Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2018 й. 273-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2018 й.

N 273



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ    ДАВЛАТ    ЖАМҒАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ 8 СЕНТЯБРДАГИ 704-СОН

ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3634-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларининг давлат молиявий кўмагидан фойдаланишини кенгайтириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 37-сон, 991-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари  Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижрочи директори А.А. Камалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 апрелдаги

273-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридагиТадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни

қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини

ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил

8 сентябрдаги 704-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришва қўшимчалар


1. 2-банддаги "Фурқат кўчаси, 1-уйда (7 ва 8-қаватлар)" сўзлари "Қоратош кўчаси, 1-уй (7-қават)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Иловада:


а) 4-банддаги "Фурқат" сўзи "Қоратош" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 5-бандда:

бешинчи хатбошидаги "жойларини" сўзидан кейин "хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва" сўзлари қўшилсин;

олтинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) белгилайдиган ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббус билан чиққан" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-бандда:


"а" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


"в" кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"миллий валютада, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида  5 фоиз пункти миқдорида";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"миллий валютада  жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобига ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсиялари асосида ёш тадбиркорлар ташаббус билан чиққан лойиҳаларни амалга оширишга  банкларнинг харажатларини қоплаш учун 3 фоизли ставка миқдорида";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


г) 9-банддаги "(кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади)" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 12-банднинг учинчи хатбошидаги "ресурслари" сўзи чиқариб ташлансин;


е) 13-банднинг олтинчи хатбошидаги "ресурслар" сўзи чиқариб ташлансин;


ж) 21-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


з) 5-бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


и) 35-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"миллий валютада, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида  5 фоиз пункти миқдорида";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"миллий валютада  жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобига ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсиялари асосида ёш тадбиркорлар ташаббус билан чиққан лойиҳаларни амалга оширишга  банкларнинг харажатларини қоплаш учун 3 фоизли ставка миқдорида";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


к) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Миллий валютада қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида кредитлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий валютада кредитлар ажратадиган тижорат банклари Жамғарманинг компенсацияларини олувчилар ҳисобланади";


л) 38-бандда:

тўққизинчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бюджетга тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларга;

ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларда кўрсатилган чекловлар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббус кўрсатган лойиҳаларга татбиқ этилмайди";


м) 50-банддаги "ҳисобот давридан кейинги" сўзлари чиқариб ташлансин;


н) 53-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кичик тадбиркорлик субъектларининг ва/ёки тижорат банкининг тақдим этган ҳужжатларида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда";


о) 62-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"62. Кафиллик бериш бўйича Жамғарма хизматлари пулли ҳисобланади. Жамғарманинг кафиллиги берилганлиги учун кичик тадбиркорлик субъектларидан миллий валютада кафолат суммасининг 1 (бир) фоизи миқдорида бир мартталик воситачилик ҳақи ундирилади";


п) 64-банднинг иккинчи хатбошидаги "фоиздан" сўзидан кейин "(оилавий тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларидан ташқари)" сўзлари қўшилсин;


р) 69-банднинг тўртинчи хатбошидаги "хулосани расмийлаштиради ва унга кичик тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотни илова қилади" сўзлари "банкни ижобий қарор қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор қилади" сўзлари билан алмаштирилсин;


с) 72-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жамғарма томонидан кафиллик бўйича тўловлар амалга оширилганда";


т) 83-банднинг биринчи хатбошидаги "ёки ушбу ҳужжатлар кафолат муддати тугагандан сўнг тақдим этилган" сўзлари чиқариб ташлансин;


у) 90-банддаги "тақдим этилган ресурслар" сўзлари чиқариб ташлансин;


ф) 91-банддаги "ресурслар" сўзи чиқариб ташлансин;


х) 94-банддаги "Жамғарма томонидан ажратиладиган ресурслардан мақсадли фойдаланиш, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 апрель










































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск