ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 17.03.2018 й. 2984-сон билан рўйхатга олинган 05.12.2017 й. Мудофаа вазирлигининг 33-сон, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 24-2017-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 17 мартда 2984-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлиги ва

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта-махсус

таълим вазирлигининг

2017 йил 5 декабрдаги

33 ва 24-2017-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасаларида резервдаги ва захирадаги

офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш

учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги, "Мудофаа тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини (бундан буён матнда танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий таълим факультетларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларига (бундан буён матнда ҲТЎБ деб юритилади) талабалар танлов асосида ОТМда иккинчи курс (тўртинчи семестр) охирида квота доирасида танлаб олинади.


3. Танловнинг асосий мақсади суҳбатлашиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш орқали талабаларнинг ҳарбий кафедрада ўқиш салоҳияти ва кейинчалик ҳарбий мутахассислик бўйича хизмат қилиши мумкинлигини белгилайдиган чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури асосида жисмоний ривожланиши ҳамда билим даражасини баҳолашдан иборат.


4. ҲТЎБда таълим олиш учун талабалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири тегишли ўринбосарининг буйруғи билан танловни ташкил қилиш ва ўтказиш учун қабул комиссияси тузилади (бундан буён матнда танлов ўтказиш бўйича комиссия деб юритилади) ва қуйидаги таркибда унинг аъзолари тасдиқланади:

танлов ўтказиш бўйича комиссия раиси - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходими;

танлов ўтказиш бўйича комиссиянинг котиби - ҲТЎБ бошлиғи;

танлов ўтказиш бўйича комиссия аъзолари:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходимлари;

тегишли ОТМнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорлари;

ҲТЎБнинг ўқитувчилари.

Танлов ўтказиш бўйича комиссия қабул йилининг январь ойидан сентябрь ойига қадар фаолият юритади.


6. Танлов ўтказиш бўйича комиссия танлов ўтказиш жараёнида керакли шароитлар яратилиши, жойларда танловларни ўтказиш талабларига қатъий риоя этган ҳолда тегишли равишда ташкил этилиши ва адолатли ўтказилиши, шунингдек уларнинг натижалари холислиги учун жавобгар бўлади.


7. Танлов ўтказиш бўйича комиссия раиси:

танлов ўтказиш бўйича комиссиянинг ишини ташкил этади;

танлов ўтказиш бўйича комиссиянинг вазифаларини белгилайди;

кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.


8. Танлов ўтказиш бўйича комиссия ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири тегишли ўринбосарининг буйруғи билан қуйидаги кичик комиссиялар тузилади:

талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия;

талабаларнинг чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш бўйича кичик комиссия.



2-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ


9. Танлов ўтказилишидан олдин ОТМнинг турдош таълим йўналишларига эга факультетларида талабалар билан тушунтириш ишлари ташкил этилади. Бунда талабаларга танловни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар, шу жумладан танловни ўтказиш муддатлари, талаб этиладиган ҳужжатлар, танловнинг асосий мезонлари тушунтирилади.

Тушунтириш ишлари январь-февраль ойларида ўтказилади.


10. ҲТЎБда таълим олиш учун аризалар қабул йилининг январь-февраль ойларида қабул қилинади.


11. Талабалар томонидан ҲТЎБда таълим олиш учун ҲТЎБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза;

рейтинг дафтарчаси нусхаси.

12. Қуйидагилар ҲТЎБда таълим олиш учун ўтказиладиган танловнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

тиббий кўрик;

ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражаси натижалари;

умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;

чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш.

Ҳар бир мезонларни ўтказиш вақти ва жойи талабаларга улар ўтказилишидан камида 20 кун олдин етказилади.


13. Танлов ўтказиш жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш ҳамда чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш жараёнлари узлуксиз равишда видеоёзувга туширилади.

14. Талабаларнинг ҳарбий хизматга яроқлилигини текшириш бўйича тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) мувофиқ февраль-март ойларида ўтказилади.

Саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган талабалар кейинги босқичга қўйилмайди.

16. Талабанинг ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижаси ОТМдаги ҲТЎБга қабул қилишдан олдинги ўқиш даврида тўпланган баллар йиғиндисидан ташкил топади.

Бунда талабанинг уч семестр давомидаги умумий ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда ифодаланади) аниқланади.


17. Талабанинг ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштиришлган билим даражасини баҳолаш натижалари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ОТМ томонидан расмийлаштирилади ва танлов ўтказиш бўйича комиссияга юборилади.


18. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш комиссия раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган жойларда талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган методикага мувофиқ апрель-май ойларида ўтказилади.

Умумжисмоний тайёргарлик даражаси талабларига жавоб бермаган талабалар танловнинг кейинги босқичига қўйилмайди.


19. Талабаларнинг чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражасини баҳолаш тест ўтказиш усули ёрдамида тест ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган методикага мувофиқ май-июнь ойларида ўтказилади.


20. Талабанинг танлов натижалари бўйича умумий бали унинг ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижасида аниқланган балини ва тест синовларида тўплаган балини қўшиш орқали аниқланади.


21. Талабаларни ҲТЎБга қабул қилиш танловда тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Танлов натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган талабалар тегишли квота доирасида ўқишга қабул қилинади.


22. Бир хил минимал кириш балини тўплаган бир нечта талабалардан ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижалари бўйича кўп балл тўплаган талаба қабул қилинади.


23. Танлов натижалари бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда баённома тузилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

тиббий кўрик натижалари;

ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижалари;

умумжисмоний тайёргарлик даражаси натижалари;

чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражасини баҳолаш натижалари;

талабанинг танловдаги умумий бали.


24. Танлов натижалари охирги тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига эълон қилиниши шарт.


25. Танлов натижалари бўйича баённома икки нусхада расмийлаштирилади, танлов ўтказиш бўйича комиссия раиси, котиби ва аъзолари томонидан имзоланади, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тегишли ўринбосари ва тегишли ОТМ ректорининг имзоси ҳамда муҳр билан тасдиқланади.

Баённоманинг бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига, иккинчи нусхаси ОТМ ҲТЎБга юборилади.


26. Танлов натижалари бўйича тузилган баённомага асосан август ойининг учинчи ўн кунлигида ОТМ ректорининг буйруғига биноан талабалар ҳарбий тайёргарликни ўтиш учун қабул қилинади.


27. Танлов натижаларидан норози бўлган талаба ОТМда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири тегишли ўринбосарининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.


28. Апелляция комиссияси таркибига танлов ўтказиш бўйича комиссия ва кичик комиссиялар фаолиятида иштирок этмаган, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходимлари ҳамда ОТМ ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар, қоида тариқасида, хар бир танлов йўналиши бўйича биттадан аъзо киритилади.

Талаба танлов натижасидан норози бўлган тақдирда, танлов натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида апелляция бериши мумкин. Талаба томонидан берилган аппеляция аппеляция комиссияси томонидан 24 соат ичида кўриб чиқилиши лозим.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.





Низомга

2-ИЛОВА





"ТАСДИҚЛАЙМАН"

















(олий таълим муассасаси номи, олий таълим муассасаси

ректорининг Ф.И.О., имзоси)





20


йил

"

"

Талабанинг олий таълим муассасасида таълим олиш жараёнида

ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш

НАТИЖАЛАРИ

      

Т/р

Талабанинг

Ф.И.О.

Семестр давомидаги умумий

ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи

Уч семестр давомидаги умумий ўртача

ўзлаштириш кўрсаткичи

1-семестр

2-семестр

3-семестр


1

2

3

4

5











      





Низомга

3-ИЛОВА



Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.


2. Талабаларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссияси (бундан буён матнда кичик комиссия деб юритилади) таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.


3. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига талабалар спорт кийимида ҳамда биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси билан келишлари лозим.

4. Талабалар қуйидаги машқларни бажаради:


а) эркак талабалар учун:

турникда тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш;


б) аёл талабалар учун:

куч ишлатиладиган машқлар комплекси;

100 метрга югуриш;

1000 метрга югуриш.


5. Машқлар оралиғида талабаларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.


6. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган ёхуд топширишдан бош тортган талабалар қониқарсиз баҳоланади.



2-БОБ. МАШҚЛАРНИ БАЖАРИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ВА МЕЗОНЛАР


7. Турникда тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Жуфт тутилган оёқларни 45° гача букишга рухсат берилади.


8. Талабаларнинг турникда тортилиш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

11 маротаба ва ундан кўп тортилганда - "аъло";

9 - 10 маротаба тортилганда - "яхши";

7 - 8 маротаба тортилганда - "қониқарли";

1 - 6 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.

9. Куч ишлатиладиган машқлар комплекси (тиббиёт ОТМ аёл талабалари учун) 1 дақиқа мобайнида бажарилади:

"Диққат", "Машқни бажаришга киришилсин" командасига асосан биринчи 30 сонияда белда етган ҳолда максимал олдинга эгилиб қўл билан оёқ учига тегиш, қўллар белда, оёқлар бириктирилган (оёқларни билинмас даражада эгиш, дастлабки ҳолатга қайтгунча бел кураги билан ерга тегиш);

"Вақт" командасига асосан "ерда қўлга таянган ҳолда ётиш" ҳолатга қабул қилиб ва дам олмасдан 30 сония ичида максимал миқдорда ерда қўлга таянган ҳолда қўлни эгиш ва тиклаш (гавда тик ҳолатда, қўлни кўкрак ерга теккунча эгиш).


10. Куч ишлатиладиган машқлар комплекси тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

32 маротаба ва ундан кўп бажарган тақдирда - "аъло";

29-31 маротаба бажарган тақдирда - "яхши";

26 - 28 маротаба бажарган тақдирда - "қониқарли";

25 маротаба ва ундан камроқ бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.


11. 100 метрга югуриш машқи:

юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;

стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.


12. Талабаларнинг 100 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:


а) эркак талабалар учун:

14,4 сония ичида бажарган тақдирда - "аъло";

14,5 - 14,8 сонияда бажарган тақдирда - "яхши";

14,9 - 15,4 сонияда бажарган тақдирда - "қониқарли";

15,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.

б) аёл талабалари (тиббиёт ОТМ) учун:

16,8 сония ичида бажарган тақдирда - "аъло";

16,9 дан 17,4 сониягача бажарган тақдирда - "яхши";

17,5 дан 18,0 сониягача бажарган тақдирда - "қониқарли";

18,1 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.


13. 3000 (1000) метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.


14. Эркак талабаларнинг 3000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

13,20 дақиқа ичида бажарган тақдирда - "аъло";

13,20 дақиқадан кўп, бироқ 14,0 дақиқагача бажарган тақдирда - "яхши";

14,0 дақиқадан кўп, бироқ 14,30 дақиқагача бажарган тақдирда - "қониқарли";

14,30 дақиқадан кўп вақтда бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.

15. Аёл талабаларнинг 1000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

4,25 дақиқа ва ундан камроқ вақт ичида бажарган тақдирда - "аъло";

4,26 дақиқадан 4,40 дақиқагача бажарган тақдирда - "яхши";

4,41 дақиқадан 5,00 дақиқагача бажарган тақдирда - "қониқарли";

5,01 дақиқа ва ундан кўпроқ вақт ичида бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.


16. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда иккита "қониқарсиз" баҳо олган бўлса, умумжисмоний тайёргарлик синовларидан "ўтмаган" деб ҳисобланади.

17. Умумжисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмаган талабаларга машқларни такрорий бажаришга рухсат берилмайди.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган талабаларга қайднома расмийлаштирилади.

Мазкур қайдномада талабалар томонидан бажарилган машқлар ва улар учун қўйилган баҳолар кўрсатилади.


19. Қайднома талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.


20. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш натижалари танловни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича қабул комиссиясига юборилади.






Низомга

4-ИЛОВА



Чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича

билим даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Талабаларнинг чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражаси тест ўтказиш усули орқали аниқланади.


2. Тестга жалб қилинган талабалар рўйхати танлов ўтказиш бўйича комиссия томонидан тасдиқланиб, тест ўтказиш бўйича кичик комиссияга (бундан буён матнда кичик комиссия деб юритилади) тақдим этилади.


3. Тестни ўтказиш учун кичик комиссия томонидан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастуридан тест саволлари ишлаб чиқилади.


4. Тест саволлари танлов ўтказиш бўйича комиссия мажлиси баёни билан тасдиқланади.


5. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари танлов ўтказиш бўйича комиссия раисида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.


6. Тест ОТМнинг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўтказилади. Бунда тест ўтказиш учун олий таълим муассасалари томонидан алоҳида аудиториялар ажратилади ва ҳар бир аудиторияга олий таълим муассасалари ходимлари орасидан аудитория раҳбари тайинланади.



2-БОБ. ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


7. Тест синовлари танлов ўтказиш бўйича комиссия томонидан белгиланган кунда соат 9:30 да бошланади. Номзодлар соат 9:00 дан 9:20 гача тест ўтказиладиган аудиторияга киритилади.

Тест синовларига келмаган (соат 9:20 дан кейин тест ўтказиладиган аудиторияда бўлмаган) талабалар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.


8. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга микрокалькулятор, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


9. Талабага тест топшириқларини бажариш учун 40 та тест саволи берилади.


10. Тест саволларини ечиш учун 60 дақиқа вақт берилади.


11. Талабаларга бериладиган тест саволлари китоб шаклида бўлади ва унинг титул варағида тест саволлари китобининг махсус коди қўйилади.


12. Ҳар бир тест саволида 4 тадан жавоб варианти берилади. Талабалар тест саволларини ечишда фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.

Тўғри жавоб жавоблар варағига белгиланади. Бунда тест саволида берилган вариантлардан (A, B, C, D) бири ҳаворанг пастали шарикли ручкадан фойдаланилган ҳолда доирага олиш орқали белгиланади.

Тест саволида фақат битта тўғри жавоб белгиланиши лозим.

Жавобларни белгилашда ўчириш ва тузатишларга ҳамда бир нечта жавобни белгилашга йўл қўйилмайди.

Жавоблар тўғри белгиланиши учун талаба шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган талабаларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.

Жавоблар варағига тест синовлари ўтказилган кун ва аудитория рақами, тест саволлари китобининг махсус коди, аудитория раҳбарининг Ф.И.О., тест саволларига берилган жавобларни текшириш натижалари ва текширган шахснинг (шахсларнинг) Ф.И.О. ва имзоси кўрсатилади.


13. Тест синовлари вақтида талабанинг аудиториядан чиқиши тақиқланади, талабанинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно.


14. Талабага тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.


15. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган аудиторияда талабалар, аудитория раҳбари, танлов ўтказиш бўйича комиссия ва кичик комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.


16. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал аудитория раҳбари талабаларга тест синовлари ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.


17. Тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, талабалар тест материалларини аудитория раҳбарига топширади.


18. Кичик комиссия аъзолари тест ўтказилган куннинг ўзида тест саволларига берилган жавобларни текшириб, натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони) шу куннинг ўзида соат 15:00 гача тегишлича, ҳар бир талабанинг жавоблар варағига ёзиб қўйиши шарт.


19. Тест саволларига берилган ҳар бир тўғри жавоб учун 1,5 балл қўйилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Тест синовлари натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони ҳамда умумий бали) кичик комиссия аъзолари томонидан имзоланган, кичик комиссия раиси томонидан тасдиқланган ҳолда шу куннинг ўзида соат 16:00 гача эълонлар тахтасига осиб қўйилади.


21. Тест синовлари натижалар (тўғри ва нотўғри жавоблар сони ҳамда умумий бали) кичик комиссия томонидан шу куннинг ўзида танлов ўтказиш бўйича комиссияга тақдим этилади.


22. Тест синови натижаларидан норози бўлган талаба, унга нисбатан берилган қўйилган балларни асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.






Низомга

5-ИЛОВА

         

Т/р

Талабанинг

Ф.И.О.


Тиббий

кўрик

натижалари


Умум-

жисмоний

тайёргарликни

баҳолаш

натижалари


ОТМда

таълим олиш

жараёнида

ўзлаштирил-

ган билим

даражасини

баҳолаш

натижалари


Чақириққача

бошланғич

тайёргарлик

дастури

бўйича билим

даражасини

баҳолаш

натижалари


Талабанинг

умумий бали



1


2

3

4

5

6











Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 март, 12-сон, 226-модда








































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск