Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Молия вазирлигининг 81-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 12-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-38-сон "Махсус инвестиция устама ҳақини "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг махсус счётига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 19.04.2018 й. Қарори (АВ томонидан 29.05.2018 й. 2451-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.05.2018 й.

N 2451-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.04.2018 й.

N 81


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.04.2018 й.

N 12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

19.04.2018 й.

N 2018-38

ҚАРОРИ



"Махсус инвестиция устама ҳақини

"Ўзбекнефтгаз" МХКнинг махсус счётига ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сон "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ва "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3107-сон "Нефть-газ соҳасининг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 12 мартдаги 26, 25 ва 2013-12-сон "Махсус инвестиция устама ҳақини "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг махсус счётига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2451, 2013 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 214-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

       





Қарорга

ИЛОВА



"Махсус инвестиция устама ҳақини

"Ўзбекнефтгаз" МХКнинг махсус счётига ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорда:


а) номи ва 1-банддаги "МХКнинг" қисқартмаси "АЖнинг" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


б) муқаддимадан "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)"деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Низомда:


а) номидаги "МХКнинг" қисқартмаси "АЖнинг" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори 4-бандига мувофиқ махсус инвестиция устама ҳақини "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг махсус счётига ўтказиш тартибини белгилайди.";


в) 3-бандда:

иккинчи хатбошидан "(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "МХК" қисқартмаси "АЖ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидан "транспорт воситалари учун" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


г) 5, 6 ва 9-бандлардаги "МХК" қисқартмаси "АЖ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар "Ўзбекнефтгаз" АЖ билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 4 июнь, 22-сон, 459-модда





































Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск