Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш / Мажбурий ижро бюроси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2018 й. 379-сон "Энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек, ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.2018 й.

N 379



ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИНИ

ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ, СУВ ТАЪМИНОТИ

ВА СУВ ЧИҚАРИШ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ,

ШУНИНГДЕК, ИЖРО ИШИНИ ЮРИТИШ СОҲАСИДА

ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек, ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 майдан бошлаб қарздорлар, шу жумладан, етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар тўғрисида барча учун очиқ маълумотлар базаси ишлаб чиқилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган йирик битимлар, айрим турдаги молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматлари жисмоний ва юридик шахсларнинг электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги (кейинги ўринларда қарздорликни текшириш деб аталади) мавжудлиги текширилганидан кейин амалга оширилади, ушбу банднинг олтинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

қарздорлик мавжудлигини текшириш ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) маълумотлар базаси орқали онлайн режимида тегишли йирик битимларни амалга ошириш ва хизматлар кўрсатишдан аввал амалга оширилади;

йирик битимларни амалга ошириш ва тегишли хизматлар кўрсатишга қарздорликни текшириш натижалари бўйича етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқазиш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича, шунингдек, мулкий тусдаги ижро ҳужжатлари бўйича тўланмаган қарз аниқланмаган тақдирдагина рухсат этилади. Бу ҳолларда битимни амалга ошираётган ёки хизматлар кўрсатаётган ташкилот Бюро маълумотлар базасидан тегишли кўчирмани чоп этади ҳамда уни тегишли битимларни амалга ошириш ва хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ материалларга бириктириб қўяди;

жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик аниқланган тақдирда, битимни амалга ошираётган ёки хизматлар кўрсатаётган ташкилотлар қарздорга Бюро маълумотлар базасидан олинган тегишли кўчирма нусхасини тақдим этган ҳолда битимни амалга ошириш ва хизматлар кўрсатишни рад этади.

Даврий тўловларни тўлашни назарда тутадиган мулкий тусга эга ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни текшириш фақат ушбу қарор 1-иловасининг 10-12-бандларида назарда тутилган хизматлар кўрсатилаётганда жисмоний шахсга нисбатан суд ёки давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқишга вақтинчалик чеклов ўрнатилганлиги мавжудлиги юзасидан амалга оширилади.

Белгилаб қўйилсинки, етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни текшириш жисмоний шахсларга - кўчмас мулк объектлари мулкдорларига ва қарздор - кўчмас мулк мулкдорининг турар жой манзили бўйича доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахсларга нисбатан амалга оширилади.

3. Битимларни амалга оширувчи ва тегишли хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг қарздорлиги мавжудлигини текшириш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Бюро Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қуйидагиларни амалга ошириш имконини берадиган махсус дастурий модул ишлаб чиқилишини ва унинг фаолиятини таъминласин:

Бюронинг маълумотлар базаси орқали етказиб берилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун, шу жумладан, жисмоний шахс доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, шунингдек, мулкий тусдаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни текшириш;

қарздорликни текшириш натижаси бўйича текшириш ўтказилган сана ва вақтни кўрсатган ҳамда махсус QR-кодни қўйган ҳолда текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирмани чоп этиш;

Бюронинг маълумотлар базасига тегишли қарздорлик тўланганлиги тўғрисидаги ахборотни тезкор равишда киритиш.


5. Ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган йирик битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар Бюро билан биргаликда икки ҳафта муддатда қарздорликни текширишда дастлабки ва чиқиш маълумотларига доир ягона технологик ва ташкилий талабларни, Бюронинг маълумотлар базасига марказлаштирилган ҳолда уланишни ҳамда ахборот хавфсизлигининг бошқа талабларини назарда тутувчи ўзаро электрон ҳамкорликнинг тегишли регламентларини тасдиқласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига жисмоний ва юридик шахсларга ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатда назарда тутилмаган кредитлар беришда ҳамда бошқа молия-кредит хизматлари кўрсатишда мижознинг тўлов қобилиятини ва бажарилмай қолган молиявий мажбурияти мавжудлигини текшириш мақсадида Бюро маълумотлар базаси орқали қарздорлик текширувини банк амалиётига жорий қилиш тавсия этилсин.


7. Бюрога жисмоний шахсларнинг етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар ижро ҳужжатлари бўйича қарзларни тўлашнинг қўшимча шакллари, фуқароларни қарздорлик мавжудлиги ва уни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, жумладан, SMS хабарлар ва USSD сўровлардан фойдаланган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисида хабардор қилиш шаклларини жорий этиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси мобиль алоқа тармоғи операторлари Бюронинг сўровига биноан абонентларга етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик муддати ва уларни тўлаш тартиби тўғрисидаги SMS-хабарларнинг бепул тарқатилишини таъминласинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 21 майдаги

379-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар

базаси орқали фақат қарздорлик текширилгандан

кейин содир этиладиган йирик битимлар

ва кўрсатиладиган хизматлар

РЎЙХАТИ

      

Т/р

Йирик битимлар ва хизматлар

Битимларни амалга оширувчи ёки

хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар

1.

Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, ҳадя, ишончнома бериш, ишончли бошқариш ва шу кабилар)

Нотариал идоралар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги)

2.

Автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, лизинг, ҳадя, ишончнома бериш ва шу кабилар)

3.

Янги автотранспорт воситаларини, шу жумладан лизинг шартномалари бўйича сотиш.

"Ўзавтосаноат" АЖ

4.

Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун кредитлар бериш, шу жумладан, улар бўйича лизинг операциялари

Тижорат банклари

5.

Ижро ҳужжатлар бўйича электрон-онлайн аукционларда мулкни сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилиш)

"Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси)

6.

Хусусийлаштириладиган кўчмас мулк объектларини, масъулияти чекланган жамиятлар устав фонди (устав капитали)даги давлат улушларини ҳамда давлат мулкини ижарага бериш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционларда сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буютманомалар қабул қилиш)

7.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш

Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси) Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги)

8.

Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш.

9.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги кадастр ишларини тайёрлаш

10.

Халқаро йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун авиачипталар сотиш (Ўзбекистон Республикасига авиачипталардан ташқари)*

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг авиачипталар сотиш кассалари

11.

Халқаро йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун темир йўл чипталари сотиш (Ўзбекистон Республикасига темир йўл чипталаридан ташқари)*

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг темир йўл чипталари сотиш кассалари

12.

Чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикерини расмийлаштириш*

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги)

13.

Автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги)

14.

Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ва алмаштириш

16.

Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги)

17.

Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш

Қурилиш бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги) Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги)

18.

Бинолар ва иншоотлар ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадни таъмирлаш) келишиш

19.

Объектни реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома бериш

20.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш

    

*) Қарздорликни текшириш суд ёки давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқишга вақтинчалик чеклов ўрнатилганлиги мавжудлиги юзасидан амалга оширилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 21 майдаги

379-сон қарорига

2-ИЛОВА



Битимларни амалга оширувчи ва тегишли

хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан

жисмоний ва юридик шахсларнинг қарздорлиги

мавжудлигини текшириш

СХЕМАСИ

      

   

Босқичлар



Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати






           





1-босқич


"Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


 

Етказиб берилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Бош бюросига (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) онлайн режимида тақдим этади, шунингдек, қарздорлик тўланган тақдирда ушбу маълумотлар бир вақтнинг ўзида янгилаб борилишини таъминлайди.

   


Доимий равишда






            





2-босқич


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси


   

1. "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек, ижро ҳужжатлари муълумотлар базасидан олинган маълумотлар асосида етказиб берилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар, шунингдек, мулкий тусдаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги (кейинги ўринларда қарздорлик деб аталади) мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахслар - қарздорлик тўғрисида тегишли маълумотлар базалараини шакллантиради.

2.Тасдиқаланган регламентларга мувофиқ ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг шакллантирилган маълумотлар базасига монеликсиз киришини таъминлайди.

        


Доимий равишда






          





3-босқич


Битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар


     

Ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган йирик битимларни амалга ошириш, айрим молия-кредит хизматларини кўрсатиш, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматлари кўрсатишда қарздорларнинг маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларда қарзларнинг мавжудлигини олдиндан текширади.

  


Йирик битимларни амалга ошириш ва айрим молия-кредит хизматлари кўрсатишгача






     





4-босқич


Битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар


    

Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, битимларни амалга ошириш ва хизматларни кўрсатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

    


Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда






       





5-босқич


Жисмоний ва юридик шахслар


1. Мавжуд қарздорликни қоплайди.


1. Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда



"Ўзбекэнерго" АЖ,  "Ўзтрансгаз" АЖ, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Бюро (ижро ҳужжатлари қисми бўйича)


2. Қарздор томонидан қарз тўпланганлиги ҳақидаги маълумот Бюронинг маълумотлар базасига тезкорлик билан киритилишини (тақдим этилишини) таъминлайди.


2. Мавжуд қарздорлик қопланганидан сўнг зудлик билан

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 28 май, 21-сон, 443-модда











































Время: 0.1996
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск