ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2018 й. 346-сон "Маъмурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг ижросини ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомни ҳамда мажбурий жамоат ишлари турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2018 й.

N 346



МАЪМУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИ

ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИНГ ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ҲАМДА

МАЖБУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИ ТУРЛАРИНИНГ

РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексида белгиланган мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг ижросини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг ижросини ташкил этиш тартиби ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Мажбурий жамоат ишлари турларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 майдаги

346-сон қарорига

2-ИЛОВА



Мажбурий жамоат ишлари турларининг

РЎЙХАТИ

    

Т/р

Иш турлари

Иш мазмуни

1.

Шаҳарлар, туманлар, посёлкалар, дам олиш зоналари, спорт ва болалар майдончалари, тарихий-архитектура ёдгорликлари, қабристонларни ободонлаштириш.

Ирригация тармоқларини ётқизиш ва тозалаш; ҳудудларни тозалаш, қишки йиғиштиришлар: супуриш ёки қор кураш, яхмалакни йўқ қилиш, қорни ва қор-музни кўчириш; ёзги йиғиштириш: ҳудудларни супуриш ва ахлатларни тўплаш; ҳовли-жой ҳудудини қўл билан йиғиштириш: намлаб супуриш ва зиналарни ювиш, деразаларни ювиш, даҳлизга чиқишдаги майдончани супуриш ва ювиш; ишлаб чиқариш ҳудудларини йиғиштириш; йўлларни, айланма кўприк ва кўприкларни таъмирлаш* ва қуриш*; ҳудудларни кўкаламзорлаштириш; ўтказилган дарахтларни парвариш қилиш (суғориш, шакл бериш, ўриш, органик ва маъданли ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш); электр таъминоти объектлари билан боғлиқ бўлган ишлар (электр тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланиш*); сув таъминоти объектлари (сув қувурлари тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланиш*); дам олиш зоналари, спорт ва болалар майдончалари, тарихий-архитектура ёдгорликлари, қабристонларни ободонлаштириш.

2.

Қурилиш-монтаж ишлари

Болалар майдончалари ва спорт объектлари, чўмилиш ҳовузлари, мактаблар, касалхоналар ва бошқа объектлар* қуриш.

3.

Юк ортиш-тушириш ишлари

Вагонлар, автомашиналардан юк тушириш; вагонларга, автомашиналарга юк ортиш, омборларда ишлаш.

4.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ишлар

Касалхона ва бошқа тиббиёт муассасаларининг бинолари ва ҳудудларига хизмат кўрсатиш бўйича ишлар (фаррошлар, санитарлар, ҳовли-ҳудуд тозаловчилари, боғбонлар, қоровуллар, техник ходимлар)*.

5.

Халқ таълими тизимидаги ишлар

Таълим муассасаларининг бинолари ва ҳудудларига хизмат кўрсатиш бўйича ишлар (фаррошлар, ҳовли-ҳудуд тозаловчилари, боғбонлар, қоровуллар, техник ходимлар)*.

6.

Мева-сабзавот базаларидаги ишлар

Мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш ва идишларга жойлаштириш, идишларни тузатиш, ортиш, тушириш.

7.

Агросаноат комплексидаги мавсумий ишлар

Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари (мева-сабзавот маҳсулотларини йиғиштириш**, пахта териш**, экинларни ўташ**, чорва озуқаси тайёрлаш, чорва моллари боқиш ва бошқалар).

8.

Иккиламчи хомашёларни тайёрлаш ва топшириш бўйича ишлар

Макулатура, шиша идишлар, ишлатилган шиналар, иккиламчи полимерлар, иккиламчи металл буюмларни тўплаш ва шу кабилар.

     

Изоҳлар.


1. Малака ва касбий кўникмаларга эга бўлмаган маҳкумлар фақат (*) билан белгиланган ёрдамчи ишларга жалб қилинади;


2. Вояга етмаганлар (**) белгиси қўйилган ишларга жалб этилмайди;


3. Ишларни бажариш учун тегишли малака талаб этиладиган айрим иш турларига зарур малакага ва касб-ҳунар кўникмаларига эга бўлган маҳкумлар жалб қилиниши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 май













































Время: 0.0035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск