Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 31.05.2018 й. 3017-сон билан рўйхатга олинган 08.05.2018 й. Молия вазирлиги 95-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-36-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 31 майда 3017-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2018 йил 8 майдаги

95, 2018-36-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия

ва спортни ривожлантириш жамғармасига йиғимларни

ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига (бундан буён матнда жамғарма деб юритилади) йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Йиғимлар пиво, ароқ ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар (бундан буён матнда йиғим тўловчилар деб юритилади) учун татбиқ этилади.


2. Йиғимлар 2018 йил 1 июндан бошлаб бюджет таснифининг тегишли кодлари асосида очилган даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлар орқали Жамғармага тўланади.



2-БОБ. ЙИҒИМЛАРНИ ҲИСОБЛАБ

ЧИҚИШ ВА ТЎЛАШ


3. Йиғимлар объекти Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 232-моддасига мувофиқ белгиланган тартибда аниқланадиган пиво, ароқ ҳамда тамаки маҳсулотларининг сотиш ҳажми ҳисобланади.


4. Йиғимлар миқдори қуйидагича белгиланади:

1 дал сотилган пиво ҳажмидан - 2000 сўм;

1 дал сотилган ароқ ҳажмидан - 5000 сўм;

1 минг дона сотилган сигарет - 1000 сўм.


5. Йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ аниқланадиган ҳажмдан ва белгиланган миқдорлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


6. Мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ ҳисобланган йиғимлар ҳар ой якунлари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар йиғим тўловчилари томонидан Жамғармага тўланади.


7. Йиғим тўловчилар томонидан Жамғармага тўланадиган йиғимлар бўйича ҳисоб-китоб Солиқ кодексининг 239-моддасида белгиланган муддатларда ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.



3-БОБ. ЙИҒИМЛАР ҲИСОБИ ВА

МОНИТОРИНГИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


8. Йиғимлар суммалари йиғим тўловчиларнинг ҳисоб варақ-фактураларида акс эттирилмайди ҳамда йиғим тўловчиларнинг харажатларига олиб борилади.


9. Мазкур йиғимлар фойда солиғи солиқ солинадиган базани аниқлашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чегирилади.


10. Ушбу Низомга мувофиқ келиб тушган йиғимларнинг ҳисоби Жамғарма томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


11. Давлат солиқ хизмати органлари Жамғармага йиғимлар тушуми ҳисобини йиғим тўловчининг шахсий карточкасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланган ҳамда тўланган суммаларини акс эттириш орқали юритади.


12. Давлат солиқ хизмати органлари йиғим тўловчилар томонидан йиғимларни ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида ўтказишлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мониторингни амалга оширади.


13. Мазкур Низомга мувофиқ ҳисобланган йиғимлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда, йиғимлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


15. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



     

СТИР





    

Ҳужжат тури

/

Давр

ой

Календарь йил

              

Ҳужжат тури: 1 - ҳисоб-китоб, 2 - аниқлаштирувчи (каср орқали аниқлаштирув рақами)

     

алкоголли маҳсулотлар бўйича


пиво бўйича


сигареталар бўйича


(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

        

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия

ва спортни ривожлантириш жамғармасига

тўланадиган йиғимлар бўйича ҳисоб-китоб

     

Т/р

Йиғим тўланадиган товар

(маҳсулотлар) номи

Ўлчов бирлиги

Йиғимни ҳисоблаш учун

йиғим солинадиган база

Йиғим миқдори

Ҳисобланган

йиғим суммаси

(уст.4 х уст.5)

1

2

3

4

5

6






       

         

Раҳбар




(имзо)


     

Бош бухгалтер




(имзо)


         

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 4 июнь, 22-сон, 461-модда









































Время: 0.1489
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск