ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

"Буюк ипак йўли" халқаро фольклор мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.05.2018 й. 371-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 майдаги

371-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Буюк ипак йўли" халқаро фольклор мусиқа

фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Буюк ипак йўли" халқаро фольклор мусиқа фестивалини (кейинги ўринларда Фестиваль деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Фестиваль қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:

фольклор мусиқа санъатини кенг тарғиб этиш, мусиқий меросни замонга мос эъзозлаб сақлаш, ўрганиш, ўзлаштириш, ривожлантириш ва фольклор санъатининг моҳир ижрочиларини рағбатлантириш;

ёшлар ва келажак авлод қалбида фольклор мусиқа санъатига бўлган меҳрни ошириш, мусиқий мероснинг бой, бадиий ва эстетик имкониятларини тараннум этиш, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш;

ўзбек миллий фольклор мусиқа санъати ҳамда бошқа халқларнинг фольклор мусиқа санъатларини қамраб олиш, улар билан яқиндан илмий ва ижодий мулоқотлар ва ҳамкорлик қилиш, маданий-маънавий муносабатларни халқаро миқёсда кенгайтириш.

хорижий давлатлар билан миллий маданиятлар уйғунлиги ва турфа хиллигини сақлаш ва ривожлантириш, халқ ижодиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, муҳофаза қилиш ва ривожлантириш;

турли миллат вакилларини маънавий мулоқотга жалб этиш, яхлит маданий муҳитни асраш ҳамда миллий анъаналар ва эстетик идеаллар умумийлиги асосида давлатлараро ва халқлараро маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш.


3. Фестиваль 2019 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта ушбу Низомга мувофиқ уч босқичда ўтказилади.

Фестивални ўтказишнинг аниқ санаси ва муддати "Буюк ипак йўли" халқаро фольклор мусиқа фестивалини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда Ташкилий қўмита деб аталади) томонидан белгиланади.


4. Фестивалнинг асосий ташкилотчилари - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ташкилий қўмитанинг ишчи органи - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳисобланади.



2-БОБ. ФЕСТИВАЛНИ ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


5. Фестивалда қуйидаги номинациялар бўйича танловлар ўтказилади:

қўшиқчилик санъати (алла, ўлан, лапар, терма, маросим қўшиқлари, халфачилик, бахшичилик ва ҳоказо);

рақс санъати (турли ҳудудларга хос халқ рақслари);

миллий қадим фольклор чолғучилик санъати (миллий мусиқа асбобларида асарлар ижроси);


6. Фестивални ўтказиш доирасида илмий-ижодий конференция ўтказилади ва маданият намоёндалари иштирокида гала концерт ташкил этилади.


7. Фестивалда Ўзбекистон Республикасидан иштирок этувчилар учун қуйидаги тартиблар белгиланади:

Фестивалининг I босқичи жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар марказларида ва Тошкент шаҳрида ўтказилади;

I босқич натижаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари Фестивалнинг кейинги босқичларида қатнашишга тавсия этилганларга оид ариза, ижодий тавсифнома, тадбир ҳақида баённома, фотосуратлар ҳамда видеотасвирлардан иборат ҳужжат ва материалларни Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 10 майига қадар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тақдим этадилар;

Фестивалнинг II босқичи Тошкент шаҳрида Фестиваль ўтказиладиган йилнинг июнь ойининг иккинчи ярмида Фестивалнинг I босқич натижаларига кўра кейинги босқичда иштирок этиш учун тавсия этилганларнинг ҳужжатлари ва материаллари асосида алоҳида номинациялар бўйича сиртдан танлов шаклида ўтказилади ва унинг натижаларига кўра Фестиваль финал босқичи афишаси шакллантирилади.

Фестивалнинг якуний босқичи Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ўтказилади.


8. Фестивалга хорижий давлатлардан келадиган иштирокчилар учун қуйидаги тартиблар белгиланади:

Фестивалнинг хорижий давлатлардан келадиган иштирокчилари ҳужжатлари ва материаллари тегишли давлатлардаги мутасадди ташкилотлар ва муассасалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси орқали тақдим этилади;

хорижий давлатлардан келадиган иштирокчилар Фестивалнинг II босқичидан бошлаб иштирок этадилар.


9. Фестивалнинг якуний босқичи, ғолибларнинг гала концерти ҳамда тақдирлаш маросими Ташкилий қўмита томонидан белгиланадиган муддатларда ўтказилади.

10. Фестиваль доирасида илмий-ижодий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари, сайиллар, концертлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ташкил этилади.


11. Фестивалда идоравий мансублигидан қатъи назар турли ҳаваскор фольклор жамоалари, ашула, мусиқа ва рақс ансамбллари, яккахон ижрочилар иштирок этишлари мумкин.


12. Фестиваль иштирокчиларининг сони фольклор, мусиқа чолғу жамоаларида - 12 нафардан, халқ рақси ансамблларида - 14 нафардан ошмаслиги лозим.


13. Номинация бўйича ҳар бир иштирокчининг чиқиш дастурлари ижроси 15 дақиқадан ошмаслиги керак.


14. Фестивалда иштирок этишда фонограммадан фойдаланишга йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ФЕСТИВАЛЬ ИШТИРОКЧИЛАРИНИ

БАҲОЛАШ ШАРТЛАРИ ВА ХАЛҚАРО ҲАЙЪАТ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Фестиваль иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан етти кишидан иборат халқаро ҳайъат тузилади.

Халқаро ҳайъат таркибига юқори малакали мутахассислар, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар, амалиётчилар, шунингдек, иштирокчи давлатлардан тегишли соҳалар намояндалари киритилади.


16. Баҳолаш жараёнида:

репертуарнинг бадиий қиймати (этнографик аниқлик ва асар қайта ишланиши ёки стилизациясидаги афзалликлар), материалда ҳудудий ўзига хосликларининг акс этиши;

маҳорат ва артистизм савияси, халқ ижрочилиги усулларини эгаллаганлик даражаси;

оғзаки, мусиқий, ашулачилик ва рақс миллий анъаналари ижроси услублари ва йўлларининг мутаносиблиги;

безакнинг бадиий савияси (кийимлар, реквизит) ва унинг миллий анъаналарга мослиги, анъанавий мусиқа асбобларидан фойдаланиш;

декоратив-амалий ижод асарлари бадиий савияси асосий мезон ҳисобланади.


17. Фестиваль халқаро ҳайъати коллегиаллик, эркин фикрлилик ва профессионализм нормаларидан келиб чиқиб, фаолиятини тўғри ташкил этган ҳолда якуний босқич барча иштирокчиларининг дастурлари, асарлари ва ишлари билан танишиб чиқадилар, улар бўйича алоҳида номинациялар кесимида мустаҳкам асосли, ҳар томонлама мулоҳазали, мутлақо холис баҳо берадилар.


18. Якуний босқич иштирокчиларни бир неча гуруҳга бўлган ҳолда Фестиваль ўтказиладиган ҳудуддаги турли жойларда ташкил этилади. Халқаро ҳайъат кўригидан ўтиб бўлган ёки ўз навбатини кутаётган гуруҳлардаги иштирокчилар Ташкилий қўмита томонидан тузиладиган махсус жадвал бўйича жойларда ташкил этиладиган концерт дастурлари ва кўргазмаларда қатнашадилар.



4-БОБ. МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИ


19. Фестиваль ғолиблари қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланадилар:

1-ўрин (ҳар бир номинация) - 3 500 АҚШ доллари;

2-ўрин (ҳар бир номинация) - 2 500 АҚШ доллари;

3-ўрин (ҳар бир номинация) - 1 500 АҚШ доллари.


20. Фестивалнинг якуний босқичи ғолибларига Ташкилий қўмита томонидан дипломлар, совринлар ва Фестиваль рамзлари туширилган эсдалик совғалари топширилади.

Халқаро ҳайъат қарори билан энг яхши деб топилган иштирокчилар ҳар бир номинация бўйича биттадан Лауреат дипломлари билан тақдирланадилар.

Бундан ташқари, ҳар бир номинацияда биттадан I, II ва III даражали дипломлар, Фестиваль иштирокчиси дипломлари ҳамда ҳар бир қатнашчига махсус диплом берилади.


21. Халқаро ҳайъатнинг қарорлари қатъий ва қайта кўриб чиқилмайди.


22. Фестиваль муассислари, давлат ва нодавлат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, корхоналар, муассасалар, жамғармалар, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар иштирокчилар учун махсус мукофотлар, совринлар, эсдалик совғалари ва махсус мукофотлар таъсис этишлари мумкин.



5-БОБ. ТАШКИЛИЙ-МОЛИЯВИЙ ШАРТЛАР


23. Фестивалнинг якуний босқичи иштирокчилари ва меҳмонлари, шунингдек халқаро ҳайъат аъзолари Ташкилий қўмита томонидан Фестиваль ўтказиладиган давр ва ҳудудда ётоқхона, овқатланиш ва белгиланган маршрут бўйича транспорт билан таъминланадилар.


24. Фестивалнинг I босқичида иштирок этиш ҳамда якуний босқич ўтказиладиган ҳудудга жойлардан келиб-кетиш билан боғлиқ харажатлар иштирокчиларни юборувчи ташкилот ва муассасалар ёки иштирокчилар ҳамда ҳомийлар томонидан қопланиши мумкин.


25. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:

50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг харажатлар сметасида маданий тадбирларни ўтказиш учун ҳар йил назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

50 фоизи - юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, Фарғона вилояти маҳаллий бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


26. Хорижий меҳмонларнинг Ўзбекистон ҳудудидаги алоҳида меҳмонхона ва транспорт харажатлари уларни таклиф этган мезбон ташкилот ва муассасалар ёки меҳмонларнинг ўзлари томонидан қопланади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Фестивалнинг барча хорижий иштирокчилари ва меҳмонлари учун ички қатновлар бўйича авиа ва темир йўл чипталари белгиланган тартибда сотилади, меҳмонхона ҳақи ҳам сўмда қабул қилинади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


27. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ маданият ва кўрик-танлов ғолибларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди, шунингдек, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича солиққа солиш объекти ҳисобланмайди.


28. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши ва тўғри тўланишини назорат қилади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 май










































Время: 0.0316
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск