ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура / Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.05.2018 й. ПФ-5446-сон "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.05.2018 й.

N ПФ-5446



БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

САМАРАДОРЛИГИНИ ТУБДАН ОШИРИШ ВА

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Сўнгги йилларда аҳолининг турмуш сифатини тубдан яхшилашга қаратилган бунёдкорлик ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Бизнес юритишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда ва институциявий механизмлари такомиллаштирилмоқда, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Шу билан бирга, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва улардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари сақланиб қолмоқда, бу эса олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бозор муносабатларининг бугунги ривожи ҳамда инсофли тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш зарурати иқтисодий жиноятларга қарши курашиш, "хуфёна иқтисодиёт"нинг шаклланиш механизмларини, чет эл валютасининг назоратсиз чиқиб кетиш каналларини ўз вақтида аниқлашнинг шакл ва усулларини тубдан қайта кўриб чиқишни, шунингдек, импортни оптималлаштириш ва миллий товарлар экспортини рағбатлантириш бўйича тизимли ишларни кучайтиришни ҳам талаб этмоқда.

Шу муносабат билан, фаолияти иқтисодиёт ривожи, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашишнинг замонавий воқеликка тўлиқ жавоб бермаётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг вазифалари, функциялари ва ваколатларини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурати пайдо бўлди.

Бизнесни юритиш ва инвестицияларни жалб этиш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва улардан самарасиз фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) этиб қайта ташкил қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, Департамент:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида иқтисодий ва коррупциявий жиноятлар, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатлари бўйича тезкор-қидирув фаолияти, терговга қадар текширув ва суриштирувни, шунингдек, мазкур жиноятлар содир этилиши оқибатида етказиладиган иқтисодий зарарнинг қопланишини амалга оширувчи мустақил ихтисослаштирилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, жумладан халқаро шартномалари бўйича вориси ҳисобланади.


2. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

биринчидан, иқтисодий жиноятларга ва коррупцияга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолиятни комплекс таҳлил қилиш ҳамда қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

учинчидан, бюджет тизими бюджетлари маблағларини талон-торож қилиш ва улардан мақсадсиз фойдаланиш, давлат харидларида нархларни ошириб юбориш, давлат органлари ва ташкилотларида дебитор ҳамда кредитор қарздорликнинг асоссиз ортиши ҳолатларини аниқлаш, етказилган зарарни қоплаш бўйича чоралар кўриш;

тўртинчидан, ёқилғи-энергетика комплексида, банк-молия, солиқ, транспорт, қурилиш ва ижтимоий соҳаларда иқтисодий жиноятлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

бешинчидан, давлат манфаатларига зид равишда битимлар тузиш ҳолатларига қарши курашиш, чет эл валюта маблағлари ноқонуний равишда чиқиб кетиши, олиб кирилиши ва олиб чиқилиши, уларнинг ноқонуний муомаласи, "хуфёна иқтисодиёт"ни шакллантиришнинг турли схемалари ва каналларини аниқлаш;

олтинчидан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар нархларини манипуляция қилиш, уларга бўлган сунъий танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтириш, шунингдек, сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари айланмаси билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга қарши курашиш;

еттинчидан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг самарали ижро этилишини таъминлаш;

саккизинчидан, иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича чет давлатларнинг ваколатли органлари, халқаро ихтисослашган ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ахборот алмашиш;

тўққизинчидан, иқтисодий ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришни, терроризмни молиялаштиришни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг олдини олиш бўйича кенг тушунтириш ва профилактика ишларини амалга ошириш.


3. Департамент тузилмасида:

Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ва Айдар-Арнасой кўллари тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими негизида Ижтимоий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Иқтисодий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси;

Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси негизида Тизимли таҳлил бўлими ва Ташкилий-назорат бўлими ташкил этилсин.

4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратаси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратаси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратаси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2018 йил 1 июлдан бошлаб:

"Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК (кейинги ўринларда - Марказ) импорт шартномаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурлари лойиҳаларини Марказ томонидан экспертизадан ўтказишда аниқланган шубҳали операциялар тўғрисида Департаментга зарур ахборотни мунтазам равишда тақдим этади;

Департамент органлари томонидан ўтказилган тафтишлар ва текширувлар натижалари бўйича аниқланган ҳамда Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мақсадли жамғармалари даромадига ундирилган давлат органлари ва ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар томонидан амалга оширилган ноқонуний харажатларнинг, талон-торож, растраталар, камомадлар суммасининг 10 фоизи Департаментнинг махсус бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.


6. Департаментга:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигидан банк ҳисобварақлари ва ягона ғазна ҳисобварағи бўйича давлат пул маблағларининг ҳаракатланиши билан боғлиқ маълумотларни сўраб олиш;

тезкор-қидирув фаолияти натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларини, донор мамлакатлар, халқаро, чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тузилган шартномалар доирасида тақдим этиладиган чет эл грантларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитларини сарфлаш масалалари бўйича давлат ташкилотлари ва устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналарда, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа хўжалик юритувчи субъектларда белгиланган тартибда текширувларни ўтказиш ташаббуси билан чиқиш;

иқтисодий ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, чек қўйиш ва бартараф этиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситаларни қўллаш;

давлат ташкилотлари ва устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналардан, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш, уларни тақсимлашда суиистеъмолликлар ва коррупция ҳолатларини аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларни ва тушунтиришларни талаб қилиб олиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги маълумотларни қабул қилиш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, текшириш ва сақлаш, шунингдек, етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисида кўрсатма бериш, мазкур функцияни фақат Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармасига юклаш;

Департамент зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базасидан фойдаланиш;

миллий ва чет эл валютасидаги бюджетдан ташқари маблағларни, шунингдек, Департамент органларининг депозит ҳисобварақларида бўлган маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш ҳуқуқлари берилсин.

Белгилансинки:

Департаментнинг ҳудудий тузилмалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан операциялар бўйича хабарлар олиш, кўрсатмалар ва сўровлар юборишга ҳақли эмас;

маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар ушбу даромадларни моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирган ҳолда Департаментнинг махсус бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.


7. Белгилаб қўйилсинки:

пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар раҳбарлари Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (кейинги ўринларда - Қоидалар) талаблари ижроси учун шахсан жавобгардир;

Қоидаларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда Департамент томонидан, жумладан ушбу Қоидаларни тасдиқлаган органлар билан ҳамкорликда амалга оширилади;

валюта назоратини амалга оширувчи органлар ягона марказлашган ҳисобни юритиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ чораларни кўриш учун зарур бўлган валюта ҳуқуқбузарликлари тўғрисидаги маълумотларни Департаментга тақдим этиши шарт;

солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича жиноят ишлари Департамент томонидан хўжалик юритувчи субъект ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ва етказилган зарар ҳажми тўғрисида Департаментнинг хабарини олган кундан бошлаб ўттиз кун ўтгандан кейингина, шунингдек, ушбу муддат давомида солиқлар ва йиғимлар, жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар шаклидаги давлатга етказилган зарар қопланмаган тақдирда, шунингдек, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш оқибатлари бартараф этилмаган ва етказилган моддий зарар қопланмаганда қўзғатилади. Бунда мазкур талаб шунга ўхшаш жиноятларни муқаддам содир этган хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан татбиқ этилмайди.

9. Департамент ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

бир ой муддатда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги шубҳали операциялар, шунингдек, чет эл валютасининг асоссиз чиқиб кетиши хавфи юқори бўлган операциялар тўғрисидаги хабарларни саралаш ва қайта ишлашни автоматлаштириш учун дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқсин ҳамда жорий этсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Депаратмент зиммасига юкланган вазифаларни самарали бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда бошқа идораларнинг маълумотлар базалари ва ахборот тизимларидан Департаментнинг ҳудудий бошқармалари фойдаланишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ушбу бандда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш манбаси этиб белгилансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

а) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда:

Департаментнинг харажатлар сметалари ва штат жадвалига мазкур Фармонга мувофиқ ўзгартишлар киритсин;

янги ташкил этилаётган бўлинмаларни мебель, компьютер техникаси ва бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминласин;

Департамент ходимларини ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни лозим даражада бажарганлиги учун моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

б) икки ой муддатда Департаментнинг янги ташкил этилаётган тармоқлари таҳлилий ва тезкор-қидирув фаолияти бўйича юксак кўникмаларга, ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий сифатларга эга юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.


11. 2018 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5343-сон Фармонининг 3-банди биринчи - тўртинчи хатбошилари Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига татбиқ этилсин.

Бунда ушбу бандда кўрсатилган тадбирларни ижро этиш билан боғлиқ харажатлар 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

12. Департамент Банк-молия академияси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси билан биргаликда Департамент ходимларини молиявий-иқтисодий хавфсизлик, тезкор-қидирув фаолияти, шунингдек, жисмоний ва ҳарбий тайёргарлик ҳамда махсус техника воситаларидан ва ўқотар қуролдан фойдаланиш соҳаларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича махсус курсларни беғараз асосда ташкил этиш чораларини кўрсин.


14. Департамент Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, бошқа вазирлик ва идораларнинг бюллетенлари, статистик ахборотномалари мажбурий тартибда жўнатиладиган реестрга киритилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида"ги ПФ-5019-сон Фармонига 4-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ушбу Фармондан келиб чиқадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини киритсин;

2018 йил якунлари бўйича ушбу Фармоннинг ижро этилиши самарадорлигини ўргансин ҳамда зарурат туғилганда Департамент фаолиятини ва ташкилий-штат тузилмасини янада такомиллаштириш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига киритсин.


18. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш.Мирзиёев



*) 2-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 23 майдаги

ПФ-5446-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил

18 апрелдаги "Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни

амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш,

инсон ҳуқуқ ва эркинликаларининг ишончли ҳимоясини

таъминлашда прокуратура органларининг ролини

кучайтириш тўғрисида"ги ПФ-5019-сон Фармонига

киритилаётганўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошиларида "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига:

зарур ҳолларда, прокуратура органлари, шу жумладан Ҳарбий прокуратура ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланган меъёрларга мувофиқ Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан прокуратура органлари учун қўшимча ёрдамчи персонал штат бирликлари жорий этиш ҳуқуқи берилсин.


3. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ ҳаражатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилсин".


4. 1-иловадаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти" блоки "Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти" блоки билан алмаштирилсин.


5. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 18 апрелдаги

ПФ-5019-сонли Фармонига

2-ИЛОВА





Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

                      

Бошлиқ

Бошлиқ ёрдамчиси





  


Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

Бошлиқнинг ўринбосари - Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи

Бошлиқ ўринбосари - Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи
























Кадрлар бўлими

4


Ҳужжатли текширишлар

бўлими

8


Ахборот-таҳлил бўлими


5

Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси

29










Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси

19






Ички хавфсизликни таъминлаш бўлими

3













Ташкилий-назорат бўлими

3


Биринчи бўлим

7



Суриштирув бўлими

5





















Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими

2



Иккинчи бўлим

7

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими

8


Махсус бўлим

1



Навбатчи қисм




















Учинчи бўлим

7



Молия-хўжалик бўлими

3


Тезкор-қидирув фаолияти ҳисоби бўлими

4








Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўлими

3




Мурожаатлар билан

ишлаш бўлими

2





Тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими

5





Халқаро алоқалар бўлими

3


Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

3


  

  




Методология, хавфларни баҳолаш ва типологиялар бўлими

4













Криминалистика лабораторияси

2




Ахборотни тўплаш ва унга

ишлов бериш бўлими

3


Ҳудудий бошқармалар ва бўлимлар













          

Департамент бошқарув ходимларининг умумий сони 1076 штат бирлиги.

шундан марказий аппаратда 97 штат бирлиги".






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 23 майдаги

ПФ-5446-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ва

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 12 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ПФ-4148-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-331-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги "Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 291-сон қарори.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 415-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 28 май, 21-сон, 436-модда







































Время: 0.1843
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск