Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 09.06.2018 й. 3022-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 08.06.2018 й. 20/1-сонли Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 9 июнда 3022-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банк Бошқарувининг

2018 йил 8 июндаги

20/1-сон қарорига

ИЛОВА



"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури

доирасида кредитлар ажратиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Микромолиялаш тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги қарорига (бундан буён матнда Қарор деб юритилади) асосан "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури (бундан буён матнда дастур деб юритилади) доирасида АТ Халқ банки, "Микрокредитбанк" АТБ ва "Агробанк" АТБ (бундан буён матнда тижорат банклари деб юритилади) томонидан кредитлар ажратиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


дастур координаторлари - Қарорга асосан дастур амалга оширилишини мувофиқлаштириш, тизимли мониторинг қилиш ва рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш мақсадида белгиланган масъул шахслар;


ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида, вилоят иқтисодиёт ва саноат, бандлик, молия, инвестиция, солиқ, статистика бўлинмалари, ҳудудий Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда тузиладиган марказлар (бундан буён матнда Ҳудудий марказлар деб юритилади);

туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари - туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида, туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат, бандлик, молия, инвестиция, солиқ, статистика бўлинмалари, туман Савдо-саноат палатаси бўлими, тижорат банклари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман бўлинмалари раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда тузиладиган марказлар (бундан буён матнда туман (шаҳар) марказлари деб юритилади);

кредит линияси - тижорат банклари билан дастур доирасида ресурс ажратувчи молия институтлари ўртасида тузилган шартномаларга (Бош келишувга) асосан қарз олувчиларга кредит ажратиш учун очилган кредит линиялари;


қарз олувчилар - тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахслар, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектлари;


микрокредитлар - базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда - оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача миқдорда - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар.

2. Кредитлар дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан ажратилади.


2-БОБ. ДАСТУР ДОИРАСИДА КРЕДИТ ЛИНИЯЛАРИ

ҲИСОБИДАН КРЕДИТЛАР АЖРАТИШ

3. Дастур доирасида кредитлар қарз олувчиларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади.

4. Кредитлар тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан эса тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади.

Тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади.

5. Мазкур кредитлар банк балансида алоҳида ҳисобварақларда юритилади.


6. Кредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.


7. Кредитлар:

илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;

алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

савдо-воситачиликни амалга ошириш;

умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;

ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;

маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;

мебель, уяли телефон сотиб олиш, шунингдек алоқа хизматларига тўлов мақсадлари учун ажратилмайди.


8. Микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.


9. Кредитлар ушбу кредит ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳанинг бизнес-режасига мувофиқ ўзини ўзи қоплаш жиҳатларидан келиб чиқиб 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ажратилиши мумкин. Бунда берилаётган имтиёзли давр ва кредитни қайтариш муддати батафсил асослантирилиши керак.


10. Айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар 18 ой муддатгача револьвер кредит тарзида ажратилади.


3-БОБ. КРЕДИТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


11. Қарз олувчи - жисмоний шахслар кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари (бундан буён матнда секторлар раҳбарлари деб юритилади) ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган кредитлаш бўйича тавсиянома.

12. Қарз олувчи - жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган кредитлаш бўйича тавсияномаси қабул қилинади.

Бунда тижорат банклари кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди.


13. Қарз олувчи - кичик тадбиркорлик субъектлари кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

бизнес-режа,

тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.


14. Қарз олувчи - кичик тадбиркорлик субъектлари кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этади:

учинчи шахс кафиллиги;

суғурта полислари;

кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар;

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) кафиллиги;

қонун ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари.


15. Тижорат банклари ўзларининг ички кредит сиёсатига мувофиқ қарз олувчи - кичик тадбиркорлик субъектларига мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган таъминот турларини талаб қилмасдан базавий ҳисоблаш микдорининг 150 бараваригача бўлган миқдорда бланкли (ишончли) микрокредит бериш ҳуқуқига эга.

Бунда банкка қарз олувчи томонидан муайян даромадга эгалигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади, банк томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатари суғурта қилинади.



4-БОБ. ДАСТУР КООРДИНАТОРЛАРИ ХУЛОСАСИ

АСОСИДА КРЕДИТЛАР АЖРАТИШ

16. Туман ва шаҳарларда самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд лойиҳаларга (бундан буён матнда самарали лойиҳалар деб юритилади) дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ортиқ миқдорда кредит ажратилиши мумкин.

17. Самарали лойиҳалар тегишли туман (шаҳар) марказлари томонидан танлаб олинади ва ушбу лойиҳанинг ҳақиқатда мазкур ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамияти қайд этилган ҳолда кредитлашга хулоса тайёрланади ва хулоса туман (шаҳар) марказларининг барча аъзолари томонидан имзоланади.

18. Туман (шаҳар) марказларининг самарали лойиҳани амалга ошириш бўйича хулосаси Ҳудудий марказларга кредит ажратиш учун қарор қабул қилишга тақдим этилади.

19. Ҳудудий марказлар туман (шаҳар) марказларининг хулосаси асосида қарор қабул қилишдан олдин, самарали лойиҳани жойида тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда батафсил ўрганиши шарт.

20. Ҳудудий марказлар томонидан самарали лойиҳани кредитлаш бўйича қарор қабул қилишда қуйидагилар асослантирилиши зарур:

самарали лойиҳанинг тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамияти;

самарали лойиҳа ташаббускорининг лойиҳани амалга оширишдаги тажрибаси, обрўси;

банк орқали амалга оширган пул айланмаси миқдори, дебитор ва кредитор қарздорликлари, кредит тарихи;

самарали лойиҳани амалга ошириш натижасида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, яратиладиган янги иш ўринлари.


21. Ҳудудий марказларнинг самарали лойиҳани кредитлаш бўйича қарори дастур координаторларига якуний хулоса бериш учун тақдим этилади.

22. Дастур координаторлари самарали лойиҳани кредитлашга рухсат бериш бўйича Ҳудудий марказларнинг қарори асосида якуний хулоса чиқаради ва ижобий хулоса берилгандан сўнг ушбу хулоса тегишли хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тақдим этилади.

23. Тижорат банки дастур координаторларининг самарали лойиҳани кредитлашга берган хулосасига мувофиқ банкнинг ички кредит сиёсати асосида кредит ажратиш масаласини кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади.


5-БОБ. ДАСТУР ДОИРАСИДА ТИЖОРАТ

БАНКЛАРИНИНГ ЎЗ МАБЛАҒЛАРИ

ҲИСОБИДАН КРЕДИТ АЖРАТИШ


24. Дастур доирасида тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан бериладиган кредитлар Жамғарманинг хизматларидан кенг фойдаланилган ҳолда ажратилиши мумкин.


25. Тижорат банклари филиаллари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришга кредитлар ажратилганда Жамғарманинг фоиз харажатларини қоплаш учун компенсацияси қабул қилинади.

Бунда, Ҳудудий марказлар Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашга тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериладиган йўналишларни кенгайтириш юзасидан таклифлар киритиб боради.

26. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш Ҳудудий марказларнинг таклифларини кўриб чиқиб, банк кредитлари бўйича фоиз харажатларни қоплаш учун компенсация Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланадиган тадбиркорлик фаолиятининг устувор йўналишларига ва ставкаларга мувофиқ берилади.


6-БОБ. КРЕДИТ АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ

АРИЗАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


27. Қарз олувчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб, тижорат банки томонидан уч иш кунидан ошмаган муддатда ушбу ариза бўйича асослантирилган қарор қабул қилинади.


28. Кредит бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда, қарз олувчи ва тижорат банки ўртасида кредит шартномаси тузилади.


29. Тижорат банкининг қарори кредит бериш ёки уни беришни рад этиш учун асос ҳисобланади.


30. Тижорат банки кредит беришни рад этган тақдирда, банк қарз олувчига ҳамда тавсифнома берган тегишли секторлар раҳбарларига ва маҳалла фуқаролар йиғинига бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ёзма шаклда асослантирилган маълумот тақдим этади.


31. Дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан кредит ажратишда тижорат банкининг маълум бир филиалида маблағлар етишмаган тақдирда бошқа бир филиалида мавжуд маблағлар тижорат банкининг вилоят бўлинмаси томонидан туман ва шаҳар филиалларига қайта тақсимланади.


7-БОБ. КРЕДИТЛАРНИ АЖРАТИШ

ВА УЛАРНИ ҚАЙТАРИШ


32. Кредитлар қарз олувчига алоҳида кредит ҳисобварағи очиш ва унинг тўлов топшириқномаларига мувофиқ, ушбу ҳисобварақдан нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан берилади.

Бунда, кредитлар товарлар (хизматлар) шартнома асосида келишилган нархда етказиб берилгандан (хизматлар кўрсатилгандан) ва лойиҳа эгаси ундан қаноатланиш хосил қилганидан сўнг ажратилади ва маҳсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг хисобрақамига ўтказиб берилади.

Импорт шартномалари асосида кредит маблағлари ҳисобидан хориждан келтириладиган товарлар (хизматлар) бўйича тўловлар мазкур шартномаларда назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилади.

33. Қарз олувчи - жисмоний шахсларга микрокредитлар ажратилаётган лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари, кредит ҳисобига олинадиган товарни пул ўтказиш йўли билан сотиб олиш имконияти бўлмаган ҳолда туман (шаҳар) марказларининг бу ҳақидаги хулосасига асосан микрокредитнинг бир қисми нақд пулда берилиши мумкин.

34. Қарз олувчи кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни нақд пулда, банк пластик карточкалари орқали ёки қарз олувчининг ҳисобварағидан пул ўтказиб бериш йўли билан тўлаши мумкин.


35. Олинган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганлик аниқланган тақдирда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмини қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиш ҳуқуқига эга.


36. Қарз олувчи - жисмоний шахслар томонидан кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар тўланмаган тақдирда, банк филиали тавсиянома берган тегишли сектор раҳбарларига ва маҳалла фуқаролар йиғинига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилиши зарур.



8-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


37. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 18 июнь, 24-сон, 486-модда








































Время: 0.1443
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск