ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 6-2018-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг касб-ҳунар таълими марказининг 3/ққ-сон, Халқ таълими вазирлигининг 2-мҳ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 9-қ/қ-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 10-сон, Молия вазирлигининг 65-сон "Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 16.03.2018 й. Қарори (АВ томонидан 03.04.2018 й. 1832-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.04.2018 й.

N 1832-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.03.2018 й.

N 6-2018

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

16.03.2018 й.

N 3/ққ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.03.2018 й.

N 2-мҳ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.03.2018 й.

N 9-қ/қ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.03.2018 й.

N 10

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.03.2018 й.

N 65

ҚАРОРИ




"Таълим муассасалари ва корхоналар

ўртасидаги шериклик муносабатлари тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек

унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 февралдаги 40-сон "Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш тўғрисида"ги, 2015 йил 10 мартдаги 52-сон "Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 15 мартдаги 140-сон "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 30 майдаги 157, 21/ҚҚ, 23, 01-08/1750, 54, 56-сон "Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1832, 2008 йил 4 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 259-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 22 майдаги 196-Қ, 01/ҚҚ, 20, 119/Қ, 96, 38-сон "Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1832-1, 2010 йил 2 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 179-модда).


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Олий ва ўрта махсус таълим вазири

И. Маджидов

Касб-ҳунар таълими маркази директори

М. Холмухамедов

Халқ таълими вазири

У. Иноятов


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

А. Хаитов

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Молия вазири

Д. Кучкаров

       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 апрель, 14-сон, 287-модда








































Время: 0.0257
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск