ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.02.2018 й. ПФ-5343-сон "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.02.2018 й.

N ПФ-5343



Мазкур Фармон рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИНИНГ

ҚАБУЛ ҚИЛИНАЁТГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАР ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ

ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши механизмини янада такомиллаштириш, ислоҳотлар ва демократик ўзгаришларни самарали амалга ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ-5241-сон "Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ва 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ:

2. Қуйидагилар тугатилсин:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ижтимоий қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ва Иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг назорат қилувчи органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

Белгилансинки:

мазкур бандга мувофиқ бўшаётган 323 штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бўлинмалари, шу жумладан ушбу Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган бўлинмалари штатини тўлдиришга юборилади;

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ўтказилаётган давлат солиқ хизмати органлари ва адлия штат бирликларини молиялаштириш фарқлари Давлат бюджети ва Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда, 2019 йил 1 январдан - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент), Мажбурий ижро бюроси, шунингдек уларнинг жойлардаги бўлинмаларининг даражали унвонга эга бўлган ходимларининг лавозим маошларини белгилашда тасдиқланган Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентини бир ярим баравари миқдорида қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси марказий аппаратининг  даражали унвонларга эга бўлган ходимларининг лавозим маошларига алоҳида меҳнат шароитларига қараб қўшиладиган ҳар ойлик устамалар миқдори 50 фоизни, шунингдек прокуратура органларининг илмий даражага эга бўлган ходимларининг ойлик маошига қўшиладиган ҳар ойлик устамалар миқдори 30 фоизни ташкил қилади. Бунда мазкур устама қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантириш тусидаги қўшимча тўловлар ва устамаларни ҳисоблашда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимларининг лавозим маошлари таркибига киритилади.

Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек Департамент органларининг техник ва ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб, мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган чора-тадбирлар эса, 2020 йил 1 январдан бошлаб - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Бош прокуратурасининг:

"Сувоқава" ва "Сувсоз" давлат унитар корхоналари назоратчилари 2 852 штат бирлигини қисқартириш;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига (кейинги ўринларда - Бюро) Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молияланадиган қўшимча 2 852, шу жумладан давлат ижрочилари - 939, давлат инспекторлари - 1 262, Бюронинг бошқа ходимлари - 651 штат бирлигини ажратиш;

Бюрога Жамғарма маблағлари ҳисобидан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида Бюрога юклатилган вазифаларни бажариш учун мутахассислар ва бошқа шахсларни жалб этиш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Мазкур бандга мувофиқ штат бирликлари қисқартириладиган "Сувоқава" ва "Сувсоз" давлат унитар корхоналари назоратчилари меҳнат шартномалари белгиланган тартибда бекор қилингунига қадар улар меҳнатига юқорида айтиб ўтилган ташкилотлар маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаш сақланиб қолган ҳолда ўз мажбуриятларини бажаришлари белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси икки ой муддатда янги ташкил этилаётган бўлинмаларни зиммаларига юкланган вазифалар юқори малакали даражада бажарилишини таъминлашга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдирсин.  


6. Белгилансинки:

2018 йил 1 мартдан турар жой объекти манзили бўйича доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган вояга етган жисмоний шахслар мазкур турар жой объектига уланган электр ва газ тармоқлари, сув таъминоти ва сув чиқариш тизимлари орқали етказиб берилган энергия ресурслари ҳамда кўрсатилган сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳақ тўлаш мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар ҳисобланади;

прокуратура органларида пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддати календарь ҳисобида йигирма йилни ташкил қилади ва пенсиянинг базавий миқдорлари умумий ҳисобда ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан ортиққа оширилмайди.

Прокуратура органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш шартлари, меъёрлари ва тартиби суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан ички ишлар органлари ходимларининг пенсия таъминоти бўйича тақдим этилган имтиёзларни назарда тутган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

7. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Бюро, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда энергия ресурсларини етказиб бериш ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатишнинг янгиланган намунавий шартномаларини, уларда турар жой объектида прописка қилинган вояга етган жисмоний шахсларнинг етказиб берилган энергия ресурслари ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбурияти бўйича солидар жавобгарлиги назарда тутилган ҳолда, ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Белгилансинки, маълумотлар базасига киритиладиган қарздор жисмоний ва юридик шахслар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, алоҳида турдаги молия-кредит ва давлат хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари, шунингдек давлат хизматларидан фойдалана олмайдилар.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг бажарилмаган мажбуриятлари мавжудлигини текшириш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан юритиладиган Ижро иши юритувлари ягона электрон базасини онлайн режимда текшириш орқали амалга оширилади.

Адлия вазирлиги Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Марказий банк, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур банд қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 


9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда  Бюронинг сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасидаги хизматларни ҳисобга олиш бўйича амалдаги маълумотлар базалари ва ахборот тизимларидан доимий фойдалана олишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур Фармонга мувофиқ Бош прокуратура ва Бюронинг харажатлар сметаси ва штат жадвалига ўзгартиришлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Сувоқава" ва "Сувсоз" давлат унитар корхоналари ва манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда янги ташкил қилинаётган бўлинмаларнинг эҳтиёжларини ўрганиб чиқсин ва жорий қилинаётган штат бирликларини мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий-техника ресурслари билан жиҳозланишини таъминласин.


11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" ассоциацияси, Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент ш., Яшнобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 85-уй манзилида жойлашган "Ўзенгсанлойиҳа" МЧЖ "Б" корпусининг биринчи ва иккинчи қаватларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бўлинмаларини жойлаштириш учун ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига бериш таклифи қабул қилинсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


13. Адлия вазирлиги Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йилнинг 15 мартига қадар бўлган муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси  Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 15 февралдаги

ПФ-5343-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон "Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида"ги Фармонида:


а) 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги "4 324" рақами "4 617" рақами билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига бўш ётган миллий ва хорижий валютадаги бюджетдан ташқари маблағларни, шунингдек прокуратура органлари депозит ҳисобрақамларидаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида депозитларга қўйиш ҳуқуқи берилсин.

Маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий ривожланиш ва уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилган ҳолда, прокуратура органларининг ривожланиш жамғармалари ҳисобрақамларига киритилиши белгилансин;


в) 1-илова (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ташкилий-штат тузилмаси) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 18 апрелдаги

ПФ-5019-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

                









Бош прокурор



Бош прокурор ёрдамчиси




















Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари

Бош прокурор ўринбосари

Бош прокурор ўринбосари




Қишлоқ хўжалиги соҳасида

қонунчилик ижроси устидан

назорат бошқармаси

14

Жиноий суд ишларини

юритишда прокурор ваколатини

таъминлаш бошқармаси

15


Терговни методик таъминлаш бошқармаси

13




Суд ҳужжатлари ва бошқа

органлар ҳужжатларини ижро

этишда қонунчилик ижроси устидан

назорат бошқармаси

7

Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси

12



Ахборот-таҳлил бўлими

3





Прокуратура органлари тергов бўлинмалари

фаолияти устидан назорат бошқармаси

16


Иқтисодий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси


7


Ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш ва

ахборот хавфсизлигини

таъминлаш бошқармаси

7




Навбатчи қисм

3


...
Время: 0.1330
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск