ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2018 й. 398-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2018 й.

N 398



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини

ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича

қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил

3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони, "Кириш туризмини

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил

6 февралдаги ПҚ-3509-сон ва "Ички туризмни жадал

ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 7 февралдаги

ПҚ-3514-сон қарорлари)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони, "Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон, "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3510-сон ва "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Б.Н. Умаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 майдаги

398-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда) 2-илованинг рус тилидаги IХ бўлими матнида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда берилсин:

       

до одного месяца

бесплатно

    

б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. За временную прописку граждан государств-участников СНГ, а также лиц, прибывших из государств-участников СНГ, с паспортами бывшего СССР, в которых отсутствуют отметки о гражданстве, на срок:

  

до одного месяца

бесплатно

свыше одного месяца до шести месяцев

5 долларов США

свыше шести месяцев

10 долларов США".

   

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 9-илованинг рус тилидаги матнида:


а) номидаги "Госкоминвестиций" сўзидан сўнг "территориальных подразделений Госкомтуризма" сўзлари қўшилсин;


б) "Наименование должности" устунидаги "начальник управления" сўзларидан сўнг "директор департамента" сўзлари қўшилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларида:


а) 2-банднинг "а" кичик бандидаги "кириш визасининг амал қилиш муддатига" сўзларидан сўнг "шунингдек, Ўзбекистон Республикасида бўлиш даврида виза режими қўлланилмайдиган ёки визалар беришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган хорижий фуқароларни" сўзлари қўшилсин;


б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Таклиф қилувчи (қабул қилувчи) шахслар, ташкилотлар, шу жумладан туризм операторлари хорижий фуқароларга уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва ушбу Қоидаларда назарда тутилган ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари ўз вақтида тушунтирилишини, хорижий фуқаролар билан муносабатда бўлишда белгиланган ҳуқуқий нормаларнинг аниқ бажарилишини таъминлайдилар, хорижий фуқароларнинг (Ўзбекистон Республикасида шахсий ишлар бўйича хорижий фуқароларни қабул қиладиган ва уларга нотижорат мақсадида яшаш майдони тақдим этадиган жисмоний шахслардан ташқари) тегишли ҳисобини юритадилар, шунингдек, уларни Интернет тармоғи (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) орқали махсус электрон автоматлаштирилган дастур ёрдамида хабардор қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлимларига мурожаат қилиш йўли билан вақтинчалик прописка қилишни таъминланиши, уларнинг республика ҳудудида ҳаракатланиши ва бўлишининг муайян муддати тугагандан кейин Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишлари учун жавоб берадилар.

Хорижий туристларни қабул қилувчи туризм операторлари, шунингдек, уларнинг ходимлари хорижий туристлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилиши юзасидан жавобгарликдан озод қилинадилар, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган жавобгарлик бундан мустасно.

Жойлаштириш воситаларига, даволаш муассасалари ва бошқа турар-жой майдонларига жойлаштирилган хорижий фуқаролар жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасаларининг маъмуриятлари, шунингдек, бошқа турар-жой майдонлари эгаларининг масъулиятини кучайтирган ҳолда вақтинчалик прописка қоидаларини бузганлик учун жавобгарликдан озод этилади, ушбу Низом 13-бандининг "в" кичик бандида эслатиб ўтилган ва келганидан сўнг ички ишлар органларини уч кун давомида мустақил хабардор қилиши шарт бўлган хорижий фуқаролар бундан мустасно";


в) 7-банднинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хорижий фуқароларни шахсий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган (қабул қилувчи) ва уларга нотижорат мақсадларида турар жой берган шахслар:

хорижий фуқароларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошмаса, ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат қилиш ёки уларни Дастур ёрдамида хабардор қилиш;

хорижий фуқароларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошса, ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат қилиш йўли билан уларнинг вақтинчалик пропискасини таъминлаш чораларини кўришга;

уларга белгиланган бўлиш муддатлари тугаши билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишда кўмаклашишга мажбурдир";


г) 9-бандда "Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда" сўзларидан сўнг "шу жумладан Дастур ёрдамида" сўзлари қўшилсин;


д) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўладиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий паспортлар бўйича вақтинчалик прописка асосида яшайдилар. Вақтинчалик прописка белгиланган жойга келингандан сўнг уч сутка мобайнида амалга оширилади, байрам ва дам олиш (якшанба) кунлари бундан мустасно.

Вақтинчалик прописканинг уч кунлик муддати келган санадан (хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг назорат-ўтказиш пункти орқали ўтгандан сўнг) кейинги кундаги соат 00:01 дан ҳисобланади.";


е) 12-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) сафарда юрган хорижий фуқаролар, агар республиканинг ҳар бир аниқ аҳоли яшаш жойида уларнинг бўлиш муддати уч суткадан ошмаса ва келганини тасдиқловчи ҳужжатлар (хизматлардан фойдалангани ва товарлар харид қилганини тасдиқловчи ҳужжатлар) мавжуд бўлса. Бунда бир аҳоли яшаш жойида узлуксиз рўйхатдан ўтиш талаби белгиланмайди".


ж) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Хорижий фуқароларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

а) жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмуриятларини хорижий фуқароларнинг келиш муддатидан қатъий назар улар жойлаштирилган вақтда, таклиф қилган (қабул қилувчи) шахсларни, шу жумладан туризм операторларини тур бошланишдан аввал Дастур ёрдамида хабардор қилиш;

б) хорижий фуқароларни шахсий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган (қабул қилган) ва нотижорат мақсадларида уларга турар жой берган жисмоний шахслар томонидан:

агар хорижий фуқароларнинг келиш муддати 30 кундан ошмаса, Дастур ёрдамида хорижий фуқаролар жойлаштирилган вақтда хабардор қилиш ёки ҳудудий ички ишлар органларига улар келгандан сўнг уч кун давомида ёзма равишда мурожаат қилиш, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно;

хорижий фуқароларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошса, улар келганидан сўнг уч кун давомида ҳудудий ички ишлар органларига ёзма равишда мурожаат қилиш, байрам ва дам олиш (якшанба) кунлари бундан мустасно;

в) мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқароларнинг келгандан сўнг уч кун давомида туристик-ахборот марказлари ёки яқин атрофда жойлашган жойлаштириш воситаларига мурожаати орқали, Дастурнинг махсус модули йўлга қўйилгандан сўнг эса, лекин 2018 йилнинг 1 июлидан кеч бўлмаган муддатда, бориш йўналишлари бўйича аҳоли яшаш жойларини кўрсатган ҳолда маълумотларни улар томонидан мустақил тўлдириш орқали хабардор қилиш.

Туристик-ахборот марказлари ва жойлаштириш воситалари маъмуриятлари мустақил саёҳат қиладиган хорижий фуқароларнинг мурожаатлари асосида улар ҳақидаги маълумотларни тўлдириб, ҳудудий ички ишлар органларига Дастур ёрдамида хабарнома юборишлари шарт.

Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан жойлашган шахслар ҳисоби юритилади.

Ички ишлар органи жойлашган шахслар ҳақидаги ахборотни ҳар ҳафтада ҳудудлар бўйича манзил-маълумотнома бюросига юбориши шарт. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари турувчилар жойлашган вақтда ички ишлар органларини пропискага қўйилиши керак бўлган жойлашган шахслар тўғрисида Дастур ёрдамида хабардор қилиши шарт.

Жойлаштириш хизматларини кўрсатувчи хусусий уйларда (хонадонларда) яшовчилар ҳисоби жойлаштириш воситаларининг масъул шахслари томонидан жойлаштириш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги ёзма келишув (шартнома) асосида ёки белгиланган тартибда сертификатланган ушбу уйлар (хонадонлар) эгалари томонидан мустақил равишда Дастур ёрдамида юритилади.

Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан ушбу талабнинг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади";


з) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Мазкур Қоидаларнинг 12, 14 ва 16-бандларида кўрсатиб ўтилмаган хорижий фуқаролар, агар уларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошмаса, Дастур ёрдамида хабардор қилиш ёки ҳудудий ички ишлар органига ёзма равишда мурожаат қилиш ва агар бўлиш муддати 30 кундан ошса, таклиф қилувчилар (қабул қилувчи) шахслар, ташкилотларнинг ёзма равишдаги мурожаати асосида ҳудудий ички ишлар органларида прописка қилиниши лозим. Хабарномалар хорижий фуқаролар жойлашган вақтда берилиши, ички ишлар органларига эса уч кундан кечикмасдан мурожаат қилиниши даркор, байрам ва дам олиш (якшанба) кунлари бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикасига шахсий ишлар бўйича ва фуқаролар таклифларига асосан келадиган хорижий фуқаролар уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган (қабул қилган) ва уларга нотижорат мақсадларида турар жой берган шахслар томонидан қуйидагилар орқали вақтинча прописка қилинади:

хорижий фуқароларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошмаса, ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат қилиш ёки уларни Дастур ёрдамида хабардор қилиш;

хорижий фуқароларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошса, ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат қилиш.

30 кунгача вақтинчалик прописка учун таклиф қилган (қабул қилувчи) шахслар Дастурда қайд этилади ва ушбу Дастур ёрдамида туристик (меҳмонхона) йиғимини тўлайди ҳамда ҳудудий ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда юборади:

белгиланган шаклдаги ариза;

миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун келиш ҳужжатининг нусхаси;

уй-жой эгасининг вақтинча прописка учун ёзма розилиги ва уй-жойга нисбатан ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар.

Таклиф қилган (қабул қилувчи) шахслар 30 кунгача вақтинчалик прописка учун ҳудудий ички ишлар органларига ёзма равишда мурожаат қилган ҳолда, юқорида қайд этилган ҳужжатларни ҳамда туристик (меҳмонхона) йиғими тўлангани тўғрисидаги квитанцияни тақдим этади.

Таклиф қилган (қабул қилувчи) шахслар, ташкилотлар 30 кундан ортиқ муддатга вақтинчалик прописка учун ўзлари жойлашган жойдаги ҳудудий ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

белгиланган шаклдаги ариза;

қабул қилувчи ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномаси;

миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳужжат;

уй-жой эгасининг вақтинчалик прописка учун ёзма розилиги ва уй-жойга нисбатан ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;

давлат божи тўлангани тўғрисидаги квитанция.

Хорижий фуқароларнинг вақтинчалик пропискасини узайтириш учун таклиф қилган (қабул қилувчи) шахслар, ташкилотлар ички ишлар органларига вақтинчалик прописка муддати тамом бўлишигача уч иш кунидан кечикмасдан мурожаат қилишлари керак";


и) 17-банддаги "бу фуқароларнинг шахсий мурожаатномалари ёки қабул қилувчи ташкилотларнинг буюртманомалари асосида мурожаатномаларда, турларда, аризаларда кўрсатилган муддатга ёки визанинг амал қилиш муддатида" сўзлари "Дастур ёрдамида" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 19-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, шунингдек, бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган хорижий фуқаролар ҳақида жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмуриятлари, бошқа турар-жой майдонлари эгалари ҳудудий ички ишлар органларига зудлик билан хабар қилишга мажбур";


л) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларида, шунингдек, бошқа турар-жой майдонларида яшаётган хорижий фуқароларнинг бўлиш муддати қабул қилувчи ташкилотларнинг ёзма илтимослари ёки таклиф қилган (қабул қилувчи) шахслар, ташкилотларнинг ёзма мурожаатлари ёхуд ушбу Қоидаларнинг 6-1-бандида кўрсатилган хорижий фуқароларнинг ўз ёзма аризалари (туристлар учун - турнинг амалда бўлиши муддатига) асосида, лекин визанинг амал қилиши муддати доирасида узайтирилади";


м) 22-банддаги "жойлаштириш воситаси ва даволаш муассасасига" сўзларидан сўнг "ва бошқа турар-жой майдонларига" сўзлари қўшилсин;


н) 25-банддаги "Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти" сўзларидан сўнг "шунингдек, бошқа турар-жой майдонлари эгалари" сўзлари қўшилсин;


о) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб фақат хорижий фуқаролар боришига рухсат берилган жойларда ҳаракат қилишлари шарт.

Хорижий фуқаролар вақтинча бўлиш жойига келгач, таклиф қилган (қабул қилувчи) шахслар, ташкилотлар ҳудудий ички ишлар органларини Дастур ёрдамида хабардор қилиш ёки уларга ёзма равишда мурожаат қилиш орқали уларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида вақтинчалик прописка қилиши шарт.

Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларига келган хорижий фуқаролар ушбу муассасаларда ҳисобга турадилар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва яшаш рухсатномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун вақтинчалик прописка уларнинг муайян яшаш жойида бўлган давр учун амалга оширилади. Уч кундан олти ойгача бўлган даврда вақтинчалик прописка шахсни доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқармасдан амалга оширилади. 6 ойдан ортиқ муддатга вақтинчалик прописка қилиш хизмат сафарига, таътилга, дам олиш ёки даволанишга бораётган шахслардан ташқари, шахсни доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарган ҳолда амалга оширилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Япония фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида" 2002 йил 22 июлдаги 259-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2002 й., 14-сон, 110-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 204-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларда:


а) 23-банднинг учинчи хатбошидаги "шунингдек тунги қатновларни ташкил этиш тақиқланади, тендер контрактида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 30-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Туристлар автобуслари хавфсизлик талабларига (GPS, мажбурий ва (ёки) ихтиёрий суғурта полислари, ёруғлик қайтарувчи махсус мослама (линия), икки нафар ҳайдовчи ва уларда мобил алоқа мавжудлиги) жавоб берган тақдирда кузатиб борилмайди";


в) 31-банднинг рус тилидаги матнидан "Туристско-экскурсионные и" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 44-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудида учувчисиз учиш аппаратларидан рухсатсиз фойдаланилиши ҳақида огоҳлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон қарорининг рус тилидаги матни 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Временный ввоз и использование на территории Республики Узбекистан беспилотных летательных аппаратов для подготовки фото- и видеоматериалов о туристском потенциале республики разрешается, в том числе зарубежным творческим группам, по ходатайствам Государственного комитета Республики Узбекистан по развитию туризма, Министерства культуры Республики Узбекистан и Национального агентства "Узбеккино", с предоставлением в Министерство обороны Республики Узбекистан и Государственную инспекцию Республики Узбекистан по надзору за безопасностью полетов информации о лицах, ввозящих и использующих беспилотные летательные аппараты и местах съемок".


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги 53-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Туристлар бориши тақиқланган объектлар ва ҳудудлар рўйхатининг бешинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 19 октябрдаги 852-сон қарорининг 1 ва 3-бандлари, шунингдек, унинг 1-3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 июнь










































Время: 0.0214
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск