ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2018 й. 400-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2018 й.

N 400



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО

ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2018 йил 23 февралдаги ПҚ-3560-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3622-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 майдаги

400-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида" 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 10-модда):


а) 4-банднинг биринчи хатбошига "Коммунал соҳа" сўзларидан кейин "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин;


б) 3-илованинг 12 ва 13-бандларга, 14-банднинг ўн биринчи хатбошига, 18-банднинг учинчи хатбошига, 20-банднинг иккинчи хатбошига, 22 ва 32-бандларига "Коммунал соҳа" сўзларидан кейин "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 9-сон, 91-модда) билан тасдиқланган Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Устави 10-бандининг тўққизинчи хатбошидаги, 16-бандининг олтинчи хатбошидаги "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.

5 . Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда) 8-бандининг биринчи хатбошидаги "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 41-модда) 7-бандининг биринчи хатбошидаги "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари ажратиш амалиётини ўрганиш комиссияси томонидан Тошкент шаҳрида ер участкалари ажратиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш тартиби ҳақидаги низомнинг 15-бандига "Коммунал соҳа" сўзларидан кейин "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 6 мартдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Транспорт ва транспорт коммуникациялари масалалари бўйича махсус комиссия тўғрисидаги низомнинг 19-бандига "Коммунал соҳа" сўзларидан кейин "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 февралдаги 31-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши лозим бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 24-бандига "Коммунал соҳа" сўзларидан кейин "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 41-42-сон, 483-модда) билан тасдиқланган Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низомнинг 17-бандидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом рус тилидаги матни 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Исполнительного" сўзи чиқариб ташланган.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий муҳофаза қилишни  мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши ҳамда илмий-методик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 20 январдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 48-модда):


а) 1-илованинг 15-бандидаги "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг еттинчи хатбошидаги "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 апрелдаги 80-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандидаги "қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари" сўзлари "қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молиявий иқтисодий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилаётган қарз ва кредит маблағларини жамлаш, қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 12 июндаги 154-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 60-модда):


а) 5-бандга "Коммунал соҳа" сўзларидан кейин "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин;


б) иловада:


17-бандга "Коммунал соҳа" сўзларидан кейин "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин;


иловага илованинг 12-бандига "Коммунал соҳа" сўзларидан кейин "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 августдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 441-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш давлат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 12-бандидаги "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 442-модда) 2-илованинг 15-бандидаги "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 11-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқишга сертификат олиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандидаги "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 мартдаги 129-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 160-модда) 4-илованинг 14-бандига "Коммунал соҳа" сўзларидан кейин "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш," сўзлари қўшилсин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг мансабдор шахсларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банддаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-илованинг 9-бандидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2-илованинг I бўлими еттинчи - тўққизинчи хатбошиларидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 4-илованинг 2-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин.

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 525-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 151-модда) билан тасдиқланган Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 21 ва 32-бандларига "Коммунал соҳа" сўзларидан кейин "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш," сўзлари қўшилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрининг марказий қисмини ободонлаштириш ва архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ва пойтахт мехмонлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 июлдаги 559-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 775-модда) илованинг иккинчи хатбошига "Коммунал соҳа" сўзларидан кейин "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш," сўзлари қўшилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 571-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 131-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисида низомнинг 20-бандига "Коммунал соҳа" сўзларидан кейин "экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш," сўзлари қўшилсин. 


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзагроэкспортбанк" акциядорлик тижорат банкининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида" 2017 йил 2 сентябрдаги 689-сон қарорининг 4-бандидаги "- "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси" сўзлари чиқариб ташлансин.

36. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари тармоғини ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичли ўтказиш, ҳамда уларда газбаллон асбоб-ускуналарини хавфсиз ишлатишни таъминлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 октябрдаги 815-сон қарорига 5-илованинг 5-бандидаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари чиқариб ташлансин.  


37. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятида 2018-2020 йилларда қурилиш материаллари саноатини ривожланитиришнинг манзилли дастурини амалга ошириш, шунингдек, Бекобод шаҳридаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш тўғрисида" 2017 йил 19 октябрдаги 850-сон қарорининг 10-бандидаги департамент номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Коммунал  соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти".


38. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-фармойишида:


а) "Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 1-иловадаги Рўйхатнинг 4.2-бандидаги "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 1-иловадаги Рўйхатнинг 4.2 ва 4.4-бандидаги Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 июнь














































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск