ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Алоҳида меҳмонхоналар, сайёҳлик комплекслари бўйича ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2018 й. 365-сон "Чорвоқ" эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.2018 й.

N 365



"ЧОРВОҚ" ЭРКИН ТУРИСТИК

ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвоқ" эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 5 декабрдаги ПФ-5273-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали аҳолининг дам олиши ва туризми учун шароитларни яхшилаш, туризм хизматлари соҳасида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлиги ҳамда фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг "Чорвоқ" туристик-рекреацион зонаси чегараларини 1-иловага* мувофиқ тавсифлаш тўғрисидаги таклифлари;

"Чорвоқ" туристик-рекреацион зонасини янада ривожлантириш концепцияси 2-иловага* мувофиқ;

"Чорвоқ" туристик-рекреацион зонасини янада ривожлантириш концепциясини амалга ошириш тадбирлари режаси 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

2. Бошқарув ходимлари сони 7 кишидан иборат ва 4-иловага* мувофиқ тузилмага эга бўлган ""Чорвоқ" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси" (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.

3. Қуйидагилар:

""Чорвоқ" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг Устави 5-иловага* мувофиқ;

"Чорвоқ" туристик-рекреацион зонаси ҳудудида йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилаб қўйилсинки, Дирекция "Чорвоқ" туристик-рекреацион зонасининг мустақил бюджети маблағлари ҳисобига сақлаб турилади.

5. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

Дирекцияни келгуси йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш шарти билан 2018-2020 йиллар даврида сақлаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан асосланган ҳисоб-китоблар бўйича зарур маблағлар;

иккита автотранспорт воситаси, жумладан, битта енгил ва битта йўл танламайдиган автомобиль харид қилиш учун пул маблағлари, шунингдек, уларни сақлашга лимит ажратсин.


6. Дирекция Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 14-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги дахлдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ушбу қарор ижросининг доимий назоратини таъминласин ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга режалаштирилган чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида тегишли қарорлар қабул қилиш учун ҳар чоракда таклифлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов ва Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



*) 1-6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 майдаги

365-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 4-бандига қуйидаги мазмундаги "д" кичик банди қўшилсин:

"д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвоқ" эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 5 декабрдаги ПФ-5273-сон Фармонининг 3-банди билан "Чорвоқ" эркин туристик зонасига ва эркин туристик зона иштирокчилари сифатида рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонунчилик қоидалари, шу жумладан эркин иқтисодий зоналар ва уларнинг иштирокчилари учун назарда тутилган барча имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Чимён-Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндашишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 10 мартдаги 83-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбоши, 4, 5-бандлари ва 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 21 май










































Время: 0.1897
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск