язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.2018 й. 428-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.2018 й.

N 428



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий

тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон

Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил

12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда Давлат хизматлари марказлари тўғрисида намунавий низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 июндаги

428-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2018-2020 йиллар даврида фақат "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 25 апрелдаги 239-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 301-модда):


а) номидаги ""ягона дарча"" сўзлари "Давлат хизматлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) муқаддимадаги ""ягона дарча"" сўзлари "Давлат хизматлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-банддаги, 2-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 3-банддаги ""ягона дарча""сўзлари "Давлат хизматлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) илованинг номидаги ""ягона дарча"" сўзлари "Давлат хизматлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Аризачи рухсатнома олиш учун Давлат экология қўмитасига ёки унинг ҳудудий бўлинмасига, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб эса, Давлат хизматлари марказларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади";


б) 16-18-бандлардаги, 23-25-бандлардаги, 30-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 37-банднинг иккинчи хатбошисидаги""ягона дарча"" сўзлари "Давлат хизматлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 22-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат хизматлари марказларига келиш тартибида мурожаат қилинганда - тўланадиган йиғим суммасининг 20 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига белгиланган тартибда ўтказилади";


г) 38-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат хизматлари марказларига келиш тартибида - рухсатномани қайта расмийлаштириш ёки дубликатини бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим суммасининг 20 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига белгиланган тартибда ўтказилади.";


д) 1-илованинг "2-босқич" позицияси "Ижрочи" ва "Тадбирлар" устунларидаги "4-босқич" ва "5-босқич" позициялари "Тадбирлар" устунларидаги ""Ягона дарча"" ва ""ягона дарча"" сўзлари "Давлат хизматлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 10-модда):


а) 1-илованинг 24-банди иккинчи хатбошисидаги "тадбиркорлик субъектларига ""ягона дарча"" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 27-бандидаги ""ягона дарча"" тамойили асосида давлат хизматларини амалга оширувчи марказлар" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 январдаги 70-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 26-модда) 53-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат хизматлари марказлари ходимлари лавозим маошлари, лавозим маошларига қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) миқдори, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимларига тенглаштирилади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 июндаги

428-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2015 йил 14 декабрдаги 358-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 107-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида" 2016 йил 21 октябрдаги 357-сон қарори ("Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 97-модда)


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарори)" 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 59-модда) 1-илованинг 19-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 июнь