ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг моддий-техник таъминоти. Агролизинг /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 й. 373-сон "Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2018 й.

N 373



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ

ЎЗ ВАҚТИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ТЕХНИКАСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 10 майдаги ПҚ-3712-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2018 йилда туманлар бўйича қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш, шу жумладан лизинг асосида етказиб беришнинг қўшимча ҳажмлари параметрлари 1-26-иловаларга* мувофиқ;

2018 йилда қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб беришнинг қўшимча ҳажмларини молиялаштириш манбалари ва ҳудудлар бўйича молиялаштириш жадваллари 27 ва 28-иловаларга* мувофиқ;

2018 йилда қишлоқ хўжалиги техникасини турлари бўйича қўшимча ҳажмларда етказиб бериш жадвали 29-иловага* мувофиқ;

буюртмалар портфелини шакллантириш ишларини ташкил этиш ва қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан шартномалар тузиш схемаси 30-иловага* мувофиқ;

қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ҳамда лизинг асосида ва тижорат банклари кредитлари ҳисобига етказиб беришни молиялаштиришни ташкил этиш схемалари 31-33-иловаларга* мувофиқ;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига механизациялашган хизматлар кўрсатиш ишларини ташкил этиш схемаси 34-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ҳамда "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси М.А. Каримов зиммасига - қишлоқ хўжалиги техникаси ўз вақтида ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилиши;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов, Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси М.А. Каримов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ҳокимлари зиммасига - тегишли йилнинг 15 октябригача бўлган муддатда келгуси йил учун қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан буюртмалар портфели шакллантирилиши ва ҳудудий ярмаркалар ўтказилиши;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига - тузилган шартномаларга мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни молиялаштириш манбаларининг ўз вақтида шакллантирилиши ва таъминланиши;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари, тижорат банклари раҳбарлари зиммасига - маблағларни жамлаш ҳамда аванс тўловларининг ушбу қарорда назарда тутилган миқдорларда ва муддатларда ўтказиб берилиши таъминланиши учун масъулият юклансин.


3. Шундай тартиб белгилансинки, унга кўра "Ўзагросервис" АЖ машина-трактор паркларининг механизациялашган хизматлари учун ҳисоб-китоблар шартнома жадвалига мувофиқ уларни кўрсатишдан камида бир иш куни олдин хизматларнинг камида 50 фоизи миқдорида, якуний ҳисоб-китоблар хизматлар қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида амалга оширилади.


4. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ:

2018 йил 1 ноябрдан бошлаб етказиб бериладиган ўзи юрар қишлоқ хўжалиги техникаси амалга оширилаётган агротехника тадбирларини реал вақт режимида назорат қилиш имконини берувчи замонавий автоматлаштирилган навигация ва мониторинг (GPS навигация) тизими билан жиҳозланишини таъминласин;

амалга оширилаётган агротехника тадбирларининг мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тизимини ҳамда ҳисобга олишнинг бошқа техник воситаларини босқичма-босқич жорий этиш юзасидан бир ой муддатда "Ўзагросервис" АЖ билан биргаликда тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4-1. "Ўзагросервис" АЖ 2020 йил 1 январгача бўлган муддатда машина-трактор парклари барча ўзиюрар қишлоқ хўжалиги техникасининг навигация ва мониторинг (GPS навигация) тизимлари ҳамда ҳисобга олишнинг бошқа техник воситалари билан жиҳозланишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари (Мирзаев, Отажонов, Қўчқоров) тугатилган фермер хўжаликлари тугатилиши муносабати билан уларнинг "Ўзагролизинг" АЖ ва "Ўзагросервис" АЖ олдидаги қарзлари миқдорини аниқласинлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан кўллаб-қувватлаш жамғармаси олдида ҳосил бўлган қарздорликларини реструктуризация қилиш юзасидан таклифлар киритсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ҳамда "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ:

бир ой муддатда - тренер-инструкторларни, қишлоқ хўжалиги техникаси операторларини, шунингдек, уларни таъмирлаш бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўз полигонига эга бўлган модель ўқув марказини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

икки ой муддатда - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда касб-ҳунар коллежларида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини бошқариш бўйича мутахассислар тайёрлаш учун ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

уч ой муддатда - операторларни янги турдаги қишлоқ хўжалиги техникасида ишлаш учун қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш ва уларга сервис хизматлари кўрсатиш бўйича мутахассислар учун ҳудудий курслар ташкил этсин, амалий чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ва унинг амалга оширилиши юзасидан назорат ўрнатсин.


7. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖга "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ тизими ходимларининг уй-жой шароитларини яхшилаш ва уларни моддий рағбатлантиришни такомиллаштириш масалаларини ўрганиб, зарурат бўлганда ушбу масалалар юзасидан 2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Н.С. Отажонов, З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 май











































Время: 0.1554
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск