ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.1996 й. ПФ-1663-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларининг Жанговар Байроғи тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.12.1996 й.

N ПФ-1663



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

ЖАНГОВАР БАЙРОҒИ ТЎҒРИСИДА


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шон-шуҳрат, жасорат ва эътиқод рамзи - Жанговар Байроғининг ягона нусхаси белгилансин.

2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг Жанговар Байроғи тўғрисидаги Низом, унинг тавсифи ва Ёрлиқ иловага мувофиқ тасдиқлансин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1996 йил 26 декабрдаги

ПФ-1663-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг

Жанговар Байроғи тўғрисида

НИЗОМ

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг Жанговар Байроғи шон-шуҳрат, жасорат ва эътиқод рамзидир. У Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг ҳар бир ходимини халқига ва жонажон Ватанига садоқат билан хизмат қилиш, ҳалол ва пок виждонли бўлиш, халқ манфаатларига хизмат қилиш, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатларини жиноий тажовузлардан муҳофаза қилишдек ўз зиммасига юклатилган хизмат бурчларини бор кучи ва билимини, зарур бўлса ҳаётини ҳам аямасдан мардлик ва матонат билан адо этишга даъват этади.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Жанговар Байроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти вакили томонидан, ички ишлар органига ва олий таълим муассасасига эса Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ёки унинг вакили томонидан ёрлиқ билан биргаликда тантанали равищда топширилади.

3. Жанговар Байроқ доимий равишда ички ишлар органида белгиланган махсус жойда сақланади.

4. Жанговар Байроқ ички ишлар органларининг номи ўзгаришидан қатъий назар, доимий сақланади. Башарти ички ишлар органи номи ўзгарса, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Байроқ топширилаётганда бериладиган Ёрлиққа шу ҳақда тегишли ўзгартиришлар ёзиб қўйилади.

5. Байроқни тантанали маросимларга олиб чиқиш, жойига ўрнатиш ва уни асраш тартиби Ички ишлар вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

6. Ички ишлар идораларининг шахсий таркиби Жанговар Байроқни доимо кўз қорачиғидек асраши зарур. Жанговар Байроқ йўқолган тақдирда, ички ишлар органи ходимлари ва раҳбари қонун ҳужжатларига мувофиқ жазоланадилар.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1996 йил 26 декабрдаги

ПФ-1663-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ички ишлар

органлари Жанговар Байроғининг

ТАВСИФИ

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органи Жанговар Байроғи икки томонлама мато, даста ва шокилали попугдан иборат бўлиб, унинг уч томони 9 сантиметрли гажм билан тикиб чиқилади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари Жанговар Байроғининг асоси ҳисобланади.

Жанговар Байроқ бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклдаги матодир.

Жанговар Байроқнинг узунлиги 160 сантиметрга, кенглиги 103 сантиметрга тенг. Мовий, оқ ва яшил рангли энлар кенглиги бир хил. Ҳар бир эннинг кенглиги 33 сантиметр. Байроқнинг ўртасида жойлаштирилган оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган.

Жанговар Байроқнинг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг олди ва орқа томонида, дастага яқин жойида оқ рангли ярим ой ва унинг ёнида ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдуз тасвирланган.

Ярим ой ва юлдузларнинг тасвири мовий рангли юқори эннинг ўртасидан 45 х 20 сантиметрга тенг тўғри тўртбурчакка сиғадиган қилиб жойлаштирилган.

Ярим ой вертикал ҳолатда дўнг томони дастага қаратилган, дастадан 10 сантиметр масофада жойлаштирилган бўлиб, диаметри 20 сантиметрли доирага сиғади.

Юлдузлар диаметри 4 сантиметрли доирага сиғади. Доиралар орасидаги масофа 2 сантиметр. Юлдузлар узунасига ва тиккасига қуйидаги тартибда жойлашади: юқори қаторда учта, ўрта қаторда тўртта ва қуйи қаторда бешта юлдуз. Қуйи қатордаги юлдузлар ярим ойнинг пастки учидан 2 сантиметр масофада жойлашади.

Жанговар Байроқнинг юз томонидаги оқ рангли йўлига лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосида "VATAN VA XALQ MANFAATINI HIMOYA QILISH MUQADDAS BURCHDIR" шиори ҳамда байроқнинг орқа томонига "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI" деган ёзувлар олтин ҳошияли ипак билан тикилади.

Жанговар Байроқнинг орқа томонидаги оқ рангли йўлига топширилаётган ички ишлар органининг номи тикиб ёзилади. Ҳарфлар катталиги 9 сантиметр, ички ишлар органи номидаги сўзларга қараб 5 сантиметргача қисқартирилиши мумкин.

Жанговар Байроқнинг дастаси ёғочдан ясалган бўлиб диаметри 4 сантиметр, узунлиги 2,2 метр, ёғоч даста лакланган ва пастки қисми 10 сантиметрли темир гардишга маҳкамланади, юқори учли қисмига никелланган учбурчак ойсимон шаклдаги туғ кийдирилади. Байроқни тепа қисмидан эшилган ипакли попуг пастга қараб осилиб туради, унинг узунлиги 246 сантиметрдан иборат бўлади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1996 йил 26 декабрдаги

ПФ-1663-сонли Фармонига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси ички ишлар

органлари Жанговар Байроғининг

ЁРЛИҒИ

          

(ички ишлар органи номи)

          

          

ТОПШИРИЛСИН



Ўзбекистон Республикасининг Президенти




Ўзбекистон Республикаси ички ишлар

органлари Байроғининг

ТАСВИРИ

ТАСВИРНИНГ

орқа томони

             

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)


























Время: 0.1305
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск