ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агрономия тадбирлари. Ўсимликлар ҳимояси ва карантини /

Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.05.2018 й. 405-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 майдаги

405-сон қарорига

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари,

касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш

майдонларини аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлар тарқаладиган майдонларни аниқлаш тартибини белгилайди.


2. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини режалаштириш, зарур кимёвий, биологик ҳимоя воситаларга бўлган талабни аниқлаш ва тадбирларни амалга ошириш муддатларини белгилаш мақсадида амалга оширилади.


3. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлари тарқаладиган майдонларни аниқлаш ҳудудларнинг фитосанитария мониторинги асосида ўсимликларни самарали муҳофаза қилишни башорат қилиш орқали амалга оширилади.


4. Ўсимликларни ҳимоя қилишни башорат қилиш қуйидаги башорат турлари ва усуллари орқали амалга оширилади:

узоқ муддатли башоратлар;

қисқа муддатли башоратлар;

фенологик кузатув.


5. Узоқ муддатли башорат беш йилдан кам бўлмаган муддат натижалари асосида тузилади. Бундай башоратлар илмий-тадқиқот муассасалари тайёрлаган тавсиялар асосида жойлардаги ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассислари томонидан йиғилиб, тегишли ахборотнинг максимал миқдори асосида тузилади.


6. Қисқа муддатли башорат бир неча кундан бир ой муддат ичида тарқаладиган зарарли организмлар учун ишлаб чиқилади.

Қисқа муддатли башорат фитосанитар ҳолатни аниқлаш, қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш ёки муайян экологик вазият учун кераксиз бўлган тадбирларни ўзгартириш мақсадида амалга оширилади.


7. Зараркунандалар ва экинларнинг ривожланиши бўйича фенологик кузатув давомида муайян экологик шароитларда уларнинг ўзгариш эҳтимоли даражаси ёки маълум фазаларини бошланишини белгилаш мақсадида амалга оширилади.

Фенологик кузатувлар муайян экологик шароитларда алоҳида турларнинг мумкин бўлган зарарини аниқлаш учун ва унга қарши курашни оптимал муддатини белгилашга асос бўлиб хизмат қилади.



2-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ

ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ, КАСАЛЛИКЛАРИ ВА

БЕГОНА ЎТЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШ

МАЙДОНЛАРИНИ АНИҚЛАШ


8. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш иловадаги схема асосида амалга оширилади.


9. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлимлари мутахассислари томонидан ўсимликларни ҳимоя қилишни башорат қилиш тадбирлари ҳар йили ноябрь ойининг 10 санасигача зарарли организмларнинг қишловдаги захирасини аниқлаш мақсадида тупроқ намуналари, дала атрофларидаги ўсимлик қолдиқлари, дарахт пўстлоқлари ва новдаларида кузатув ишлари олиб бориш орқали амалга оширилади.

10. Башорат ишларини амалга оширишда туман ҳудудларида ҳамда фермер хўжаликларида ўтган йилда зарарли организмлар тарқалган майдонлар таҳлил қилинади.


11. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлимлари мутахассислари томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонлари бўйича таҳлилий маълумотлар жамланиб, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари, туманлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ҳамда вилоятлар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) тақдим этилади.

12. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиши прогнози тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар йили ноябрь ойининг 20-кунигача туманлар бўйича жамланиб Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) тақдим этилади.

13. Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари билан биргаликда ҳар йили декабрь ойининг 31 санасигача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш башорати тўғрисидаги маълумотлар олиниб, умумалаштирилади.

14. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш башорати тўғрисидаги маълумотлар кўп йиллик агрометеорологик ва зарарли организмларнинг тарқалиши тўғрисидаги маълумотлар асосида таҳлил қилинади.


15. Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаси бўйича мутахассислар ва олимларнинг таҳлиллари натижаси асосида қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш хавфини кузатиш ва бартараф этиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилади.


16. Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти томонидан ҳар йили январь ойининг 15-кунигача қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш хавфини кузатиш ва бартараф этиш бўйича тавсияномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ҳамда ҳудудий бошқармаларга амалиётда фойдаланиш учун юборилади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш хавфини кузатиш ва бартараф этиш бўйича тавсияномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Агентлик ўзларининг расмий веб-сайтларида эълон қилади.

17. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Агентлик билан биргаликда Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалишнинг олдини олиш бўйича ҳар йили комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади.


3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар, шунингдек уни қўллашда юзага келадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари,

касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш

майдонларини аниқлаш

СХЕМАСИ



Босқичлар


Масъуллар


Амалга ошириладиган ишлар


Муддат






1-босқич

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлимлари, туманлар Қишлоқ хўжалиги бўлимлари, туманлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари.

         

1. Зарарли организмларнинг қишловдаги заҳирасини аниқлаш мақсадида тупроқ намуналари, дала атрофларидаги ўсимлик қолдиқлари, дарахт пўстлоқлари, новдаларида кузатув ишлари олиб борилади.


2. Ўтган йилда зарарли организмлар тарқалган майдонлар таҳлил қилинади.


3. Маълумотлар жамланиб, туманлар Қишлоқ хўжалиги бўлимлари, туманлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига тақдим этилади.

        

ноябрь ойининг

10 санасигача




2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари.

1. Туманлардан олинган маълумотлар жамланади.


2. Маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишилган ҳолда Агентликка тақдим этилади.

ноябрь ойининг

20 санасигача





3-босқич

Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимидаги маълумотлар умумлаштирилади.


2. Умумлаштирилган маълумотлар кўп йиллик агрометеорологик маълумотлар ва зарарли организмларнинг тарқалиши тўғрисидаги маълумотлар асосида таҳлил қилинади.


3. Мутахассислар ва олимларнинг таҳлиллари асосида келгуси йил учун зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг тарқалиши ва ривожланиши тўғрисида узоқ муддатли башорат бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилади.

декабрь ойининг

31 санасигача



    









4-босқич

Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти.

   

1. Келгуси йил учун зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг тарқалиши ва ривожланиши тўғрисида узоқ муддатли башорат бўйича тавсияномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига юборилади.

2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Агентлик расмий веб-сайтларида эълон қилинади. 

       

келгуси йил

январь ойининг

15 санасигача




         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 июнь










































Время: 0.0278
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск