Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.05.2018 й. 406-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 майдаги

406-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар

ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг

тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши

савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қонун ҳужжатларига мувофиқ формали кийим-бош кийиб юриш назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни (кейинги ўринларда формали кийим-бош савдоси бўйича фаолият деб аталади) лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан лицензияланади.


3. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича лицензияланади.


4. Формали кийим-бош савдоси бўйича фаолият Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий савдо тармоқларининг ихтисослаштирилган савдо корхоналари томонидан ва тегишли лицензия ва сертификатга эга тадбиркорлик фаолиятининг бошқа субъектлари томонидан амалга оширилади.

Бунда ҳарбий қисм билан тузилган шартномага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила азоларига маиший-савдо хизматлари кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий савдо тармоғининг ихтисослаштирилган савдо корхоналари ҳамда бошқа ваколатли тадбиркорлик субъектлари ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ҳудудида формали кийим-бош, ёрдамчи ашёлар ва бошқа предметларини тегишли лицензия олмасдан сотади.

5. Ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ўзлари ишлаб чиқарган формали кийим-бошни фақат:

вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга;

вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчиларининг формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият билан шуғулланиш учун лицензияга (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) эга тадбиркорлик субъектларига;

жисмоний шахсларга, ушбу Низомнинг 9-бандида кўзда тутилган талаблар ва шартларга риоя қилган ҳолда ўзларига қарашли чакана савдо тармоғи орқали реализация қилишлари мумкин.

Формали кийим-бош ишлаб чиқарувчи ташкилотларга лицензия олиш талаб қилинмайди, ўзларига қарашли чакана савдо тармоғи орқали реализация қилиш бундан мустасно.


6. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан лицензияловчи органга мурожаат қилган ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор лицензия талабгори (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) бўлиши мумкин.


7. Формали кийим-бош савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда намунавий (оддий) лицензиялар берилади.


8. Формали кийим-бош савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ

ВА ШАРТЛАРИ


9. Формали кийим-бош савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг формали кийим-бош, шунингдек, савдо фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

намуналари белгиланган тартибда тасдиқланган формали кийим-бошни реализация қилиш;

талабгорда формали кийим-бош савдоси бўйича фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа мулкий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинонинг (кейинги ўринларда бино деб аталади) мавжуд бўлиши;

бинонинг техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлимларининг техник қўриқлаш марказига (пунктига) уланганлиги, ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ва ҳарбий қисмларда жойлашган бинолар бундан мустасно;

бинода ёнғин сигнализациясининг мавжудлиги, бинонинг ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва талабларига, шунингдек, санитария қоидалари, гигиена нормалари ва талабларига мувофиқлиги;

бинода вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошни қонунга хилоф равишда кийганлиги учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирувчи ёзувлар жойлаштирилиши;

формали кийим-бошни вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларига фақат улар ҳарбий гувоҳномаларини тақдим этганда сотиш.



3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


10. Талабгор лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш ҳақида қуйидагилар кўрсатилган ариза:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жойлашган жойи (почта манзили), фаолиятини амалга ошириш жойи, банк бўлими номи ва банкдаги ҳисобрақами, телефон рақами, электрон почта манзили, веб-сайти - мавжуд бўлса;

якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлса), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жойлашган жойи (почта манзили), фаолиятини амалга ошириш жойи (манзили), алоқа маълумотлари (телефон, электрон манзил);

аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи маълумот;

б) лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун зарур бўлган бинога мулк ҳуқуқи ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси.


11. Лицензия олиш учун талабгор ҳужжатларни лицензияловчи органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали тақдим этади.

Лицензия олиш учун лицензияловчи органга бевосита тақдим этилган ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади ва рўйхатнинг нусхаси талабгорга ҳужжатлар қабул қилинган сана қайд этилган ҳолда топширилади.

Лицензия бериш ҳақидаги ариза мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган маълумотларни илова қилган ҳолда электрон шаклда ЯИДХП орқали тақдим этилганда ариза талабгорнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Лицензия бериш тўғрисидаги аризада талабгорнинг электрон манзили кўрсатилгани унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақидаги хабарномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилиги ҳисобланади.

Лицензия талабгори томонидан Ягона портал орқали электрон шаклда тақдим этилган лицензия бериш ҳақидаги ариза, лицензияловчи органнинг масъул ходими томонидан қабул қилинади ва унинг олинганлиги хабар қилинади, шунингдек, автоматик тарзда ЯИДХП рўйхатга олинади ва рўйхатга олиш рақами берилади.


12. Талабгордан мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


13. Лицензия бериш учун мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотлар олиш зарурати мавжуд бўлганда, лицензияловчи орган белгиланган тартибда уларни бошқа ваколатли органлардан, жумладан, электрон шаклда мустақил равишда сўрайди ва олади.


14. Талабгор ишончли бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилгани учун қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.



4-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ҲАҚИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


15. Талабгордан лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ариза тақдим этилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан каррали миқдорда йиғим ундирилади:

юридик шахслар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;

якка тартибдаги тадбиркорлар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, тегишлилиги бўйича ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Тўлов Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида банк карталари ва "SMS-хабардор қилиш" хизмати ёрдамида, Ўзбекистон Республикаси банкларининг кассалари орқали - нақд ва нақдсиз тўланиши мумкин.


16. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

йиғимнинг суммасининг 11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

йиғимнинг суммасининг 10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми лицензия бурувчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.

Талабгор тақдим этган аризасидан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим миқдори қайтариб берилмайди.

17. Лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгор аризаси олингандан сўнг ўн икки кундан ошмайдиган муддатда, унинг тақдим этилган шаклидан қатъи назар, зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда қабул қилинади.

Агар, лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия талабгори кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир. Бунда лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни ичида унга лицензия бериши шарт.


18. Лицензияловчи орган талабгорни тегишли қарор қабул қилинган кундан сўнг икки кун муддатда хабардор қилади.

Лицензия бериш ҳақидаги қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома талабгорга ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда ЯИДХП орқали банк ҳисобрақами ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилинганлиги бўйича талабгорга хабар берилган бир вақтда лицензия шартномаси имзолаш учун юборилади (топширилади).


19. Лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

шартномани имзоловчи мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

томонларнинг реквизитлари;

лицензиатдан талаб этиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

амалга оширилиши учун лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

лицензия шартномасининг талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензия шартномасининг талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.

Лицензия шартномаси икки нусхада лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.


20. Лицензиялар қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Берилган, тўхтатиб турилган, янгиланган, қайта расмийлаштирилган, ва бекор қилинган, шунингдек, амал қилиши тўхтатилган лицензиялар "Лицензия" ахборот тизимлари комплекси электрон реестрига киритилади.


21. Лицензия талабгор томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат ёки тўланганлигининг электрон тасдиғи тақдим этилиб, лицензия шартномаси имзоланган кунда берилади.

Лицензия туман (шаҳар) ҳокими томонидан имзоланади ва лицензиатга берилади.


22. Агар, лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи органга лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни ёки тўланганлигининг электрон тасдиғини тақдим этмаган ёхуд лицензия шартномасини имзоламаган бўлса, лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли.


23. "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича лицензия бериш рад этилиши мумкин.

Талабгор лицензия берувчи органнинг лицензия беришни рад этиш, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


24. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома лицензия талабгорига ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда ЯИДХП орқали йўлланади, унда рад этиш сабаблари ва лицензия талабгори уларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилади. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун етарли бўлиши зарур.

Лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгори аризаси барча зарур ҳужжатларни олгандан сўнг ўн кундан ошмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар ва такрорий экспертиза хулосалари бўйича лицензияловчи органнинг лицензияни бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги протокол қарори тузилади.

Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилиши учун йиғим ундирилмайди.

Талабгорнинг аризасини қайта кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги аввалги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатдан сўнг берилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.



5-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ. ЛИЦЕНЗИЯ

ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


25. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи, жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг бир ой муддатда лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида қайд этилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этиши шарт.

Фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган лицензиат - жисмоний шахс қайта рўйхатга олингач, бир ой муддатда лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш ҳақида қайд этилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши шарт.

Ҳужжатлар лицензияловчи органга бевосита, почта хизмати ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатдан ўтказилган санада бир хил турдаги лицензияланган фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган лицензиятлар - юридик шахслар қўшилган тақдирда, лицензияни ушбу бобда белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензияловчи орган қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича автоматлаштирилган тизим орқали кўрсатилган маълумотларнинг тасдиғини олади.

Лицензияланадиган фаолиятни мазкур банднинг талабларини бузган ҳолатда амалга ошириш фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш қонунчиликда ўрнатилган жавобгарлигини келтириб чиқаради.


26. Лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолият турини аввал берилган лицензия асосида амалга оширади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган "Лицензия" ахборот тизимлари комплексидаги лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Лицензияни лицензиатга лицензияловчи орган томонидан лицензияни қайта расмийлаштириш бўйича ариза олингани ҳақида хабарнома йўллангандан сўнг беш кун мобайнида қайта расмийлаштирилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиатдан лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми лицензия берувчи органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензиат аризадан воз кечган тақдирда тўланган сумма қайтарилмайди. Лицензия қайта расмийлаштирилганда давлат божи ундирилмайди.


27. Лицензия йўқотилган тақдирда лицензиатнинг аризасига кўра, ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни давомида лицензиянинг дубликати берилади. Лицензиянинг дубликати берилаётганда мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган йиғимнинг ярми ундирилади.

Дубликат икки нусхада расмийлаштирилади (ҳар бирида "дубликат" деган белги қўйилади) ва улардан бири лицензиатга юборилади (топширилади), иккинчиси эса лицензиатнинг лицензия ишида сақланади.



6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА

ШАРТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш лицензияловчи орган томонидан "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида", "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида", "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида" ва "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.


29. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган холда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда текширув ўтказиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши юзасидан текширувларни ўтказишда пайдо бўладиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;

текширувлар натижалари бўйича лицензиат томонидан йўл қўйилган муайян лицензия талаблари ва шартлари бузилишини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

бажарилиши шарт бўлган, лицензиат томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳақидаги кўрсатмаларни қабул қилиш, бундай бузилишларни бартараф этиш учун етарли бўлган муддатни белгилаш;

қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилиш ҳамда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномаларни судга киритиш;

якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар томонидан лицензия олмасдан формали кийим-бош савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонунчиликда назарда тутилган тартибда чоралар кўриш учун уларга оид материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш.



7-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ

ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ,

ТЎХТАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 24-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.

Амал қилиши тўхтатиб турилган, тўхтатилган, бекор қилинган лицензиялар ҳақидаги маълумотлар лицензияловчи орган томонидан "Лицензия" ахборот тизимлари комплексининг электрон реестрига киритилади.


31. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга ариза берилиши мумкин. Суд томонидан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги қарор асоссиз деб топилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар ҳисобланади.



8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


32. Лицензияловчи орган "Лицензия" ахборот тизимлари комплексининг лицензиялар реестрини лицензиялар реестрининг ахборот-телекоммуникация тармоқлари хамда бошқа давлат ахборот тизимлари билан мос келишини ва ҳамкорлигини таъминлаб берувчи ягона ташкилий, методологик ва дастурий-техник принципларга асосан юритади.


33. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар:

ташкилотнинг номи ва солиқ тўловчининг индентификация рақами (СТИР), ташкилий-ҳуқуқий шакли, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса);

якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

б) лицензияланаётган фаолият амалга ошириладиган манзил, иш жойи телефони, факс;

в) лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;

г) лицензиянинг амал қилиши муддати;

д) лицензияни қайта расмийлаштиришнинг асослари ва санаси, унинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш;

е) лицензиянинг амал қилиш муддатини тугатиш асослари ва санаси;

ж) лицензияни бекор қилишнинг асослари ва санаси.

Лицензиялар реестридаги маълумотлар "Лицензия" ахборот тизимлари комплексидаги веб-сайтда жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.

Лицензияловчи орган лицензия бериш, лицензияни мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта расмийлаштириш, лицензия талаблари бузилганлиги учун уни тўхтатиб туриш хамда лицензиянинг амал қилинишини тугатиш ёки қайта тиклаш тўғрисида қарорлар қабул қилган кундан бошлаб уч кун муддатда лицензиялар реестрига тегишли қайдлар киритади.



9-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИЛГАНЛИГИ

УЧУН УНДИРИЛАДИГАН ДАВЛАТ БОЖИ


34. Лицензия бериш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланади.

Давлат божи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.


10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


35. Мазкур Низомнинг қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар

ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг

тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши

савдоси бўйича фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

        

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари




1-босқич

Талабгор

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўлайди ва лицензияловчи органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беради.

Талабгорнинг

хоҳишига кўра

  

  

   

2-босқич

Лицензияловчи орган

1. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати нусхасини қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда талабгорга юборади.

2. Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилганда ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарномани жўнатади.

Ҳужжатлар қабул қилинганда

  

  

  

3-босқич

Лицензияловчи орган

1. Талабгор томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.


2. Зарурат бўлганда бошқа ваколатли органлардан лицензия бериш учун қўшимча маълумотларни мустақил равишда сўрайди ва олади.


3. Талабгорга лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ўн икки кун

мобайнида

  

  


  

1. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия талабгори кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир.


2. Бунда лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ёзма хабарномаси олингандан кейин унга лицензия бериши шарт.


Ўн икки кун

мобайнида




Беш иш куни

мобайнида


  

4-босқич

Лицензияловчи орган

Қабул қилинган қарор ҳақидаги хабарномани ва имзолаш учун лицензия шартномасини талабгорга юборади (топширади).

Икки кун муддатда

  

  

  

5-босқич


Лицензияловчи орган

Эксперт хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Уч кун муддатда

  

  

6-босқич

Талабгор

1. Лицензия берганлик учун давлат божини тўлайди ва лицензияловчи органга давлат божининг тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни ёки тўланганлигининг электрон тасдиғини топширади.


2. Лицензия шартномасини имзолайди.

Уч ой муддатда


  

  

7-босқич

Лицензияловчи орган

Талабгор давлат божи тўлаганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки тўланганлигининг электрон тасдиғини тақдим этган ва лицензия шартномасини имзолаган кунда лицензия беради.

Бир кун мобайнида

  





Низомга

2-ИЛОВА



Серия _____ N ________



(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)

______________________________________ ТУМАН (ШАҲАР) ҲОКИМЛИГИ



Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар

ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг

тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши

савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун

ЛИЦЕНЗИЯ

   

N _________________(лицензия рақами)

    


Ушбу лицензия:



га берилди.

(юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини кўрсатган ҳолда тўлиқ фирма номи ёки якка тартибдаги

тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлса)


      

Юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг жойлашган жойи (почта манзили):

             

  

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият амалга ошириладиган жой (манзил):

  

       

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):


 




   

      

Лицензия берилган сана:


"____" ___________ 20__ й.

  

Лицензиялар реестри бўйича тартиб рақами:

      

     

Ваколатли шахс:







(имзо)


(лицензияловчи орган раҳбарининг Ф.И.О.)

М.Ў.


(мавжуд бўлса)


      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 июнь















































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск