ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2018 й. 380-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида" 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.2018 й.

N 380



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА УНИНГ МАБЛАҒЛАРИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА"

2012 ЙИЛ 19 ДЕКАБРДАГИ 356-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси Кенгашининг фаолияти самарали ва сифатли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида" 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 87-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.И. Ахмедхаджаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 21 майдаги

380-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот-коммуникация

технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада

ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали

фойдаланиш тўғрисида" 2012 йил 19 декабрдаги

356-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-илованинг 15-бандида:

а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жамғарма Кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади";

б) учинчи хатбошидаги "вазирининг ўринбосари" сўзлари "вазири" сўзи билан алмаштирилсин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 май










































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск