Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.05.2018 й. 409-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 майдаги

409-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни

давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан

ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг динга эътиқод қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузган кўнгилли бирлашмалари (диний жамиятлар, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар), шунингдек диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари диний ташкилотлар деб эътироф этилади.


3. Бир диний ташкилотнинг аъзоси бир вақтнинг ўзида бошқа диний ташкилотнинг аъзоси бўлиши мумкин эмас.



2-БОБ. ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАРНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА

ҚАЙТА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


4. Диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига асосан ташкил этилади ва фаолият кўрсатади.


5. Ўзбекистон Республикасида ташкил этиладиган диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ёки тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи орган деб аталади) давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг юридик шахс мақомига эга бўлади ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.


6. Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, бошқа диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.


7. Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун:

диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари;

бошқа диний ташкилотлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

8. Диний ташкилотларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун уларни давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган сумманинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Диний ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уставининг дубликатини олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

9. Ушбу Низомга мувофиқ ундириладиган давлат божи ва тўлов қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ҳамда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


10. Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга диний ташкилотни ташкил этиш бўйича таъсис йиғилиши ўтказилган кундан бошлаб уч ой мобайнида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:


а) диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари учун:

таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг раиси ва котиби ҳамда диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органини тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган ва нотариал тартибда тасдиқланган мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;

иккита асл нусхада нотариал тартибда тасдиқланган диний ташкилотни ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган таъсис йиғилиши баёни ва диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи устави;

давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;

диний ташкилот таъсисчилари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумотлар;

диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот (раҳбар органлари ва уларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда белгиланади);

диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатлари нусхалари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг нострификация қилинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади);

диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати илова қилинган ҳолда) кафолат хати;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати;


б) диний таълим муассасалари учун:

диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи раҳбари ҳамда диний таълим муассасаси тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган ва нотариал тартибда тасдиқланган мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;

иккита асл нусхада нотариал тартибда тасдиқланган диний таълим муассасасини ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органининг ваколатли раҳбар органи йиғилиши баёни ва диний таълим муассасаси устави;

давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;

диний таълим муассасаси таъсисчиси  диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ва уставининг нусхаси;

диний таълим муассасасининг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот (раҳбар органлари ва уларнинг сони диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда белгиланади);

диний таълим муассасаси раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатлари нусхалари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг нострификация қилинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади);

диний таълим муассасасининг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати илова қилинган ҳолда) кафолат хати;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати;


в) бошқа диний ташкилотлар учун:

диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари имзолаган ва нотариал тартибда тасдиқланган мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;

иккита асл нусхада нотариал тартибда тасдиқланган диний ташкилотни ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган таъсис йиғилиши баёни ва диний ташкилот устави;

давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;

диний ташкилот ташаббускорлари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумотлар;

диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот (раҳбар органлари ва уларнинг сони диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи (мавжуд бўлганда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда белгиланади);

диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатлари нусхалари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг нострификация қилинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилик хати;

диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати илова қилинган ҳолда) кафолат хати.


11. Диний ташкилотларнинг уставида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

диний ташкилотнинг номи, тури, жойлашган манзили, қайси динга мансублиги;

мақсади, вазифалари ва фаолиятининг асосий турлари;

қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;

тузилиши ва бошқарув (раҳбар) органларининг ваколат доираси ва уларни шакллантириш тартиби, уларнинг ваколат муддатлари;

пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни шакллантириш манбалари, уларни тасарруф қилиш борасидаги бошқарув органларнинг ваколатлари;

ўз уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби;

ушбу диний ташкилотга тааллуқли бошқа маълумотлар.

Марказий бошқарув органларига эга бўлган диний ташкилотларнинг уставлари мазкур марказий бошқарув органлари билан келишилган бўлиши керак.


12. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўриб чиқилади.

Рўйхатдан ўтказувчи органлар диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тегишли органларнинг экспертиза хулосасини олишга ҳақли. Бундай ҳолда қарор рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган кундан эътиборан уч ой муддатда қабул қилинади.

Диний ташкилотнинг уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар диний ташкилот қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг юридик кучга эга бўлади.

Диний ташкилот уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда диний ташкилотнинг раҳбар органи томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч ой мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга тегишли ҳужжатлар тақдим этилади.

Диний ташкилотни қайта рўйхатдан ўтказиш ва қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибида амалга оширилади. Бунда, диний ташкилотни қайта ташкил этишда юридик шахсни қайта ташкил этишга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинганлиги бўйича қўшимча ҳужжатлар тақдим қилинади.


13. Кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи шаклида қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида;

давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида.


14. Қуйидаги ҳолларда диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади:

диний ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, мустақиллиги, яхлитлиги ва хавфсизлигини бузиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситиш, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, фуқароларнинг соғлиғи, маънавияти ва аҳлоқига қасд қилиш мақсадига эга бўлса;

диний ташкилот устави қоидалари ва бошқа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунига ёки бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низом талабларига зид бўлса;

диний ташкилотни тузишнинг қонунда белгиланган тартиби бузилган бўлса;

диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилмаганда ёки улар зарур тартибда расмийлаштирилмаганда.


15. Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчиларга қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда хабар қилинади.

Ариза берувчи уч ой муддатда давлат божини қайтариш масаласи бўйича мурожаат қилиш ёхуд мазкур муддатда рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин, давлат божи тўламасдан диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан такроран мурожаат қилиши мумкин.

Ариза ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган тақдирда, такрорий мурожаат қилишда давлат божи умумий асосларда ундирилади, шунингдек мазкур муддатдан кейин давлат божини қайтариш масаласи бўйича мурожаат қилинган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилмайди.


16. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.


17. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан диний ташкилотга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг аниқ вақт режимида Интернет тармоғидаги тегишли идоравий сайтлардан фойдаланган ҳолда олинган СТИР ва КТУТ кодлари акс этган мазкур Низомнинг 6-иловасидаги шаклга мувофиқ диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

"рўйхатдан ўтказилган" ёзуви қайд этилган, рўйхатдан ўтказувчи орган муҳри билан тасдиқланган диний ташкилот устави (тилхат орқали берилади).


18. Давлат рўйхатидан ўтказилган диний ташкилот тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли равишда ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ Диний ташкилотлар реестрига ҳамда ахборот тизимлари орқали "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси"га киритилади.

Бунда диний ташкилот бир вақтнинг ўзида жойлашган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органлари ва давлат статистика органларида ҳисобга қўйилади.

19. Диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлари йўқолганда ёки улар яроқсиз ҳолга келганда диний ташкилотнинг аризасига биноан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан уларнинг дубликатлари берилади.

Дубликат олиш учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

давлат хизматлари марказидан маълумотнома (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлар йўқолганда);

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ёхуд таъсис ҳужжатларининг асл нусхаси (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки таъсис ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келганда);

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатларнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида даврий матбуот нашрида берилган эълон (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома ёхуд таъсис ҳужжатлар йўқолганда);

гувоҳнома ёки таъсис ҳужжатларнинг дубликати берилганлиги учун белгиланган миқдорда тўлов тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ёхуд таъсис ҳужжатларнинг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ўн иш куни мобайнида кўриб чиқилади.


20. Диний ташкилотлар рўйхатдан ўтказувчи органга:

ҳар йили 1 февралгача раҳбар органи томонидан қабул қилинган қарорлар нусхасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, шу жумладан фаолиятни молиялаштириш манбалари ва маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги декларацияни, эътиқод қилувчиларнинг сони тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиши;

раҳбар органининг янги таркиби сайланганда ёки раҳбар органи таркибида ўзгаришлар бўлганда бир ой мобайнида бу тўғрисидаги раҳбар органи қарорининг нусхасини тақдим қилиши;

режалаштирилаётган тадбирлар (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар, акциялар ва бошқалар) ҳақида олдиндан хабар бериши шарт.



3-БОБ. ДИНИЙ ТАШКИЛОТНИ ТУГАТИШ


21. Диний ташкилотни тугатиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ҳамда диний ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

Диний ташкилот ўз ташаббусига кўра унинг юқори органи қарорига биноан ёки "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонун, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига диний ташкилот томонидан риоя қилинмаган тақдирда суд тартибида тугатилиши мумкин.


22. Диний ташкилотлар қонун ҳужжатлари ва ўз устави талабларини бузганда рўйхатдан ўтказувчи орган кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан унга тақдимнома юборади.

Тақдимномада кўрсатилган камчиликлар бир ой муддатда бартараф этилмаса ёки тақдимномада қайд қилинган ҳолатлар диний ташкилот томонидан такроран содир этилса, рўйхатдан ўтказувчи орган диний ташкилотни тугатиш юзасидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.


23. Диний ташкилотни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган диний ташкилотнинг ваколатли раҳбар органи ёки суд тугатувчини  тугатиш комиссиясини ёки жисмоний шахсни тайинлайди ҳамда тугатиш муддатини белгилайди.

Диний ташкилотнинг ваколатли раҳбар органи томонидан диний ташкилот тугатилиши ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, тугатувчи ҳақидаги маълумотлар, шунингдек диний ташкилотни тугатиш ҳақида унинг юқори органи томонидан қабул қилинган қарор илова қилинган ҳолда уч иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади.

Диний ташкилот суд томонидан тугатилган тақдирда, тугатувчи суднинг қарорини олгандан кейин уч иш куни мобайнида унинг нусхасини рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади.

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг тугатувчига нисбатан эътирози бўлмаса, у тугатувчи ҳақидаги маълумотлар ҳамда диний ташкилотни тугатиш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг икки иш куни мобайнида давлат реестрига, шунингдек, ахборот тизимлари орқали "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси"га диний ташкилотнинг тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги тегишли бўлимини хабардор қилади.

Шундан сўнг, тугатувчи томонидан диний ташкилотни тугатиш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


24. Тугатувчи томонидан диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида давлат реестрига ёзув киритиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

диний ташкилотни тугатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза;

даврий босма нашрда чиққан диний ташкилотнинг тугатилганлиги тўғрисидаги эълон;

диний ташкилотнинг устави ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси;

белгиланган тартибда тасдиқланган тугатиш баланси;

диний ташкилотнинг барча ҳисобварақлари ёпилганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномалари;

кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин ортиб қолган мол-мулкнинг тасарруф этилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатлар;

муҳр ва штамплар йўқ қилинганлиги ҳақида ички ишлар органининг маълумотномаси;

барча лицензиялар ва рухсатномаларнинг асл нусхалари (агар мавжуд бўлса);

давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси;

тугатилаётган диний ташкилот қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжуд эмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тегишли бўлимининг ёзма жавоби;

диний ташкилот ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома.


25. Рўйхатдан ўтказувчи орган диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида давлат реестрига ёзув киритиш учун назарда тутилган барча ҳужжатлар олингандан кейин беш иш куни мобайнида давлат реестрига диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритади.

Агар ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилмаса ёки улар зарур тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, шунингдек тақдим этилган ҳужжатларда атайин нотўғри маълумот келтирилганлиги ёхуд диний ташкилотни тугатишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби бузилганлиги аниқланса давлат реестрига ёзувлар киритилиши рад этилиши мумкин.


26. Диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида давлат реестрига ёзув киритиш рад этилган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган хатни тугатиш комиссиясига юборади.

Давлат реестрига ёзув киритиш ҳақидаги қарор рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи шаклида расмийлаштирилади.


27. Рўйхатдан ўтказувчи орган давлат реестрига ҳамда ахборот тизимлари орқали "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси"га диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин икки иш куни мобайнида:

диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида тугатиш комиссиясини белгиланган тартибда хабардор қилади;

диний ташкилотга берилган лицензия ва рухсатномаларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) уларни берган органларга топширади.

28. Диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида давлат реестрига ёзув киритилгандан эътиборан диний ташкилот тугатилган деб ҳисобланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Давлат органлари билан диний ташкилотларнинг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудларда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун қонун бўйича жавобгардирлар.

Диний ташкилотларнинг фаолияти қонун ҳужжатлари ва ўз уставига мувофиқлигини назорат қилиш рўйхатдан ўтказувчи орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.


30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



АРИЗА

        

(диний ташкилотларни тузувчи фуқаролар ёки ташкилот раҳбарининг


фамилияси, исми, отасининг исми, тегишли маълумотлар кўрсатилади)

   


(диний ташкилотнинг номи)

    

уставини рўйхатдан ўтказишга тақдим этади.

      

Устав


да


(устав қабул қилинган йил, ой, кун)


    


томонидан қабул қилинган.

(Уставни қабул қилган органнинг номи)


         

Диний ташкилотнинг тури, унинг қайси динга мансублиги ________________


Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида музокаралар олиб боришга вакил қилинган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, телефони

  


Диний ташкилотнинг манзили


     

       

Аризачиларнинг Ф.И.О.

Аризачиларнинг яшаш манзили

сана

Имзолар

  





Низомга

2-ИЛОВА



Диний ташкилот ташаббускорлари

РЎЙХАТИ

       

Т/р

Ф.И.О

Туғилган йили,

ой, кун

Турар жойи

Иш жойи ва

лавозими

Телефон рақами





























































   

   

Диний ташкилотнинг раҳбари



(Ф.И.О. ва имзоси)






Низомга

3-ИЛОВА



Диний ташкилот таъсисчилари тўғрисидаги

маълумотлар (диний ташкилотларнинг

марказий бошқарув органи учун)

РЎЙХАТИ

   

Т/р

Ташаббускор диний

ташкилот номи

Диний ташкилот

рўйхатдан ўтган

санаси ва рақами

Диний

ташкилот

манзили

Диний ташкилот раҳбарнинг Ф.И.О

Ташаббускор диний

ташкилот раҳбарининг

имзоси ва диний

ташкилот муҳри































































Диний ташкилотларнинг марказий

бошқарув органи раҳбари


(Ф.И.О. ва имзоси)





Низомга

4-ИЛОВА



Диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари

РЎЙХАТИ

     

Т/р

Ф.И.О

Туғилган йили,

ой, кун

Турар жойи

Иш жойи ва

лавозими

Телефон рақами





























































     


Диний ташкилотнинг раҳбари



(Ф.И.О. ва имзоси)






Низомга

5-ИЛОВА



Диний ташкилотлар

РЕЕСТРИ

         

Т/р

Номи

Жойлашган ўрни

Раҳбар органининг

сайланган куни ва

таркиби

Устави қабул қилинган кун

Реестрга киритилган кун ва

киритган мансабдор шахснинг

Ф.И.О


































































                





Низомга

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

    





(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)


  

  

ДИНИЙ ТАШКИЛОТ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМА


20 ___ йил "___"____________________

N ______________

  

  

Ташкилотнинг номи


   

Тури, қайси динга мансублиги

       


Бошқарув органи



(номи, манзили)

    

Фаолиятининг асосий мақсади:


    

КТУТ коди: ________________________


СТИР коди: ________________________

  


(рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг лавозими)


  


(рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг Ф.И.О.)


имзо ва муҳр ўрни



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 июнь













































Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск