ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлари /

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 01.06.2018 й. 3020-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирининг 01.06.2018 й. 308-мх-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 1 июнда 3020-сон

билан рўйхатга олинган

адлия вазирининг

2018 йил 1 июндаги

308-мҳ-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Нодавлат нотижорат ташкилотларининг

ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари

ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 майдаги ПФ-5430-сон "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ тегишли адлия органларида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, уларнинг алоҳида бўлинмалари, бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари, диний ташкилотларнинг (бундан буён матнда нодавлат нотижорат ташкилотлари деб юритилади) ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари (бундан буён матнда тадбир деб юритилади) ҳақида хабардор қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан конференция, семинар, тренинг, йиғилиш, акция, давра суҳбати, учрашув, симпозиум ва бошқа шаклларда шахсларни Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлат ҳудудида тўпланишини ташкил қилиш нодавлат нотижорат ташкилоти тадбири ҳисобланади.


2. Мазкур Низом талаблари сиёсий партиялар томонидан ўтказиладиган тадбирларга, шунингдек диний ташкилотлар томонидан ўтказиладиган ибодат, диний расм-русумлар ва маросим тарзидаги тадбирларга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришни, суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига путур етказишни, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситишни, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилишни, фуқароларнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилишни мақсад қилиб қўйган тадбирлар ўтказилишини режалаштириш ва ўтказиш тақиқланади.


4. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тегишлилиги бўйича уни давлат рўйхатидан ўтказган ёки ҳисобга қўйган адлия органини тадбир ҳақида олдиндан хабардор қилиши лозим.


5. Тегишли адлия органларида давлат рўйхатидан ўтган ёки ҳисобга қўйилган икки ёки ундан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорликда тадбир ўтказишни режалаштирганда, мазкур тадбир ҳақида улардан бирининг тегишли адлия органини хабардор қилиши етарли ҳисобланади.



2-БОБ. ТАДБИР ЎТКАЗИЛИШИ

ҲАҚИДА ХАБАРДОР ҚИЛИШ


6. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тегишли адлия органини тадбир ҳақида ёзма ёки электрон шаклда қуйидаги муддатларда хабардор қилиши керак:

тадбир Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқароларининг иштирокисиз ўтказилиши режалаштирилганда - тадбир ўтказилишидан камида 10 кун олдин;

тадбир Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари иштирокида ёки хорижий давлат ҳудудида ўтказилиши режалаштирилганда - тадбир ўтказилишидан камида 20 кун олдин.


7. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбир ҳақида тегишли адлия органини хабардор қилиши мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўтказилиши режалаштирилаётган тадбир ҳақидаги хабарномани (бундан буён матнда Хабарнома деб юритилади) расмийлаштирган ҳолда тегишли адлия органига юбориш орқали амалга оширилади.


8. Хабарнома нодавлат нотижорат ташкилотига раҳбарлик қилаётган шахс томонидан имзоланади. Хабарномани имзолаган шахс ундаги маълумотларнинг тўғрилиги, шунингдек Хабарноманинг ўз вақтида юборилиши учун масъул ҳисобланади.


9. Нодавлат нотижорат ташкилоти қуйидаги тадбирлар ўтказилишини режалаштирган ҳолларда тадбир ўтказилишидан камида 3 иш куни олдин тегишли адлия органига Хабарноманинг 1-8-бандларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган хат юборади:

нодавлат нотижорат ташкилотининг уставига ёки низомига мувофиқ унинг раҳбар органларининг йиғилишларини ўтказиш режалаштирилганда (нодавлат нотижорат ташкилотининг бош ташкилоти, шу жумладан бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари, шунингдек бундай ваколатхоналарнинг бош ташкилоти ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган оммавий ахборот воситалари вакилларидан ташқари бошқа шахслар иштирок этмаган ҳолларда);

нодавлат нотижорат ташкилотининг тегишли лицензия ёки рухсатномага эга бўлган ҳолда ушбу фаолият турини амалга ошириш юзасидан тадбирларни ўтказиш режалаштирилганда;

нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларида, шунингдек давлат дастурлари ва миллий режаларда ўтказилиши назарда тутилган тадбирларни ўтказиш режалаштирилганда;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузурида ташкил этиладиган нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари томонидан ажратилган давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаси доирасида тадбирларни ўтказиш режалаштирилганда;

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тасдиқланган ёки улар билан келишилган режаларга мувофиқ ўтказиладиган оммавий жисмоний-тарбия ва спорт тадбирларини ўтказиш режалаштирилганда;

нодавлат нотижорат ташкилотининг Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари талабларига мувофиқ тегишли рухсатномага асосан тадбирларни ўтказиш режалаштирилганда.


10. Адлия органига юборилган Хабарномада кўрсатилган маълумотлар уни юборган нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ўзгартирилиши мумкин. Бунда нодавлат нотижорат ташкилоти тадбир ўтказилишидан камида 3 иш куни олдин Хабарноманинг ўзгарган бандларини (кичик бандларини) қайта тўлдиради ва тегишли адлия органига юборади.


11. Нодавлат нотижорат ташкилоти тадбирни ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилганда тегишли адлия органини қўшимча равишда хабардор қилиши лозим.


12. Нодавлат нотижорат ташкилоти тадбирни адлия органига тақдим қилган Хабарномада кўрсатилган маълумотларга мувофиқ ташкил этади ва ўтказади.



3-БОБ. ХАБАРНОМАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


13. Адлия органи Хабарномани таҳлил қилиш орқали улардаги маълумотларнинг ишончлилигини, шунингдек тадбирларнинг қонун ҳужжатларига ва мазкур нодавлат нотижорат ташкилотларининг уставида ёки низомида белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиқлигини ўрганади.


14. Адлия органлари Хабарномани ўрганиш жараёнида, бироқ тадбир ўтказилишига 3 кун қолгунга қадар бўлган муддатда Хабарномада кўрсатилган маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида қўшимча маълумотларни сўраб олиши мумкин.


15. Адлия органлари Хабарноманинг ўрганиш натижалари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан тадбирларни ўтказилишини тақиқлаш юзасидан қарор қабул қилиши мумкин, мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган тадбирлар бундан мустасно.


16. Тадбирни ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги қарор тегишли адлия органи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланадиган хат шаклида расмийлаштирилади.

Адлия органи хатни тадбир ўтказилишидан камида 2 кун олдин тегишли нодавлат нотижорат ташкилотига юборади ва бу ҳақда уни огоҳлантиради.


17. Қуйидаги ҳолатлардан бири ёки бир нечтасининг мавжуд бўлиши адлия органи томонидан тадбирни ўтказишни тақиқлаш учун асос бўлади:

Хабарнома мазкур Низом талабларига риоя этмаган ҳолда тақдим этилганда;

Хабарномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда;

тадбирни ўтказиш қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлганда.


18. Адлия органи томонидан тадбирни ўтказиш мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолларда тақиқланганда, нодавлат нотижорат ташкилоти адлия органининг хатида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, Хабарномани қайтадан белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда такроран адлия органига тақдим этиши мумкин.


19. Нодавлат нотижорат ташкилоти адлия органининг тадбирни ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги қароридан норози бўлганда судга шикоят қилиши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


21. Мазкур Низом Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан

ўтказилиши режалаштирилаётган тадбир ҳақида

ХАБАРНОМА

      

Т/р

Ўтказилиши режалаштирилаётган тадбир ҳақидаги маълумотлар

1.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг тўлиқ номи


2.

Тадбирни ўтказишдан мақсад


3.

Тадбирнинг шакли ва мавзуси (кун тартиби)


4.

Тадбирда иштирок этиши режалаштирилган мақсадли гуруҳлар (вояга етмаганлар, талабалар, аёллар ва ҳ.к.)


5.

Тадбирни ўтказиш манзили ҳамда масофадан туриб (онлайн) иштирок этиш имконини берувчи маълумотлар


а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар


б) туман, шаҳар


в) маҳалла, мавзе, кўча


г) уй


д) тадбирда замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг махсус дастурлари орқали масофадан туриб (онлайн) иштирок этиш имконини берувчи маълумотлар (агар тадбирда онлайн иштирок этиш кўзда тутилган бўлса)



6.

Тадбирда иштирок этиши режалаштирилган шахслар сони


7.

Тадбирни ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат (мазкур банд Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандида назарда тутилган тадбирларни ўтказиш режалаштирилганда тўлдирилади)


8.

Тадбир ўтказилиши режалаштирилаётган вақт (йил, ой, кун, соат)


9.

Тадбирни молиялаштириш манбалари (агар мавжуд бўлса)


10.

Тадбирни ўтказишда ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг номи (агар мавжуд бўлса)


11.

Тадбирда фойдаланиши мўлжалланган тарқатма, босма, аудиовизуал ва бошқа материалларнинг нусхалари (агар мавжуд бўлса илова қилинади)


12.

Тадбирда иштирок этувчи чет эл фуқаролари ҳақидаги маълумот (Адлия вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтган чет эл фуқароси бўйича ушбу банднинг "б""д" кичик бандлари тўлдирилмайди)

а) Ф.И.О.



б) фуқаролиги



в) яшаш жойи


г) туғилган санаси


д) иш жойи ва лавозими


е) аккредитация карточкаси рақами


           

       

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О. ва телефон рақами)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 4 июнь, 22-сон, 468-модда








































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск