ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Ғазначилик. Давлат бюджети ижроси /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 й. 383-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқаришни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.05.2018 й.
N 383
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЯГОНА ҒАЗНА
ҲИСОБВАРАҒИДАГИ МАБЛАҒЛАРНИ
БОШҚАРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни жойлаштириш жараёнларини ягона тизимга ўтказиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (кейинги ўринларда Молия вазирлиги Ғазначилиги деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш бўйича ягона орган этиб белгилансин.
Пул-кредит сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Молия вазирлиги Ғазначилиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда ҳамда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган ставкада депозит шартномаси асосида тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозитига жойлаштириши мумкин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
илгари жойлаштирилган вақтинча бўш маблағлар депозит муддати тугагунига қадар тижорат банкларининг депозит хисобварақларида сақланади ва депозит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилади;
давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек, бюджет ташкилотлари ўзининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманомалар тақдим этиш йўли билан жойлаштирадилар.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш жараёнида инсон омилини истисно этишни назарда тутувчи, вақтинча бўш маблағларни жойлаштириш бўйича таклифларни электрон саралаш учун мўлжалланган ва Марказий банк ҳамда барча тижорат банкларининг уланишини таъминловчи дастурий маҳсул ишлаб чиқилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 4-бандида назарда тутилган дастурий маҳсулни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги билан биргаликда амалга оширилади.
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 22 майдаги 135-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 40-модда).
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 24 май