Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2018 й. 399-сон "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2018 й.

N 399



ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ВА

ҚИММАТБАҲО ТОШЛАР БИЛАН ИШЛАШГА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ГУВОҲНОМАСИ

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон ва "Заргарлик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3199-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериладиган иш турлари (фаолият турлари гуруҳлари доирасида) рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериладиган савдо қилиш турлари рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси беришда идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик қилиш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

а) Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (кейинги ўринларда Асиллик палатаси деб аталади) томонидан фақат Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали берилади;

б) Асиллик палатаси томонидан илгари берилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари 2018 йил 10 июнгача қайта расмийлаштирилиши керак, кўрсатилган муддат тугагач улар ҳақиқий ҳисобланмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 июндан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Асиллик палатаси:

2018 йил 1 июндан бошлаб қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларининг ушбу қарорга мувофиқ берилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда илгари улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг бош директори Б.Б. Собиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 майдаги

399-сон қарорига

2-ИЛОВА


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар

билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси

бериладиган иш турлари (фаолият турлари

гуруҳлари доирасида)

РЎЙХАТИ

Гуруҳ

рақами

Фаолият турлари гуруҳлари номи

I

Ломбард фаолияти:

1.1

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни, қимматбаҳо тошларни гаровга қабул қилиш.

1.2

Гаровга қўйилган мол-мулкни (заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни, қимматбаҳо тошларни) гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш учун белгиланган тартибда сотиш.

II

Микрокредит фаолияти:

2.1

Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар, қимматбаҳо тошларни гаровга қўйилган ҳолда кредит бериш.

2.2

Гаровга қўйилган мол-мулкни (заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни, қимматбаҳо тошларни) гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш учун белгиланган тартибда сотиш.

III

Баҳолаш фаолияти:

3.1

Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни, қимматбаҳо тошларни баҳолаш.

3.2

Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни баҳолаш. Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни гемологик текшириш.

IV

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиш:

4.1

Қимматбаҳо металлдан ясалган лаборатория идишлари, катализатор ва катализатор сеткаларини, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган термопар, термореле, термоқаршилик ускуналаридан фойдаланиш ва уларни сақлаш.

4.2

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган ташқи қопламалар тайёрлаш ва/ёки суркаш (кимёвий, электрокимёвий, пуркаш ва бошқа усуллар билан).

4.3

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган моддаларни (тиббий препаратлар, тузлар, реагентлар, кимёвий бирикмалар ва бошқаларни) ишлаб чиқариш, қўллаш, сақлаш.

4.4

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган тиш ясашга мўлжалланган дисклар, электродлар, анодлар, контактлар ва кавшарларни тайёрлаш, фойдаланиш, сақлаш.

4.5

Тиббиёт, озиқ-овқат, алкагол ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қимматбаҳо металлардан ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган озиқ-овқат қўшимчаларидан фойдаланиш.

4.6

Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни қайта ишлаш, сайқаллаш. Табиий олмосдан ясалган фильерлар, волоклар, олмос учликлардан, олмос ва табиий олмосдан ясалган бурғулаш олмос асбобидан фойдаланиш ва уларни сақлаш. Олмос асбобини рекуперация қилиш ишларини амалга ошириш.

4.7

Қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни таҳлил қилиш ҳамда уларнинг асиллик даражасини назорат қилиш ишлари.

V

Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ускуна билан ишлаш:

5.1

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган маиший техника, ташкилий техника, тиббиёт техникаси ва бошқа техникани қисмларга ажратиш, уларга дастлабки ишлов бериш, турларга ажратиш, босма платаларни утилизация қилиш.

5.2

Узелларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш ва утилизация қилиш, қисмларга ажратиш ва утилизациядан олинган таркибида қимматбаҳо металлар бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарига топшириш.

5.3

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган ва иккиламчи ресурслар, чиқиндилар ва парчаларни кейинчалик қайта ишлаш (аффинаж) корхоналарига топшириш учун тўплаш (тайёрлаш), қисмларга ажратиш, саралаш, уларга дастлабки (бирламчи) қайта ишлов бериш.

VI

Қимматбаҳо металлардан мудофаа техникаси ва/ёки авиацияда фойдаланиш:

6.1

Қимматбаҳо металлардан мудофаа ва/ёки авиация техникасини таъмирлашда фойдаланиш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган мудофаа ва/ёки авиация техникаси чиқиндиларини сақлаш ва фойдаланиш.

6.2

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган мудофаа ва/ёки авиация техникасини қабул қилиш, сақлаш, мудофаа ва/ёки авиация техникасидан таркибида қимматбаҳо металлар бўлган радиодеталлар ва элементларни ажратиб олиш, мудофаа ва/ёки авиация техникасининг таркибида қимматбаҳо металлар бўлган чиқиндиларини тўплаш ва қайта ишлаш корхоналарига топшириш.

VII

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ижтимоий-маданий мақсадларда фойдаланиш:

7.1

Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар бўлган буюмлар ва предметларни реставрация қилиш, сақлаш ва кўргазмаларга қўйиш.

7.2

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан яаслган заргарлик ва бошқа буюмлар, таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган предметларни (давлат органларининг қарорига кўра давлат даромадига ўтказилган) реставрация қилиш (таъмирлаш).

7.3

Таркибида кумуш мавжуд бўлган ва ёруғликка таъсирчан материаллардан, кинофоторентген-плёнкалар, кинофоторентген-пластинкалар ва таркибидв қимматбаҳо металлар бўлган шундай материаллардан фойдаланиш.

     





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 майдаги

399-сон қарорига

3-ИЛОВА


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан

ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни

сотишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси

бериладиган савдо қилиш турлари

РЎЙХАТИ

       

Гуруҳ

рақами

Савдо турлари гуруҳлари номи

I

Чакана савдо:

1.1

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар билан чакана савдо қилиш (шу жумладан, хорижий давлатлардан сотиш учун олиб келинган), қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар билан воситачилик савдоси, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқарувчилардан шартнома асосида сотиб олиш.

1.2

Қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюмларни сотиб олиш.

1.3

Қимматбаҳо металларнинг парча ва чиқиндиларини сотиб олиш.

1.4.

Ахборот-коммуникация технологияларидан (онлайн-дўконлар) фойдаланган ҳолда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг чакана савдоси.

1.5.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ижарага олиш (вақтинча фойдаланишга бериш).

II

Улгуржи савдо:

2.1

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар билан улгуржи савдо қилиш (шу жумладан, хорижий давлатлардан сотиш учун олиб келинган).

2.2

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган моддаларни (тиббий препаратлар, тузлар, реагентлар, кимёвий бирикмалар ва шу кабиларни) улгуржи харид қилиш ва сотиш.

2.3

Табиий олмослардан ясалган олмос ва олмосли бурғулаш асбобларини улгуржи сотиб олиш ва сотиш.

2.4.

Қимматбаҳо металларни улгуржи сотиб олиш ва сотиш (аффинаж фаолиятини ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъетларига, тижорат банкларига, биржаларга).

      





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 майдаги

399-сон қарорига

4-ИЛОВА


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан

ишлаш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини

беришда идоралараро электрон ҳамкорлик

СХЕМАСИ

           

Т/р

Қуйидагиларга нисбатан ишчи органга

тақдим этиладиган маълумотлар:


Маълумотлар тақдим қилиш

учун масъул орган

1

Ариза берувчи юридик шахсга нисбатан - юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва номи, у жойлашган жой (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР).

Рўйхатга олувчи орган (Давлат хизматлари марказлари)

2

Юридик шахс фаолиятининг ўзига хослигига мувофиқ ўлчовлар доирасида тарозилар ва тошларнинг (ҳар хил оғирликдаги) текширилгани тўғрисидаги сертификатга нисбатан - тарозилар ва тошларнинг текширилгани тўғрисидаги сертификат ҳақида маълумот.

"Ўзстандарт" агентлиги

3

Объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосага нисбатан - қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш мўлжалланаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумот.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

4

Объектнинг техник мустаҳкамлиги ҳамда унинг техник қўриқлаш маркази (пункти)га уланганлиги ҳақидаги текшириш далолатномасига нисбатан - объектнинг техник мустаҳкамлиги ва унинг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмаларининг техник қўриқлаш маркази (пункти)га уланганлиги ҳақида маълумот (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки захирасидан ажратилган қимматбаҳо металлардан фойдаланишда).

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари)

5

Ариза берувчининг биносига (хонасига) нисбатан - бино ариза берувчига фойдаланиш ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган хоналардан фойдаланиш тўғрисидаги зарур маълумотлар.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

6

Ариза берувчига нисбатан - ариза кўриб чиқилганлиги ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилганлиги учун тўланган йиғимлар тўғрисидаги маълумот.

Кўрсатилган давлат хизматлари учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар миқдорларини ҳисобга олиш ташкилоти - ягона биллинг тизими оператори


       





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 майдаги

399-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 12 июндаги 156-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 25-сон, 306-модда, 2015 й., 1-сон, 9-модда) 1-банди, шунингдек, қарорга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда, 2015 й., 7-сон, 73-модда) 1-илованинг 43-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда) илованинг 51-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сон қарорига 4-илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 июнь






































Время: 0.1456
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск