Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.1991 й. 71-сон "Ўзбекистон ССЖда Жумҳурият кўп тармоқли моллар биржасини ташкил этиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.03.1991 й.

N 71



ЎЗБЕКИСТОН ССЖДА ЖУМҲУРИЯТ КЎП

ТАРМОҚЛИ МОЛЛАР БИРЖАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАҚИДА


Бозор инфраструктурасини барпо этиш, мулкка эгалик қилиш шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон ССЖ корхоналари ва ташкилотларининг ССЖИ корхоналари ва ташкилотлари ҳамда хорижий шериклар билан тўғридан-тўғри хўжалик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекбирлашувнинг Тошкент шаҳрида доимий ишлайдиган Жумҳурият кўп тармоқли моллар биржасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи ва биржанинг намунавий низоми маъқуллансин. Биржани барпо этиш борасидаги ишларни ташкил этиш Ўзбекбирлашув, шунингдек, унинг ҳамтаъсисчилари: ЎзССЖ Савдо вазирлиги, ЎзССЖ Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат кооператив қўмитаси, ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хом ашё ва енгил саноат маҳсулотлари таъминоти ҳамда уларни сотиш Бош бошқармаси, ЎзССЖ Енгил саноат вазирлиги, ЎзССЖ Маҳаллий саноат вазирлиги, ЎзССЖ Бинокорлик материаллари саноати вззирлиги, ЎзССЖ Савдо саноат палатаси ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси зиммасига юклансин.


2. Ўзбекбирлашув ва Жумҳурият кўп тармоқли моллар биржасини таъсис этувчилар ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси билан келишган ҳолда бир ой муддат ичида биржа совдосини бошлаб берадиган моллар ва маҳсулотлар турларининг тахминий рўйхатини ишлаб чиқсин. Ўзбекбирлашув биржани жойлаштириш учун 10 кун муддат ичида жой ажратсин.


3. Ўзбекистон ССЖ Давлат нархлар қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги Ўзбекбирлашув ва ҳамтаъсисчилар билан биргаликда биржада нарх ҳосил қилиш ва нархларни белгилаш принциплари ҳақида методик материаллар тайёрласинлар.


4. Ўзбекбирлашув ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат кооператив қўмитаси, ЎзССЖ Алоқа вазирлиги, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, биржанинг бошқа таъсис этувчилари билан биргаликда, илмий тадқиқот ва лойиҳалаш ташкилотларини, тармоқ ҳисоблаш марказларини жалб этган ҳолда, моллар биржасига зарур компьютер тахникаси, ахборот тайёрлаш ва узатиш воситалари, алоқа каналлари ажратиш ва таъминлаш масалаларини ҳал этсин.


5. Жумҳурият кўп тармоқли моллар биржасидаги савдога хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг аъзо бўлишига ва қатнашувига рухсат этилсин, бунинг учун:

ЎзССЖ Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси. Ўзбекистон ташқи иқтисодий банки бир ой муддат ичида моллар биржасида маҳсулотлар хорижий харидорларга сотилаётганда эркин конверсияланадиган валюталарни ва лицензиялаш системасини ҳисоб-китоб қилиш тартибини ишлаб чиқсинлар;

ЎзССЖ Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси ва Савдо саноат палатаси манфаатдор хорижий фирмаларни Жумҳурият кўп тармоқли моллар биржасининг аъзолари ва келиб кўрувчилари сифатида жалб зтиш ишларини олиб борсинлар.


6. ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, бошқа вазирликлар ва идоралар - биржанинг ҳамтаъсисчилари, олий ўқув юртлари, малака ошириш институтларини жалб этган ҳолда, 1991 йилнинг иккинчи чорагида биржа ходимлари тайёрлайдиган курслар ташкил этсинлар.

Ўзбекбирлашув ЎзССЖ Савдо вазирлиги, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат кооператив қўмитаси, ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида мутахассисларни мамлакатнинг бошқа минтақалари ва хорижий мамлакатлардаги ишлаб турган биржаларга биржаларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятн билан боғлиқ бўлган масалаларни ўрганиш учун юбориш ҳақидаги таклифларни киритсин.


7. ЎзССЖ Алоқа вззирлиги биржа хизматларини телефонлаштирсин, унинг раҳбарияти учун битта СПС аппарати ўрнатсин.


8. Тиббиёт ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича:

биржа раҳбари - Ўзбекистон ССЖ Вазирининг биринчи ўринбосарига;

биржа раҳбари ўринбосарлари - Ўзбекистон ССЖ Вазири ўринбосарларига тенглаштирилсин.


9. Ўзбекбирлашув ЎзССЖ Савдо вазирлиги ва ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат кооператив қўмитаси билан биргаликда мазкур қарорнинг қандай бажарилаётгани ҳақида 1991 йилнинг 1 июнига қадар жумҳурият Ҳукуматига ахборот берсин,



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                             И. Каримов































Время: 0.1348
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск