ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 31.03.2018 й. 255-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 мартдаги

255-сон қарорига

3-ИЛОВА



Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни

махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.


1-1. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


сув объекти - сувлар доимий равишда ёки вақтинча тўпланадиган ва сув режимининг ўзига хос шакллари ва белгилари бўлган табиий (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар) ҳамда сунъий (очиқ ва ёпиқ каналлар, шунингдек, коллектор-дренаж тармоқлари) сув оқимлари, табиий (кўллар, денгизлар, ер ости сув қатламлари) ва сунъий (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) сув ҳавзалари, шунингдек, булоқлар ва бошқа объектлар;


ер усти сувлари - ер қобиғининг устида жойлашган сувлар;

сув истеъмоли (сувни истеъмол қилиш) - юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув ресурсларидан уларни сув объектидан белгиланган тартибда олган ҳолда фойдаланиш;


сув истеъмолчиси - ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи юридик ёки жисмоний шахс;


сувдан фойдаланиш - юридик ва жисмоний шахслар томонидан сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;


сувдан фойдаланувчи - сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс.

2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишни, шу жумладан, сувни олишни ва оқова сувларни оқизиб юборишни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) татбиқ этилади.

Икки ва ундан ортиқ сув олиш иншоотлари битта тизимга уланган ва бир объектнинг сув таъминоти учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун ишлатилганда ягона рухсатнома расмийлаштирилади. Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг сув олиш иншоотлари бир тизимга уланмаган ҳолларда ёки икки ва ундан ортиқ объектларнинг сув таъминоти учун ишлатилганда алоҳида рухсатномалар олинади.

Ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга жисмоний шахслар томонидан суткасига 5 куб.мгача сувдан умумий фойдаланилганда татбиқ этилмайди.

3. Рухсатнома олмасдан сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш тақиқланади.


4. Рухсатнома бериш жараёнини амалга оширишда:

а) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари (табиий сув объектлари сувларидан фойдаланилганида ёки истеъмол қилинганида, ер ости сувларидан ташқари), сув хўжалиги органлари (сунъий сув объектлари сувларидан фойдаланилганида ёки истеъмол қилинганида) (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) рухсатномани тайёрлайди ва беради;

б) сув хўжалиги органлари (табиий сув объектлари сувларидан фойдаланилганида ёки истеъмол қилинганида), санитария-эпидемиология хизмати органлари (ичимлик сув таъминоти мақсадлари учун сув олинганда) (кейинги ўринларда - келишувчи органлар) ўзларининг идоравий мансублигига қарашли рухсатномани келишади.

5. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли ва келишувчи органлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


6. Рухсатномани бериш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Ариза берувчилар рухсатномалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


8. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Сўровномага ушбу Регламентга -3и-иловаларга мувофиқ ҳужжатлар илова қилинади.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.


9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

10. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

12. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳолатларда илова қилиниши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда Давлат хизматлари маркази унинг сўровномасини кўрмасдан қолдиради. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


14. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ваколатли органга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


15. Ваколатли орган сўровнома тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида тегишлича Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ёки Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган шакллар бўйича рухсатнома лойиҳасини тайёрлайди, уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва уни иловалар билан биргаликда келишувчи органларга юборади ёки электрон шаклда рухсатнома лойиҳасини тайёрлашни рад этади.

16. Келишувчи органлар рухсатнома лойиҳасини олганларидан сўнг беш иш куни мобайнида рухсатнома лойиҳасини кўриб чиқадилар, келишадилар ёки келишишни рад этадилар.


17. Рухсатнома лойиҳаси келишилган куни келишувчи орган уни ваколатли органга электрон шаклда юборади.


18. Ваколатли орган келишилган рухсатнома тушган кундан бошлаб уни уч иш куни мобайнида электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази рухсатнома тушганидан сўнг бир соат мобайнида унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига беради.


19. Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши рухсатнома лойиҳасини тайёрлаш ҳамда келишишни рад этиш учун асос бўлади.

Бошқа асослар бўйича ва қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилмасдан рухсатнома лойиҳасини тайёрлаш ҳамда келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

Ариза берувчи рухсатнома берилиши рад этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида давлат хизмати кўрсатилиши учун йиғимни тўламаган ҳолда рухсатнома олиш учун такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Рухсатнома бериш масаласини такроран кўриб чиқишда ваколатли ва келишувчи органлар томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


20. Ариза берувчининг ташаббуси билан рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб қўйиш, қайта тиклаш, тугатиш Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсатномалар бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонуни талаблари инобатга олинган ҳолда ушбу Регламентда белгиланган тартибда амалга оширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Рухсатномани ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, уни келишиш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.


22. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли ва келишувчи органлар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.


23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

24. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


25. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни

махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

            

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатномани олиш учун Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим.

1. Хоҳишига кўра


2. Мурожаат

қилинганда

2-босқич

1.Давлат хизматлари

маркази


2. ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга юбориш.

1. 1 соат мобайнида


2. Автоматик тарзда

3-босқич

Ваколатли орган

Рухсатнома лойиҳасини тайёрлаш, уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаш ва иловалари билна келишувчи органларга юбориш.

5 иш куни

мобайнида

4-босқич

Келишувчи орган

Рухсатнома лойиҳасини кўриб чиқиш, келишиш ва уни ваколатли органга юбориш.

5 иш куни

мобайнида

5-босқич

Ваколатли орган

Келишилган рухсатномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юбориш.

3 иш куни

мобайнида




7-босқич

Давлат хизматлари

маркази

Ўзи келиб мурожаат қилганда рухсатномани унга ўзининг мухрини босиб, ариза берувчига бериш.

1 соат мобайнида




       





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

        

             


(сана)


(сон)

  

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус

истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

              

I. (жисмоний) Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.О.:


2. Паспортга оид маълумотлар (серия ва рақам):


3. Манзил:


4. Кадастр иши рақами ва рўйхатга олинган санаси:


5. Ариза берувчининг алоқа қилинадиган маълумотлари (телефон, электрон почта ва бошқалар):


I. (юридик) Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:


1. Тўлиқ номи:



2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3. Реквизитлари (СТИР, МФО, ИФУТ, ҳисоб рақами):


4. Фаолият тури:


5. Ариза берувчининг юридик манзили (индекс, манзил):


6. Кадастр иши рақами ва рўйхатга олинган санаси:


7. Ариза берувчининг алоқа қилинадиган маълумотлари (телефон, электрон почта ва бошқалар):


II. Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни

махсус истеъмол қилиш манбаи ҳақида маълумот:

1. Сув манбаи:

табиий ер усти сув объектлари

табиий ер ости сув объектлари

сунъий сув объектлари


2. Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилишдан мақсад:

хўжалик-ичимлик ва даволаш-соғломлаштириш


саноат ва ишлаб чиқариш-техник


қишлоқ хўжалиги


зах қочириш


балнеологик


энергетика (гидроэнергетика ва иссиқлик энергетикаси)


балиқчилик


қадоқлаш, шахтадан сув чиқариш ва шу кабилар


3. Жами сув олиш миқдори, минг.куб.м/йил







Маъмурий регламентга

3а-ИЛОВА



Саноат, коммунал, транспорт ва бошқа

ноқишлоқ хўжалиги мақсадларида сув объектларидан

фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан

сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол

қилишга рухсатнома олиш учун тақдим

этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Хўжалик фаолияти (ишлаб чиқаришнинг мақсади, қуввати, технологик цикллар), сувни муҳофаза қилишнинг ҳолати, сувни чиқариб ташлаш, тозалаш иншоотларининг таркиби ва иши, оқова сувларни қабул қилувчининг тавсифи, ишлайдиганлар ва бир йилдаги иш кунларининг сони, ободонлаштириш даражаси, суғориладиган ерлар майдонлари, қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар.


2. Фойдаланиладиган сув объектларининг, сув олиш иншоотларининг қуввати ва техника билан жиҳозланганлиги (насос агрегатлари ва ёрдамчи иншоотлар) ва сувни тозалаш ва тайёрлаш станциялари (ичимлик, техник, канализацияга оид), рўйхатга олинган сув айирмалари нуқталари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати.

3. Манбалар (ер усти, шаҳар сув қувурлари, шаҳар канализацияси, жойнинг рельефи) бўйича сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли, оқова сувларни оқизиб юборишнинг лойиҳадаги ёки норматив-ҳисобланган режаси.

4. Сув объектлари ёки жой рельефига оқова сувлар ташланадиган манба ва ташлама сув ресурсларининг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар.


5. Тозалаш иншоотлари иши устидан лаборатория назоратини ҳамда оқова сувлар билан бирга оқизиб ташланадиган ифлослантирувчи моддаларни ҳисобга олишнинг ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумот (юридик шахслар учун).


6. Сувларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича мўлжалланган тадбирлар тўғрисидаги маълумот.


7. Сув таъминоти ҳамда оқова ва ёмғир сувларини канализациялаш схемаси.






Маъмурий регламентга

3б-ИЛОВА



Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш

учун ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари, туман ирригация бўлимлари рўйхати. Сув хўжалиги объектларининг асосий тавсифлари (узунлиги, энг кўп сув сарфи, сув тақсимлаш иншоотларининг сони ва номи, фильтрланишга қарши тадбирлар, фойдали иш коэффициенти). Гидротехника иншоотларининг техник жиҳозланганлиги ва лойиҳадаги қуввати.


2. Ҳавза бошқармаси хизмат кўрсатадиган суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисида маълумот.


3. Ирригация тизимлари ва суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.


4. Ҳавза бошқармаси фойдаланадиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфи ва минераллашуви даражаси тўғрисидаги маълумотлар.


5. Ирригация тизимлари ва суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ошириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тадбирлари режаси.






Маъмурий регламентга

3в-ИЛОВА



Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома

олиш учун сув омборлари (гидроузеллар)дан

фойдаланиш бошқармалари томонидан

тақдим этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари, туман ирригация тизимлари рўйхати. Сув хўжалиги объектларининг асосий тавсифлари (узунлиги, сув сарфлашнинг энг кўп миқдори, сув айиргичларнинг сони ва номи, фильтрланишга қарши тадбирлар, фойдали иш коэффициенти). Гидротехника иншоотларининг техника билан жиҳозланганлиги ва лойиҳадаги қуввати.


2. Сув омбори (гидроузели)дан фойдаланиш бошқармаси хизмат кўрсатадиган суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисидаги маълумот.


3. Ирригация тизимлари ва суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.


4. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тадбирлари режаси.






Маъмурий регламентга

3г-ИЛОВА



Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома

олиш учун ирригация тизими бошқармалари

томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Корхона балансида бўлган сув хўжалиги объектларининг рўйхати, уларнинг техник тавсифлари (узунлиги, сув ўтказиш қуввати, гидротехника иншоотларининг, шу жумладан сув айиргичларнинг сони ва номи, фильтрланишга қарши тадбирлар, каналлар ва ирригация тизимининг фойдали иш коэффициенти).


2. Бошқарма томонидан хизмат кўрсатиладиган туман ирригация бўлимлари рўйхати.


3. Бошқарма томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисидаги маълумот.


4. Сув объектининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.


5. Бошқарма фойдаланадиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфланиши ва минераллашуви даражаси тўғрисидаги маълумотлар.


6. Ирригация тизими ва хўжалик суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ошириш, дренаж сувларини оқизиб юборишни камайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш тадбирлари режаси.






Маъмурий регламентга

3д-ИЛОВА



Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома

олиш учун туманлар ирригация бўлимлари

томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Корхона балансида бўлган сув хўжалиги объектларининг рўйхати, уларнинг техник тавсифлари (узунлиги, сув ўтказиш қуввати, гидротехника иншоотларининг, шу жумладан сув айиргичларнинг сони ва номи, фильтрланишга қарши тадбирлар, каналлар ва ирригация тизимининг фойдали иш коэффициентлари).


2.Хизмат кўрсатиладиган сув истеъмолчилари уюшмаларининг, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг рўйхати.


3. Бўлим томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисидаги маълумот.


4. Туманлар хизмат кўрсатадиган қишлоқ хўжалиги экинлари зоналарининг гидромодул районлари ва суғориш режимлари тўғрисидаги маълумот.


5. Сув объектининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.


6. Бўлим томонидан фойдаланиладиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфи ва минераллашуви тўғрисидаги маълумотлар.


7. Ирригация тизими ва хўжалик суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ошириш, дренаж сувларини оқизиб юборишни камайтириш тадбирлари режаси.






Маъмурий регламентга

3е-ИЛОВА



Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома

олиш учун насос станциялари ва энергетика

бошқармалари томонидан тақдим

этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Насос станциялари ва энергетика бошқармаси балансидаги суғориш насос станциялари ва суғориш қудуқлари рўйхати, сув олиш манбаи номи ва уларнинг жойлашган жойи, сув олиш асосий параметрлари, сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланганлиги, хизмат кўрсатиладиган суғориладиган майдон, шунингдек, хизмат кўрсатиш зонасидаги сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари сони.


2. Насос станциялари бошқармаси балансидаги мелиоратив насос станциялари ва вертикал дренаж қудуқлари рўйхати, сув олиш манбаи ва сув қабул қилгичнинг номи, сув олиш жойлари, асосий параметрлари, сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланганлиги, хизмат кўрсатиладиган суғориладиган (мелиорацияланадиган) майдон, шунингдек, хизмат кўрсатиш зонасидаги сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари сони.


3. Хизмат кўрсатиладиган магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари, сув омборлари бошқармалари, мелиоратив экспедиция, унинг мелиоратив тизимлари, туман ирригация бўлимлари, сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари рўйхати.


4. Манбалар бўйича сувдан фойдаланувчиларнинг ҳисоб-китоб режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.


5. Бошқарма томонидан фойдаланиладиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфи ва минераллашуви тўғрисидаги маълумотлар.


6. Сув ресурсларини ҳисобга олишни ташкил этиш тадбирлари режаси.






Маъмурий регламентга

3ж-ИЛОВА



Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш

учун мелиоратив экспедициялар томонидан

тақдим этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Мелиоратив экспедиция балансидаги мелиоратив тизимлар ва асосий коллекторлар, гидротехника иншоотлари, шу жумладан, гидропостлар, мелиоратив тармоқ, сув қабул қилгичларнинг рўйхати, уларнинг асосий техник тавсифлари (номи, узунлиги, сув ўтказиш қуввати, коллектор-дренаж тармоғи, ўртача кўп йиллик коллектор-дренаж оқимлари, коллектор-дренаж сувларининг минераллашуви ва ҳоказо).


2. Мелиоратив экспедицияси томонидан хизмат кўрсатиладиган сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари рўйхати.


3. Мелиоратив экспедиция томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ерларнинг мелиоратив харитаси, мелиоратив ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.


4. Сув олишнинг ва мелиоратив тизимлардан коллектор-дренаж сувлари ташламаларининг чекланган ҳажмлари.


5. Коллектор-дренаж тармоғи сувлари сарфи ва минераллашуви ҳақидаги маълумотлар.


6. Мелиоратив тизимнинг ишончлилигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолати мониторинги, сизот сувлари ҳисобини юритиш, уларнинг сатҳларини камайтириш тадбирлари режаси.






Маъмурий регламентга

3з-ИЛОВА



Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома

олиш учун сув истеъмолчилари уюшмалари

томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Хизмат кўрсатиладиган сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг, улар майдонлари катталиги кўрсатилган ҳолдаги рўйхати.


2. Уюшма томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ерда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ҳақидаги маълумот.


3. Суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.


4. Суғориш тармоғи фойдали иш коэффициентини ошириш, уларнинг техник ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларини ҳисобга олиш ва улардан оқилона фойдаланиш, дренаж сувлари ташламаларини қисқартириш бўйича тадбирлар режаси.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 апрель











































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск