ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Шартномаларнинг айрим турлари / Маҳсулотларни етказиб бериш. Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотларни етказиб бериш. Контрактация /

Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.05.2018 й. 3015-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 15.05.2018 й. 186-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 21 майда 3015-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги

Лойиҳа бошқаруви миллий

агентлиги директорининг

2018 йил 15 майдаги

186-сон буйруғига

ИЛОВА



Махсус ахборот портали операторининг

давлат харидларини ташкил этиш ҳамда

ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ махсус ахборот портали операторига (бундан буён матнда Оператор деб юритилади) нисбатан умумий талабларни ва махсус ахборот порталида (бундан буён матнда портал деб юритилади) давлат харидларини ташкил этиш бўйича унинг фаолияти тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Оператор сифатида ушбу Низом талабларига жавоб берадиган юридик шахс Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади) белгиланади.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аванс тўлови - Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган, давлат буюртмачиси (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси томонидан киритиладиган, операторнинг воситачилик йиғимларини ва томонларнинг закалатини ўз ичига олган молиявий маблағлар суммаси;

электрон давлат харидларига киритиш - ушбу Низомга мувофиқ Оператор томонидан буюртмачи ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисини электрон харид қилиш тартиб-таомилларидан фойдаланишга киритиш тартиб-таомили;


шахсий кабинет - электрон давлат харидларида иштирок этиш, ҳамда зарур ахборотни жойлаштириш ва ундан фойдалана олиши таъминлайдиган, буюртмачи ёки харид қилиш тартиб-таомили иштирокчисининг порталдаги индивидуал саҳифаси;


ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан буён матнда ҲККП деб юритилади) - буюртмачи ёки харид қилиш тартиб-таомили иштирокчиси томонидан киритиладиган пул маблағларини ҳисобга олиш ва улар ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминлайдиган Операторнинг таркибий бўлинмаси;


харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси (бундан буён матнда иштирокчи деб юритилади) - харид қилиш тартиб-таомилида давлат харидларини ижро этиш учун талабгор сифатида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти. Харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича ғолиб деб топилган ва у билан шартнома тузилган иштирокчи давлат харидлари ижрочиси ҳисобланади  (бундан буён матнда ижрочи деб юритилади).



2-БОБ. ОПЕРАТОР


§ 1. Операторга талаблар


3. Операторларга қуйидаги талаблар қўйилади:

давлат харидлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштиришни ва унга киришни, давлат харидлари бўйича статистик маълумотларни қайта ишлаш, давлат харидларини амалга оширишда товарлар (ишлар, хизматлар) классификаторидан фойдаланишни, электрон давлат харидларини ўтказиш, электрон харид қилиш тартиб-таомиллари натижаларига кўра шартномалар тузишни ва ҲККП орқали мажбуриятларни бажариш кафолатларини таъминлайдиган ахборот тизимининг мавжудлиги;

электрон тижорат ва ахборот технологиялари соҳасида малакали ходимлар мавжудлиги;

портални Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аппарат-техника воситаларида жойлаштириш;

унга нисбатан банкротлик тартиб-таомиллари қўлланилмаганлиги.


4. Молия вазирлиги Оператор функциясини бажаришни истаган юридик шахсдан (бундан буён матнда Аризачи деб юритилади) давлат харидлари соҳасида малакали ходимлар мавжудлиги тўғрисида маълумотларни сўрашга ҳақли.


§ 2. Операторни аниқлаш


5. Аризачи ўзининг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларини ҳамда қонунчилик талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган Одоб-ахлоқ қоидалари лойиҳасини илова қилган ҳолда Молия вазирлигига ариза юборади.

6. Молия вазирлиги ариза олингандан бошлаб бир ой муддатда такдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомда ўрнатилган талабларга мувофиқлигини ўрганади.

7. Ўрганиш натижалари бўйича Молия вазирлиги қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

аризани қаноатлантириш ва Оператор функцияларини Аризачига юклаш ҳақида;

аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида.


8. Аризачига Оператор функциялари юклатилганда, у билан келишув тузилади, унда буюртмачи ва иштирокчилардан Оператор фойдасига олинадиган воситачилик йиғими миқдори назарда тутилади. Воситачилик йиғими миқдори барча Операторлар учун ягона ҳисобланади.


9. Оператор келишувни бекор қилиш ҳақида Молия вазирлигига камида беш ой олдин хабарнома юборган ҳолда ўз ташаббуси билан Операторлик функцияларини бажаришдан воз кечишга ҳақли.

10. Молия вазирлиги қарори билан, Оператор қуйидаги ҳолларда ўз функцияларини бажаришидан четлаштирилиши мумкин:

у томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари жиддий бузилганда;

унга нисбатан банкротлик тартиб-таомиллари қўлланилганда.


11. Оператор ўз вазифаларини бажаришдан четлаштирилган тақдирда Молия вазирлиги ва Оператор ўртасида тузилган келишув ушбу келишувда ўрнатилган тартибда бекор қилинади.


§ 3. Операторнинг функциялари,

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


12. Оператор қуйидаги функцияларни амалга оширади:

порталнинг узлуксиз ишлашини, унга жойлаштирилган ахборотнинг бут сақланишини ва бир бутунлигини, мазкур порталнинг тегишли давлат бошқаруви органларининг расмий веб-сайтлари ва ахборот тизимлари билан белгиланган тартибда уйғун ишлашини таъминлайди;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ахборотнинг электрон шаклда сақланишини, шу жумладан электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар сақланишини таъминлайди;

порталда давлат бошқаруви органлари ўртасида ахборот алмашинувини ташкил этади;

портални Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аппарат-техника воситаларига жойлаштиради;

портални техник қўллаб-қувватлаш ишларини амалга оширади;

Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзинжиниринг" республика лойиҳалаштириш институти ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади;

давлат харидлари бўйича статистик маълумотларни шакллантиради;

қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияни тузади ва унинг фаолиятини ташкил этади, унинг ишчи органи функцияларини бажаради.

Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.


13. Операторнинг мажбуриятлари:

ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш;

буюртмачилар ва иштирокчиларга электрон давлат харидларида қатнашиш учун порталдан бепул фойдаланишларини таъминлаш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ порталда мавжуд бўлган ахборотдан жисмоний ва юридик шахсларнинг бепул эркин фойдаланишни таъминлаш;

давлат харидлари соҳасидаги ҳисоботни техник қўллаб-қувватлашни таъминлаш;

интеграция масалалари ҳамда давлат ахборот тизимлари ва давлат электрон ахборот ресурслари хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус ваколатли орган билан ҳамкорликни амалга ошириш;

давлат харидларига тааллуқли ахборотнинг бутлигини таъминлаш;

порталда Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини жойлаштириш;

тузилган шартномалар реестрини шакллантириш;

давлат харидлари натижалари ҳақида портал орқали Молия вазирлигини хабардор этиш;

Молия вазирлигига давлат харидлари билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш;

ягона етказиб берувчилар реестрини юритиш;

давлат харидлари натижалари бўйича товарлар, ишлар, хизматлар нархлари маълумотлар базасини ташкил этиш ва янгилаб бориш;

портални узлуксиз ишлашини таъминлаш;

одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш;

Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.


14. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

порталга жойлаштириладиган файлларга нисбатан технологик талаблар, шунингдек, ахборот хавфсизлиги бўйича талаблар ўрнатишга;

буюртмачи томонидан харидларни амалга ошириш тўғрисида эълон ва харидлар режа-жадваллар жойлаштирилмаган ҳолларда, харидларни амалга ошириш натижалари ҳақидаги ахборотни чоп этиш.

Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.


15. Оператор:

иштирокчи, ижрочи сифатида давлат харидларида иштирок этишга, уларнинг аффилланган шахси бўлишга;

давлат харидларини амалга ошириш ва нарх белгилаш жараёнига аралашишга, контрагентларни танлашда ва шартномалар тузишда давлат харидлари субъектларининг эркинлигини чеклашга, шунингдек давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқларини бошқача тарзда чеклашга, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

ўтказиб бериладиган, олинадиган ва сақланадиган электрон ҳужжатлар ҳамда электрон хабарларнинг ишончлилигини, шунингдек агар қонун ҳужжатларида ёки келишувда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, уларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилишга ёки текширишга;

давлат харидлари субъектлари томонидан жойлаштириладиган электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларнинг мазмунини ўзгартиришга ҳақли эмас.



3-БОБ. ЭЛЕКТРОН ДАВЛАТ

ХАРИДЛАРИГА КИРИТИШ


16. Буюртмачилар ва иштирокчиларни электрон давлат харидларига киритиш (бундан буён матнда харидга киритиш деб юритилади) тартиб-таомили уларда электрон рақамли имзо (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилади.


17. Бюджет буюртмачиларни харидга киритиш автоматик режимда Молия вазирлити ва Операторнинг маълумотлар базасини электрон ҳамкорлик орқали Оператор томонидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.

18. Корпоратив буюрмачиларни харидга киритиш улар томонидан порталдаги электрон шаклдаги сўровнома-аризани (бундан буён матнда сўровнома деб юритилади) тўлдириш йўли билан амалга оширилади.


19. Иштирокчиларни харидга киритиш улар томонидан порталдаги сўровномани тўлдириш йўли билан амалга оширилади.


20. Иштирокчиларни харидга киритиш, уларнинг қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлганда амалга оширилади:

шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалиги солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;

ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги.


21. Солиқ органлари томонидан берилган ЭРИ мавжудлиги иштирокчини шартнома тузишга ҳуқуқини белгилайди.

23. Иштирокчи сўровномада унга нисбатан қўлланилган банкротлик тартиб-таомиллари мавжуд эмаслиги ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни тасдиқлайди.


24. Иштирокчи томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг; портал томонидан Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри маълумотларини унда иштирокчи ҳақида ёзув мавжуд эмаслик ҳолати текширилади.


25. Оператор иштирокчиларга нисбатан ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилмаган қўшимча мезонларни ўрнатишга ҳақли эмас.


26. Буюртмачилар ва иштирокчиларни харидга киритиш бепул амалга оширилади.


27. Буюртмачилар ва иштирокчиларни харидга киритиш порталга зарур маълумотлар киритилгандан сўнг бир иш куни давомида амалга оширилади.

30. Оператор:

буюртмачилар ва иштирокчиларга ҲККПда алоҳида шахсий ҳисобрақамлар очади;

буюртмачилар ва иштирокчиларга шахсий кабинетлар ташкил этади.


31. Иштирокчини электрон харидлардан четлатиш қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда амалга оширилади.



4-БОБ. ШАРТНОМАВИЙ МАЖБУРИЯТЛАР

ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ


32. Буюртмачи ва иштирокчи электрон давлат харидларида ўзларининг иштирокларини фақатгина ЭРИ орқали амалга оширадилар.

Буюртмачи ва иштирокчи ўртасида ЭРИдан фойдаланган ҳолда порталда тузилган шартнома тегишли шаклда тузилган ҳисобланади.


33. Оператор ҳисоб-китобларни ташкил этиш, ҳисобини юритиш, ҳамда корпоратив буюртмачилар ва иштирокчиларнинг шартномавий мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида Операторга хизмат кўрсатувчи банкда ҲККП учун алоҳида иккиламчи ҳисоб очади.

Оператор шартномавий мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш ва алоҳида ҳисобини юритиш бўйича корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар учун ҲККПда ҳисобрақам очади.


34. Корпоратив буюртмачи ва иштирокчи электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисобрақамларига закалат тўловларини ўтказадилар.


35. Молия вазирлиги бюджет буюртмачиларининг ҳисоб-китобларини ташкил этиш, шартнома бўйича мажбуриятларини бажарилиши ҳисобини юритиш ва таъминлаш мақсадида Оператор учун Молия вазирлигининг ахборот тизимида махсус шахсий ҳисобварақлар очади ва унга ушбу ҳисобрақамлардаги пул маблағларини бошқариш учун рухсат беради.

Оператор бюджет буюртмачиларига ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш учун ҲККПда ҳисобрақамлар очади.


35-1. Бюджет буюртмачилар электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисобрақамларига операторнинг воситачилик йиғимини ўтказадилар.

36. Бюджет буюртмачиси томонидан шахсий кабинет орқали электрон аукцион, электрон танлов ва электрон тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон (бундан буён матнда эълон деб юритилади) жойлаштирилганидан ёки электрон дўконда иштирокчининг офертаси танлангандан (бундан буён матнда оферта деб юритилади) сўнг, портал электрон давлат харидлари якунларига кўра тузиладиган шартномавий мажбуриятларни бажариш учун, молиялаштириш манбаларини инобатга олган ҳолда, керакли суммага банд қўйиш тўғрисидаги ахборотни Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизимидан (бундан буён матнда ДМБАТ деб юритилади) олгандан сўнг ушбу эълонни ёки танланган оферта бўйича нархлар сўрови механизмини активлаштиради.

37. Корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар, уларнинг ҲККПдаги ҳисобрақамларида аванс тўловининг етарли миқдори мавжуд бўлган тақдирда электрон давлат харидларида иштирок этадилар.

37-1. Бюджет буюртмачилари эълон ёки оферта бўйича ДМБАТ томонидан банд кўйилган суммасининг, шунингдек уларнинг ҲККПдаги ҳисобрақамларида операторнинг воситачилик йиғими суммасининг етарли миқдори мавжуд бўлган тақдирда, электрон давлат харидларида иштирок этадилар.

38. Аукцион иштирокчиларининг киритилган аванс тўловлари бошқа иштирокчилар томонидан бериладиган паст нарх таклифи келиб тушгунга қадар банд қилиб қўйилади.

Электрон дўкон иштирокчиларининг киритган аванс тўловлари ғолиб аниқлангунга қадар банд қилиб қўйилади.

Аукцион ва электрон дўкон ўтказишда корпоратив буюртмачиси ва ижрочининг киритган закалатлари шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ёки белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилади.

Бюджет буюртмачи томонидан электрон танлов ёки электрон тендер ўтказишда иштирокчиларнинг закалати ғолиб аниқлангунга қадар хатлаб қўйилади. Электрон танлов ёки электрон тендер ғолибининг закалати шартнома тузилгунига қадар банд қилиб қўйилади.

Корпоратив буюртмачи томонидан электрон танлов ёки электрон тендер ўтказишда иштирокчилар томонидан закалат киритиш зарурати ва миқдори корпоратив буюртмачи томонидан белгиланади ҳамда киритилган закалат электрон танлов ёки электрон тендер ғолиби билан шартнома тузилгунига қадар хатланади. Бунда закалат миқдори товар (иш, хизмат) қийматининг 3 фоизидан ошмаслиги керак.

38-1. Молия вазирлиги маълумотлар базаларининг электрон ҳамкорлиги орқали Оператор билан электрон ҳужжатлар айланмасини ҳамда давлат харидларини ташкил этиш учун зарур бўлган ахборот алмашинувини таъминлайди.

39. Электрон давлат харидларининг якунига кўра, портал томонидан автоматик равишда намунавий шакл асосида шартнома шакллантирилади ва шартнома томонларининг шахсий кабинетларига юборилади, шунингдек тузилган шартномалар электрон реестрига киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади.


40. Оператор тузилган шартномалар бўйича ахборотни Молия вазирлиги ва Операторнинг маълумотлар базалари электрон ҳамкорлиги орқали Молия вазирлигига юборади.

41. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (бундан буён матнда ғазначилик деб аталади) шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни қабул қилгандан сўнг бир иш куни мобайнида автоматик тартибда ДМБАТда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, шунингдек электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома суммасини ҲККПга ўтказиб беради.

Бюджет буюртмачиси электрон танлов ёки электрон тендер натижасида тузилган шартнома бўйича тўловларни ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамлардан фойдаланмаган ҳолда амалга оширади.

Бунда олдиндан тўлов шартлари шартномада назарда тутилади.

42. Корпоратив буюртмачилар электрон дўкон ёки аукцион натижасида тузилган шартнома бўйича тўловларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу шартнома порталда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб, беш иш куни мобайнида ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказадилар. Бунда закалат, шартнома бўйича тўлаш суммасига қўшиб ҳисобланади.

Корпоратив буюртмачилар электрон танлов ёки электрон тендер натижасида тузилган шартнома бўйича тўловларни ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамлардан фойдаланмаган ҳолда амалга оширади.

44. Агарда, корпоратив буюртмачи электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартномада белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаган тақдирда, унинг закалати уч иш кунида, мазкур муддат тугаганидан сўнг, кейинчалик унга хизмат кўрсатувчи банк ҳисобига ўтказиш учун, ижрочининг ҲККПдаги тегишли ҳисоб рақамига ўтказилади.

45. ҲККП буюртмачидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича келиб тушган тўлов суммасини банд қилиб қўяди ва пул маблағлари келиб тушган куннинг эртасидан бир иш кунидан кечикмаган муддатда электрон шаклда тўловни амалга ошириш бўйича ижрочига хабарнома юборади.

Мазкур хабарнома ижрочига товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун асос бўлиб хизмат қилади.

46. Ижрочи томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ҲККП томонидан тўлов амалга оширилиши тўғрисидаги хабарномасиз етказиб берилган тақдирда, буюртмачи томонидан товарлар учун тўловни амалга оширмаслик хавфи ижрочининг зиммасида бўлади


47. Корпоратив буюртмачи товарни (ишни, хизматни) қабул қилгандан кейин уч иш куни мобайнида Операторга ўзининг шахсий кабинетидан фойдаланган ҳолда электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) тўлиқ ҳажмда қабул қилганлик тўғрисидаги ахборотни юборишга мажбур.

48. Бюджет буюртмачиси товарни (ишни, хизматни) қабул қилгандан сўнг уч иш куни мобайнида шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) тўлиқ ҳажмда қабул қилганлик тўғрисидаги ахборотни, бюджет ташкилотларининг ҳисоби ва ҳисоботлари автоматлаштирилган тизимининг дастурий комплекси (бундан буён матнда ЎзБТАД деб юритилади) орқали ДМБАТга киритшга ва юборишга мажбур.


49. ДМБАТ, бюджет буюртмачиси томонидан шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) етказиб берганлик тўғрисидаги ахборотни олгандан кейин бир иш куни мобайнида маълумотлар базаларининг электрон алмашинуви орқали Операторга юборади.


50. Оператор, товарлар (ишлар, хизматлар) электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича тўлиқ ҳажмда етказилганлиги ҳақида маълумотни олгандан сўнг, бир иш куни давомида:

электрон тўлов топшириқномасини шакллантиради ва ДМБАТга юборади, у эса тўлов топшириқномасини олгандан сўнг бир иш куни давомида бюджет буюртмачиларининг пул маблағларини ижрочига юборади;

электрон тўлов топшириқномасини шакллантиради ва Операторга хизмат кўрсатувчи банкка юборади, у эса тўлов топшириқномасини олгандан сўнг, бир иш куни мобайнида корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағларини ижрочига юборади;

ижрочининг закалатига қўйилган бандни бекор қилади;

закалатни банддан ечади ва корпоратив буюртмачининг тегишли шахсий ҳисобрақамига қайтаради;

электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилганлиги ҳақидаги маълумотни порталга жойлаштиради.

50-1. Оператор электрон танлов ёки электрон тендер натижасида шартнома тузилганидан сўнг, бир иш куни давомида закалатни банддан ечади ва уни ижрочининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига қайтаради.

Корпоратив буюртмачи томонидан ўтказилган электрон танлов ёки электрон тендерда иштирокчилар томонидан закалат киритилган тақдирда, у Оператор томонидан шартнома тузилганидан сўнг, бир иш куни давомида банддан ечилади ва ижрочининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига қайтарилади.

51. Электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича етказиб бериш муддати тугагандан сўнг, товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлиги ҳақидаги маълумот мавжуд бўлмаса‚ портал бир иш куни мобайнида автоматик режимда буюртмачи ва Молия вазирлигини хабардор қилади.

52. Буюртмачи томонидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш муддати тугагач уч иш кунидан сўнг:

бюджет буюртмачиларнинг шартнома бўйича пул маблағларига суд ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд қўяди;

корпоратив буюртмачи томонидан шартнома бўйича киритилган маблағлардан, закалатдан ташқари, бандни бекор қилади;

корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд қўяди;

бажарилмаган шартномалар бўйича маълумотларни Молия вазирлигига юборади.

53. ҲККП суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки тегишли ҳисоб рақамга ўтказишни амалга оширади.

Бунда, ҲККП ижрочининг закалати жарима сифатида бюджет буюртмачисига ўтказилиши тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни бюджет буюртмачисининг бюджетдан ташқари тегишли ҳисоб рақамига ўтказишни амалга оширади.

54. Портал, электрон давлат харидларининг якунларига кўра, битимнинг ҳақиқий суммасидан операторнинг воситачилик йиғимини буюртмачи ва иштирокчининг аванс тўловларидан ушлаб қолади.


55. Иштирокчиларнинг ва корпоратив буюртмачиларнинг банди бекор қилинган пул маблағлари, уларнинг топшириқларига асосан бошқа электрон давлат харидларида аванс тўловлари сифатида фойдаланилиши мумкин ёки хизмат кўрсатадиган банклардаги уларнинг ҳисобрақамларига қайтарилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


56. Оператор мазкур Низомни бузганлик учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


57. Буюртмачилар ва иштирокчилар Операторга тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ўз вақтида тақдим этиш учун жавобгар бўлади.

58. Оператор давлат харидлари субъектларининг ушбу операторга бериладиган электрон ҳужжатлари ва электрон хабарларининг, шу жумладан бўлажак давлат харидлари тўғрисида махсус ахборот порталида жойлаштириладиган ахборотнинг мазмуни билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.


59. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 28 май, 21-сон, 444-модда








































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск