ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига "Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.04.2018 й. 2995-сон билан рўйхатга олинган 05.12.2017 й. Мудофаа вазирлигининг 34-сон, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 27-2017-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 5 апрелда 2995-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлиги ҳамда

Олий ва ўрта-махсус таълим

вазирлигининг

2017 йил 5 декабрдаги

34, 27-2017-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасаларига "Чақириққача ҳарбий таълим"

йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий)

имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) "Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон (бундан буён матнда имтиҳон деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Имтиҳоннинг асосий мақсади абитуриентларнинг танланган фан бўйича билим кўникмалари ва даражасини, уларнинг танланган йўналиши бўйича таълим олиш ва келгусида ишлаш имкониятини белгилайдиган ижодий, жисмоний ва физиологик қобилиятини баҳолашдан иборат.


2. Имтиҳон топшириш учун абитуриентлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.


3. Абитуриентлардан имтиҳон қабул қилиш учун ОТМда имтиҳон бошланишидан бир ой олдин имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) ташкил этилади ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда ОТМ ректорининг буйруғи билан қуйидаги таркибда унинг аъзолари тасдиқланади:

комиссия раиси - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходими;

комиссия аъзолари:

"Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашни амалга оширувчи ҳарбий таълим факультети (бундан буён матнда факультет деб юритилади) бошлиғи;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги масъул ходимлари;

факультет ўқитувчилари;

комиссия котиби - факультет ўқитувчиси.


4. Комиссия имтиҳон ўтказиш жараёнида керакли шароитлар яратилиши, жойларда имтиҳонларни ўтказиш талабларига қатъий риоя этган ҳолда тегишли равишда ташкил этилиши ва адолатли ўтказилиши, шунингдек улар натижаларининг холислиги учун жавобгар бўлади.


5. Комиссия раиси:

ОТМ ректори билан келишган ҳолда имтиҳон ўтказиш жойи, куни ва вақти белгиланадиган режа-жадвални (бундан буён матнда режа-жадвал деб юритилади) тасдиқлайди;

комиссиянинг ишини ташкил этади;

комиссиянинг вазифаларини белгилайди;

комиссиянинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.



2-БОБ. ИМТИҲОН ЎТКАЗИШ


6. Имтиҳон давлат тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 25 июлгача чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури асосида ўтказилади.


7. Имтиҳон тест мажмуаларида фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.


8. Имтиҳон қуйидаги уч босқичда ўтказилади:

умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;

ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативини бажаришни баҳолаш;

чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш.


9. Абитуриентлар имтиҳонлар ўтказиладиган жой, кун ва вақт ҳақида имтиҳон ўтказилишидан олдин огоҳлантирилади.


10. Имтиҳон ўтказиш жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида абитуриентларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш, ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативини бажаришини баҳолаш ҳамда чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш жараёнлари узлуксиз равишда видеоёзувга туширилади.


11. Абитуриентларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш комиссия томонидан режа-жадвал асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган жойларда мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.


12. Абитуриентларнинг ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативини бажаришини баҳолаш комиссия томонидан режа-жадвал асосида мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.


13. Абитуриентларнинг чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражасини баҳолаш тест ўтказиш усули ёрдамида комиссия томонидан режа-жадвал асосида мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.


14. Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари бўйича умумий бали уларнинг умумжисмоний тайёргарлигини, ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативини бажаришини ҳамда чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш натижасида тўплаган балларини қўшиш натижасида аниқланади.


15. ОТМга ўқишга киришда фанлар блокидаги ўринга қараб, имтиҳонни топширишда тўплаш мумкин бўлган максимал балларнинг 33,3 фоизидан кам балл тўплаган абитуриентлар давлат тест синовларига киритилмайди.


16. Имтиҳон якунлари баллар миқдори сифатида, танлов тартибида имтиҳон варақасига ва имтиҳон рўйхатига киритилади. Мазкур ҳужжатларнинг ҳар бири комиссия раиси ва ОТМга қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади.


17. Имтиҳон натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига ОТМ томонидан 30 июлгача тақдим этилади.

18. Режа-жадвал бўйича имтиҳонларга келмаган абитуриентлар учун қайта имтиҳон ўтказилмайди ва улар давлат тест синовларига қўйилмайди.


19. Имтиҳон натижаларидан норози бўлган абитуриентлар ОТМ ректорининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига имтиҳон натижалари эълон қилинган пайтдан бошлаб 72 соат ичида апелляция бериш ҳуқуқига эга.

20. Апелляция комиссияси таркибига комиссия фаолиятида иштирок этмаган, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги масъул ходимлари ҳамда ОТМ ходимлари орасидан тузилади.


21. Имтиҳон натижалари бўйича тушган норозилик (апелляция) аризалари апелляция комиссияси томонидан 48 соат ичида шикоят қилган шахслар иштирокида кўриб чиқилади.


3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Абитуриентларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.


2. Абитуриентларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.


3. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига абитуриентлар спорт кийимида ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан келишлари лозим.


4. Абитуриентлар қуйидаги машқларни бажаради:

турникда тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.


5. Машқлар оралиғида абитуриентларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.



2-БОБ. МАШҚЛАРНИ БАЖАРИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ВА МЕЗОНЛАР


6. Турникда тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Жуфт тутилган оёқларни 45° гача букишга рухсат берилади.


7. Абитуриентларнинг турникда тортилиш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

11 маротаба ва ундан кўп тортилганда - 3 балл;

9-10 маротаба тортилганда - 2 балл;

7-8 маротаба тортилганда - 1 балл;

1-6 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда - 0 балл.

8. 100 метрга югуриш машқи:

юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;

стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.


9. Абитуриентларнинг 100 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

14,4 сония ичида бажарган тақдирда - 3 балл;

14,5-14,8 сонияда бажарган тақдирда - 2 балл;

14,9-15,4 сонияда бажарган тақдирда - 1 балл;

15,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда - 0 балл.

10. 3000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларида умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.


11. Абитуриентларнинг 3000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

13,20 дақиқа ва ундан камроқ вақт ичида бажарган тақдирда - 4 балл;

13,21 дақиқадан 14,00 дақиқагача бажарган тақдирда - 3 балл;

14,01 дақиқадан 14,30 дақиқагача бажарган тақдирда - 2 балл;

14,31 дақиқада ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда - 0 балл.

12. Абитуриентларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш натижалари уларнинг учта нормативда тўпланган баллар йиғиндисидан ташкил топади.


13. Умумжисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмаган абитуриентларга машқларни такрорий бажаришга рухсат берилмайди.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган абитуриентларга қайднома расмийлаштирилади.

Мазкур қайдномада абитуриентлар томонидан бажарилган машқлар ва улар учун қўйилган баллар кўрсатилади.


15. Қайднома имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.






Низомга

2-ИЛОВА



Ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат

нормативини бажаришни баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Абитуриентларни ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативи мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.


2. Абитуриентларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар, машқларни бажариш тартиби ҳамда ўқ отиш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиниши имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.


3. Абитуриентларнинг ўқ отиш тайёргарлиги пневматик милтиғидан нишонга аниқ отиш машқини бажариши орқали баҳоланади.


4. Ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативни бажариш учун абитуриентлар шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан келишлари лозим.



2-БОБ. ЎҚ ОТИШ ТАЙЁРГАРЛИГИ БЎЙИЧА

НАЗОРАТ НОРМАТИВНИ БАЖАРИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ВА МЕЗОНЛАР


5. Пневматик милтиғидан нишонга аниқ отиш машқини бажариш шартлари:

қурол - пневматик милтиғ;

ўқ - қўрғошинли;

нишон - 8-сон нишон;

оралиқ - 5 метр (нишондан столнинг олд чеккасигача);

ўқлар сони:

3 та синаб кўришга;

5 та назорат учун;

ўқ отиш ҳолати - тик тақаб туриб, столга таянган ёки тик қотган ҳолда;

ўқ отиш учун вақт - чегараланмайди.

Ўқ отиш машқини бажариш қуйидаги тартибда баҳоланади:

5 та назорат ўқи билан 40 ва ундан юқори очко тўпласа - 15,6 балл;

5 та назорат ўқи билан 35 дан 39 очкогача тўпласа - 13,3 балл;

5 та назорат ўқи билан 30 дан 34 очкогача тўпласа - 10,9 балл;

5 та назорат ўқи билан 29 ва ундан паст очко тўпласа - 0 балл.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


6. Абитуриентлар ўқ отиш машқини бажарган нишонни кўздан кечиради, тўпланган очколари билан танишади ҳамда уни имзоси билан тасдиқлайди.


7. Ўқ отиш тайёргарлиги бўйича назорат нормативини топширган абитуриентларга қайднома расмийлаштирилади.

Мазкур қайдномада абитуриентлар томонидан тўпланган очко ва баллар кўрсатилади.


8. Қайднома имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.






Низомга

3-ИЛОВА



Чақириққача бошланғич тайёргарлик

бўйича билим даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Абитуриентларнинг чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражаси тест ўтказиш усули орқали аниқланади.


2. Тестни ўтказиш учун имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия томонидан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастуридан тест саволлари ишлаб чиқилади.


3. Тест саволлари имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия мажлиси баёни билан тасдиқланади.


4. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия раисида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.


5. Тест имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия томонидан белгиланган жойда ўтказилади. Бунда тест ўтказиш учун олий таълим муассасалари томонидан алоҳида аудиториялар ажратилади ва ҳар бир аудиторияга олий таълим муассасалари ходимлари орасидан аудитория раҳбари тайинланади.

Абитуриентларга тестни ўзлари танлаган тилда топширишини танлаш ҳуқуқи берилади.



2-БОБ. ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


6. Тест синовлари имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия томонидан белгиланган жой, кун ва вақтда ўтказилади.

Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.


7. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга микрокалькулятор, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


8. Абитуриентларга тест топшириқларини бажариш учун 50 та тест саволи берилади.


9. Тест саволларини ечиш учун 80 дақиқа вақт берилади. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал аудитория раҳбари талабаларга тест синовлари ўтказиш ҳамда жавоблар варағини тўлдириш тартибини тушунтириши учун тест саволларини ечиш учун берилган вақтга кирмайдиган қўшимча 10 дақиқа вақт берилади.


10. Абитуриентларга бериладиган тест саволлари китоб шаклида бўлади ва унинг титул варағида тест саволлари китобининг махсус коди қўйилади.


11. Ґар бир тест саволида 4 тадан жавоб варианти берилади. Абитуриентлар тест саволларини ечишда фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.

Тўғри жавоб жавоблар варағига белгиланади. Бунда тест саволида берилган вариантлардан (A, B, C, D) бири ҳаворанг пастали шарикли ручкадан фойдаланилган ҳолда доирага олиш орқали белгиланади.

Тест саволида фақат битта тўғри жавоб белгиланиши лозим.

Жавобларни белгилашда ўчириш ва тузатишларга ҳамда бир нечта жавобни белгилашга йўл қўйилмайди.

Жавоблар тўғри белгиланиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган абитуриентларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.

Жавоблар варағига тест синовлари ўтказилган кун ва аудитория рақами, тест саволлари китобининг махсус коди, аудитория раҳбарининг Ф.И.О., тест саволларига берилган жавобларни текшириш натижалари ва уларни текширган имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия аъзоларининг Ф.И.О. ва имзоси кўрсатилади.


12. Тест синовлари вақтида абитуриентнинг аудиториядан чиқиши тақиқланади, абитуриентнинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно.


13. Абитуриентга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.


14. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган аудиторияда абитуриентлар, аудитория раҳбари, имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.


15. Тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, абитуриентлар тест материалларини аудитория раҳбарига топширади.


16. Имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия аъзолари тест ўтказилган куннинг ўзида тест саволларига берилган жавобларни текшириб, натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони) шу куннинг ўзида тегишлича, ҳар бир талабанинг жавоблар варағига ёзиб қўйиши шарт.


17. Тест саволларига берилган ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл қўйилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Тест синовлари натижаларини (тўғри ва нотўғри жавоблар сони ҳамда умумий бали) имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия аъзолари томонидан имзоланган, имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия раиси томонидан тасдиқланган ҳолда шу куннинг ўзида соат 20:00 гача эълонлар тахтасига осиб қўйилади.


19. Тест синови натижаларидан норози бўлган абитуриент унга нисбатан қўйилган балларни асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 апрель, 14-сон, 298-модда







































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск