Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 01.06.2018 й. 3019-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 14.05.2018 й. 122-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 1 июнда 3019-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси

қўмондонининг

2018 йил 14 майдаги

122-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал

танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида (бундан буён Институт деб юритилади) ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Институтга номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан ташкил этилади.


2. Институтга ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) талабларига жавоб бериши зарур.

3. Ҳарбий-профессионал танлашда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни ўрганиш;

психофизиологик ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;

ёзма иш (диктант);

компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш;

якка тартибдаги якуний суҳбат.



2-БОБ. ҲАРБИЙ-ПРОФЕССИОНАЛ ТАНЛАШ

ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Институтга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғига асосан Институт қабул комиссияси (бундан буён қабул комиссияси деб юритилади) тузилади.

Институт бошлиғи қабул комиссияси раиси ҳисобланади.


5. Қабул комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли соҳавий хизматлари ва Институт ходимлари орасидан шакллантирилади.

Қабул комиссияси ишига келишув асосида вазирлик ва идоралар мутахассислари жалб қилиниши мумкин.

Қабул комиссиясининг ишини ташкиллаштириш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун қабул комиссияси раиси масъул ҳисобланади.


6. Қабул комиссияси қабул йилининг 1 февраль кунидан 31 август кунига қадар фаолият юритади.



3-БОБ. ҲАРБИЙ-ПРОФЕССИОНАЛ ТАНЛАШ

ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


7. Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган режа-жадвал асосида 1 июндан 25 июнга қадар Институтда ўтказилади.


8. Ҳарбий профессионал-танлаш тадбирларини ўтказиш давомида номзодлар турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланмайди.


9. Номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш қабул комиссиясининг тегишли аъзолари томонидан амалга оширилади. Бунда ҳар бир номзоднинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди рўйхатга олинади ҳамда белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.



4-БОБ. ПСИХОФИЗИОЛОГИК ЎРГАНИШ


10. Номзодларнинг психофизиологик ҳолатини ўрганиш қабул комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Психофизиологик ўрганиш методикаси асосида ўтказилади.


11. Психофизиологик ўрганиш автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар (бундан буён матнда махсус комплекс деб юритилади) ёрдамида амалга оширилади.


12. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг ҳиссий (соматик), психоэмоционал ҳолати яхши бўлгандагина ўтказилиши лозим.


13. Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур ўрганишга қўйилмайди. Бунда, қабул комиссияси аъзоси томонидан мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилади.

Мазкур бандда назарда тутилган ҳолда психофизиологик ўрганишга киритилмаган номзодга кейинги гуруҳлар таркибида психофизиологик ўрганишдан ўтиш учун қабул комиссияси томонидан рухсат берилади.



5-БОБ. ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ


14. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи билан тасдиқланадиган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан ўтказилади.


15. Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) мувофиқ амалга оширилади.

16. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғининг ҳолатига кўра номзоднинг Институтда ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар ҳарбий-профессионал танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.



6-БОБ. ЁЗМА ИШ ЎТКАЗИШ


17. Ёзма иш диктант ёзиш йўли билан номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида амалга оширилади.


18. Диктантнинг мавзулари ва матнлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


19. Диктантнинг тасдиқланган мавзу ва матнлари қабул комиссиясининг масъул котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслигини таъминлайди.


20. Диктант ўтказилаётган аудиторияга китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


21. Диктант мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Диктант ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади.


22. Аудиторияда номзодларга диктант матнини ўқиб эшиттирган шахс томонидан шу аудиториядаги номзодларнинг ёзган диктантларини текширишга йўл қўйилмайди.


23. Номзодларнинг ёзган диктантларини текширган шахс мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Диктант ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида диктантларни баҳолайди ва ҳар бир махсус бланкка ўзининг имзосини қўяди.


24. Номзодларга диктантни қайта топширишга рухсат берилмайди.



7-БОБ. КОМПЬЮТЕР ТЕХНИКАСИНИ ВА

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЭГАЛЛАБ ОЛГАНЛИК ДАРАЖАСИНИ ТЕКШИРИШ


25. Номзоднинг компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини (бундан буён КТ ва АКТ деб юритилади) эгаллаб олганлик даражасини аниқлаш компьютер ёрдамида тест шаклида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади.


26. Номзодларнинг КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текширишдан олдин уларга текшириш ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.


27. Тест саволлари 1 июнь кунига қадар қабул комиссияси томонидан умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фан дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

Тест саволлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


28. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари қабул комиссияси масъул котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслигини таъминлайди.


29. Номзоднинг тест саволларига берган жавоблари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.



8-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ

СУҲБАТНИ ЎТКАЗИШ


30. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзоднинг Институтга ўқишга кириши сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятлари ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича психофизиологик ўрганиш, диктант натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари асосида ўтказилади.


31. Номзодларга ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари бошланишидан олдин қабул комиссияси томонидан якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш бўйича тушунчалар, суҳбат давомида берилиши мумкин бўлган саволларнинг умумий йўналишлари ва бошқа зарур маълумотлар берилади.


32. Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади.


33. Якка тартибдаги якуний суҳбат оғзаки шаклда қабул комиссияси аъзолари томонидан номзодга бериладиган саволларга жавоб бериш орқали амалга оширилади.


34. Номзодларга бериладиган саволлар номзоднинг ўқишга кириш сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятини, дунёқараши ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлашга йўналтирилган бўлиши лозим.

Саволлар умумий ўрта таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.


35. Якка тартибдаги якуний суҳбат давомида номзодларга бериладиган саволлар рўйхати қабул комиссияси томонидан шакллантирилиб, 1 июнь кунига қадар қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


36. Якка тартибдаги якуний суҳбат саволлари қабул комиссияси масъул котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслигини таъминлайди.


37. Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул комиссияси томонидан қабул йилининг 25 июнига қадар коллегиал принцип бўйича ўтказилади.


38. Номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтиш учун аудиторияга 1 нафардан киритилади.


39. Номзодларнинг саволларга берган жавоблари мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.


40. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари шу куннинг ўзида номзодлар эътиборига етказилади.


41. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбатни қайта топширишга рухсат берилмайди.



9-БОБ. ҲАРБИЙ-ПРОФЕССИОНАЛ ТАНЛАШ

ТАДБИРЛАРИ НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ


42. Номзодларнинг психофизиологик ўрганиш, ёзма иш, компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича тўпланган баллари қабул комиссияси масъул котиби томонидан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари натижалари бўйича қайдномага киритилади.


43. Номзодларнинг ҳарбий-профессионал танлашнинг барча тадбирлари натижалари бўйича тўплаган баллари умумлаштирилиб, уларнинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади.


44. Ўртача арифметик баҳоси "3" ва ундан юқори бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйилади.


45. Номзодларнинг аниқланган ўртача арифметик баҳоси асосида қабул комиссияси томонидан номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилинади.


46. Қабул комиссиясининг номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисидаги қарори мазкур Низомнинг 5-иловасидаги Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари натижалари бўйича қайдномага киритилади.

Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари натижалари бўйича қайднома қабул комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади.


47. Ҳарбий-профессионал танлаш натижасидан норози бўлган номзодлар Институт бошлиғининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.


48. Апелляция комиссияси таркибига қабул комиссия фаолиятида иштирок этмаган Институт ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.


49. Номзод ҳарбий-профессионал танлаш натижасидан норози бўлган тақдирда, ҳарбий-профессионал танлаш натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 3 кун давомида апелляция бериши мумкин. Номзод томонидан берилган апелляция Апелляция комиссияси томонидан 3 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.


50. Номзоднинг апелляциясини кўриб чиқишда номзод иштирок этиш ҳуқуқига эга.


51. Апелляция комиссияси номзоднинг апелляциясини кўриб чиқиб, унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади. Қарорда номзоднинг кейинги босқичга қўйилиши ёки қўйилмаслиги кўрсатилади.

Апелляция комиссияси тегишли қарорнинг қабул комиссиясига ва номзодга етказилишини таъминлайди.



10-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


52. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Психофизиологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ


1. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик хислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


2. Номзодларни психофизиологик ўрганиш автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар (бундан буён матнда махсус комплекс деб юритилади) ёрдамида ўтказилишининг асосий тамойили - номзоднинг психофизиологик хусусияти бўйича хулоса қилишда инсон омилидан ҳоли бўлиш ва субъективликдан сақланиш ҳисобланади.


3. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган кунда номзод махсус жиҳозланган хонага киритилишидан олдин унга мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби, махсус комплекснинг техник хусусиятлари, хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзини қандай тутиши лозимлиги тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.


4. Психофизиологик ўрганиш ҳар бир номзод учун алоҳида махсус жиҳозланган хонада ўтказилади.

Ушбу хона табиий ёки сунъий ҳолда ёритилган ҳамда шовқиндан ҳимояланган бўлиши лозим.


5. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага номзодлар бир нафардан киритилади.

Номзодлар психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.


6. Номзоднинг қўлларига махсус комплекснинг электродлари уланади. Номзодга мазкур электродлар орқали 10 дақиқагача бўлган вақт давомида кичик қувватли электр импульслар узатилади.


7. Психофизиологик ўрганиш давомида номзод билан мулоқотга киришишга йўл қўйилмайди.


8. Психофизиологик ўрганиш давомида номзод узлуксиз равишда кузатиб турилади.


9. Психофизиологик ўрганиш якунида махсус комплекс номзоднинг психофизиологик хусусиятини "5" баллик тизимда аниқлайди.


10. Психофизиологик ўрганишда узрсиз сабабларга кўра қатнашмаган номзодлар "0" балл билан баҳоланади.


11. Психофизиологик ўрганиш натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


12. Қайднома психофизиологик ўрганишда иштирок этган қабул комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.







Методикага

ИЛОВА



Номзодларнинг психофизиологик

ўрганиш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА


20__ йил "____" ____________

             

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Номзодга қўйилган

балл

1.



2.



3.



...



     

      

Қабул комиссияси аъзолари:





(Ф.И.О.)


(имзо)






(Ф.И.О.)


(имзо)






(Ф.И.О.)


(имзо)

       






Низомга

2-ИЛОВА



Диктант ўтказиш методикаси

ва баҳолаш мезонлари


1-БОБ. ДИКТАНТ ЎТКАЗИШ МЕТОДИКАСИ


1. Диктант бошланишидан олдин қабул комиссияси аъзолари томонидан номзодларга диктант ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда махсус бланкалар тарқатилади.


2. Номзод махсус бланканинг тегишли қисмига ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзади.


3. Номзодларга ўқиб эшиттириладиган диктант матнининг ҳажми 170-200 та сўздан иборат бўлади.


4. Қабул комиссияси аъзолари томонидан номзодларга диктант матни бир маротаба тушунарли ва тўлиқ ўқиб эшиттирилади. Диктант матни тўлиқ ўқиб эшиттирилгандан кейин номзодлар диктантни ёзишга тайёрланади.


5. Диктант ёзиш бошланганда қабул комиссияси аъзоси диктант матнини секин бирма-бир ўқиб беради.

Бунда 1 та гап ўқиб эшиттирилади ва номзод ўқиб эшиттирилган гапни ёзишга киришади.


6. Ўқиб эшиттирилган гапни номзодлар ёзиб бўлганидан кейин ушбу гап қабул комиссияси аъзоси томонидан яна бир маротаба ўқиб берилади.


7. Номзод диктантни ёзиб тугатгандан кейин унга берилган махсус бланкани қабул комиссияси аъзосига топшириб аудиторияни тарк этади.


8. Қабул комиссияси аъзоси номзодлардан қабул қилиб олинган махсус бланкаларни текшириш учун топширади.


9. Мутахассислар номзодларнинг ёзган диктантларини 1 кун ичида текширади ҳамда натижаларни номзодларга ўқиб эшиттириш орқали эълон қилади.



2-БОБ. ДИКТАНТНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


10. Номзодлар томонидан ёзилган диктант "5" баллик тизимда баҳоланади.

Диктант:

1 тагача орфографик ёки пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда - "5" балл билан баҳоланади;

2 тадан 4 тагача орфографик ёки пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда - "4" балл билан баҳоланади;

5 тадан 10 тагача орфографик ёки пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда - "3" балл билан баҳоланади;

11 та ва ундан ортиқ орфографик ёки пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда - "2" балл билан баҳоланади.

Номзод махсус бланкани диктант ёзилмаган бўш ҳолда топширганда у "0" балл билан баҳоланади.


11. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда диктантдаги хатоликлар 1 та хато деб ҳисобланади:

5 та ўринда "ҳ" ёки "ў" ҳарфлари ўрнида тегишлича "х" ёки "у" ҳарфлари ёзилган бўлса;

кириш сўзларнинг (масалан, дарвоқе, дарҳақиқат) ёзилишида 6 тагача пунктуацион хатоликка йўл қўйилган бўлса;

қаратқич белгиси 3 тагача сўзда нотўғри қўлланилган бўлса.


12. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:

тасодифий хатолар (масалан, "тушунмоқ" сўзи барча ўринларда тўғри ёзилган бўлса);

такрорий хатолар (масалан, "қутулмоқ" сўзи 5 тагача ўринда "қутилмоқ" тарзида қўлланилган бўлса);

сўз кўчиришдаги хатолар (масалан, воқе-а ёки октя-брь);

айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар (масалан, Чўлпон ота - Чўпон ота, Юнусобод - Юнус-обод).


13. Диктантдаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, баҳо бир баллга пасайтирилади.


14. Диктант натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


15. Қайднома диктантни ўтказишда иштирок этган қабул комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.






Мезонларга

ИЛОВА



Диктант ўтказиш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил "____" ____________

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Номзоднинг диктантига

қўйилган балл

1.



2.



3.



...



             

Қабул комиссияси аъзолари:





(Ф.И.О.)


(имзо)

  


(Ф.И.О.)


(имзо)

(Ф.И.О.)


(имзо)





Низомга

3-ИЛОВА



Компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация

технологияларини эгаллаб олганлик даражасини

текшириш методикаси ва баҳолаш мезонлари


1-БОБ. КТ ВА АКТНИ ЭГАЛЛАБ ОЛГАНЛИК

ДАРАЖАСИНИ ТЕКШИРИШ


1. Номзодларнинг КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текшириш компьютер дастурига киритилган тест саволларига жавобларни белгилаш орқали амалга оширилади.


2. Номзодлар махсус компьютерлар билан жиҳозланган хонага ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.


3. Номзодлар махсус компьютерларга бир нафардан ўтказилади.


4. Номзод махсус дастурда бериладиган рўйхатдан ўзи ҳақидаги маълумотларни танлайди.


5. Номзод компьютер дастурларида бериладиган саволларга жавобларни белгилаш орқали тест синовларидан ўтади.


6. Тест синовлари ўтказилаётган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


7. Номзодга 50 та тест саволи берилади.

Тест саволларини ечиш учун 1,5 соат (90 дақиқа) вақт берилади.


8. Ҳар бир тест саволида 4 тадан жавоб варианти берилади. Номзодлар тест саволларини ечишда фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.

Жавоблар тўғри белгиланиши учун номзод шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.


9. Тест синовларини топшириш вақтида номзоднинг хонадан чиқиши тақиқланади, номзоднинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно.


10. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.


11. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган хонада номзодлар, қабул комиссияси аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.


12. Тест синовларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест синовларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, шу вақтнинг ўзида номзодга унинг тест синовлари натижалари компьютер экранида эълон қилинади.



2-БОБ. КТ ВА АКТНИ ЭГАЛЛАБ ОЛГАНЛИК

ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


13. Номзоднинг тест саволларига берган тўғри жавобларига автоматик равишда компьютер дастури орқали ҳар бир тўғри жавоб учун "1" балл берилади.


14. Номзоднинг компьютер экранида эълон қилинган тест синовлари натижалари қуйидагича "5" баллик тизимда баҳоланади:

41 - 50 балл берилган бўлса - "5" балл билан баҳоланади;

31 - 40 балл берилган бўлса - "4" балл билан баҳоланади;

21 - 30 балл берилган бўлса - "3" балл билан баҳоланади;

11 - 20 балл берилган бўлса - "2" балл билан баҳоланади;

1 - 10 балл берилган бўлса - "1" балл билан баҳоланади.

Номзоднинг компьютер экранида эълон қилинган тест синовлари натижаси "0" бўлган ҳамда тест синовларида узрсиз сабабларга кўра қатнашмаган номзодлар "0" балл билан баҳоланади.


15. Тест синовларининг натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


16. Қайднома тест синовларини ўтказишда иштирок этган қабул комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.






Методикага

ИЛОВА



Номзодларнинг компьютер техникасини ва

ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб

олганлик даражасини текшириш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил "____" ____________

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Тўғри жавоблар сони

Тўпланган балл

1.




2.




3.




...




   

Қабул комиссияси аъзолари:





(Ф.И.О.)


(имзо)

  


(Ф.И.О.)


(имзо)

(Ф.И.О.)


(имзо)

    





Низомга

4-ИЛОВА



Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш

методикаси ва баҳолаш мезонлари


1-БОБ. ЯКУНИЙ СУҲБАТ ЎТКАЗИШ


1. Номзод якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиладиган хонага ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.


2. Қабул комиссияси аъзолари якка тартибдаги якуний суҳбатга кирган ҳар бир номзодга 3 та савол беради.

Номзодга саволлар навбат билан бирма-бир берилади (номзодга 1 та савол берилади ва номзод у саволга жавоб берса ёки жавоб бера олмаса унга навбатдаги савол берилади).


3. Ҳар бир номзодга саволларга жавоб бериш учун 10 дақиқагача вақт берилади.


4. Номзод саволларга белгиланган муддатдан олдин жавоб берса у хонани тарк этади.



2-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ

СУҲБАТНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


5. Номзодлар саволларга берган жавобларига қараб қуйидаги мезонлар асосида "5" баллик тизимда баҳоланади:

номзод тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда - "5" балл;

номзод мустақил мушоҳада юритади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - "4" балл;

номзод моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - "3" балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга қисман эга деб топилганда - "2" балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда - "0" балл қўйилади.


6. Номзоднинг саволларга берган жавобига қабул комиссиясининг ҳар бир аъзоси номзодга ўз баҳосини қўяди. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик бали аниқланади.


7. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


8. Қайднома якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказишда иштирок этган қабул комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.






Методикага

ИЛОВА



Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА


20__ йил "____" ____________


Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Номзодга қўйилган

балл

1.



2.




3.




...



        

Қабул комиссияси аъзолари:





(Ф.И.О.)


(имзо)

  


(Ф.И.О.)


(имзо)

(Ф.И.О.)


(имзо)






Низомга

5-ИЛОВА



Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари

натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА


20__ йил "____" ____________


Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Психофизиологик

ўрганиш натижаси

бўйича тўпланган балл

Диктант

натижаси

бўйича

тўпланган

балл

Компьютер техникасини

ва ахборот-коммуникация

технологияларини эгаллаб

олганлик даражасини

текшириш натижаси

бўйича тўпланган балл

Якка тартибдаги

якуний суҳбат

натижаси бўйича

тўпланган балл

Ўртача

арифметик

балл

Тест синовларини

топширишга

қўйиш (қўймаслик)

тўғрисидаги

қарор

1.









2.








3.








...








   

Қабул комиссияси аъзолари:





(Ф.И.О.)


(имзо)

  


(Ф.И.О.)


(имзо)

(Ф.И.О.)


(имзо)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 4 июнь, 22-сон, 466-модда



















































Время: 0.2120
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск