Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура / қққ /

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 18.05.2018 й. 370-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 майдаги

370-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бино ва иншоотнинг ташқи

кўринишини ўзгартиришни келишиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) тегишли бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш тартибини белгилайди


2. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


бино - функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;


иншоот - ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими;


бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси - бино ва иншоот фасадига ўзгартиришлар киритилмасдан олдин унинг олд ва ён фасадларининг рангли тасвирдаги фотосуратлари билан бирга бино ва иншоот фасадига киритилган ўзгартиришларнинг якуний натижаси тўғрисида тўлиқ тасаввур берувчи бино ва иншоот фасадининг рангли тасвирдаги архитектуравий чизмаси.


3. Ушбу Регламентнинг амал қилиши бино ва иншоотнинг ҳажми ва майдонини ўзгартирмасдан туриб кўча (кўчалар)дан кўринадиган олд ва ён фасадлар (фасад майдонининг 25 фоизидан ортиқ қисми)даги архитектуравий элементлар (цоколи, қуёшдан ҳимоялаш элементлари, парапетлари, устунлари, томи, деразалари, пешайвони, айвонлари ва шу кабилар)нинг ранги, конфигурацияси ва ўлчамлари ўзгартирилишига татбиқ этилади.

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш, агар бино ва иншоот магистрал кўчалар (аҳоли пунктлари доирасидаги), халқаро, давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари бўйлаб жойлашган ҳолларда талаб этилади.

Туманларнинг маъмурий маркази бўлмаган посёлкаларда, қишлоқ аҳоли пунктлари (қишлоқ ва овуллар)да ва аҳоли пунктлари ташқарисида жойлашган бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш учун келишиш талаб этилмайди.


4. Бино ва иншоотларнинг лойиҳа эскизини келишмасдан туриб бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартириш тақиқланади.


5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш тартиботини амалга оширишда:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) - бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини (бино ва иншоот фасадига ўзгартиришлар киритилмасдан олдин унинг олд ва ён фасадларининг рангли тасвирдаги фотосуратлари билан бирга бино ва иншоот фасадига киритилган ўзгартиришларнинг якуний натижалари ҳақида тўлиқ тасаввур берувчи бино ва иншоотнинг олд ва ён фасадларининг рангли архитектуравий чизмасини) келишадилар;

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиаллари (кейинги ўринларда ДК филиаллари деб аталади) бино ва иншоот деворларининг режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасади ва кадастр паспорти нусхаларини юборадилар.


6. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ДК филиаллари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


7. Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


8. Ариза берувчилар бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Сўровномага бино ва иншоот фасадининг электрон кўринишдаги эскиз лойиҳаси илова қилинади.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


10. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

11. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

13. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ваколатли органга ва ДК филиалига юборадилар.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли орган ва ДК филиалига юборилади.


16. ДК филиали сўровнома тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида ЯИДХП орқали ваколатли органга бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхасини электрон кўринишда юборади ёки уни юборишни рад этади.


17. Бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхасининг юборилмаслиги учун асос ҳисобланади.

Бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхасини бошқа асосларга кўра юбормаслик қатъиян тақиқланади.


18. Ваколатли орган жойига бориб, бино ва иншоот мақсадидан келиб чиққан ҳолда, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш имкониятини ўрганиб чиқади.

Бино ва иншоотни ўрганиб чиқиш бутун бино ва иншоотни ёки уларнинг қисмлари ва уларга бириктирилган ер участкасини, шунингдек уларга туташ ҳудуд ва улар яқинидаги бино ва иншоотларни визуал кўрикдан (зарурат бўлганда, махсус ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда) ўтказишдан иборат бўлади.

Ўрганиш давомида бино ва иншоотларни кўздан кечириш, ариза берувчи сўровномасида, шунингдек бино ва иншоотнинг деворлари, кесими (мавжуд бўлса), фасад режалари ва кадастр паспорти нусхаларидаги маълумотларни бино ва иншоотларнинг ҳозирги ҳолатига, бино ва иншоотлар ташқи кўринишини ўзгартиришни келишмасдан, шунингдек, ваколатли орган билан келишилган бино ва иншоотлар фасадининг эскиз лойиҳасидан четга чиққан ҳолда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳолатини аниқлаш юзасидан таққослаш амалга оширилади.


19. Ваколатли орган бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхалари келиб тушган кундан бошлаб тўрт иш куни мобайнида бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришга келишади ёки рад этишнинг аниқ сабаблари ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.

Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини ваколатли органнинг ЭРИ билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.


20. Бино ва иншоот фасади эскиз лойиҳасининг қонунчилик талабларига, шу жумладан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мос келмаслиги бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишни рад этишга асос бўлади.

Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

Ариза берувчи бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўламаган ҳолда бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф қилинган тақдирда, такроран келишиш сўровнома такрорий келиб тушган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини такроран кўриб чиқишда ваколатли органи томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


21. Ваколатли орган бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиб берган куннинг ўзида бино ва иншоотнинг келишилган лойиҳа эскизини электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

Давлат хизматлари маркази бино ва иншоотнинг келишилган лойиҳа эскизи тушганидан сўнг бир соат мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Бунда, давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унга бино ва иншоотнинг келишилган лойиҳа эскизини электрон кўринишда тақдим қилишига мажбур.

Техник имконияти мавжуд бўлган тақдирда Давлат хизматлари маркази аризачининг сўровига кўра унга бино ва иншоотнинг келишилган лойиҳа эскизини қоғоз шаклда ўзининг муҳрини босган ҳолда тақдим этиши шарт.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ДК филиаллари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.


23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


24. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


25. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини

ўзгартиришни келишиш

СХЕМАСИ

          

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари




1-босқич

Ариза берувчи

1. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғимни тўлаш.

1. Ўз хоҳишига

кўра


2. Мурожаат

қилганда

  



2-босқич

1. Давлат

хизматлари

маркази


2. ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга ва ДК филиалига жўнатиш.


1. 1 соат мобайнида


2. Автоматик равишда

  



3-босқич

ДК филиали

ЯИДХП орқали ваколатли органга бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхасининг электрон кўринишини юбориш.

1 иш куни мобайнида

  

  

  

4-босқич

Ваколатли орган


1. Жойига бориб, бино ва иншоот мақсадидан келиб чиққан ҳолда, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш имкониятини ўрганиб чиқиш.


2. Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини ваколатли органнинг ЭРИ билан тасдиқлаш йўли билан бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш.


3. Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига (электрон кўринишда мурожаат қилинганда) бино ва иншоотнинг келишилган лойиҳа эскизини электрон шаклда юбориш.

  

4 иш куни

мобайнида

  



5-босқич

Давлат

хизматлари

маркази


Бино ва иншоотнинг келишилган лойиҳа эскизини ариза берувчининг электрон манзилига жўнатиш ва аризачини ушбу тўғрида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

Бино ва иншоотнинг келишилган лойиҳа эскизини ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

1 соат

мобайнида

      





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



(санаси)

(рақам)

        

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни

келишиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

             

I. (жис.) Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

          

1. Ф.И.О.:


2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):


3. СТИР:


4. Манзили:


5. Кадастр йиғмажилдининг рақами ва рўйхатдан ўтказилган санаси:


6. Телефон рақами:


7. Электрон почта манзили:


       

       

I. (юр) Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

     

1. Тўлиқ номи:



2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3. СТИР:


4. Юридик манзили:


5. Кадастр йиғмажилдининг рақами ва рўйхатдан ўтказилган санаси:


6. Телефон рақами:


7. Электрон почта манзили:


II. Бино ва иншоот тўғрисида маълумот:

    

1. Бино ва иншоотнинг номланиши:



2. Бино ва иншоотнинг жойлашган жойи (индекс, манзил, мўлжал):

   


III. Сўровномага илова:


1. Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси:

       



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 май









































Время: 0.1568
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск