техник-тактик, психофизиологик ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича махсус илмий лаборатория (кейинги ўринларда лаборатория деб аталади) ташкил этилсин.


6. Қуйидагилар лабораториянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

спортчиларнинг техник-тактик, психофизиологик ҳолатини ва уларнинг жисмоний тайёргарлигини ўрганиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;

спортчиларнинг турли даражадаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиши учун спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг ўқув-методик тайёргарлигини такомиллаштириш, юқори малакали спортчилар ва захира спортчиларнинг ўқув-машғулот йиғинлари ўтиши даврида комплекс илмий тадқиқотлар ўтказиш;

спортчиларнинг тайёргарлигини (жисмоний, техник-тактик, функционал, психологик) ҳар томонлама таҳлил қилиш ва моделлаштириш;

машғулот юкламаларини таҳлил қилиш, кутилаётган спорт натижаларига эришишга қаратилган спорт тайёргарлигини режалаштириш ва дастурлаш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий-техник ахборотларни тўплаш, жисмоний тарбия соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини аниқлаш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида янги методикалар ва технологияларнинг илмий экспертизасини ташкил этиш ҳамда уларни амалиётда қўллаш мумкинлиги тўғрисида хулосалар бериш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш;

профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, тренерлар, спортчилар ва бошқа мутахассислар учун илмий-методик, ўқув-методик адабиётлар нашр этиш.


7. Белгилансинки:

лабораториянинг илмий ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартибига мувофиқ амалга оширилади;

лаборатория буюртмачи ташкилотларнинг буюртмаларидан келиб чиқиб, спорт соҳасидаги илмий-амалий тадқиқот ишларини шартнома асосида, буюртмачи ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширади.


8. Белгилансинки, Университет Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


9. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги:

бир ой муддатда Университетнинг уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

2018 йил 1 августга қадар зарур ўқув режалари ва дастурлари, ўқув-методик материаллар ва қўлланмалар ишлаб чиқилишини ҳамда улар Университетнинг кафедраларига етказилишини таъминласин;

2018 йил 1 сентябрга қадар Университетнинг бўлимлари, факультетлари ва кафедраларини юқори малакали мутахассислар ҳамда профессор-ўқитувчи кадрлар билан таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Университетнинг янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган бино ва иншоотлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши ва қурилиш-монтаж ишлари сифатли бажарилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини таъминласин.


11. Белгилаб қўйилсинки, Университетни сақлаш харажатлари 2018 йилда "Таълим" соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2019 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.


12. Қуйидагилар Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


13. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исроилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 майдаги

331-сон қарорига

2-ИЛОВА



2018-2021 йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия

ва спорт университетининг кадрлар тайёрлаш борасидаги

фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

        

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Ижро учун

масъуллар


I. ЎҚУВ-МЕТОДИК АДАБИЁТЛАР ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

1.

2018-2019 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бакалаврлар тайёрлаш бўйича таълимнинг сиртқи шаклига қабул квоталарини шакллантириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш.

2018 йил

II чорак

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

2.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўқув режалари ва дастурлар, ўқув-методик адабиётларни ҳамда электрон-таълим ресурсларини яратиш ва такомиллаштириш, таълим жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш бўйича жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасалари фаолиятини илмий-методик таъминлаш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

3.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тегишли йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича ўқув режалари ва дастурларни, ўқув-методик адабиётларни ҳамда бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2018 йил

III чорак

Ўзбекистон давлат жисмоний

тарбия ва спорт университетининг

бюджетдан ташқари маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

II. ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА АСОСИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА ТАЪЛИМ ВА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР

СОҲАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

4.

Фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқотлар ўтказиш, жисмоний тарбия ва спортнинг истиқболли йўналишлари бўйича илмий мактабларни ривожлантириш, етакчи хорижий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

5.

Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги фундаментал, амалий, инновацион, ёшлар лойиҳалари ва халқаро грантлар танловларида университетнинг фаол иштирокини таъминлаш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

6.

Хорижий таълим муассасалари ва спорт ташкилотлари ҳамкорлигида жисмоний тарбия ва спортнинг муаммолари, ютуқлари ҳамда истиқболларини ўрганишга бағишланган халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларни ташкил этиш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

7.

Спорт турлари бўйича федерациялар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари билан илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.

Таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиларнинг илмий-тадқиқот мавзуларида спорт ташкилотларининг муаммоларини қамраб олинишига эътибор қаратиш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

8.

Институционал ҳамкорлик (хорижий таълим муассасалари, спорт ташкилотларига аъзолик) - хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик миқёсини кенгайтириш, шу жумладан бакалаврлар, магистрлар, илмий изланувчилар, профессор-ўқитувчилар учун малака алмашинув дастурларини тузиш. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича нуфузли хорижий таълим муассасалари билан академик алмашинув дастурларини ривожлантириш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

9.

Хорижий етакчи жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув методик материалларни кенг жорий этиш.


2018 йилдан

бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

10.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида янги авлод ўқув қўлланмаларини яратиш ва олий таълим тизимига кенг жорий этиш, таълим муассасасини замонавий ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, жумладан, энг янги хорижий адабиётларни сотиб олиш ва таржима қилиш негизида ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш.


2018 йилдан

бошлаб доимий

Ўзбекистон давлат жисмоний

тарбия ва спорт университетининг

бюджетда ташқари маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

III. ИЛМИЙ САЛОҲИЯТНИ ОШИРИШ ВА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИШЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

11.

Илмий-педагогик кадрлар таркибини истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар билан тўлдириб бориш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

12.

Илғор инновацион ва илм-фан ютуқларига хизмат қиладиган лойиҳалар ва ишланмаларни амалга ошириш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

13.

Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва уни амалиётга жорий этиш мақсадида қуйидаги махсус лабораторияларни ташкил қилиш:

Тиббий-биологик муаммоларни ўрганиш лабораторияси;

Психо-физиологик муаммоларни ўрганиш лабораторияси;

Педагогика муаммоларини ўрганиш лабораторияси.


2018 йил

2019 йил

2020 йил

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

14.

Университет ва Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларини замонавий техника воситалари ва махсус лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

15.

Ривожланган хорижий мамлакатларда фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ва фан доктори (Doctor of Science) тайёрлаш тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда фалсафа доктори ва фан докторларини тайёрлаш, юқори илмий-услубий ва амалий аҳамиятга эга монография ва илмий мақолалар тайёрлаш ҳамда уларни нуфузли хорижий илмий журналларда чоп этишни таъминлаш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

Ўзбекистон давлат жисмоний

тарбия ва спорт университетининг

бюджетдан ташқари маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

16.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида янги авлод ўқув-услубий адабиётларини нашр этишга тайёрлаш, бунда янги авлод ўқув адабиётларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида фойдаланилаётган тегишли адабиётларнинг танқидий таҳлили асосида яратиш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

Ўзбекистон давлат жисмоний

тарбия ва спорт университетининг

бюджетдан ташқари маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

17.

Университет ва Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари илмий-педагогик салоҳиятини мустаҳкамлаш, таълим жараёнларини замонавий ахборот-услубий материаллар ва ўқув адабиётлар билан таъминлаш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

Ўзбекистон давлат жисмоний

тарбия ва спорт университетининг

бюджетдан ташқари маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

18.

Университетнинг илмий-педагогик кадрлари фаолиятини танқидий ўрганиш, ўқув ва илмий-тадқиқот ишларини қайта кўриб чиқиш.

2018 йил

III чорак

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

19.

Университетга тиббиёт ва ижтимоий-гуманитар соҳадаги илмий-педагог кадрларни жалб қилиш, спорт психологияси, спорт менежменти ва спорт социологияси йўналишларида илмий-тадқиқотларни ҳамда диссертация ҳимояларини ташкил этиш.


2018 йилдан

бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

20.

"Устоз ва шогирд" анъаналари асосида университетда илмий мактаблар яратиш ишларини йўлга қўйиш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

21.

Университет билан спорт ташкилотлари интеграциясини таъминлаш, спорт ташкилотларининг долзарб муаммолари мавзусида илмий-тадқиқот ишлари бажарилишини йўлга қўйиш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

22.

Иқтидорли талабаларни аниқлаш ва танлаш, уларни магистратура босқичида таълим олиши ҳамда таянч докторантурада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши бўйича узлуксиз тизимни йўлга қўйиш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

23.

Университет илмий-педагог ходимлари томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар негизида "Фан спортга" илмий-назарий журнали фаолиятини такомиллаштириш ва оммалаштириш чораларини кўриш.

2018 йил

II чорак

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

24.

Фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар ўтказиш, жисмоний тарбия ва спортнинг истиқболли йўналишларини белгилаш.

2018 йил

III чорак

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

25.

Университетнинг мутахассислик кафедралари негизида жойларда оммавий спортни ривожлантириш муаммоларини ўрганувчи гуруҳлар ташкил қилиш ва мавжуд муаммолар ечими юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


2018 йил III чорак

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

IV. КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

26.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини замонавий ўқув-услубий таъминот ва инновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш.


2018 йилдан

бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази

27.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув машғулотларини олиб боришга тренерлик курсларини муваффақиятли якунлаган профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчилар ҳамда чет эл ва халқаро грантлар асосида хорижий мутахассисларни жалб этишни кенгайтириш.


2018 йилдан

бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази

28.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида педагог кадрларни ва тренерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари бўйича замонавий талаблар ва халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда малака талабларини, ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш.


2018 йил

III чорак

-

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази

29.

Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

30.

Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг кадрлар тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

31.

Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларини халқаро стандартлар даражасига мос юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

V. ФАН ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЎРТАСИДА ЎЗАРО

ҲАМКОРЛИК ВА ИНТЕГРАЦИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

32.

Инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида бакалавриат ва магистратура босқичи талабаларини жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, республика спорт федерациялари ва уюшмаларида амалиёт ўташларини кенгайтириш ҳамда уларнинг битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари ҳимоясини ташкил этиш.

2018 йилдан

бошлаб доимий

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

33.

Спорт соҳасидаги реал истеъмолчилар талабларини эътиборга олган ҳолда малака талаблари тузилмаси ва мазмуни бўйича лойиҳалар тайёрлаш.


2018 йил

II чорак

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

34.

Кадрлар буюртмачилари бўлган ташкилотлар билан корпоратив ҳамкорликни мустаҳкамлаш асосида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари сифатини кўтариш.


2018 йил

II чорак

-

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 май














































Время: 0.0091
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск