ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш /

2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Концепцияси (ЎзР ВМ 19.05.2018 й. 377-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 майдаги

377-сон қарорига

1-ИЛОВА



2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш

КОНЦЕПЦИЯСИ


1-БОБ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1. Йўл ҳаракати хавфсизлигини ишончли таъминлаш шахс хавфсизлигини таъминлаш чоралари тизимида янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Масалан, БМТ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра оғир жароҳатларга олиб келадиган шикастланишлар орасида криминал жароҳатлардан сўнг йўл-транспорт ҳодисаси иккинчи ўринни эгаллайди. Ҳар йили 1,2 миллионга яқин одам йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари бўлмоқда, қарийб 50 миллион киши турли оғирликдаги жароҳатлар олмоқда.

Транспорт воситаларининг тезлигини ошириш, иштирокчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини билмаслиги, шунингдек, менсимаслик мамлакат йўлларида рўй бераётган бундай фожиали статистиканинг асосий сабаблари ҳисобланади. Йўл ҳаракати қоидаларининг йўловчилар томонидан бузилиши фақат уларнинг саломатлигига хавф солса, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг бундай хатти-ҳаракатлари ҳам ўзлари, ҳам йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари - бошқа транспорт воситаларининг эгалари, йўловчилар ва айниқса, пиёдалар учун оғир оқибатларга олиб келиши билан хавфлидир.


2. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, республикада йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспортни бошқариш ва автомобиль йўлларининг пиёдалар ўтиш жойларида уларнинг ўзини тутиш маданиятини ошириш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, статистика маълумотлари шундан далолат берадики, республика ҳудудида ҳар йили ўртача 9-10 мингта йўл-транспорт ҳодисаси рўй беради. Уларнинг 2 мингдан ортиғи одамлар қурбон бўлишига олиб келмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирларни батафсил ўрганиш натижалари автомобиль йўлларида айрим талабларни меъёрий тартибга солиш борасида қатор муаммолар мавжудлигидан ва улар транспорт воситалари ҳамда пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш учун масъул давлат органларининг куч ва воситаларини бошқариш самаралигининг пасайишига сабаб бўлаётганидан далолат беради.

Хусусан, халқаро, республика ва маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлларига нисбатан талабларни аниқ белгилаш, шунингдек, улардан хавфсиз фойдаланиш учун замонавий, ҳар томонлама қулай инфратузилмани яратиш масаласи ҳал этилмай қолмоқда.


3. Шу муносабат билан 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) ҳаётга татбиқ этиш орқали йўл ҳаракатини ташкил қилиш ва таъминлаш соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш вазифасига мутлақо янгича ёндашувларни шакллантириш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ушбу Концепция қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олган:

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, шу жумладан Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол бузганлик учун жавобгарлик чораларини янада кучайтириш;

йўл инфратузилмасини комплекс такомиллаштириш, йўллар сифатини яхшилаш, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун ишончли шароитлар яратиш;

йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқий маданияти, зарур билимлари ва малакасини ошириш, интизомини мустаҳкамлаш.



2-БОБ. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

БАЗАНИ МУСТАҲКАМЛАШ


4. Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларини видеорегистраторлар билан жиҳозлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида уларни қўллаш бўйича норматив тартибни белгилаш тадбирларини ташкил қилиш.


5. Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.


6. Йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш.


7. Белгиланган ҳаракат тезлигини ошириш, шунингдек, носоз транспорт воситасидан фойдаланиш оқибатида содир этиладиган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасидаги чора-тадбирларни такомиллаштириш.


8. Пиёдаларни Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жавобгарликка тортишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.


9. Автомобиль йўлларида транспорт воситаларини тўхтатиш ва махсус тадбирларни ўтказиш тартибини такомиллаштириш ҳамда бунинг учун асослар рўйхатини аниқлаш.


10. Йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий қоидабузарликлар тўғрисидаги материалларни зудлик билан расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг электрон тизимини яратиш.


11. Қидирув эълон қилинган шахслар ва транспорт воситаларини танишнинг электрон тизимини тезкор ташкил қилиш ва ундан кейинчалик самарали фойдаланишни таъминлайдиган амалий механизмни жорий этиш.


12. Йўл ҳаракати қоидаларига йўл ҳаракати хавфсизлигининг сифат даражаси ва ишончлилигини оширишга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


13. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ишини ташкил этиш самарадорлигини, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга бўлиш тамойиллари ҳисобга олинган ҳолда, йўл-патруль хизматининг куч ва воситаларини оқилона тақсимлаш йўли билан ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўриш.


14. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш.


15. Жарима майдончалари нормативларини ишлаб чиқиш ва белгилаш, давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда улар фаолиятини такомиллаштириш.


16. Давлат-хусусий шериклик механизмларини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимига жорий этиш.


17. Давлат йўл ҳаракати хизматининг илмий, кадрлар ва моддий-техник салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, унинг ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш мезонларини жорий этиш.



3-БОБ. ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ЙЎЛЛАР СИФАТИНИ

ЯХШИЛАШ, ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА

ПИЁДАЛАРНИНГ ХАВФСИЗ ҲАРАКАТЛАНИШИ

УЧУН ИШОНЧЛИ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ


18. Транзит ва давлат ички транспорт оқимини амалга ошириш учун мақбул шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган халқаро автомобиль йўллари инфратузилмасини такомиллаштириш.


19. Транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилишини назарда тутувчи республика ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йўллар тизимини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


20. Йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши хавфини пасайтиришни таъминлайдиган шаҳарлар ва аҳоли пунктлари кўчалари - йўллари тармоғи тизимини такомиллаштириш.


21. Йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез содир бўлиши хавфи энг юқори даражада бўлган автомобиль йўллари участкаларида йўл инфратузилмасини ривожлантириш.


22. Йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш ва таъминлашнинг интеллектуал тизимларини жорий этиш.


23. Транспорт ва пиёдаларнинг ҳаракатни тўхтатиши ва бошлаши тўғрисида огоҳлантиришнинг замонавий сигнал берувчи тизимларини жорий этиш, пиёдалар учун янги ўтиш жойларини ташкил этиш.


24. Жамоат ва махсус транспорт учун алоҳида ҳаракатланиш йўл полосаси ва замонавий велосипед йўлкалари ташкил этиш.


25. Қониқарсиз ҳолати йўл-транспорт ҳодисасига, айниқса, ўлимга олиб келган йўл ёки муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари тасарруфида бўлган ташкилотлар ёки орган раҳбарларидан моддий зиённи ундириш тартибини жорий этиш.



4-БОБ. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ БАРЧА

ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ

МАДАНИЯТИНИ ВА ЗАРУР МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ, ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ


26. Ёшларда, энг аввало, умумтаълим муассасалари ўқувчиларида йўл ҳаракати доирасида зарур билимлар, уқувлар, хавфсиз ва қонунга итоат қилиш хулқ-атвори кўникмаларини шакллантириш.


27. Йўл ҳаракати барча қатнашчиларининг маданияти ва фуқаролик онгини ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўриш.


28. Республика ва маҳаллий телеканалларда ички ишлар органлари масъул ходимларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилмасликнинг сабаблари ва оқибатларини, шу жумладан, йўл ҳаракати доирасида пиёдаларнинг масъулияти масалаларини профессионал ва тушунарли ёритишни таъминлашга йўналтирилган чиқишлар, интервью ва учрашувларни ташкил этиш.


29. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тарғибот-ташвиқот чора-тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларини кенг жалб этиш.


30. Йўл ҳаракати қоидалари бузилишининг гувоҳларини ички ишлар органларига кўмаклашишга, шу жумладан, Интернет-технологиялар ва ижтимоий тармоқлар воситасида фаол жалб этиш механизмларини жорий этиш.


31. Илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ўтказиладиган тадбирларнинг муҳимлигини ва қўллаб-қувватлаш зарурлигини тарғиб қилишга суғурта, уяли ва реклама ташкилотларини жалб этишнинг сифат жиҳатидан янги механизмларини жорий этиш.


32. Тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш соҳасида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техник ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.


33. Мавзули реклама-ташвиқот воситаларини (плакатлар, баннерлар, стендлар ва шу кабилар), йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган бошқа воситаларни биринчи навбатда, транспорт воситалари жадал ҳаракатланадиган жойларда, умумий фойдаланиладиган, халқаро ва республика аҳамиятига молик йўлларда ўрнатиш.


34. Йўл ҳаракати маданиятини, йўл ҳаракати қатнашчиларининг ўзаро бир-бирини ҳурмат қилишини ва бирдамлигини оширишга йўналтирилган ижтимоий роликларни тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларида ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида узатиш.



5-БОБ. ФАОЛИЯТНИ БАҲОЛАШ ВА

КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


35. 2018-2019 йилларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолият самарадорлигини баҳолаш мақсадида қуйидаги асосий кўрсаткичларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш ташкил этилади:

йўл ҳаракати соҳасида йўл-транспорт ҳодисалари ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони;

пиёдалар иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони;

болалар иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони;

одамларнинг ўлимига ёки жароҳат олишига олиб келган йўл-транспорт ҳодисалари сони;

йўл қопламасининг қониқарсиз ҳолати, шунингдек, йўл белгилари ва чизиқлар мавжуд эмаслиги сабабли содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони;

йўловчилар ва юк ташиш соҳасида автоташувчилар томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони;

йўл инфратузилмаси объектларига етказилган зарар миқдори;

транспорт ва йўл инфратузилмаси объектларида фойдаланиладиган хавфсизликни таъминлаш тизимлари ва воситалари сони;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган давлат органлари мутахассисларининг умумий сони.


36. 2018-2019 йилларда Концепция амалга оширилишини ҳар томонлама таҳлил қилиш, шунингдек, йўл ҳаракати соҳасида йўл-транспорт ҳодисалари ва маъмурий ҳуқуқбузарликларни, йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришнинг динамикаси ва сифат параметрларини чуқур ўрганиб чиқиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020-2022 йилларда вазиятни яхшилаш, амалий механизмларни, иш усуллари ва методларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.


37. Мамлакатнинг бутун ҳудудида йўл ҳаракатининг умумий эътироф этилган нормалари ва қоидаларига, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, айнан:

сифатли, хавфсизликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган йўл ва транспорт инфратузилмасидан фойдаланишга;

йўл ва транспорт инфратузилмасининг ҳолати тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ўз оиласини хабардор қилиш мақсадида алоқа воситаларидан тезкор фойдаланишга;

сифатли маъмурий, тиббий ва авария хизматидан тезкор фойдаланишга эришиш йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятнинг натижалари бўлиши керак.


38. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг жаҳон стандартларига жавоб берадиган тизимини яратиш, транзит, йўловчилар ва юк ташишни ривожлантириш, ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш Концепция қоидаларини амалга оширишнинг якуний натижасига айланиши даркор.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 май









































Время: 0.1332
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск