Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Иқтисодиёт вазирлигининг 11-сон, Молия вазирлигининг 77-сон, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/15-1-10/19-сон "Биржа савдоларида суюлтирилган газни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 16.04.2018 й. Қарори (АВ томонидан 05.06.2018 й. 2508-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.06.2018 й.

N 2508-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.04.2018 й.

N 11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.04.2018 й.

N 77


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

16.04.2018 й.

N 01/15-1-10/19

ҚАРОРИ



Биржа савдоларида суюлтирилган газни

сотиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 17 сентябрдаги 43, 78 ва 01/19-26/11-сон қарори (рўйхат рақами 2508, 2013 йил 17 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 498-модда) билан тасдиқланган Биржа савдоларида суюлтирилган газни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Молия вазири

Д. Кучкаров

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни

ривожлантириш давлат қўмитаси раиси



Р. Гулямов

          





Қарорга

ИЛОВА



Биржа савдоларида суюлтирилган газни

сотиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, суюлтирилган газни товар хом ашё биржалари (бундан буён матнда Биржа деб юритилади) томонидан ўтказиладиган биржа савдоларида сотиш тартибини белгилайди".


2. 6-банддаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 13-банддаги "лицензиясининг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этади" деган сўзлар "лицензиясининг асл нусхасини тақдим этади, брокер лицензиядан нусха олиб, асл нусхасини қайтариб беради" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 32 ва 33-бандлардаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, "Ўздавнефтгазинспекция", "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "ЎзРТХБ" АЖ билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 11 июнь, 23-сон, 481-модда








































Время: 0.1535
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск