Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.03.2018 й. ПҚ-3583-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.2018 й.

N ПҚ-3583



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

ВАЗИРЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5368-сон Фармони ижроси юзасидан:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 55 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3 ва 4-иловаларга мувофиқ;

туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларининг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 6-иловага мувофиқ;

жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ходимларининг чекланган сонидан келиб чиққан ҳолда, тоифаланган шаҳарлар-вилоят марказлари, туман (шаҳар)лар рўйхати 7-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларини шакллантириш учун спортчиларни танлаб олиш бўйича фаолиятни ташкил этиш схемаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирига, зарур ҳолларда, жисмоний тарбия ва спорт органларининг ташкилий-штат тузилмасига белгиланган сон доирасида Бош вазирнинг тегишли ўринбосари билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади, унинг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади;

туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларининг штатлар сони, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўйича бош мутахассислари сонини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги республика ҳудудида давлат спорт объектлари қурилишининг мақсадга мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосасини беради ва улардан самарали фойдаланилишини мониторинг қилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини оптималлаштириш натижасида бўшатиладиган бино ва иншоотлар, инвентар ва ускуналарнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари балансига ўтказилишини таъминласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг доимий асосда ташкил этилиши ҳамда ўтказилишини назарда тутган ҳолда, тегишлича маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг ҳудудий, туман (шаҳар) календарь режалари ҳар йили тасдиқланишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари учун амалдаги қурилиш норма ва қоидаларини ушбу иншоотларга, жумладан ногиронлиги бўлган шахслар учун фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича қўйиладиган замонавий талаб ва нормаларга мувофиқлаштириш мақсадида уларни қайта кўриб чиқишни таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаб туриш ва моддий-техник жиҳозлаш учун маблағларни назарда тутсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақалари ва турнирларини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритишга кўмаклашсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги икки ой муддатда:

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартибини тасдиқласин;

Молия вазирлиги билан биргаликда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларга бириктириладиган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган хизмат енгил автомобилларининг чекланган умумий сонини тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Тошкент шаҳри, А. Қодирий кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмалари жойлаштирилишини, уларнинг мебель, компьютер техникаси, алоқа ва бошқа зарур воситалар билан жиҳозланишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2779-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Касимов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 мартдаги

ПҚ-3583-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлигининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ

   








Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги



































































Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети



Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари















Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг

Нукус филиали





Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари













"Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети" федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Самарқанд филиали





Олий спорт маҳорати мактаблари













"Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси" давлат унитар корхонаси






Олимпия захиралари коллежлари














"Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази" давлат корхонаси, "Жисмоний тарбия ва спорт" стандартлаштириш бўйича техник қўмита






Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникуми















Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий-методик таъминлаш, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг Самарқанд, Фарғона ва Нукус филиаллари















Футбол маҳорати мактаблари













Олимпия шон-шуҳрати музейи,

"Спорт медиа маркази" давлат корхонаси
















Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари


























Спорт якка курашлари, спорт ўйинлари, спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари, гимнастика, сув спорти, енгил атлетика турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаблари;

Республика ўсмирлар олий спорт маҳорати мактаби;

Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби;

Республика олимпия захиралари теннис мактаби;

Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари республика болалар-ўсмирлар спорт мактаби;

Сув спорти турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари республика болалар-ўсмирлар спорт мактаби;

Сув спорти турларини ривожлантириш республика маркази;

Республика олимпия захиралари коллежи



Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари




















Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари






























                 





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 мартдаги

ПҚ-3583-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

  




Ҳайъат


Вазир


Вазир ёрдамчиси

1







Вазирнинг

биринчи ўринбосари

Вазир ўринбосари


Вазир ўринбосари


Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси

3

Вазирнинг

маънавий-

маърифий

ишлар самара-

дорлигини

ошириш,

давлат тили

тўғрисидаги

қонун

ҳужжатларига

риоя этилишини

таъминлаш

масалалари

бўйича масла-

ҳатчиси

1





Олий спорт ютуқлари, миллий терма жамоаларни шакллантириш ва тайёрлаш бошқармаси

3

Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси

4


Иқтисодиёт бош бошқармаси

1


Бухгалтерия

4







Юридик бўлим

2

Кадрлар бошқармаси

3

Ҳудудларни спортга ихтисослаштириш ва ўйин спорт турларини ривожлантириш бошқармаси

3

Оммавий спорт тадбирларини мониторинг қилиш ва статистика бўлими

2


Молия ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси

3






Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бошқармаси

3



Матбуот хизмати

2

Ахборот-таҳлил

бошқармаси

3

Фан, спорт ва таълим муассасаларини илмий-методик таъминлаш бошқармаси

3


Ишлар бошқармаси

3
















Спорт якка

курашлари,

спорт ўйинлари,

спортнинг

қишки ва мурак-

каб техник

турлари,

гимнастика,

сув спорти, енгил

атлетика турлари

бўйича Респуб-

лика олий спорт

маҳорати

мактаблари;

Гимнастика

бўйича ихтисос-

лаштирилган

олимпия

захиралари

болалар-

ўсмирлар

спорт мактаби;

Республика

олимпия

захиралари

теннис мактаби;

Спортнинг

эшкак эшиш

турлари бўйича

ихтисослаш-

тирилган

олимпия

захиралари

Республика

болалар-

ўсмирлар спорт

мактаби; Респуб-

лика ўсмирлар

олий спорт

маҳорати

мактаби;

Сув спорти

турлари бўйича

ихтисослаш-

тирилган олимпия

захиралари

Республика

болалар-

ўсмирлар

спорт мактаби













Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими

3




Ахборот-

коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими

2




Давлат-

хусусий шерикликни ривожлан-

тириш ва спорт объектларидан фойдаланиш мониторингини олиб бориш бўлими

2



"Сертификат-

лаштириш

ва компьютер-

лаштириш маркази" давлат корхонаси













































Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали, "Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети" федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Самарқанд филиали, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва унинг Самарқанд, Фарғона ва Нукус филиаллари, Олимпия шон-шуҳрати музейи; "Спорт" медиа маркази давлат корхонаси; Республика олимпия захиралари коллежи; Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникуми, Сув спорти турларини ривожлантириш Республика маркази



"Жисмоний тарбия ва спорт" стандартлаштириш бўйича техник қўмита


"Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш инжиниринг компанияси" давлат унитар корхонаси


Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари
























Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари






























































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































     

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 55 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 мартдаги

ПҚ-3583-сон қарорига

3-ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний

тарбия ва спорт вазирлигининг

ТУЗИЛМАСИ

  








Вазир


































































Вазир ўринбосари


Оммавий спорт тадбирларини

ташкил этиш бўлими

3



Оммавий спортни ривожлантириш ва туман (шаҳар)ларни ихтисослаштириш бўлими

2




























Олий спорт ютуқлари ва

саралаш (селекция) бўлими

3


Кадрлар бўйича бош

мутахассис

1



Бош юрисконсульт

1


























Миллий спорт турларини ривожлантириш бўйича бош мутахассис

1



Марказлаштирилган бухгалтерия хизмати

2

Ахборот-коммуникация

технологиялари бўйича бош мутахассис

1



















Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ва спорт объектларидан фойдаланишни ташкил этиш бўйича бош мутахассис

1
















         

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 17 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 мартдаги

ПҚ-3583-сон қарорига

4-ИЛОВА


Вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний

тарбия ва спорт бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

  








Бошлиқ


































































Бошлиқ

ўринбосари


Оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича бош мутахассис

1



Оммавий спортни ривожлантириш ва туман (шаҳар)ларни ихтисослаштириш бўлими

2-3




























Олий спорт ютуқлари

ва саралаш (селекция) бўлими

2-3


Кадрлар бўйича бош

мутахассис

1



Бош юрисконсульт

1


























Миллий спорт турларини ривожлантириш бўйича бош мутахассис


1



Марказлаштирилган бухгалтерия хизмати

2

Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассис

1




















Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ва спорт объектларидан фойдаланишни ташкил этиш бўйича бош мутахассис

1
















Бошқарув ходимларининг жами штатлар сони 14-16 нафар кишини ташкил этади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 мартдаги

ПҚ-3583-сон қарорига

5-ИЛОВА


Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

    

























Бошлиқ
























































Спортни ривожлантириш ва саралаш (селекция) бўйича бош инспектор

1




Оммавий спортни ривожлантириш ва жисмоний тарбия-спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича бош инспектор*

0-1*























































Марказлаштирилган бухгалтерия хизмати

1


























































        

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 3-4 нафар.


*) ушбу қарорнинг 7-иловасига мувофиқ 1-тоифали туман (шаҳар)ларда оммавий спортни ривожлантириш ва жисмоний тарбия-спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича бош инспектор лавозими назарда тутилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 мартдаги

ПҚ-3583-сон қарорига

6-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт

вазирлиги ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

      

Т/р

Ҳудудлар

Бошқарув

ходимларининг

умумий чекланган

сони

жумладан:


Қорақалпоғистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний

тарбия ва спорт бошқармаларида


Туман (шаҳар)

жисмоний тарбия ва

спорт бўлимларида


1.

Қорақалпоғистон Республикаси

76

17

59

2.

Андижон вилояти

69

14

55

3.

Бухоро вилояти

58

14

44

4.

Жиззах вилояти

58

14

44

5.

Қашқадарё вилояти

69

14

55

6.

Навоий вилояти

50

14

36

7.

Наманган вилояти

57

14

43

8.

Самарқанд вилояти

73

15

58

9.

Сирдарё вилояти

52

14

38

10.

Сурхондарё вилояти

66

14

52

11.

Тошкент вилояти

92

16

76

12.

Фарғона вилояти

81

15

66

13.

Хоразм вилояти

59

14

45

14.

Тошкент шаҳри

60

16

44

Жами:

920

205

715

     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 мартдаги

ПҚ-3583-сон қарорига

7-ИЛОВА


Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ходимларининг

чекланган сонидан келиб чиққан ҳолда тоифаланган

шаҳарлар - вилоят марказлари, туман (шаҳар)лар

РЎЙХАТИ

     

Т/р

Ҳудудлар

Туманлар ва шаҳарлар

1-тоифа

2-тоифа

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

Қўнғирот тумани

Хўжайли тумани

Беруний тумани

Тўрткўл тумани

Чимбой тумани

Элликқалъа тумани

Амударё тумани

Шуманай тумани

Қонликўл тумани

Кегейли тумани

Бўзатов тумани

Мўйноқ тумани

Қораўзак тумани

Тахтакўпир тумани

Нукус тумани

Тахиатош тумани

2.

Андижон вилояти

Андижон шаҳри

Қўрғонтепа тумани

Шаҳрихон тумани

Андижон тумани

Жалақудуқ тумани

Избоскан тумани

Марҳамат тумани

Хонобод шаҳри

Асака тумани

Балиқчи тумани

Бўстон тумани

Булоқбоши тумани

Пахтаобод тумани

Олтинкўл тумани

Хўжаобод тумани

Улуғнор тумани

3.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

Ғиждувон тумани

Ромитан тумани

Қоракўл тумани

Шофиркон тумани

Когон шаҳри

Жондор тумани

Пешку тумани

Олот тумани

Бухоро тумани

Вобкент тумани

Когон тумани

Қоровулбозор тумани

4.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри

Зомин тумани

Дўстлик тумани

Ғаллаорол тумани

Фориш тумани

Бахмал тумани

Ш.Рашидов тумани

Пахтакор тумани

Мирзачўл тумани

Арнасой тумани

Зарбдор тумани

Зафаробод тумани

Янгиобод тумани

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

Шаҳрисабз тумани

Нишон тумани

Муборак тумани

Миришкор тумани

Чироқчи тумани

Ғузор тумани

Яккабоғ тумани

Косон тумани

Қамаши тумани

Шаҳрисабз шаҳри

Қарши тумани

Китоб тумани

Деҳқонобод тумани

Касби тумани

6.

Навоий вилояти

Навоий шаҳри

Зарафшон шаҳри

Учқудуқ тумани

Қизилтепа тумани

Хатирчи тумани

Кармана тумани

Конимех тумани

Навбаҳор тумани

Нурота тумани

Томди тумани

7.

Наманган вилояти

Наманган шаҳри

Косонсой тумани

Норин тумани

Учқўрғон тумани

Чуст тумани

Поп тумани

Тўрақўрғон тумани

Чортоқ тумани

Мингбулоқ тумани

Наманган тумани

Уйчи тумани

Янгиқўрғон тумани

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

Каттақўрғон шаҳри

Ургут тумани

Нарпай тумани

Жомбой тумани

Самарқанд тумани

Иштихон тумани

Пайариқ тумани

Пастдарғом тумани

Каттақўрғон тумани

Булунғур тумани

Нуробод тумани

Пахтачи тумани

Оқдарё тумани

Қўшрабод тумани

Тойлоқ тумани

9.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри

Сирдарё тумани

Боёвут тумани

Сайхунобод тумани

Ховос тумани

Ширин шаҳри

Янгиер шаҳри

Сардоба тумани

Оқолтин тумани

Гулистон тумани

Мирзаобод тумани

10.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри

Денов тумани

Шўрчи тумани

Шеробод тумани

Жарқўрғон тумани

Сариосиё тумани

Музрабод тумани

Қумқўрғон тумани

Узун тумани

Ангор тумани

Бойсун тумани

Қизириқ тумани

Олтинсой тумани

Термиз тумани

Бандихон тумани

11.

Тошкент вилояти

Нурафшон шаҳри

Олмалиқ шаҳри

Ангрен шаҳри

Бекобод шаҳри

Чирчиқ шаҳри

Бўстонлиқ тумани

Қибрай тумани

Зангиота тумани

Ўрта Чирчиқ тумани

Янгийўл тумани

Оҳангарон шаҳри

Янгийўл шаҳри

Оҳангарон тумани

Оққўрғон тумани

Бекобод тумани

Бўка тумани

Қуйи Чирчиқ тумани

Паркент тумани

Пискент тумани

Чиноз тумани

Юқори Чирчиқ тумани

Тошкент тумани

12.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

Қўқон шаҳри

Марғилон шаҳри

Қува тумани

Бағдод тумани

Бешариқ тумани

Ўзбекистон тумани

Тошлоқ тумани

Учкўприк тумани

Қувасой шаҳри

Бувайда тумани

Данғара тумани

Олтиариқ тумани

Қўштепа тумани

Риштон тумани

Фарғона тумани

Ёзёвон тумани

Сўх тумани

Фурқат тумани

13.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри

Ҳазорасп тумани

Хива тумани

Хонқа тумани

Боғот тумани

Шовот тумани

Хива шаҳри

Урганч тумани

Қўшкўпир тумани

Гурлан тумани

Янгиариқ тумани

Янгибозор тумани

Тупроққалъа тумани

14.

Тошкент шаҳри

Олмазор тумани

Бектемир тумани

Миробод тумани

М.Улуғбек тумани

Сергели тумани

Учтепа тумани

Чилонзор тумани

Шайхонтоҳур тумани

Юнусобод тумани

Яккасарой тумани

Яшнобод тумани


Жами

106

97

1-тоифа - 4 нафар штат бирлиги сони белгиланади (бошлиқ - 1, спортни ривожлантириш ва саралаш (селекция) бўйича бош инспектор - 1, оммавий спортни ривожлантириш ва жисмоний тарбия-спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича бош инспектор - 1, бош бухгалтер - 1);


2-тоифа - 3 нафар штат бирлиги сони белгиланади (бошлиқ - 1, спортни ривожлантириш ва саралаш (селекция) бўйича бош инспектор - 1, бош бухгалтер - 1);


жами 715 та штат бирлиги (бошлиқ - 203 нафар, спортни ривожлантириш ва саралаш (селекция) бўйича бош инспектор - 203 нафар, оммавий спортни ривожлантириш ва жисмоний тарбия-спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича бош инспектор - 106 нафар, бош бухгалтер - 203 нафар).

Бунда мазкур бандга асосан бошқарув ходимларининг чекланган сонига киритилган ўзгартиришлар билан боғлиқ қўшимча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 мартдаги

ПҚ-3583-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларини

шакллантириш учун спортчиларни танлаб олиш

бўйича фаолиятни ташкил этиш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат














I босқич

Туман (шаҳар) жисмоний

тарбия ва спорт бўлими

Туман (шаҳарда) иқтидорли ёшларни саралаш (селекция) ишларини ташкилашштириш

Йил давомида

Спорт тадбирларининг туман босқичи ғолиб ва совриндорларини спорт тадбирларининг ҳудудий босқичларида иштирок этиш учун йўналтириш

Туман (шаҳар) мусобақаларининг

якуний натижаларига мувофиқ

II босқич

Ҳудудий жисмоний

тарбия ва спорт

бошқармалари

Вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларининг жисмоний тарбия ва спорт жамиятларининг ҳудудий бўлинмалари билан ишларни ташкилаштириш

Йил давомида

Ҳудудий календарь режани амалга ошириш бўйича

спорт мусобақаларнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш ва иқтидорли ёш спортчиларни саралаш (селекция)

Ҳудудий мусобақалар

натижаларига мувофиқ

III босқич

Ҳудудий жисмоний

тарбия ва спорт

бошқармалари

Ҳудудий мусобақаларнинг ғолиб ва совриндор спортчилари сафидан ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва олимпия захиралари мактаб-интернатларини тўлдириш ва фаолиятини ташкил этиш

Ўқув йили бошида

IV босқич

Ҳудудий жисмоний

тарбия ва спорт

бошқармалари

Спорт турлари бўйича ҳудудий терма жамоалар таркибини шакллантириш, спорт мусобақаларининг ёолиб ва совриндорларини республика босқичига йўналтириш

Январь

V босқич

Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт

вазирлиги

Спорт турлари бўйича идоравий жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, вазирликлар, ташкилотлар, спорт федерация (ассоциация)лари билан спорт тадбирларини ташкиллаштириш

Йил давомида

Республика календарь режани амалга ошириш бўйича спорт мусобақаларнинг республика босқичларини ўтказиш ва иқтидорли ёш спортчиларни саралаш (селекция)

Республика мусобақалари

натижаларига мувофиқ

VI босқич

Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт

вазирлиги

Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида спортчиларнинг профессионал тайёргарлигини таъминлаш

Йил давомида

Спорт турлари бўйича миллий терма жамоалари таркибини тасдиқлаш

Январь

Энг аввало, жойларга чиқиб ўрганиш орқали спортчилар, жисмоний тарбия ўқитувчилари, спортда иқтидорли ва истеъдодли таълим муассасалари ўқувчилари ва уларнинг ютуқлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган Ягона ахборот тизими яратиш ва юритиш

Доимо

Спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг халқаро спорт мусобақалари ва тадбирларида иштирокини ташкиллаштириш

Халқаро спорт тадбирлари

календарь режасига мувофиқ

VII босқич

Ўзбекистон Миллий

олимпия қўмитаси

Спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинларида иштирокини ташкиллаштириш

Ўтказилган ўйинлар

дастурига мувофиқ

        

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 март















































Время: 0.1511
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск