ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2018 й. 340-сон "Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига Жиззах вилоятининг ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш" лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.05.2018 й.

N 340



"ЗАРАФШОН ДАРЁСИ СУВИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲИСОБИГА ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИНИНГ ИЧИМЛИК

СУВИ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ ЯХШИЛАШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах вилояти аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 майдаги ПҚ-3695-сон қарорини бажариш, шунингдек, "Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига Жиззах вилоятининг ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш" лойиҳасини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах вилояти аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 майдаги ПҚ-3695-сон қарорига мувофиқ:

2018-2020 йилларда "Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига Жиззах вилоятининг ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш муддатлари белгилангани;

лойиҳани марказлаштирилган манбалардан капитал қўйилмалар лимитлари ҳисобидан молиялаштириш белгилангани;

лойиҳанинг ижтимоий аҳамиятини инобатга олиб, лойиҳа харажатларини оптималлаштириш, шу жумладан республикада ишлаб чиқариладиган полиэтилен қувурлар, қурилиш ва ёқилғи-мойлаш материалларини етказиб бериш бўйича чоралар кўриш вазифаси топширилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги буюртмачи;

"Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш" ДУК бош лойиҳачи;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибий бўлинмалари бош пудратчи ташкилот этиб белгилансин.


3. 2018 йил 31 декабргача бўлган муддатда истисно тариқасида, лойиҳани амалга ошириш доирасида бир вақтнинг ўзида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва бир босқичли лойиҳалаштириш билан биргаликда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги "Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш" ДУК билан биргаликда 2018 йил 1 декабргача бўлган муддатда лойиҳа юзасидан техник-иқтисодий ҳисоб-китоб ишлаб чиқилишини ва унинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКка экспертизадан ўтказишга киритилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда лойиҳани қатъий тасдиқланган муддатларда амалга оширишга доир тармоқ жадвали икки ҳафта муддатда ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан белгиланган тартибда келишилишини таъминласин.


5. Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда:

ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг буюртманомалари асосида объектларни қуриш учун ер участкалари ажратилишини ва лойиҳа-қидирув ишларини бажариш юзасидан архитектура-режалаштириш топшириғи тайёрланишини;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган дастлабки рухсат берувчи ҳужжатлар икки ҳафта муддатда берилишини таъминласин.


6. Лойиҳани амалга ошириш доирасида буюртмачи қурилишга ер участкалари ажратиш мақсадида ерлар олиб қўйилиши муносабати билан дарахтлар ва бутазорлар кесилиши учун зарарни қоплаш ва компенсация тўлашдан озод этилсин.


7. "Ўзбекэнерго" АЖ лойиҳани амалга ошириш доирасида ўз маблағлари ҳисобидан ташқи электр таъминоти инфратузилмаси қурилиши ва объектларнинг унга уланишини, шунингдек, объектларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ электр энергияси узлуксиз етказиб берилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ раиси А.С. Султонов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Ўзқурилишматериаллари" АЖ билан биргаликда пудрат ташкилотларига лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ҳажмларда республикада ишлаб чиқариладиган полиэтилен қувурлар, қурилиш ва ёқилғи-мойлаш материаллари етказиб бериш бўйича бир ҳафта муддатда лойиҳа харажатларини оптималлаштириш чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришда сифат талабларига риоя этилиши бўйича тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.


10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев ва Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 май










































Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск