ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2018 й. 417-сон "Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2018 й.

N 417



ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ҚЎШИМЧА

ДАВЛАТ ГРАНТИ КВОТАЛАРИ АСОСИДА ЎҚИШГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик, идоралар ва олий таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахслар абитуриент сифатида ҳужжат топширган олий таълим муассасаларида кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўқийдиган бино ва аудиторияларда зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 июнь










































Время: 0.2016
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск