Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Адлия вазирининг 09.04.2018 й. 218-мҳ-сон "Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларининг 6-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.04.2018 й. 2848-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.04.2018 й.

N 2848-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

09.04.2018 й.

N 218-мҳ


БУЙРУҒИ



Тижорат ташкилотлари таъсис

ҳужжатларининг намунавий шаклларининг

6-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сон "Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2848, 2016 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 586-модда) 6-иловаси 2 ва 6-бандларидаги "Ягона дарча" марказидан" деган сўзлар "Давлат хизматлари марказидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (О. Файзуллаев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Давлат хизматлари агентлиги (Х. Турахужаев) ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси (А. Мадаминов) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш Давлат хизматлари агентлиги директори Х. Турахужаев зиммасига юклансин.



Адлия вазири                                                 Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 апрель, 15-сон, 315-модда









































Время: 0.0146
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск