ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2018 й. 343-сон "Хавфсиз шаҳар" лойиҳасини амалга ошириш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирлар ва ягона технологик ёндашувни ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2018 й.

N 343



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



"ХАВФСИЗ ШАҲАР" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ВА ЯГОНА ТЕХНОЛОГИК

ЁНДАШУВНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, "Хавфсиз шаҳар" лойиҳасини амалга ошириш борасида ягона технологик ёндашувни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг аниқ босқичларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

Вазирлар Маҳкамасининг "Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 ноябрдаги 939-сон ва "Самарқанд шаҳрида "112" ягона рақами орқали шошилинч оператив хизматларни чақириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида" 2017 йил 5 декабрдаги 966-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилаётган "Хавфсиз туризм" ҳамда "Самарқанд шаҳридаги 112 ягона навбатчилик-диспетчерлик хизмати" лойиҳалари ҳамда Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишларини махсус автоматлаштирилган техник фото ва видеофиксация воситалари ёрдамида қайд қилиш тизими "Хавфсиз шаҳар" аппарат-дастурий комплексини (кейинги ўринларда "Хавфсиз шаҳар" АДК деб аталади) яратиш лойиҳасининг ажралмас қисми ҳисобланади;

"Хавфсиз туризм" ва "Самарқанд шаҳридаги 112 ягона навбатчилик-диспетчерлик хизмати" лойиҳаларининг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари "Хавфсиз шаҳар" АДК бош техник топшириғига мувофиқ амалга оширилади;

"Хавфсиз шаҳар" АДК томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси учун жисмоний ва юридик шахсларнинг харажатлари маълумотларни узатиш тизимлари ускуналари ва видеофиксация воситаларининг эгалари ёки уларни балансида сақловчиларнинг маблағлари ҳисобидан қопланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, шунингдек, халқаро консалтинг компаниясини жалб этган ҳолда:

"Хавфсиз шаҳар" тизимини яратиш ва янада ривожлантириш бўйича янги концепциянинг келишилган лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарори билан ташкил қилинган "Хавфсиз шаҳар" аппарат-дастурий комплекси лойиҳасини амалга оширишни мувофиқлаштириш комиссиясига жорий йил 1 октябргача бўлган муддатда киритилишини таъминласин;

"Хавфсиз шаҳар" АДКни яратиш ва ривожлантириш бўйича бош техник топшириқни жорий йил 1 декабргача бўлган муддатда ишлаб чиқсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда "Хавфсиз шаҳар" АДКни яратиш бўйича бош техник топшириқ тасдиқлангандан сўнг икки ой муддатда:

"Хавфсиз ҳудуд", "Хавфсиз туризм", "Хавфсиз дам олиш", "Самарқанд шаҳридаги 112 ягона навбатчилик-диспетчерлик хизмати", "Хавфсиз транспорт" лойиҳаларини амалга ошириш дастурини тасдиқласин;

кузатув воситаларини лойиҳалаштириш, ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан видеокузатув соҳасидаги фаолиятни йўлга қўйиш ишларини тартибга солиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


4. Зарурат бўлганда, "Хавфсиз шаҳар" АДКни жорий қилиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида истисно тариқасида, маълумотлар узатиш тизимларининг ускуналари ва видеокузатув объектларида ўрнатилган видеофиксация воситалари истеъмол қиладиган электр энергияси учун тўловни уланган электр ускунанинг қуввати бўйича суткасига 24 соат ишлашидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш имконини берадиган тартибни жорий қилишга рухсат берилсин.


5. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.И. Ахмедхаджаев ва Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 май









































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск