Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура / қққ /

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 18.05.2018 й. 370-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 майдаги

370-сон қарорига

2-ИЛОВА



Объектни қайта ихтисослаштириш ва

реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш

бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафеларини жойлаштириш учун рухсатномалар (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


бино - функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;


иншоот - ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими;


капитал бино ва иншоот - объект барпо этилиши учун ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқи мавжуд бўлган, зарур рухсат берувчи ҳужжатлари олинган ҳамда муқим муҳандислик коммуникациялари ўтказилган (зарур бўлганда), шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда махсус мослаштирилган (чуқурлаштирилган ва бошқа ҳолатдаги) пойдеворларга ўрнатилган қурилиш тизими;


енгил турдаги қурилмалар - енгил конструкциялардан барпо этилган, чуқурлаштирилган пойдеворларга ва ер ости иншоотларига (0,5 метрдан кўп) эга бўлмаган, бузиб олиб (бартараф этиб) кўчиришга имконияти мавжуд объект;


вақтинчалик қурилмалар - объектлар қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган, дала ишлари (геодезия, қишлоқ ҳўжалиги, ўрмончилик, балиқ кўпайтириш ва бошқалар) бажариладиган мавсумий савдо, умумий овқатлантириш, ўқитиш ва бошқа жараёнлар даврида махсус барпо этиладиган ёки мослаштириладиган ҳамда улардан фойдаланиш зарурати бўлмаганда бартараф этиш (бузиш) имконияти мавжуд бўлган капитал ҳисобланмаган ишлаб чиқариш, омбор сифатида ишлатиладиган, ёрдамчи турар жой ва жамоат капитал хисобланмаган бино ва иншоотлар;


мавсумий кафе - умумий овқатланиш ташкилотига туташ ёки стационар овқатланиш ташкилотидан 5 метрдан ошмайдиган масофада жойлашган, овқатланиш бўйича қўшимча хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, тасдиқланган талабларга мувофиқ жиҳозланган, шу жумладан, енгил турдаги қурилмалардан ташкил топган, қурилишга рухсат олиш талаб қилинмайдиган бино ёки иншоот.

3. Қуйидаги ҳолларда реконструкция қилиш учун рухсатнома талаб этилмайди:

биноларнинг мустаҳкамлиги ва зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи юк кўтариб турувчи қисмларининг ўзгаришига олиб келмайдиган қайта режалаштиришда;

пойдевор майдонини ўзгартирмасдан енгил турдаги қурилмалар ва вақтинча қурилмаларни реконструкция қилишда;

ўз ер майдонида кўчалардан, чорраҳалардан, шаҳар (посёлка) майдонларидан, парклар, сквер, стадион, аэропорт, вокзал, театр, автостанциялардан кўриниб турмайдиган қисмларида, бинолар ва иншоотлар оралиғи ёнғинга қарши нормалар талабларига жавоб беришини, шунингдек, махсус автотранспорт воситалари ўтишини таъминлаган ҳолда, енгил турдаги ва вақтинчалик қурилмалар қуришда;

Ўзбекистон Республикасини давлат сирлари билан боғлиқ, давлат аҳамиятига эга бўлган объектлар ва қишлоқ жойлардаги намунавий лойиҳалар бўйича қуриладиган якка тартибдаги уй-жойларга;

якка тартибда уй-жойлар қуришда (реконструкция) ва кўп қаватли уйлардаги квартираларни реконструкция қилишда.

4. Объектни қайта ихтисослаштириш деганда объектнинг мақсадли йўналишининг реконструкция билан ва реконструкциясиз ўзгариши, яъни хоналар (бинолар)ни унинг лойиҳа-смета ва кадастр ҳужжатларида назарда тутилмаган фаолият учун мослаштириш тушунилади.


5. Объектни реконструкция қилиш деганда қуйидагилар тушунилади:

бинолар ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи юк кўтарувчи қисмларининг ўзгаришига олиб келадиган ҳажми ва майдонини ўзгартириш;

бинолар ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи юк кўтарувчи қисмларини ўзгартирмасдан ҳажми ва майдонини ўзгартириш;

бино ва иншоотларнинг дастлабки ҳажмини сақлаб қолган ҳолда уларнинг асосий қисмларига ўзгартириш киритиш;

ўз ер участкасида бир-бирига туташиб кетувчи ва алоҳида қўшимча бино ва иншоотлар қуриш;

умумий овқатланиш объекти биносидан 5 метрдан ошмайдиган масофада мавсумий кафени жойлаштириш.

6. Объектни рухсатномасиз қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш тақиқланади.


7. Рухсатнома бериш тартиботини амалга оширишда:

а) Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ва туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) рухсатнома берадилар;

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонаси филиали (кейинги ўринларда ДК филиаллари деб аталади) бино ва иншоотнинг деворлари, кесими (агар мавжуд бўлса), фасад режаси ва кадастр паспорти нусхасини юборади.


8. Давлат хизматлари марказлари ваколатли органлар ва ДК филиаллари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


9. Рухсатнома бериш ушбу Регламентнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


10. Ариза берувчилар рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


11. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради .

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


12. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

13. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматлари кўрсатилганда йиғимни тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


14. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

15. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.


16. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


17. Ўзи келиб мурожаат қилганда, Давлат хизматлари марказлари, сўровнома тўлдирилгандан бошлаб бир соат мобайнида уни ваколатли органга ва ДК филиалига юборадилар.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома ваколатли органга ва ДК филиалига автоматик тарзда юборилади.


18. Сўровнома келиб тушгандан сўнг ДК филиали бир иш куни мобайнида ЯИДХП орқали ваколатли органга бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхасининг электрон кўринишини юборади ёки уларнинг юборилишини рад этади.


19.Бино ва иншоотга бўлган эгалик ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтмаганлиги, бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхаси юборишни рад этиш учун асос бўлади.

Бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхасини юборишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


20. Ваколатли орган жойига бориб, объект вазифасидан келиб чиққан ҳолда, объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш имкониятларини ўрганиб чиқади.

Бино ва иншоотни ўрганиб чиқиш бутун бино ва иншоотни ёки уларнинг қисмлари ва уларга бириктирилган ер участкасини, шунингдек, уларга туташ ҳудуд ҳамда бино ва иншоотларни визуал кўрикдан (зарурат бўлганда, махсус ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда) ўтказишдан иборат бўлади.

Ўрганиш давомида, бино ва иншоот ўзбошимчалик билан қурилганини (лойиҳа-смета ҳужжатларини келишмасдан ва тегишли тартибда экспертизадан ўтказмасдан туриб қурилганини, объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидан четга чиққан ҳолда ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузган ҳолда қуриш ва реконструкция қилингани) аниқлаш мақсадида, бино ва иншоотни текширувдан ўтказиш ҳамда ариза берувчи сўровномасида, шунингдек бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхасида берилган маълумотларни бино ва иншоотнинг ҳақиқий ҳолати билан таққослаш амалга оширилади.

Ариза берувчи томонидан ваколатли органга объектни ўрганиш учун имконият яратилади.


21. Ваколатли орган бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхалари келиб тушгандан сўнг тўрт иш куни мобайнида ушбу Регламентнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатнома беради ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.

Рухсатнома электрон кўринишда расмийлаштирилади ва ваколатли органнинг ЭРИси билан тасдиқланади.

22. Амалга оширилаётган қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ эмаслиги рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлади.

Шунингдек, хонанинг турар жой зонасида жойлашгани - ушбу Регламентнинг 23-бандида назарда тутилган ҳолларда қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлади.

Қуйидаги ҳолатлар ҳам нотурар жой бўлмаган хоналарни турар жой тоифасига қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлади:

хонанинг бино ертўласи ёки ярим ертўласи қисмида жойлашганлиги;

хонани тўғридан-тўғри бошидан охиригача ёки бурчагидан шамоллатишни ташкил этиш имкониятининг мавжудлиги, шунингдек, қўшни турар жой ёки нотурар жойлардан тўлиқ изоляцияланмаганлиги;

қайта ихтисослаштирилаётган хоналар шифтининг (максимум, минимум) баландлиги шаҳарсозлик ҳамда санитария-гигиена нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ эмаслиги;

зарур санитария-техник ва гигиена шароитлари яратиш учун хоналарни мослаштириш имкониятининг мавжуд эмаслиги;

марказлашган канализация мавжуд бўлмаган ҳолларда хонага бириктириладиган ер участкасининг майдони турар жой хонасидан, шунингдек, бириктириладиган ер участкасига туташ бўлган бошқа мулкдорларга тегишли турар жойлардан оқова сувлар ва нажас учун мўлжалланган ахлат тўкиладиган ўралардан санитария масофаларига риоя қилишга имкон берувчи нормаларга жавоб бермаслиги;

хона муҳандислик ва транспорт коммуникацияларининг, ирригация иншоотларининг, дарё ва сув ҳавзаларининг, ишлаб чиқариш корхоналарининг, қабристонларнинг қўриқланадиган зоналарида, қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов бериш учун заҳарли химикатларни қўллаш зоналарида жойлашганлиги;

низони ҳал этиш тугагунгача - хона судда кўриб чиқиш предмети бўлмаслиги керак;

хонанинг савдо, маиший ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ва шу каби бошқа мақсадларга мўлжалланган хона сифатида (уйнинг қурилишида лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда) кўп квартирали турар жойларда жойлашганлиги;

хонанинг мавсумий ва вақтинчалик яшаш учун мўлжалланганлиги;

аҳоли пунктларида нотурар жойдан турар жойга қайта ихтисослаштириладиган хоналарнинг аҳоли пунктининг бош режасида ёки қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғини ҳудудини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳасида (мавжуд бўлса) кўрсатилган турар жой биноларини жойлаштириш учун мўлжалланмаган зоналарда жойлашганлиги;

хонанинг ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳимоя зонаси ва бошқа инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавфли санитария нормалари ва гигиеник нормативларга, ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган объектларда жойлашганлиги, шунингдек, хонанинг бозорлар ва савдо марказларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларида жойлашганлиги (аҳоли пунктининг бош режаси ёки қишлоқ (овул) фуқаролар йиғини ҳудудининг архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаси мавжуд бўлмаган ҳолларда баҳо берилади).

Рухсатнома беришни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

Ариза берувчи рухсатнома бериш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан рухсатномани олиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, рухсатнома такрорий сўровнома тушганидан сўнг икки иш кунидан ошмаган муддатда берилади.


23. Қуйидаги фаолият турлари учун турар-жой зоналарида жойлашган объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш тақиқланади:

Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлари ва инвестиция лойиҳаларини такомиллаштириш учун қўшимча чоралар ҳақида" 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорига 2-иловада (Мураккаблик тоифаси бўйича объектлар классификацияси) келтирилган III тоифага мансуб фаолият турлари;

тўй ва шунга ўхшаш маросимлар ўтказиладиган, 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган очиқ турдаги умумий овқатланиш корхоналари, кино ва видеофильмлар намойиш қилинадиган стационар ва вақтинча павильонлар, очиқ турдаги ёзги эстрада, кинотеатрлар ва рақс майдончалари.

Қуйидаги объектлар бундан мустасно (ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган объектлар комплексида бўлмаслик шарти билан):

соғлиқни сақлаш муассасалари объектлари ва дорихоналар;

дам олиш ва туризм муассасалари объектлари;

юлдузлик даражасидан (тоифасидан) қатъий назар меҳмонхона хўжалиги объектлари;

маданий-маърифий муассасалар объектлари;

жамоат бинолари ва маъмурий бинолар;

таълим муассасалари объектлари;

илмий-тадқиқот муассасалари объектлари;

маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг йил бўйи фаолият юритадиган объектлари, кир ювиш корхоналари, кийим тикиш ательелари, сартарошхоналар, ҳаммомлар ва шу кабилар;

сув хўжалиги қурилиши, мелиорация ва ирригация объектлари;

почтамптлар, телеграфлар, саралаш узеллари;

алоқа бўлими мавжуд бўлган автоматлаштирилган телефон станциялари;

қаватлар сонидан қатъи назар кўп квартирали кўп қаватли уйлар ва ётоқхоналар (якка тартибдаги уй-жойлардан иборат маҳаллалар ҳудудида фақат аҳоли пунктларининг бош режалари ва уларнинг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларида назарда тутилган ҳолатларда жойлаштирилади);

ушбу банднинг учинчи хатбошида қайд этилганлардан ташқари умумий овқатланиш шохобчалари, шу жумладан ресторанлар;

савдо шохобчалари, шу жумладан супермаркет, йирик кўп тармоқли ва ихтисослаштирилган дўконлар, савдо уйлари;

ёпиқ сув ҳавзалари ва сув ҳавзали жисмоний-соғломлаштириш мажмуалари;

иссиқлик таъминоти учун автоном қозонхоналар;

кўп қаватли ер ости ва ер усти гаражлар.

24. Нотурар жой хоналарини (ёки уларнинг бир қисмини) кўп хонадонли турар жой ёки ётоқхона сифатида ишлатиладиган турар жойга қайта ихтисослаштиришда, ваколатли органнинг нотурар жой хоналарини (ёки уларнинг бир қисмини) турар жой тоифасига қайта ихтисослаштириш учун берадиган рухсатномасида қўшни бинолардан ёнғинга қарши ва санитария масофаларини, кириш йўлларини, пиёдалар учун йўлакларини, автомобиллар тўхтаб туриш майдончаларини, спорт ва болалар майдончаларини, ахлат йиғгичлар ва ювилган кийимларни қуритиш майдончаларини ҳисобга олган ҳолда кўп хонадонли турар жойлар ёки ётоқхонага хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ер участкасининг майдони кўрсатилади.


25. Шахслар белгиланган санитария қоидалари ва гигиена меъёрларига, ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган фуқароларнинг доимий яшаши учун мўлжалланган боғ ва бошқа ер участкаларида жойлашган ўзининг эгалигидаги қурилмаларни турар жой хоналари сифатида қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома олиш мақсадида мурожаат қилишлари мумкин. Ушбу турар жой хоналари кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини ва у билан битимларни қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда рўйхатга оладиган органда давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб турар жой сифатида эътироф этилади.


26. Рухсатнома расмийлаштирилган куни ваколатли орган рухсатномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали (электрон мурожаат қилган тақдирда) электрон шаклда юборади.

Агар рухсатномада объектни реконструкциясиз фақат қайта ихтисослаштириш кўрсатилган бўлса, ДК филиаллари томонидан белгиланган тартибда кадастр паспортини қайта шакллантиришга асос бўлади.

Давлат хизматлари маркази, рухсатнома келиб тушгандан сўнг бир соат мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра унга рухсатномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Давлат хизматлари марказлари ваколатли органлар ва ДК филиаллари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.


28. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


29. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


30. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция

қилиш учун рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

            

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар


Бажариш

муддатлари




1-босқич


Ариза берувчи

1. Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш.


2. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўлаш.

1. Ўз хоҳишига кўра


2. Мурожаат қилганда

  



2-босқич


1. Давлат

хизматлари

маркази


2. ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга ёки ДК филиалига жўнатиш.

1. 1 соат мобайнида


2. Автоматик равишда

  



3-босқич

ДК филиали

ЯИДХП орқали ваколатли органга бино ва иншоотнинг деворлари режаси, қирқими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхасининг электрон шаклини жўнатиш.

1 иш куни

мобайнида

  



4-босқич



Ваколатли орган

1. Жойига бориб, объектнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда, объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш имкониятини ўрганиб чиқиш.


2. Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатномани ЭРИсини тасдиқлаш йўли билан расмийлаштириш.


3. Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш.

4 иш куни

мобайнида

  


  

5-босқич

Давлат

хизматлари

маркази

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатномани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатиш ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

1 соат

мобайнида






Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА




(сана)

(тартиб рақами)

          

Объектни қайта ихтисослаштириш ва

реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш

бўйича давлат хизматлари олиш учун

СЎРОВНОМА


I. (жисм.) Жисмоний шахс-ариза берувчи ҳақида маълумотлар:

     

1.Ф.И.О:


2. Паспорт маълумотлари (серия ва рақами):


3. СТИР:


4. Манзил:


5. Кадастр йиғмажилди рақами ва рўйхатга олинган санаси:


6. Телефон рақами:


7. Электрон почта манзили:


    


I. (юр) Юридик шахс бўлган ариза берувчи ҳақида маълумотлар:

  

1. Тўлиқ номи:



2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3. СТИР:


4. Фаолият тури:


5. Юридик манзили:


6. Кадастр йиғмажилди рақами ва рўйхатга олинган санаси:


7. Телефон рақами:


8. Электрон почта манзили:


        


II. Объект ҳақида маълумот:

    

1. Бино ва иншоот номи


2. Бино ва иншоот жойлашган манзил (индекс, манзил, мўлжал)


3. Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишнинг асосий мазмуни






Маъмурий регламентига

3-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ



(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари)


Объектни


қилишга

РУХСАТНОМА


20___ й. "____"____________                                                 N _____


га тегишли

(юридик шахс номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)



манзилда,

(объект жойлашган манзил)


              

(объектни кайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш) ишларини амалга ошириш учун берилди.

Эслатма:

а) Буюртмачи томонидан архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилишини таъминланиши;

б) Лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлар келишилишини таъминланиши;

в) Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотлар фойдаланишга қабул қилиниши лозим.


Изоҳ: Объектни фақат қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома берилган тақдирда ушбу рухсатнома объектга кадастр паспортини қайта шакллантириш учун асос бўлади.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 май










































Время: 0.2101
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск