язык интерфейса

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2018 й.

N ПҚ-3737




ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТИКА

ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР

УНИВЕРСИТЕТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Жаҳон ахборот макони глобаллашувининг кучайиши оммавий ахборот воситалари соҳасида дунёда содир бўлаётган воқеаларга тез ва мос равишда муносабат билдириш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик қайта ўзгаришлар ҳақида республика аҳолисини, дунё ҳамжамиятини ўз вақтида ва холисона хабардор қилиш тизимини такомиллаштириш масаласи энг долзарб вазифалардан бирига айланиб бормоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг ривожланиши, давлат ва нодавлат даврий босма нашрлар, телерадиостудиялар, таҳририят-матбаа комплексларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ўсиши, фуқаролик жамияти институтлари, реклама агентликлари, ахборот хизматлари, медиа коммуникация, интернет журналистикасининг шаклланиши рақобатбардош, янгича шарт-шароитларда ишлай оладиган журналист кадрларни тайёрлаш заруратини тақозо этмоқда.

Жамиятимиз ҳаётида демократик принципларни мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ва таъсирчан омил ҳисобланади. Бу борада чинакам миллий журналистика мактабини шакллантириш, хусусан, нодавлат оммавий ахборот воситаларини, ахборот ва Интернет тармоғидаги таҳлилий сайтларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Бугунги кунда юртимизда 1500 дан зиёд оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг барчасига юқори малакали кадрлар зарур. Бироқ, мамлакатимизда бундай кенг кўламли вазифани ҳал этадиган таянч олий таълим муассасаси мавжуд эмас.

Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳозирги тез ўзгараётган глобаллашув даврида журналистиканинг ўзига хос хусусиятлари, тарихий тараққиёти, бугунги ҳолати ва истиқболи билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиш, бу борада олиб борилаётган илмий- тадқиқот ва ижодий ишлар самарадорлигини таъминлаш ҳамда ушбу соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг сифатини тубдан ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети (кейинги ўринларда Университет деб юритилади) ташкил этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Университет оммавий ахборот воситалари соҳаси учун журналист кадрлар, шу жумладан, юқори малакали, бир неча хорижий тилларни мукаммал биладиган халқаро журналистлар ҳамда илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, республикада медиатаълим тизимини яратиш, соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, мазкур йўналишларда илмий ва ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.


3. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

журналистика соҳасини, унинг ўзига хос хусусиятлари, илмий-назарий, фалсафий-эстетик асослари, замонавий медиатехнологияларни чуқур ўзлаштирган, юқори малакали журналист кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;

мамлакатимизнинг оммавий коммуникация ва журналистика соҳасида эришган ютуқлари, хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибаси ва ҳудудларда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситаларининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, тегишли йўналишлар ҳамда мутахассисликлар бўйича ўқув-услубий адабиётларни яратиш, шунингдек, ўқув жараёнига замонавий ахборот технологияларини ва масофадан ўқитиш усулларини жорий этиш;

журналистика соҳаси таълимини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий технологияларни жорий қилишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида педагогика соҳасидаги етакчи республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

истиқболли ёш битирувчиларни хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларининг магистратура ва докторантурасида таълим олиш учун мунтазам юбориш орқали Университетнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;

республика оммавий ахборот воситалари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий-методик базасини шакллантириш ва ўқув-методик раҳбарликни амалга ошириш.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

2018-2021 йилларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ривожлантириш чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирига, зарур ҳолларда, Университет тузилмасига олий таълим муассасаси учун белгиланган нормативларга мувофиқ ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. 2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қайд этилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсияси асосида Университетнинг тегишли таълим йўналишлари бўйича абитуриентларни олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш кириш тест синовлари билан бир қаторда уларнинг касб лаёқатини аниқлашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон (ёзма ва суҳбат шаклида) ўтказиш орқали амалга оширилади;

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида "Журналистика (фаолият турлари бўйича)" таълим йўналиши ва унинг негизидаги магистратура мутахассисликлари, шу жумладан, "Олий журналистика курслари" бўйича қабул тўхтатилади ҳамда ушбу таълим йўналиши ва унинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабалар ўқишни битиргунларига қадар мазкур олий таълим муассасаларида ўқишини давом эттирадилар;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Университетга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига Университетнинг сиртқи таълим шакли бўйича қабул квоталарини шакллантириш юзасидан бир ой муддатда таклиф киритсин.

Қайд этилсинки, сиртқи таълим шакли бўйича қабул квоталари 2018/2019 ўқув йилида Университет бакалавриат таълим йўналишлари учун белгиланган қабул квоталарининг ўттиз фоизигача бўлган миқдорда белгиланади.


7. Белгилансинки, Университет учун бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:6,0 нисбатда ўрнатилади ва Университет профессор-ўқитувчиларининг базавий лавозим маошлари миқдорига ўттиз фоиз устама қўшиб ҳисобланади.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда Университет уставининг давлат рўйхатидан ўтказилиши чораларини кўрсин;

2018 йил 15 июнга қадар Университетнинг бўлимлари, факультетлари ва кафедраларини шакллантиришни, тасдиқланган тузилмага мувофиқ профессор-ўқитувчилар таркибини юқори малакали, таълим тизимида замонавий билимларга, шунингдек, амалий иш тажрибасига эга мутахассислар билан тўлдирилишини, профессор-ўқитувчиларнинг касбий маҳорати ва даражасини узлуксиз ошириш учун шароитлар яратилишини, ўқув жараёнига юқори малакали хорижий олимлар, профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар кенг жалб этилишини таъминласин;

2018 йил 15 июлга қадар журналистика соҳасида кадрлар тайёрлашга оид илғор хорижий тажриба асосида ўқув режалари ва фан дастурлари, ўқув-методик материаллар ва қўлланмалар ишлаб чиқилишини ва кафедраларга етказилишини таъминласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда талабаларнинг малакавий амалиётларини белгиланган тартибда миллий, шунингдек, илғор хорижий оммавий ахборот воситалари базасида ташкил этиш чораларини кўрсин;

Университетнинг бошланғич фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида унинг бино ва иншоотларини жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш (мебеллар, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ва бошқа моддий-техника воситалари) учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдалансин.


9. Университет кадрлар буюртмачилари рўйхати ва уларга бириктириладиган талабалар сони 4-иловага ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг амалиёт ўташ объектларига бириктирилиши 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


10. Қуйидагилар Университетда юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кадрлар буюртмачиларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

корхона ва ташкилотлар объектларида талабаларнинг амалиётини ташкил қилиш ва "устоз-шогирд" тизими асосида ўталишини таъминлаш ҳамда талабаларни ишлаб чиқаришнинг янги меъёрий ҳужжатлари, замонавий ахборот дастурий таъминот маҳсулотлари билан яқиндан таништириш;

ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларидан тайинланган малакавий амалиёт раҳбарларига асосий иш жойидан қўшимча иш ҳақларини тайинлаш;

манфаатдор вазирлик ва идоралар тасарруфидаги бошқармалар ва уларнинг таркибидаги корхона ва ташкилотлардан малакали, тажрибали мутахассисларни таълим жараёнида иштирокини таъминлаш;

корхона ва ташкилотларда профессор-ўқитувчиларнинг стажировкалари учун шарт-шароитлар ҳамда кафедраларнинг филиалларини ташкил этиш ва амалий машғулотлар ўтиш имкониятини яратиш. Кадрлар буюртмачилари талаба билан ўқишни битирганидан сўнг 5 йил ишлаб бериш мажбуриятини белгиловчи шартнома тузиш орқали унинг базавий тўлов контрактини 2-босқичда камида 50 фоиз, 3-босқичда камида 75 фоиз ва 4-босқичда 100 фоиз миқдорда тўлаб бериши мумкинлиги қайд этилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Университетнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларини хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига малакасини ошириш ва докторантурага юбориш, талабаларнинг малакавий амалиёт ўташини мунтазам ташкил этсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Университетда журналистика соҳаси бўйича илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш очиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


13. Қуйидагилар Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Марказ-5, 88-уйда жойлашган Юнусобод дизайн касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга Университетга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Юнусобод дизайн касб-ҳунар коллежининг ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Университет биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Университетни онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилмаси билан таъминлаш, шунингдек, Интернет ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чораларини кўриш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда Университетнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини 2019 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилиши бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Университетни сақлаш харажатларини 2018 йилда ижтимоий соҳа бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида ажратишни, 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин;

Университетга 2 та, шу жумладан, 1 та хизмат ва 1 та махсус енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ой муддатда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Васийлик кенгашининг таркибини тасдиқласин;

Университетнинг моддий-техника базасини яратиш, шу жумладан, талабалар турар жойини қуриш ва жиҳозлаш, кичик босмахона ва ўқув телестудияси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур чоралар кўрсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 майдаги

ПҚ-3737-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон журналистика ва оммавий

коммуникациялар университетининг

ТУЗИЛМАСИ

    

 

 

Университет кенгаши

 

Ректор

 

Васийлик кенгаши


 

 

 

 

 

 

 


 




Ўқув ва тарбиявий

ишлар бўйича

проректор

 

Илмий ишлар ва инновациялар

бўйича проректор

Бухгалтерия

 


Мониторинг ва ички

назорат бўлими















 



 

 

 

 


 



Ўқув-услубий бўлим

 


Илмий-тадқиқотлар,

инновациялар ва илмий-

педагогик кадрлар

тайёрлаш бўлими

Режа-молия бўлими


Ходимлар бўлими












 




Магистратура

бўлими


Ишлар бошқармаси


Таълим сифатини назорат қилиш бўлими








Иқтидорли талабаларнинг

илмий тадқиқот ишларини

ташкил этиш бўлими


 



 

 




"Маънавият ва

маърифат" бўлими

Техник фойдаланиш ва

хўжалик бўлими


1 ва 2-бўлимлар









Халқаро ҳамкорлик бўлими




Ахборот-ресурс

маркази

Ўқитишнинг техник

воситалари бўлими


Юрисконсульт






 




Ахброт технологиялари

маркази




Факультетлараро умумтаълим

кафедралари

 

Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими


Қайта тайёрлаш ва малака ошириш мракази*







Таҳририй-нашриёт бўлими*


 






Бош муҳандис



Талабалар турар

жойи

 



 

 


 

Девонхона ва архив


Факультетлар


Интернет журналистикаси

ва ижтимоий тармоқлар

Босма оммавий ахборот воситалари ва ноширлик иши


Телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар

Халқаро журналистика,

жамоатчилик билан алоқалар





кафедралар

кафедралар

кафедралар

кафедралар




 



 

             

Университет (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг умумий чекланган сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.


*) Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сақланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 майдаги

ПҚ-3737-сон қарорига

2-ИЛОВА



2018-2021 йилларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий

коммуникациялар университетини ривожлантириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

             

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми

Муддати

Молиялаштириш

манбаи

Масъуллар

I. УНИВЕРСИТЕТДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ, ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ

ҲАМДА ЗАМОНАВИЙ БИЛИМЛАРГА ЭГА КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ,

ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

1.

Университет устави, факультетлар ва кафедраларнинг тегишли ҳужжатларини шакллантириш.

1. Университет уставини ишлаб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.


2. Юқори малакали кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга йўналтирилган факультет, бўлим ва кафедралар ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил июнь

-

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети

2.

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари талабаларининг фанлардан назарий билим, амалий кўникма ва малакаларини давлат таълим стандартлари, малака талаблари даражасида эгаллаши ҳамда чет тилларини мукаммал билиши учун амалий машғулотлар ҳамда малака амалиётлари тегишли тармоқнинг муайян ташкилотларида ўтказилишини ташкил этиш.

1. Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари хусусиятидан келиб чиқиб, уларда таълим олаётган талабалар контингентини тегишли ташкилотларга бириктириш ва шартномалар тузиш.


2. Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талаблари, ўқув режаси, фан дастурлари ҳамда ўқув адабиётларини соҳанинг назарий ва амалий муаммоларидан, илғор хорижий тажрибалардан ҳамда илмий тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда янгилаш.


3. Шартнома асосида амалий машғулотлар ва малакавий амалиётни ўқув жараёни жадвали асосида ташкил этиш, ушбу жараённи назорат қилиш учун университет ва ташкилот вакилларини бириктириш.

2018 йил декабрь

-

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети,

Ўзбекистон Миллий

ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Матбуот

ва ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий

телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Журналис-

тлари ижодий уюшмаси

3.

Университет профессор-ўқитувчиларининг замонавий талаблар асосида билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш ташкилотларида олиб борилаётган технологик янгиланишлар, жорий этилаётган инновацион технологиялар тўғрисида маълумот олишлари учун ташкилотларда стажировкаларини ҳамда ташкилот ҳисобидан хорижда малака ошириш (стажировка)ларини ташкил этиш.

1. Соҳа ташкилотларида профессор-ўқитувчилар стажировкаларини ташкил этиш.


2. Стажировка якунида ташкилотлардаги янги техника ва технологияларни ўзлаштириш ҳамда муаммоларни ўрганиш даражасини Университет ва ташкилот вакилларидан иборат комиссияда ҳимоя қилиш.

2018 йилдан бошлаб, доимий

-

Ўзбекистон Миллий

ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Матбуот

ва ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий

телерадиокомпанияси,

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети,

Ўзбекистон

Журналистлари

ижодий уюшмаси

4.

Республика оммавий ахборот воситалари тармоқларининг реал эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда Университетда янги таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш.

1. Оммавий ахборот воситаларининг кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва таҳлил қилиш.


2. Мавжуд эҳтиёж асосида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш.

2018 йилдан бошлаб, доимий

-

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети,Ўзбекистон

Миллий ахборот

агентлиги, Ўзбекистон

Журналистлари

ижодий уюшмаси


5.

Оммавий ахборот воситалари ташкилотлари ва таълим муассасалари, хусусий секторнинг илмий-ижодий муаммолари асосида битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациялари мавзулари банкини яратиш ҳамда ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларининг якуний давлат аттестацияларида иштирок этишини таъминлаш.

1. Профессор-ўқитувчиларнинг ҳамкор ташкилотлардаги стажировка натижалари асосида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари кесимида битирув малакавий иши ҳамда магистрлик диссертациялари мавзулари банкини шакллантириш.


2. Ишлаб чиқариш ташкилотларининг етакчи мутахассисларини ташкилот муаммоларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган мавзулар бўйича битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияларига илмий раҳбарликка бириктириш.


3. Битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациялари ҳимояси юзасидан Якуний давлат аттестацияси комиссиялари таркибида ишлаб чиқариш ташкилотларининг вакиллари иштирокини таъминлаш.

доимий

-

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети, Ўзбекистон

Миллий ахборот

агентлиги, Ўзбекистон

Матбуот ва ахборот

агентлиги,

Ўзбекистон Миллий

телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналис-

тлари ижодий уюшмаси

6.

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари фанларини замонавий дарслик, ўқув-услубий, илмий-методик ва электрон адабиётлар билан таъминлаш.

1. Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режалари ҳамда фан дастурларини танқидий таҳлил қилиш.


2. Хорижий давлатлар етакчи олий таълим муассасаларининг тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ўқув режалари ва фан дастурларидаги илғор тажрибаларни жорий этиш.


3. Соҳанинг етакчи мутахассисларидан иборат хорижий адабиётлар асосида ўқув адабиётларини яратувчи муаллифлар гуруҳини шакллантириш, замонавий ўқув адабиётларини яратиш.


4. Таълим жараёнига ўқитишнинг илғор технологиялари, модуль ва интерактив ўқитиш усулларини кенг жорий этиш ҳамда талабаларнинг замонавий ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиши учун зарурий шарт-шароитларни яратиш.

2018 йилдан бошлаб, доимий

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети, Ўзбекистон

Миллий ахборот

агентлиги, Ўзбекистон

Матбуот ва ахборот

агентлиги, Ўзбекистон

Миллий телерадио-

компанияси,

Ўзбекистон

Журналистлари

ижодий уюшмаси

7.

Таълим жараёнини замонавий ахборот-коммуникация воситаларини қўллаган ҳолда сифатли ташкил этиш мақсадида электрон таълим ресурсларини шакллантириш.

1. Асосий дарслик ва ўқув қўлланмаларини электрон шаклга ўтказиш.


2. Ахборот-ресурс марказларининг автоматлаштирилган тизимига электрон таълим ресурсларини жойлаштириш.

доимий

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети

8.

Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш усулларини жорий этиш.

1. Университет профессор-ўқитувчиларини чет давлатларнинг етакчи ўқув ва илмий марказларига малака ошириш (стажировка)га юбориш.


2. Хорижда малака оширган профессор- ўқитувчиларнинг маҳорат дарсларини ташкил этиш, таълим жараёнига илғор таълим технологиялари ва ўқитиш усулларини жорий этиш.


3. Чет эл мутахассисларини жалб этган ҳолда маъруза ва амалий машғулотларни ташкил этиш.

2018 йилдан бошлаб, режа асосида

Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази маблағлари,Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Мутахассисларни

хорижда тайёрлаш ва

ватандошлар билан

мулоқот маркази,Олий

ва ўрта махсус таълим

вазирлиги,Ўзбекистон

журналистика ва

оммавий коммуни-

кациялар университети

9.

Мамлакатимизнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ва олимларини Университет таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг фанлари бўйича дарс беришга жалб этиш.

Етакчи олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларидан малакали ва салоҳиятли профессор-ўқитувчилар ҳамда олимларни Университетнинг тегишли кафедраларига жалб қилиш.

доимий

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети,

Ўзбекистон Журналис-

тлари ижодий уюшмаси

10.

Иқтидорли талабаларнинг илмий-ижодий жамиятини ташкил этиш, пресс-клуб очиш.

1. Университетнинг фаол ва иқтидорли талабаларининг қизиқишларини эътиборга олган ҳолда, уларни илмий-тадқиқот ва ижодий гуруҳларга жалб қилиш механизмини шакллантириш.


2. Университет ҳудудида "Бук-кафе"лар фаолиятини йўлга қўйиш.

доимий

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети

11.

Ижодий маҳорат мактабларини ташкил этиш.

Профессор-ўқитувчиларни, олимларни бириктирган ҳолда "устоз-шогирд" тизимини жорий этиш.

доимий

-

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети

12.

Республика оммавий ахборот воситалари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ахборот хизматлари, мамлакатимизда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, турли жамғармаларда талабаларнинг амалиёт ўташ тизимини янада такомиллаштириш, тажрибали амалиётчилар раҳбарлигидаги "маҳорат мактаб"лари фаолиятини кенгайтириш.

1. Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарида Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун 3-4 ҳафталик малакавий амалиётларни ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда келишувдан ўтказиш.


2. Университетдан ҳар йили иқтидорли талабаларни мазкур дипломатик ваколатхоналарга амалиёт ўташ учун юбориш.


3. Республикадаги йирик оммавий ахборот воситалари (ЎзМТРК, ЎзЭОАВМА, ЎзА, "Дунё" АА, "Халқ сўзи", "Маърифат", "Uzbekistan Today", "Ҳуррият", Халқаро пресс-клуб ва б.) таҳририятлари ҳамда вазирлик ва идоралар ахборот хизматлари билан Университет ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш.


4. Тажрибали амалиётчи журналистлар раҳбарлигидаги "маҳорат мактаб"лари фаолиятини замон талаблари даражасига кўтариш.


5. Университет талабаларининг маҳоратини ошириш учун уларни вазирлик ва идораларнинг ахборот хизматларига жалб этиш.

доимий

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети,

Ўзбекистон Журналис-

тлари ижодий уюшмаси,

Ўзбекистон Миллий

ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Матбуот

ва ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий

телерадиокомпанияси

II. УНИВЕРСИТЕТ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТНИ ОШИРИШ, ОММАВИЙ АХБОРОТ

ВОСИТАЛАРИ СОҲАЛАРИ БЎЙИЧА ИЛМИЙ ИЗЛАНИШЛАР ОЛИБ БОРИШ,

ИННОВАЦИОН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

13.

Олий таълим - илм-фан - ишлаб чиқариш интеграцияси асосида амалиётга йўналтирилган илмий фаолиятни йўлга қўйиш.

1. Оммавий ахборот воситаларига қарашли тармоқ (соҳа) ташкилотларининг илмий-техник ривожлантириш йўналишлари муаммоларига бағишланган мавзулар базасини шакллантириш.


2. Мавзулар базасидан фойдаланган ҳолда Университетда хўжалик шартномалари (грантлар лойиҳалари), битирув малакавий ишлари, магистрлик ва докторлик диссертацияларини бажариш.

доимий

-

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети, Ўзбекистон

Миллий ахборот

агентлиги, Ўзбекистон

Матбуот ва ахборот

агентлиги, Ўзбекистон

Миллий телера-

диокомпанияси

14.

Университет профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларини, талабаларни журналистика соҳаларининг илмий-техник муаммоларига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш.

1. Журналистика соҳаларининг илмий-техник муаммолари базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш.


2. Университет профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларини, талабаларни журналистика соҳаларининг илмий-техник муаммоларига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларига бириктириш.


3. Олинган натижалар амалиётга жорий этилишига, улар асосида хорижий ва маҳаллий илмий журналларда мақолалар чоп этилишида амалий ёрдам кўрсатиш.


доимий

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ўтказилган танлов натижалари бўйича грантларга ажратилган маблағлар

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети,

Ўзбекистон Журналис-

тлари ижодий уюшмаси

15.

Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, юқори натижадорликка эришишга йўналтирилган илмий изланишларни олиб бориш орқали Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш.

1. Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш учун мутахассислик йўналишларидан келиб чиқиб, фалсафа доктори (PhD) ҳамда фан доктор (DSc)ларини етакчи олий таълим муассасалари ва Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларида мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш.


2. Етакчи олий таълим муассасалари ва Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларига ёш ўқитувчиларни бириктириш, профессор-ўқитувчилар ва ходимларни илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб этиш.


3. Университет ахборот-ресурс марказини хорижий давлатларнинг илмий журналлари, етакчи даврий нашрлари билан доимий таъминлаш, шу билан бирга профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчиларнинг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарлардаги иштирокларини расмий тартибда йўлга қўйиш.


доимий

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети,

Ўзбекистон Журналис-

тлари ижодий уюшмаси

III. УНИВЕРСИТЕТДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ, ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ ЯНАДА СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ҲАМДА ЁШЛАРГА ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ҒОЯЛАРИНИ ЧУҚУР СИНГДИРИШ

ИШЛАРИДА УЛАРНИНГ ИШТИРОКИНИ КЕНГАЙТИРИШ

16.

Университетда маънавий-маърифий ишларни йўлга қўйиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва янада такомиллаштириш.

1. Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича бошқа олий таълим муассасаларидаги илғор иш тажрибаларини ўрганиш ва уларни оммалаштириш, аниқ манзилли йиллик иш режаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни таъминлаш.


2. Университет ахборот-ресурс маркази, факультетлари, кафедраларининг маънавий-маърифий йўналишдаги услубий материаллар, кўргазмали тарғибот воситалари, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар, услубий қўлланмалар билан таъминланганлик даражасини аниқлаб, тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.


3. Ахборот-ресурс марказида талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг маънавий-маърифий соҳага оид адабиётлардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш ҳамда натижаларини Университет (факультет) Кенгашида муҳокама этиб бориш.


4. "Янги китоблар ва услубий материаллар кўргазмаси" тадбирларини ўтказиш.


5. Талабалар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган тадбирлар, танловлар тизимли ўтказилишини йўлга қўйиш.

доимий

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети,

Ўзбекистон Журналис-

тлари ижодий уюшмаси

17.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тавсия этилган "Олий таълим муассасаларининг одоб-ахлоқ қоидалари" бўйича профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш.

1. Ишчи гуруҳни тузиш, "Олий таълим муассасаларининг одоб-ахлоқ қоидалари" бўйича профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш.


2. Ушбу қоидаларга риоя этиш бўйича мониторинг ишларини амалга ошириш, унинг натижаларини муҳокама этиб, зарур чоралар кўриб бориш.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, режа асосида

ҳар ойда бир марта

-

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети,

Ўзбекистон ёшлар

иттифоқининг универ-

ситетдаги бошланғич

ташкилоти

18.

Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш юзасидан сўровлар ўтказиш, сўровлар натижаларини Университет (факультет) Кенгашида муҳокама қилиш асосида тегишли чора-тадбирлар белгилаб бориш.

1. Университет маъмуриятида талабалар муаммоларини ўз вақтида қайд қилиш ва ҳал қилишга қаратилган "Очиқ эшиклар куни"ни ташкил этиш.


2. Таълим-тарбия жараёнларининг даражаси ва сифати ҳақида ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳамда натижалари бўйича аниқ вазифалар белгилаш.

ҳар ойда бир марта



ҳар чоракда бир марта

-

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети,

Ўзбекистон ёшлар

иттифоқининг универ-

ситетдаги бошланғич

ташкилоти, Университет

касаба уюшмалари

бошланғич ташкилоти

19.

Талабалар турар жойларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш.

1. Талабалар турар жойларида яшовчи талабалар билан амалга ошириладиган маънавий-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2. Талабалар турар жойларини маънавий-маърифий йўналишдаги тарғибот воситалари билан жиҳозлаш, ахборот-ресурс маркази (кутубхоналар), дам олиш, спорт-соғломлаштириш, компьютер хоналари ва маиший хизмат шохобчаларида зарур шарт-шароитлар яратиш.


3. Талабалар турар жойларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда талабаларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимидан кенг фойдаланиш.


4. Тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларда талабалар қамровини кенгайтириш.


5. "Энг яхши талабалар турар жойи" танловининг олий таълим муассасаси босқичини ўтказиш ва танлов ғолибларини рағбатлантириш.

доимий

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг универ-

ситетдаги бошланғич

ташкилоти, Ўзбекистон

Журналистлари ижодий

уюшмаси

20.

Ижарада яшовчи талабалар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш.

1. Ижарада яшовчи талабаларнинг рўйхати ва яшаш манзилларини шакллантириш, улар билан ишлаш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар режасини тузиш ва амалга ошириш.


2. Хонадонлардаги ижтимоий-маънавий муҳит, талабаларнинг яшаш шароити, дарс тайёрлаши, дам олиши каби ҳолатларни ўрганиб бориш.


3. Ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш шароитларини назорат қилиш мақсадида профилактика инспектори, маҳалла оқсоқоли, ижарачи (уй эгаси), декан, талаба ўртасида ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш.

доимий

-

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг универ-

ситетдаги бошланғич

ташкилоти, Тошкент

шаҳар ички ишлар бош

бошқармаси

21.

Профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида коррупцияга қарши кураш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда жамоатчилик билан ҳамкорликдаги фаолиятни янада ривожлантириш, профилактика чора-тадбирларини самарали амалга ошириш.

1. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда жамоатчилик билан ҳамкорликдаги фаолиятни амалга ошириш.


2. Белгиланган муддатларда профессор-ўқитувчилар ва талабалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида давра суҳбатларини ўтказиш.

доимий

-

Тошкент шаҳар

прокуратураси, Тошкент

шаҳар ички ишлар бош

бошқармаси, Ўзбекистон

журналистика ва оммавий

коммуникациялар

университети, Ўзбекистон

ёшлар иттифоқининг

университетдаги

бошланғич ташкилоти

22.

Талабалар давоматини онлайн назорат қилиш тизимини жорий этиш.

Университетда таҳсил олаётган талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар учун шахсни идентификациялаш (ID) картасини жорий этиш.

2018 йил сентябрь

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети

23.

Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун "Ёшлар ижодиёт клуби" фаолиятини самарали ташкил этиш.

Университетнинг "Ёшлар ижодиёт клуби" базасида ижтимоий ҳудудларни яратиш, жумладан:

- медиа марказ;

- буфет;

- Wi-Fi зона;

- мусиқа ва овоз ёзиш студияси;

- талабалар театр студияси;

- пресс-клуб.

       

2018-2020 йиллар давомида

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ўзбекистон журналис-

тика ва оммавий

коммуникациялар

университети,

Ўзбекистон Журналист-

лари ижодий уюшмаси

IV. УНИВЕРСИТЕТДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ҚУРИЛИШ, МУКАММАЛ

ТАЪМИРЛАШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ЖИҲОЗЛАШ ИШЛАРИ

24.

Университетнинг ўқув бинолари ва иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.

1. Бош бино ва устахонада қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш.


2. Таълим йўналишларининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ўқув биноларида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш ва аудиторияларни жиҳозлаш.


3. Талабалар турар жойини қуриш ва жиҳозлаш ишларини бажариш.


4. Устахона биносида Ахборот-ресурс маркази ҳамда Ёшлар ижодиёт клубини жойлаштириш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш, замонавий ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозлаш.


5. Университет спорт иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш ва замон талаблари даражасида жиҳозлаш.


6. Университет ошхонасида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш.


7. Университет ҳудудини замонавий ландшафт дизайни асосида ободонлаштириш.

2019-2021 йиллар давомида

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси

маблағлари

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Инвестициялар бўйича

давлат қўмитаси, Молия

вазирлиги, Иқтисодиёт

вазирлиги, Қурилиш

вазирлиги

25.

Университетнинг ўқув биноларини замонавий асбоб ва ускуналар билан жиҳозлаш.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида университетда янги очиладиган ўқув лабораториялари, мини теле-радио ва фотостудияларни замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

2018-2021 йиллар давомида

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси

маблағлари

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Инвестициялар бўйича

давлат қўмитаси,Молия

вазирлиги, Иқтисодиёт

вазирлиги,Ўзбекистон

журналистика ва

оммавий коммуни-

кациялар университети,

Ўзбекистон Журналист-

лари ижодий уюшмаси

           






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 майдаги

ПҚ-3737-сон қарорига

3-ИЛОВА



2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон журналистика

ва оммавий коммуникациялар университетида

бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш бўйича

ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

            

Шифр

Таълим йўналишлари (мутахассисликлар) номи

2018/2019 ўқув йили қабул режаси

Жами

шу жумладан:

грант

контракт

БАКАЛАВРИАТ


Жами

100

31

69

5220100

Журналистика (фаолият турлари бўйича)

60

19

41


Босма оммавий ахборот воситалари журналистикаси

15

5

10

Телерадио журналистикаси

15

5

10

Интернет журналистика

10

3

7

Халқаро журналистика

10

3

7

Спорт журналистикаси

10

3

7

рақамсиз

Ахборот хизмат и ва жамоатчилик билан алоқалар

20

6

14

рақамсиз

Медиадизайн

10

3

7

рақамсиз

Медиамаркетинг ва реклама

10

3

7

МАГИСТРАТУРА


Жами

30

8

22

5А220101

Журналистика (фаолият турлари бўйича)

9

3

6


Босма оммавий ахборот воситалари журналистикаси

3

1

2

Сиёсий-ҳуқуқий журналистика

3

1

2

Интернет журналистика

3

1

2

5А220101

Олий журналистика курслари

6

-

6

5А220102

Халқаро журналистика

3

1

2

5А220104

Ноширлик иши ва муҳаррирлик

3

1

2

5А220105

Ахборот хизматлари технологиялари

3

1

2

5А220103

Телевидение ва радио эшиттириш

3

1

2

рақамсиз

Медиаменеджмент

3

1

2

      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 майдаги

ПҚ-3737-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар

университетининг кадрлар буюртмачилари рўйхати

ва уларга бириктириладиган талабалар сони


Т/р

Кадрлар буюртмачилари номи

Талабалар сони

Бакалавриат

100

1.

Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари

28

2.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

22

3.

Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари

20

4.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

16

5.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

14

Магистратура

30

1.

Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари

6

2.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

5

3.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

5

4.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

5

5.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

5

6.

Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари

4

Жами

130

       

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кадрлар буюртмачилари рўйхати ва уларга бириктириладиган талабалар сонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 майдаги

ПҚ-3737-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар

университети бакалавриат таълим йўналишлари ва

магистратура мутахассисликларининг амалиёт

ўташ объектларига бириктирилиши

        

Т/р

Таълим йўналишлари ва

мутахассисликлари номи

Амалиёт турлари (бакалавриат/магистратура)

ва ўтказиш объектлари

Ўқув-танишув амалиёти

объекти

Ўқув амалиёти

объекти

Ишлаб чиқариш амалиёти/

илмий амалиёт (стажировка)

объекти

1.

Журналистика (фаолият турлари бўйича)

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.


2. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.


3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.


2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.


3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.


4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.


5. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари.

1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.


2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.


3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.


4. "Дунё" ахборот агентлиги ва ахборот агентликларининг халқаро бўлимлари.


5. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.


6. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари.

2

Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар

1. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари.


2. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

1. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари.


2. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

1. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари.


2. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

3.

Медиадизайн

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.


2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.


3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.


2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.


3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.


2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.


3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

4.

Медиамаркетинг ва реклама

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.


2. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.


3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.


2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.


3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.


4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.


5. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари.

1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.


2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.


3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.


4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.


5. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари.

Магистратура мутахассисликлари бўйича

1.

Журналистика (фаолият турлари бўйича)

-

-

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.


2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.


3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.


4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

2.

Олий журналистика курслари

-

-

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.


2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.


3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.


4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.


5. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари.


3.

Халқаро журналистика

-

-

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.


2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.


3. "Дунё" ахборот агентлиги ва ахборот агентликларининг халқаро бўлимлари.


4. Республика, вилоят, шаҳар оммавий ахборот воситаларининг халқаро бўлимлари.

4.

Ноширлик иши ва муҳаррирлик

-

-

1. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.


2. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

5.

Ахборот хизматлари технологиялари

-

-

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.


2. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари.


3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

6.

Телевидение ва радио эшиттириш

-

-

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.


2. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги.

7.

Медиаменеджмент

-

-

1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.


2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси.


3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.


4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 май


"Халқ сўзи", 2018 йил 25 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 28 май, 21-сон, 441-модда