ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Ғазначилик. Давлат бюджети ижроси /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни депозитларга жойлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.05.2018 й. 383-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 майдаги

383-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш

маблағларни депозитларга жойлаштириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (кейинги ўринларда - Молия вазирлигининг Ғазначилиги) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни (кейинги ўринларда - вақтинча бўш маблағлар) ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек, бюджет ташкилотларининг вақтинча бўш маблағларини (кейинги ўринларда - бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар) тижорат банкларининг бош офислари (кейинги ўринларда - тижорат банклари) депозитларига жойлаштириш тартибини ва уларни жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.

Вақтинча бўш маблағлар ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича жойлаштирилади.

2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ ажратиладиган бюджет ссудаларига;

техник кўмаклашиш маблағларига;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг касса узилишини қоплаш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағлар жалб қилиш ҳолатларига.


2-БОБ. ВАҚТИНЧА БЎШ МАБЛАҒЛАРНИ

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ

ДЕПОЗИТЛАРИГА ЖОЙЛАШТИРИШ


3. Пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсати соҳасидаги ҳаракатлар мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги Ғазначилиги келгуси чорак учун ойлар бўйича тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилиши режалаштирилаётган вақтинча бўш маблағлар ҳажми тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (кейинги ўринларда - Марказий банк) келишиш учун тақдим этади.

Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан тақдим этиладиган маълумотдан келиб чиқиб, Марказий банк жойлаштириладиган вақтинча бўш пул маблағларнинг энг кўп миқдорини аниқлайди ҳамда бу ҳақда Молия вазирлиги Ғазначилигини хабардор қилади. Зарурат бўлганда, ушбу кўрсаткичлар ойлик ва чораклик асосда аниқлаштирилади.

Молия вазирлиги Ғазначилиги Марказий банк билан биргаликда битта тижорат банки томонидан депозитга жалб этилиши мумкин бўлган вақтинча бўш пул маблағларнинг энг юқори чегарасини белгилашга ҳақли.

Тижорат банки томонидан депозитга жалб этилиши мумкин бўлган вақтинча бўш маблағларнинг энг юқори чегарасини белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Марказий банк билан келишилган ҳолда белгиланади.

4. Иқтисодиётда инфляция хатарлари вужудга келган тақдирда Марказий банк бу ҳақда Молия вазирлиги Ғазначилигини хабардор қилади. Марказий банкнинг хабарномаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштирилишини тўхтатиб туриш учун асос ҳисобланади.


5. Тижорат банкларининг депозитларига вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришда тижорат банкларига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар ҳисобланади:

ҳар йиллик ташқи аудит ижобий хулосасининг мавжудлиги;

тижорат банкида Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан илгари жойлаштирилган депозитлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликнинг йўқлиги.


6. Молия вазирлиги Ғазначилиги зарурият бўлганда тижорат банкларидан уларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборотни сўраши мумкин.


7. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи, вақтинча бўш маблағлар ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар депозитларига жойлаштирилиши мумкин бўлган тижорат банкларини аниқлаш бўйича танлов Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимида (кейинги ўринларда - ахборот тизими) эълон жойлаштириш йўли билан ўтказилади.

Вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳажми ва муддатлари, фоиз ставкасининг энг кам миқдори, лотлар сони ва жойлаштириш вақти махсус комиссия томонидан белгиланади.

Махсус комиссия таркиби ҳамда унинг ваколатлари Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

7-1. Танловларда қатнашиш истаги бўлган тижорат банклари Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш учун Молия вазирлиги Ғазначилигига мурожаатнома йўллайди.

Мурожаатноманинг шакли Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан белгиланади.

8. Бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманомалар тақдим этиш йўли билан жойлаштирилади.

Бунда танловларда иштирок этиш учун бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларнинг энг кўп миқдори, жойлаштириш муддатлари ва энг кам фоиз ставкаси давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек, бюджет ташкилотлари томонидан белгиланади.

9. Буюртманомада депозитга жойлаштириш учун вақтинча бўш маблағлар ҳажми ва жойлаштириш муддати мажбурий тартибда кўрсатилади.


10. Вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига 24 ойгача бўлган муддатга жойлаштирилади.

Бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига 12 ойгача муддатга жойлаштирилади.

11. Молия вазирлиги Ғазначилиги танлов бошланишидан кечи билан бир кун аввал танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар, маблағ ҳажми, минимал фоиз ставкаси, депозит муддати, танловнинг тугаш санаси, вақти ва танлов бўйича бошқа талабларни кўрсатган ҳолда эълон жойлаштиради.


12. Танлов ахборот тизими томонидан ҳар бир эълон бўйича ўтказилади ҳамда депозит суммаси ва танлов шартларида кўрсатилган муддат бўйича энг юқори даромад фоизини таклиф этган тижорат банки танлов ғолиби ҳисобланади.

Бунда танлов иштирокчилари томонидан бир хил фоиз ставкалари ва шартлар таклиф этилган ҳолларда биринчи бўлиб тегишли таклиф берган тижорат банки иштирокчилар орасида ғолиб бўлади.


13. Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг тегишли қарорларига асосан вақтинча бўш маблағлар танлов ўтказилмасдан жойлаштирилиши мумкин.


14. Ушбу Низомнинг 5-банди талабларига жавоб бермайдиган ҳамда молиявий ҳолати Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан қониқарсиз деб топилган тижорат банклари танловларда иштирок этишига йўл қўйилмайди.


15. Тижорат банкларининг депозитларига маблағлар:

вақтинча бўш маблағлар бўйича Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;

бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар бўйича давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар ҳамда бюджет ташкилотлари томонидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи ва Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтган тижорат банки билан тузиладиган депозит шартномаси асосида жойлаштирилади.

16. Шартнома ахборот тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади.

Шартнома танлов ғолиби билан:

вақтинча бўш маблағлар бўйича Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;

бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар бўйича давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар ҳамда бюджет ташкилотлари томонидан имзоланади ва Молия вазирлиги Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг кучга киради.

Бунда шартнома ваколатли шахснинг электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда электрон шартнома шаклида тузилади.

17. Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шартнома тузишда электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини текшириш ахборот тизими томонидан амалга оширилади.



3-БОБ. ВАҚТИНЧА БЎШ МАБЛАҒЛАРНИ

ЖОЙЛАШТИРИШДАН ОЛИНГАН

ДАРОМАДЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


18. Вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

70 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармасига;

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига.

Бунда вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришдан Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига олинган даромадлар фақат Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда фойдаланилади.

19. Бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар икки иш куни мобайнида тўлиқ ҳажмда уларнинг тегишли ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.

20. Вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



4-БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ДЕПОЗИТЛАРИГА

ЖОЙЛАШТИРИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ

ҚАЙТАРИШ


21. Тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағларни қайтариш ва улар бўйича фоизларни тўлаш шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.

Зарурат бўлганда Молия вазирлиги Ғазначилиги тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағлар муддатидан аввал қайтарилишини талаб қилиши мумкин. Муддатидан аввал қайтариш шартлари шартномада белгиланади.


22. Тижорат банклари депозитларига жойлаштирилган вақтинча бўш маблағлар, шу жумладан, фоизлар ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда Молия вазирлиги Ғазначилиги шартномага мувофиқ:

шартномада белгиланган тартибда қарздорликни ундиради;

ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисоблайди.


23. Пеня ҳисобига келиб тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус жамғармасига ўтказилади.






Низомга

ИЛОВА


Вақтинча бўш маблағларни ҳамда бюджетдан

ташқари вақтинча бўш маблағларни тижорат

банклари депозитларига жойлаштириш

СХЕМАСИ

      

Субъектлар

Бажарилиши лозим бўлган ишлар


Муддати

Молия вазирлиги Ғазначилиги,

давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар, бюджет ташкилотлари

Депозитларга жойлаштирилиши лозим бўлган маблағлар ҳажмини аниқлаш


заруратга қараб





Вақтинча бўш маблағларни ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш мақсадида Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманомалар тақдим этиш


заруратга қараб







Молия вазирлиги Ғазначилиги

1. Давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалардан, бюджет ташкилотларидан буюртманомаларни қабул қилиш


2. Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар ҳажмини аниқлаш


заруратга қараб





Тижорат банкларини белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш ва танловда иштирок этиш нияти бўлган тижорат банкларини аниқлаш


заруратга қараб





Ахборот тизимига эълони жойлаштириш


танлов бошланишидан кечи билан бир кун олдин







Ахборот тизими

Эълон ва таклифларни жойлаштиришга имконият яратиш


заруратга қараб







Тижорат банклари

Вақтинча бўш маблағлар ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларни депозитга жойлаштириш шартлари бўйича таклифларни ахборот тизимига жойлаштириш


эълонда кўрсатилган муддатларда







Ахборот тизими

Ғолибни аниқлаш


эълонда кўрсатилган муддатларда





Шартномани шакллантириш


танлов бўлиб ўтгандан сўнг







Молия вазирлиги Ғазначилиги, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар, бюджет ташкилотлари, танловда ғолиб бўлган тижорат банки

Шартномани тузиш


ғолиб аниқлангандан кейинги кундан кечикмасдан







Молия вазирлиги Ғазначилиги, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар, бюджет ташкилотлари

Маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш


шартнома Ғазначиликда рўйхатдан ўтгандан сўнг кейинги кундан кечикмасдан







Тижорат банки

Депозитга жойлаштирилган вақтинча бўш маблағларни ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларни қайтариш


шартномада белгиланган муддатда







Молия вазирлиги Ғазначилиги

Тегишли ғазна ҳисобварақларига маблағларни ўтказиш


амалиёт куни давомида


  

 

              


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 май










































Время: 0.1841
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск