ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 й. 371-сон "Буюк ипак йўли" халқаро фольклор мусиқа фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2018 й.

N 371




"БУЮК ИПАК ЙЎЛИ" ХАЛҚАРО

ФОЛЬКЛОР МУСИҚА ФЕСТИВАЛИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Маданият ва санъатнинг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш, уни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, ёш авлод қалбида санъатга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини камол топтириш, давлатлараро,халқлараро дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, ижодий ҳамкорлик, маданий-маънавий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг "Буюк ипак йўли" халқаро фольклор мусиқа фестивалини (кейинги ўринларда Фестиваль деб аталади) 2019 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ҳамда унинг якуний босқичини Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

"Буюк ипак йўли" халқаро фольклор мусиқа фестивалини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби (кейинги ўринларда Ташкилий қўмита деб аталади) 1-иловага;

"Буюк ипак йўли" халқаро фольклор мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмитага:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ҳомийлик хайрияларини жалб этиш бўйича чоралар кўриш;

Фестиваль совриндорларига топшириладиган диплом, сертификат, ҳайкалча намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш вазифалари юклансин.


4. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги белгилансин.


5. Фарғона вилояти ҳокимлиги Марғилон шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширилишини, Фестиваль ўтказиладиган саҳна майдонлари ва жойлар талаб даражасида тайёрланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Фестивалга ташриф буюрувчи иштирокчилар учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг виза талабномаларига биноан Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасаларида, зарур ҳолларда И. Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Республика "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда:

Фестивалга бағишланган эсдалик буюмлари лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва Фестиваль доирасида турли кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ва уларнинг сотуви ташкил этилишини;

Фестиваль тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва унинг Фестивалдан уч ой аввал туристик ташкилотларга тақдим этилиши, Интернет жаҳон ахборот тармоғида, жумладан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилишини таъминласин.


8. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:

50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг харажатлар сметасида маданий тадбирларни ўтказиш учун ҳар йил назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

50 фоизи - Фарғона вилояти маҳаллий бюджети, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Фестивалга хориждан ташриф буюрадиган ҳайъат аъзолари ва иштирок этувчи делегацияларнинг яшаш, овқатланиш ва ички транспорт харажатлари Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ тасдиқланган сарф-харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.


9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев, Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 майдаги

371-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Буюк ипак йўли" халқаро фольклор мусиқа

фестивалини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

       

Б. Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, Ташкилий қўмита ҳамраиси

Ш. Ҳаниев

-

Фарҳона вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита ҳамраиси

А. Абдуҳакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

А. Абдувахидов

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари

А. Нуриддинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.

А. Қодиров

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раиси

С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

У. Абдуллаев

-

"Ҳунарманд" уюшмаси раиси

А. Каримов

-

Халқаро "Олтин мерос" жамҳармаси раиси

А. Ҳайдаров

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий методик маркази директори, Ташкилий қўмита котиби

      

Изоҳ.Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларини бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 май













































Время: 0.1905
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск