ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 й. 382-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 29 августдаги 245-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2018 й.

N 382



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЮДЖЕТ

КОДЕКСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА" 2014 ЙИЛ

29 АВГУСТДАГИ 245-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни самарали бошқаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 29 августдаги 245-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 майдаги

382-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Бюджет кодексини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 29 августдаги

245-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва

қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-бандда:

биринчи хатбошига "харажатларининг" сўзидан сўнг "ҳар йиллик ва" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжатлар шакли ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда ДСҚ деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда ДБҚ деб аталади), шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкцияларни ундирадиган органлар томонидан ушбу ҳужжатларни ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиши муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.";


б) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси республика бюджети учун - Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари учун - ҳудудий ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилади";


в) II бобга қуйидаги мазмундаги 4-1-4-6-бандлар қўшилсин:

"4-1. Жорий молия йили учун кассали режалаштириш қуйидаги маълумотлар асосида ойлар бўйича тузилади:

Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг йиллик ёйилмаларида назарда тутилган кўрсаткичлар;

Давлат бюджетига ДСҚ томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини жорий молия йили учун ойма-ой тақсимлаш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ДБҚ томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини жорий молия йили учун ойма-ой тақсимлаш;

Давлат бюджетига Давлат бюджетининг даромадлари айрим маъмурлари томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини жорий молия йили учун ойма-ой тақсимлаш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига Молия вазирлиги томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини жорий молия йили учун ойма-ой тақсимлаш;

жорий молия йили учун Давлат бюджети харажатлари бўйича касса тўловларининг прогнози;

жорий молия йилида вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун касса тушумларининг прогнози.

4-2. Бир ой учун кассали режа қуйидаги маълумотларга асосан кунлар ажратилган ҳолда тузилади:

тегишли ой учун Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг йиллик ёйилмаларида назарда тутилган кўрсаткичлар;

Давлат бюджетига ДСҚ томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини иш кунлари бўйича аниқлаштирган ҳолда тегишли ой учун тақсимлаш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ДБҚ томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини иш кунлари бўйича аниқлаштирган ҳолда тегишли ой учун тақсимлаш;

Давлат бюджетига Давлат бюджети даромадларининг айрим маъмурлари томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини иш кунлари бўйича аниқлаштирган ҳолда тегишли ой учун тақсимлаш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига Молия вазирлиги томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини иш кунлари бўйича аниқлаштирган ҳолда тегишли ой учун тақсимлаш;

тегишли ой учун Давлат бюджети харажатлари бўйича касса тўловларининг прогнози;

тегишли ойда вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун касса тушумларининг прогнози.

4-3. Кассали режа Молия вазирлигининг Ахборот тизимида (кейинги ўринларда "ЎРМВ" АТ деб аталади) ғазначилик бўлинмалари томонидан ДСҚ, ДБҚ шунингдек, даромадлар бўйича бошқа асосий маъмурларнинг қоғоз ва электрон шаклда тақдим этиладиган туман ва шаҳарлар бўйича ахборот ҳамда маълумотларга асосан тузилади ва юритилади.

4-4. Кейинги молия йили учун йиллик кассали режа жорий йилнинг 25 декабрига қадар ҳар йили тузилади.

Бир ойлик кассали режа жорий молия йили бошидан ўсиб борувчи тарзда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-кунидан кечиктирмасдан ҳар ойда тузилади. Бунда жорий ой учун кассали режалаштириш кўрсаткичлари жорий молия йилининг жорий ойи бўйича кассали режалаштириш кўрсаткичларига мос келиши ва кассали режалаштиришни юритишда унга киритилган ўзгартириш ҳисобга олиниши лозим.

4-5. Кассали режа ой давомида ҳақиқатда тушган тушумлар ва тўловларга асосан унинг кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш орқали юритилади.

4-6. Зарурат бўлганда Молия вазирлигининг Ғазначилиги кассали режа кўрсаткичларини тузиш ва уларга аниқлик киритиш учун Молия вазирлигининг соҳа бошқармаларидан ва тегишли вазирликлар ҳамда идоралардан давлат бюджетига кутилаётган тўловлар ва давлат бюджети харажатлари тўғрисида Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклларга мувофиқ маълумотларни сўраб олиши мумкин;


г) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 7-банднинг биринчи хатбошига "молия органлари" сўзларидан сўнг "ва ғазначилик бўлинмалари" сўзлари қўшилсин;


е) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ДБҚ ва ДСҚ тегишли бюджетларда назарда тутилган харажатлар қопланишини таъминлайдиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ сафарбар этилиши, шунингдек, ғазначилик бўлинмаларига маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ишончлилиги учун жавоб беради".


2. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "ёки бюджет маблағлари олувчига" ва "ҳужжат" сўзлари тегишли равишда "ва бюджет маблағлари олувчи" ҳамда "электрон ҳужжат" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг биринчи хатбошидаги "даромадлар ва харажатлар тушумларининг ойлар бўйича прогнозларига" сўзлари "ойлар бўйича кассали режаларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. ХТР ойлик кассали режа кўрсаткичлари ва тегишли бюджетларнинг ғазна ҳисобварағидаги қолдиқларидан келиб чиқиб, ғазначилик бўлинмалари томонидан кунлик, 10 кунлик ёки ойлик асосида берилиши мумкин.

Давлат бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга ХТР бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.";


г) 10-бандга "бюджетдан ажратиладиган маблағлар" сўзларидан сўнг "ва жорий ой учун кассали режалаштириш" сўзлари қўшилсин;


д) Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Давлат бюджетидан маблағ олувчи бюджет

ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга

харажатларни тўлаш учун рухсатномалар (ХТР) бериш

СХЕМАСИ

  

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлари

 



Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчилар, Молия вазирлиги ва молия органлари

Вақтинчалик харажатлар сметасини тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш, ЎРМВ АТга киритиш.

Жорий молия йилининг 25 декабрига қадар

Харажатлар сметасини тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш, ЎРМВ АТ киритиш.

Жорий молия йилининг 1 апрелидан кечикмасдан

 

  





  


Ғазначилик бўлинмалари

Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида иқтисодий таснифнинг кодлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш.

Ғазначилик бўлинмасига тақдим этилган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида


 

  




  

Ғазначилик бўлинмалари молия органлари ва даромадлар маъмурлари билан биргаликда

Даромадларни кассали режалаштириш.

Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-кунидан кечикмасдан


Харажатларни кассали режалаштириш.





  




Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилиги, ҳудудий органлари ва ғазначилик бўлинмалари

Тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасида касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган ягона ғазна ҳисобварағидаги Давла бюджети маблағларини бошқариш.

Доимий равишда

  




    

Ғазначилик бўлинмалари

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга ХТР бериш.

Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-кунигача

 

  


   

Ғазначилик бўлинмалари

Қабул қилинган юридик мажбуриятлар ва берилган харажатларни амалга оширишга рухсатномалар доирасида молиявий мажбуриятларни рўйхтдан ўтказиш.

Ғазначилик бўлинмасига тақдим этилган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечикмасдан


 

  






  

   

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 май










































Время: 0.1855
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск