ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2018 й. 420-сон "2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.2018 й.

N 420




2018-2021 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ,

КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва мутахассис кадрлар қўнимсизлиги даражасини пасайтириш, шунингдек уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотларда бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш чора-тадбирлари режаси 1-иловага мувофиқ;

2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилишнинг прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ;

2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизими ходимлари учун узоқ муддатли ипотека кредитларини жалб этган ҳолда уй-жойлар қуриш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор доирасида бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича:

буюртмачи этиб - Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси;

бош лойиҳачи ва пудрат ташкилотлари - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича белгилансин.


3. Белгилансинки, Дастур доирасида:

а) уй-жойларни қуриш қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида шаҳарларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларига яқин жойлашган ҳудудларда 0,06 гектар, арзон турдаги уй-жойлар эса 0,02 гектар ҳамда икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уй-жойлар 0,04 гектар ер майдонида амалга оширилади;

б) қуриладиган уй-жойлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг уй-жойга ёки турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларига қўмита ҳайъати томонидан тавсия этилади;

в) 0,06 гектар ер майдонидаги уй-жойлар ва 0,04 гектар бўлган ер майдонидаги арзон турдаги икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уй-жойлар учун 25 фоиз ва 0,02 гектар ер майдонидаги арзон уй-жойлар учун 15 фоиз бошланғич бадал Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармасининг 3 йил даврга бериладиган қарз маблағлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан тўланади;

г) Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ходимлари учун хизмат уйи ва ётоқхона мазкур давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотларга бириктирилган ер майдонларида, шунингдек, ушбу ташкилотларга яқин жойлардаги Тошкент шаҳар захира ерлар фондига олинган ер майдонларида қурилади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда мазкур қарор доирасида қуриладиган янги объектлар учун ер участкалари ажратилишини ва уларнинг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига кафолатли уланишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:

ўн кун муддатда уй-жойга ёки турар жой шароитини яхшилашга муҳтож ходимларга уй-жой бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш комплекси раҳбари билан келишган ҳолда тасдиқласин;

бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 4 июндаги

420-сон қарорига

1-ИЛОВА



2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари,

геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

тизимидаги ташкилотларда бино ва иншоотларни қуриш,

реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ


млрд.сўм*

Т/р

Объектлар номи

Лойиҳанинг

дастлабки қиймати

шу жумладан,

йиллар кесимида

Молиялаштириш манбаи*

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

I. ҚУРИЛИШ

1.1.

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти биноси ёнида республика ҳудудлари тупроқ намуналарининг репозиторийи (сақловгоҳ) учун янги корпус қуриш

2,0



2,0


Ер муносабатлари ва давлат

кадастрларини ривожлантириш

жамғармаси (кейинги ўринларда -

Жамғарма деб аталади), ўз

маблағлари ва тизим

ташкилотлари маблағлари

1.2.

Давлат картография ва геодезия фонди учун картматериалларни хавфсиз сақлаш учун сақловчи биноси қуриш

2,4

1,2

1,2



Жамғарма ва

тизим ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.3.

Марказий аэрогеодезия корхонаси ҳудудидаги 4 қаватли ётоқхона ўрнига 9 қаватли хизмат уйи ва ходимлар учун ётоқхона қуриш

13,0

6,0

7,0



Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.4.

Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси учун янги бино қуриш

1,5

1,5




Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.5.

Навоий вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси учун янги бино қуриш

2,0



1,5

0,5

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.6.

Навоий вилояти "Ермулккадастр" ДК Навоий шаҳар филиали учун бино қуриш

1,1




1,1

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.7.

Навоий вилояти "Ермулккадастр" ДК Хатирчи тумани филиали учун бино қуриш

1,1




1,1

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.8.

Бухоро вилояти "Ермулккадастр" ДК Пешку тумани филиали учун янги бино қуриш

0,5




0,5

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.9.

Бухоро вилояти "Ермулккадастр" ДК Ромитан тумани филиали учун янги бино қуриш

0,5




0,5

Жамғарма ва ташкилотнинг

ўз маблағлари

1.10.

Сирдарё вилояти "Ермулккадастр" ДК Мирзаобод тумани филиали учун янги бино қуриш

0,5



0,5


Жамғарма ва ташкилотнинг

ўз маблағлари

1.11.

Сирдарё вилояти "Ермулккадастр" ДК Сайхунобод тумани филиали учун янги бино қуриш

0,5



0,5


Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.12.

Сирдарё вилояти "Ермулккадастр" ДК Оқолтин тумани филиали учун янги бино қуриш

0,5



0,5


Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.13.

Сирдарё вилояти "Ермулккадастр" ДК Сардоба туман филиали учун янги бино қуриш

0,5



0,5


Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.14.

Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси учун бино қуриш

2,0


2,0



Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.15.

Сурхондарё вилоят "Ермулккадастр" ДК Термиз туман филиали учун бино қуриш

1,5



0,7

0,8

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.16.

Сурхондарё вилояти "Ермулккадастр" ДК Бойсун туман филиали учун бино қуриш

1,5



0,7

0,8

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.17.

Сурхондарё вилояти "Ермулккадастр" ДК Олтинсой тумани филиали учун бино қуриш

1,5




1,5

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.18.

Фарғона вилояти "Ермулккадастр" ДК Данғара тумани филиали учун янги бино қуриш

0,6



0,6


Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.19.

Фарғона вилояти "Ермулккадастр" ДК Боғдод тумани филиали учун янги бино қуриш

0,7




0,7

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.20.

Фарғона вилояти "Ермулккадастр"ДК Сўх тумани филиали учун янги бино қуриш

0,5



0,5


Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.21.

Қашқадарё вилояти "Ермулккадастр" ДК Шаҳрисабз тумани филиали учун бино қуриш

1,4


0,7

0,7


Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.22.

Қашқадарё вилояти "Ермулккадастр" ДК Қарши шаҳри филиали биносини ёнида янги корпус қуриш

0,5




0,5

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.23.

Қашқадарё вилоят "Ермулккадастр" ДК Қамаши туман филиалига янги корпус қуриш

1,4



0,7

0,7

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.24.

Қашқадарё вилояти "Ермулккадастр" ДК Миришкор туман филиалига янги корпус қуриш

1,4



0,7

0,7

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.25.

Қашқадарё вилояти Китоб туманида ходимларнинг ёзги дам олиш оромгоҳи қурилиши

4,0


2,0

2,0


Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.26.

Қорақалпоғистон Республикаси "Ермулккадастр" ДК Беруний туман филиали учун янги бино қуриш

1,0



0,5

0,5

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.27.

Қорақалпоғистон Республикаси "Ермулккадастр" ДК Қораузак туман филиали учун янги бино қуриш

1,0



0,5

0,5

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.28.

Хоразм вилоят "Ермулккадастр" ДК Гурлан тумани филиали учун янги бино қуриш

1,0



0,5

0,5

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари


1.29.

Хоразм вилояти "Ермулккадастр" ДК Янгибозор тумани филиали учун янги бино қуриш

1,0



0,5

0,5

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.30.

Хоразм вилоят "Ермулккадастр" ДК Хива шаҳар филиали учун янги бино қуриш.

1,0



0,5

0,5

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.31.

Хоразм вилоят "Ермулккадастр" ДК Питнак шаҳар филиали учун янги бино қуриш

1,0



0,5

0,5

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

1.32.

Хоразм вилоят "Ермулккадастр" ДК Урганч шаҳар филиали учун янги бино қуриш

1,0



0,5

0,5

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари


Жами

50,05

8,7

12,9

15,6

12,85


II. РЕКОНСТРУКЦИЯ

2.1.

Давергеодезкадастр қўмитаси маъмурий биносини реконструкция қилиш

1,5

0,5

1,0



Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

2.2.

Қорақалпоғистон Республикаси "Ермулккадастр" ДК Мўйноқ тумани филиали биносини реконструкция қилиш

0,2


0,2



Жамғарма маблағлари

2.3.

Қорақалпоғистон Республикаси "Ермулккадастр" ДК Тахтакўпир тумани филиали биносини реконструкция қилиш

0,2


0,2



Жамғарма маблағлари

2.4.

Сирдарё вилоят "Ермулккадастр" ДК Гулистон тумани филиали хонасини катта таъмирлаш ва ёрдамчи хона ажратиш

0,1




0,1

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

2.5.

Сирдарё вилояти "Ермулккадастр" ДК Боёвут тумани филиали хонасини катта таъмирлаш ва ёрдамчи хона ажратиш

0,1




0,1

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

2.6.

Сурхондарё вилоят "Ермулккадастр" ДК Қумқўрғон тумани филиали биносини реконструкция қилиш

0,6


0,6



Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

2.7.

Сурхондарё вилоят "Ермулккадастр" ДК Шўрчи тумани филиали биносини реконструкция қилиш

0,3

0,3




Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

2.8.

Сурхондарё вилоят "Ермулккадастр" ДК Музработ тумани филиали биносини реконструкция қилиш

0,3




0,3

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

2.9.

Сурхондарё вилоят "Ермулккадастр" ДК Жарқўрғон тумани филиали биносини реконструкция қилиш

0,3




0,3

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

2.10.

Фарғона вилояти "Ермулккадастр" ДК Олтиариқ тумани филиали биносини реконструкция қилиш

0,2




0,2

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

2.11.

Фарғона вилояти "Ермулккадастр" ДК Учкўприк тумани филиали биносини реконструкция қилиш

0,2




0,2

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

2.12.

Фарғона вилоят "Ермулккадастр" ДК Тошлоқ тумани филиали биносини реконструкция қилиш

0,2




0,2

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

2.13.

Фарғона вилоят Қўштепа тумани филиали биносини реконструкция қилиш

0,2




0,2

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

2.14.

Қашқадарё вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси 1-қаватини реконструкция қилиш

1,0




1,0

Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

2.15.

Хоразм вилояти "Ермулккадастр" ДК Қўшкупир тумани филиали биносини реконструкция қилиш.

0,5



0,5


Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

2.16.

Хоразм вилояти "Ермулккадастр" ДК Шовот тумани филиали биноларини реконструкция қилиш.

0,5



0,5


Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари


Жами

6,27

0,8

2,0

1,0

2,47


III. КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШ

3.1.

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти биносини капитал таъмирлаш

0,8



0,8


Жамғарма ва тизим

ташкилотларининг

ўз маблағлари

3.2.

"Картография" илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонаси асосий биносини капитал таъмирлаш

1,5

1,0

0,5



Ажратиладиган бюджет

маблағлари доирасида ва

Жамғарма маблағлари

3.3.

Давлат кадастрлари, геодезия ва картография Миллий маркази биносини капитал таъмирлаш

1,0

0,4

0,6



Жамғарма ва ташкилотнинг

ўз маблағлари

3.4.

Самарқанд аэрогеодезия корхонаси биноси ва ётоқхонасини капитал таъмирлаш

1,6



0,8

0,8

Жамғарма ва ташкилотнинг

ўз маблағлари

3.5.

Марказий аэрогеодезия корхонаси биносини капитал таъмирлаш

0,8




0,8

Жамғарма ва ташкилотнинг

ўз маблағлари


Жами

5,7

1,4

1,1

1,6

1,6



Ҳаммаси

62,02

10,9

16,0

18,2

16,92


         

Изоҳлар.

1. Ушбу Дастур тадбирларини амалга оширишнинг якуний қиймати объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича, шунингдек реал шаклланадиган нархдан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, зарурат бўлганда, ушбу Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, объектларни ўзгартириш ҳуқуқига эга.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 4 июндаги

420-сон қарорига

2-ИЛОВА



2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари,

геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини

мустаҳкамлаш ва модернизация қилишнинг

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

          

Т/р

Объектлар номи

Ўлчов бирлиги

Жами

Шу жумладан,

йиллар кесимида

Сумма, млрд. сўм

Молиялаштириш манбаи

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

1

Янги қўшимча равишда киритилган штат бирликлари бўйича ер назоратчиларини кейс-жамланмалар билан таъминлаш

дона

1068

68

300

300

400

20,0

Ер муносабатлари ва давлат

кадастрларини ривожлантириш

жамғармаси (кейинги ўринларда

Жамғарма деб аталади) ва

ташкилотнинг ўз маблағлари

2

Барча "Ермулккадастр" ДК учун тахеометрлар харид қилиш

дона

156

28

28

56

44

12,5

Жамғарма ва ташкилотнинг

ўз маблағлари

3

Кадастр ҳужжатларини сканерлаш қурилмалари харид қилиш

дона

224

56

56

112

-

1,4

Жамғарма ва ташкилотнинг

ўз маблағлари

4

Компьютерлар билан таъминлаш

дона

525

175

175

175

-

3,2

Жамғарма маблағлари

5

Корпоратив тармоқни шакллантириш (тизим ташкилотларининг уланиши учун)

%

100

15

75

10


0,2

Жамғарма маблағлари

6

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳудудий тузилмаларида мобил лабораторияларни ташкил этиш

комплект

17

2

5

5

5

8,2

Жамғарма ва ташкилотнинг

ўз маблағлари

7

Республика Картография фонди картматериаллар сақлов-хонасини техник жиҳозлаш:








Жамғарма маблағлари


а) планшетли сканерлар харид қилиш;

дона

8

4

4

-

-

3,8

б) марказий кондиционер қурилмалари харид қилиш;

комплект

1

-

1

-

-

в) автоматик ўт ўчириш тизими билан жиҳозлаш;

модуль

16


4

12


г) видеокузатув тизимини ўрнатиш.

модуль

12

-

4

6

2

8

"Картография" илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонасини техник жиҳозлаш

технологик линия

4

-

1

2

1

10,0

Жамғарма, ташкилотнинг

ўз маблағлари ва грант

маблағлари

9

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ҳамда Тупроқ бонитировкаси шўъба корхонаси лабораторияларини техник ўлчовлар бўйича аккредитация соҳасини кенгайтириш (киритилган параметрлар сони бўйича)

параметр

15

-

6

3

6

3,0

Жамғарма, ташкилотнинг

ўз маблағлари ва грант

маблағлари

10

Ер майдонларининг мониторинги учун аэродронлар харид қилиш

дона

168

56

112

-

-

27,7

Жамғарма ва ташкилотнинг

ўз маблағлари


Жами







90,0





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 4 июндаги

420- сон қарорига

3-ИЛОВА



2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари,

геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

тизими ходимлари учун узоқ муддатли ипотека кредитларини

жалб этган ҳолда уй-жойлар қуриш

ДАСТУРИ

        

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами

уй-жойлар

сони

0,06 га майдонли

уйлар

0,02-0,04 га

майдонли

арзон уйлар

Бошланғич бадал

Ер муносабатлари ва

давлат кадастрларини

ривожлантириш жамғар-

маси маблағлари

ҳисобига, млрд.сўм

шу жумладан

2018 й.

2019 й.

2018 й.

2019 й.

2018 й.

2019 й.

1

Қорақалпоғистон Республикаси

16

5

5

3

3

0,48

0,24

0,24

2

Андижон вилояти

15

5

5

2

3

0,45

0,21

0,24

3

Бухоро вилояти

15

5

5

2

3

0,45

0,21

0,24

4

Жиззах вилояти

16

5

5

3

3

0,48

0,24

0,24

5

Қашқадарё вилояти

16

5

5

3

3

0,48

0,24

0,24

6

Наманган вилояти

15

5

5

2

3

0,45

0,21

0,24

7

Навоий вилояти

15

5

5

2

3

0,45

0,21

0,24

8

Самарқанд вилояти

16

5

5

3

3

0,48

0,24

0,24

9

Сирдарё вилояти

15

5

5

2

3

0,45

0,21

0,24

10

Сурхондарё вилояти

16

5

5

3

3

0,48

0,24

0,24

11

Тошкент вилояти*

150

50

50

25

25

5

2,5

2,5

12

Фарғона вилояти

15

5

5

2

3

0,45

0,21

0,24

13

Хоразм вилояти

15

5

5

2

3

0,45

0,21

0,24

Жами:

   

335

110

110

54

61

10,55

5,17

5,38

   

*) Қўмитанинг марказий аппарати, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган қуйи тизимдаги ташкилотлар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 июнь

























































Время: 0.2025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск