Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура / қққ /

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 18.05.2018 й. 370-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 майдаги

370-сон қарорига

7-ИЛОВА



Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино

ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда аризи берувчилар деб аталади) қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) фойдаланишга қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларига киритилган объектларининг қурилиши, давлат сирлари билан боғлиқ ҳамда давлат аҳамиятига эга бўлган объектлар ва намунавий лойиҳалар бўйича қурилган якка тартибдаги уй-жойларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Фойдаланишга қабул қилиш далолатномасисиз (кейинги ўринларда далолатнома деб аталади) объектларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.


4. Объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиботида:

а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонаси филиали (кейинги ўринларда ДК филиаллари деб аталади) ушбу Регламентнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ шаклда далолатнома лойиҳасини ишлаб чиқадилар;

б) шаҳар (туманлар) қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда қурилиш органлари деб аталади) далолатнома лойиҳаларини келишадилар ;

в) ҳудудий давлат санитария назорати органлари,давлат ёнғин назорати органлари, қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциялар (кейинги ўринларда ваколатли ташкилотлар деб аталади) якка тартибдаги уй-жой қурилиш объекти бўлмаган объектларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномалар лойиҳаларини келишадилар.


5. Давлат хизматлари марказлари ва ДК филиаллари, қурилиш органлари ва ваколатли ташкилотлар ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


6. Объектларни фойдаланишга қабул қилиш ушбу Регламентнинг 1-иловасига схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Ариза берувчилар объектнинг қурилиши (реконструкцияси) тугаллангандан сўнг, объектларни фойдаланишга қабул қилиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


8. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса - ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

10. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ДК филиалларининг ҳисоб рақамларига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ДК филиалларининг ҳисоб рақамларига ўтказилади.

12. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Бошқа асосларга кўра давлат хизматлар кўрсатишни рад этиш қатъиян тақиқланади.


13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


14. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб уни бир соат мобайнида тегишли ДК филиалига юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик равишда ваколатли органга юборилади.


15. ДК филиали сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида жойига бориб, объектни ўрганиб чиқади, техник инвентаризациясини амалга оширади ва далолатнома лойиҳасини тайёрлайди ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонун ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни тайёрлашни рад этади.


16. ДК филиали далолатнома лойиҳаси тайёрланган куни уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ва электрон шаклда келишиш учун:

якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти фойдаланишга қабул қилинаётганда - қурилиш органига;

якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти бўлмаган объектлар фойдаланишга қабул қилинаётганда - қурилиш органига ва ваколатли ташкилотларга юборади. Бунда объектнинг қурилиш ҳажми 300 куб метр дан ортиқ бўлмаган тақдирда далолатнома қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияга келишиш учун юборилмайди.

17. Қурилиш органи ва ваколатли ташкилотлар далолатнома лойиҳаси келиб тушгандан сўнг уч иш куни мобайнида уни келишадилар ва ДК филиалига юборадилар ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонун ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни рад этадилар.

Далолатнома лойиҳасини келишиш уни қурилиш органлари ва ваколатли ташкилотларнинг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.


18. Қурилиш органи ва ваколатли ташкилотлар далолатнома лойиҳаси келишилган куни уни электрон шаклда ДК филиалларига юборадилар.


19. Якка тартибда уй-жой қуриш объекти қурувчининг ўз кучи билан қурилган ҳолларда битта (иккита) турар жой хонаси, ошхона, ҳожатхона, уй фасадининг ташқи безаги қурилиши тамом бўлгандан, лойиҳага мувофиқ уй муҳандислик коммуникациялари билан таъминлангандан кейин алоҳида ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги иншоотларсиз ва ҳудудни ободонлаштирмасдан уйнинг бир қисмини фойдаланишга қабул қилишга йўл қўйилади.


20. Объектнинг қурилиши (реконструкцияси)нинг тугалланмаганлиги аниқланиши ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ эмаслиги далолатнома лойиҳасини тайёрлаш ёки келишишни рад этиш учун асос бўлади.

Далолатнома лойиҳасини бошқа асосларга кўра тайёрлашни ёки келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

Ариза берувчи далолатнома лойиҳасини тайёрлаш ёки келишиш рад этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан объектни фойдаланишга қабул қилиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Далолатнома лойиҳасини тайёрлаш ёки келишиш масаласини такроран кўриб чиқишда ДК филиаллари томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.


21. Қурилиш органи ҳамда ваколатли ташкилотлар томонидан келишилган далолатнома лойиҳаси келиб тушган кундан кейин бир иш куни мобайнида ДК филиали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади.

QR-кодли далолатнома (матрицали штрих-код) ва тегишли ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) юборилади.

Давлат хизматлари маркази далолатнома ҳамда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма келиб тушгандан сўнг бир соат мобайнида уларни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Бунда Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда унинг сўровига кўра, унга далолатномани ҳамда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида тақдим этиши шарт.

Аризани кўриб чиқиш натижалари асосида QR-код (матрицали штрих-код) қўйиб берилган электрон ҳужжатлар асл ҳужжатларга тенглаштирилади.


3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Далолатнома объектга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.


23. Давлат хизматлари марказлари, ДК филиаллари, қурилиш органлари ва ваколатли ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.


24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


25. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


26. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Қурилиши (реконструкцияси) тугаланган бино

ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари




1-босқич

Ариза берувчи

1. Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этган тақдирда ёки қурилиши (реконструкцияси) тугаланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ЯИХДПда рўйхатга киритиш.


2. Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўлаш .

1. Хоҳишга кўра


2. Мурожаат

қилинганда

  

  

  

2-босқич

1. Давлат

хизматлари

маркази


2. ЯИХДП

Сўровномани ваколатли органга ва ДК филиалларига юбориш.

1. 1 соат

мобайнида


2. Автоматик тарзда

  

  

  

3-босқич

ДК филиаллари

1. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни жойига бориб ўрганиш.


2. Объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатнома лойиҳасини тайёрлаш ва ўз ЭРИси билан тасдиқлаш.


3. Лойиҳани ЯИХДП орқали қурилиш органига тасдиқлаш учун юбориш (Якка тартибдаги уй-жой қурилиш объектини фойдаланишга қабул қилишда) ёки Қурилиш органи ва ваколатли органга (Якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти бўлмаган объектни қабул қилишда) юбориш.

5 иш куни

мобайнида

  

  

  

4-босқич

Қурилиш органива

ваколатли ташкилотлар

1. ЭРИси орқали тасдиқлаш йўли билан далолатнома лойиҳасини келишиш.


2. Лойиҳа далолатномасини ЯИХДП орқали ДК филиалларига юбориш.

3 иш куни

мобайнида

  

  

  

5-босқич

ДК филиаллари

QR-кодли (матрицали штрих-код) далолатноманинг келишилган лойиҳаси ҳамда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) юбориш.

1 иш куни

мобайнида

  

  

  

6-босқич

Давлат

хизматлари

маркази

Далолатномани ариза берувчининг электрон почта манзилига юбориш ва бу ҳақда ахборот-коммуникация тизимлари орқали ариза берувчини хабардор қилиш.

1 соат

мобайнида

       





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА






(санаси)


(рақами)

       

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва

иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун

СЎРОВНОМА

          

I. (жис.) Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

  

1. Ф.И.О.:



2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):


3. СТИР:


4. Манзили:


6. Телефон рақами:


7. Электрон почта манзили:


I. (юр.) Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:


2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3. СТИР:


4. Юридик манзили:


6. Телефон рақами:


7. Электрон почта манзили:


II. Бино ва иншоот тўғрисида маълумот:

1. Бино ва иншоотнинг тури:

Якка тартибда уй-жой қуриш объекти

Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект

2. Бино ва иншоотнинг номланиши: (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект):


3. Бино ва иншоотнинг жойлашган жойи (индекс, манзил, мўлжал):


4. Туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг рақами ва санаси (дастлабки қурилиш билан):


5. Лойиҳалаштириш ташкилотининг номланиши:


6. Лойиҳалаштириш ташкилотининг СТИР:


7. Лойиҳалаштириш ташкилотининг юридик манзили:


8. Пудратчи ташкилотнинг номланиши (мавжуд бўлса):


9. Пудратчи ташкилотнинг СТИР (мавжуд бўлса):


10. Пудратчи ташкилотнинг юридик манзили (мавжуд бўлса):






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА

QR - код

Ўз маблағлари ҳисобидан қурилиши (реконструкцияси)

тугалланган бино(лар) ва/ёки иншоот(лар)ни

фойдаланишга қабул қилиш бўйича

_____-сон ДАЛОЛАТНОМА

20__ йил "___" _________

______________ тумани (шаҳар)

Мазкур далолатнома Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ тузилди.

1.

Кўчмас мулк объектидан

фойдаланувчининг СТИРи ва номи:


2.

Кўчмас мулк объектининг жойлашган ери:




(манзил)

3.

Кадастр рақами:


4.

Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларга мувофиқ ер участкасининг майдони (кв.м):

5.

Кўчмас мулк объектига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат:



ер участкасига:


бино(лар) ва/ёки иншоот(лар)га:

6.

Қурилиш ишлари қуйидаги ҳужжатлар асосида бажарилган:


(қурилишга рухсат берувчи ҳужжат, лойиҳа ва бошқалар)

7.

Бино(лар) ва/ёки иншоот(лар)га лойиҳа ҳужжатлари:

8.

Лойиҳа ташкилоти:



(номи)

9.

Субпудрат ташкилоти:




(номи)

10.

Фойдаланишга қабул қилиш учун тайёр бино(лар) ва/ёки иншоот(лар) ҳақида маълумотлар:

Бинолар сони: ______________      Алоҳида бинолар сони:___________         Иншоотлар сони:_______________          Кадастр қиймати (сўм):______________

Умумий майдон (кв.м):___ Фойдали майдон (кв.м):__ Бино(лар) ва/ёки иншоот(лар) ҳажми (куб.м):___

Бино(лар) ва/ёки иншоот(лар) тавсифи:



(биноларнинг қаватлилиги ва реконструкция қилинган қисми ҳақида маълумотлар)

11.

Фойдаланишга топширилгандан кейин мазкур ер участкасидаги бинолар ва/ёки иншоотлар сони:

Бинолар сони: ____________       Алоҳида бинолар сони:______________          Иншоотлар сони:_______________        Кадастр қиймати (сўм):______________

Умумий майдон (кв.м):____________          Фойдали майдон (кв.м):__            Бино(лар) ва/ёки иншоот(лар) ҳажми (куб.м):___________________

Бино(лар) ва/ёки иншоот(лар) тавсифи:



(қаватлилик ҳақида маъулумотлар ва бошқа маълумотлар)

12.

Муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлик ҳақида маълумотлар:

(газ, сув, электр, иссиқлик таъминоти, канализация, алоқа ва бошқалар)

13.

Қурилишнинг бошланиши:


Қурилишнинг тугалланиши:




(сана / ой / йил)


(сана / ой / йил)

14.

Қурилиши тугалланган объектнинг фоиз нисбати (%):

ХУЛОСА

(хулосада бошқа маълумотлар билан биргаликда қурилиши тугалланган

кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқнинг тури қўрсатилсин)

(фойдаланишга қабул қилиш рад этилган тақдирда сабаблари кўрсатилсин)



Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК ________________

тумани (шаҳар) филиали бошлиғи __________________






(имзо)


(Ф.И.О.)

          


Ҳудудий санитария назорати органи вакили








(имзо)


(Ф.И.О.)

          


Давлат ёнғин назорати вакили








(имзо)


(Ф.И.О.)

        


Қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекция бошлиғи








(имзо)


(Ф.И.О.)

Ушбу Далолатномага ер участкасининг бош режаси ва бино(лар) ва/ёки иншоот(лар)нинг батафсил техник таърифи илова қилинади.



Ўз маблағлари ҳисобидан қурилиши

(реконструкцияси) тугалланган бино(лар) ва/ёки

иншоот(лар)ни фойдаланишга қабул қилиш бўйича

20 __ й. "___" __________ даги ____-сон

далолатномага илова

Ер участкасининг бош режаси

Бино(лар) ёки иншоот(лар)нинг батафсил техник таърифи

Кадастр рақами

Код номи

Қаватлар сони

Бино(лар) ва/ёки иншоот(лар) номи

Қурилиш тури (бино / иншоот / бинонинг қисми)

Умумий майдон (кв.м)

Фойдали майдон (кв.м)

Ҳажми (куб.м)

Ер участкасида жойлашган бино(лар) ва/ёки иншоот(лар)


















































Жами:





Фойдаланишга қабул қилинган қурилиши тугалланган бино(лар) ва/ёки

иншоот(лар) (реконструкция қилинган бино / иншоот / бино қисми)


















































Ҳаммаси:





Жами:








Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА

QR - код

Якка тартибдаги уй-жой қурилиши (реконструкцияси)

тугалланган бино(лар) ва/ёки иншоот(лар)ни

фойдаланишга қабул қилиш бўйича

_____-сон ДАЛОЛАТНОМА

20__ йил "___" _________

______________ тумани (шаҳар)

Мазкур далолатнома Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ тузилди.

1.

Кўчмас мулк объектидан

фойдаланувчининг СТИРи ва номи:


2.

Кўчмас мулк объектининг жойлашган ери:




(манзил)

3.

Кадастр рақами:


4.

Кўчмас мулк объектига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат:



ер участкасига:


бино(лар) ва/ёки иншоот(лар)га:

5.

Қурилиш ишлари қуйидаги ҳужжатлар асосида бажарилган:


(қурилишга рухсат берувчи ҳужжат, лойиҳа ва бошқалар)

6.

Бино(лар) ва/ёки иншоот(лар)га лойиҳа ҳужжатлари:

7.

Лойиҳа ташкилоти:



(номи)

8.

Субпудрат ташкилоти:




(номи)

9.

Фойдаланишга қабул қилиш учун тайёр бино(лар) ва/ёки иншоот(лар) ҳақида маълумотлар:

Асосий бинолар сони: ______________           Қўшимча хоналар сони:________________                Ҳаққоний қиймати (сўм):____________________

Умумий майдон (кв.м):______________          Турар жой майдони (кв.м):______________                Турар жой хоналари сони:__________________


Бино(лар) ва/ёки иншоот(лар)нинг техник тавсифи

Кадастр

рақами

Хона-

(лар)

коди

Қават-

лилиги

Объектнинг номи

Қурилиш-

нинг

бошла-

ниши

Қурилиш-

нинг

якунла-

ниши

Турар

жой

хонаси

(лари)

майдони

(кв.м)

Қўшимча

хона(лар)

майдони

(кв.м)

Умумий

май дон

(кв.м)

Қурилиши

тугалланган

объектнинг

фоиз нисбати

(%)

Ҳақиқий

қиймати

(сўм)

Асосий бино(лар)









































Жами:






Қўшимча қурилма(лар)









































Жами:







10

Муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлик ҳақида маълумотлар




(газ, сув, электр, иссиқлик таъминоти, канализация, алоқа ва бошқалар)

11.

Ер участкасининг бош режаси


































ХУЛОСА



__________ Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК

____________ тумани (шаҳар) филиали бошлиғи









(имзо)



(Ф.И.О.)


          


___________ тумани (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи










(имзо)



(Ф.И.О.)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 май










































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск