ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув ва назорат /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2018 й. 439-сон "Наманган вилояти Косонсой тумани аҳолисининг бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.06.2018 й.
N 439
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КОСОНСОЙ
ТУМАНИ АҲОЛИСИНИНГ БАНДЛИГИНИ
ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Наманган вилоятининг Косонсой туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, туризмни жадал ривожлантириш, маданий ва археология мероси объектларининг муҳофаза этилишини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Наманган вилоятининг Косонсой туманида 2018-2019 йилларда кафолатли иш ўринларини ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Наманган вилоятининг Косонсой туманида 2018-2019 йилларда туризмни жадал ривожлантириш ва инфратузилма объектларини барпо этиш лойиҳаларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Наманган вилояти ҳокимлиги:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин ва бу борада лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутсин;
муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин;
қарорда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун жамоат назоратининг самарали усулларидан фойдаланиш ва эришилган натижаларни кенг оммага тарқатишда лойиҳа ташаббускорлари жойлашган ҳудуддаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликни ташкил этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига Наманган вилояти ҳокимлиги ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишган ҳолда, лойиҳанинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатига, заруратга кўра, ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Косонсой туманининг маҳаллалари бўйича 2018-2019 йилларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш, ишсизларни касбга тайёрлашнинг манзилли дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси ва Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда "Муғтепа Косон шаҳарчаси" археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва тадқиқот ўтказиш учун ёдгорлик мажмуасини барпо этиш, унинг таркибида археологик топилмаларни ўрганиш ва уларнинг илмий-тарихий концепциясини ишлаб чиқиш, музей ва ахборот-ресурс марказини ташкил этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини икки ой муддатда ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда:
соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида умумтаълим мактабларида оммавий спорт машғулотларини ўтказиш ва спорт секцияларини ташкил этиш, мактаб соатларидан ташқари жисмоний тарбия дарсларини ўтказиш;
умумтаълим мактабларида таътил давомида ташкил этилган "Ёзги соғломлаштириш оромгоҳи" ва "Ёзги соғломлаштириш майдончаси"да жисмоний тарбия ва қизиқарли спорт-мусобақа машғулотлари ўтказиш;
умумтаълим мактабларининг ахборот-ресурс марказларининг кутубхона фондини бадиий, тарихий, оммавий ва бошқа адабиётлар билан тўлдириш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиб тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда халқаро молия институтларининг кредит ва заём маблағлари ҳисобига Косонсой туманида ичимлик сув таъминоти ҳамда оқава сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича уч ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва 2019 йилги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширсин.
8. Наманган вилояти ҳокимлиги, тегишли секторларнинг раҳбарлари Наманган вилоятининг Косонсой туманида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини комплекс ўрганиш якунлари бўйича тасдиқланган "йўл хариталари" сўзсиз бажарилиши устидан амалий назоратни таъминласинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Наманган вилояти ҳокими Х.Ҳ. Бозаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 11 июндаги
439-сон қарорига
1-ИЛОВА
Наманган вилоятининг Косонсой
туманида 2018-2019 йилларда кафолатли иш
ўринларини ташкил этиш ҳамда саноат,
хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини
ривожлантириш лойиҳаларининг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
2018 йил 11 июндаги
439-сон қарорига
2-ИЛОВА
Наманган вилоятининг Косонсой
Туманида 2018-2019 йилларда туризмни
жадал ривожлантириш ва инфратузилма
объектларини барпо этиш лойиҳаларининг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Т/р |
Лойиҳа номи |
Амалга ошириш механизми |
Амалга ошириш муддати |
Талаб этилади- ган маблағ (млн. сўм) |
Молиялаштириш (млн. сўм)
|
Молиялаш тириш манбаси |
Яратила- диган иш ўрни |
Масъул ижрочилар |
||
Ташаббус- корлар маблағ- лари |
Банк кредити |
Респуб- лика ва маҳал- лий бюджет маблағ- лари |
||||||||
ЖАМИ:
|
х |
8 000 |
4 900 |
3 100 |
х |
763 |
х |
|||
1. |
Косонсой шаҳрида 100 ўринга мўлжалланган меҳмонхона қуриш
|
Ер ажратиш; лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш; кредит ажратиш
|
2018-2019 йиллар |
3 000 |
2 500 |
500 |
"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ |
15 |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ қурилиш банк, Лойиҳа ташаббускорлари |
|
2. |
Косонсой шаҳрида дам олиш зонасини ташкил этиш
|
Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш
|
2018 йил |
250 |
250 |
"Халқ банки" АТБ |
10 |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Лойиҳа ташаббускорлари |
||
3. |
Туман ҳудудида замонавий дам олиш зонасини ташкил этиш
|
Ер ажратиш; лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш; кредит ажратиш
|
2018-2019 йиллар |
2 750 |
1 750 |
1 000 |
"Ўзсаноатқури- лиш банк" АТБ |
20 |
Наманган вилояти ҳокимлиги, "Ўзсаноатқурилиш банк" Лойиҳа ташаббус- корлари |
|
4. |
Туристик фирмаларни ташкил этиш |
Туризм соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги шахсларни аниқлаш; Тадбиркор- лик фаолиятини лицензиялашда кўмаклашиш
|
2018-2019 йиллар |
Лойиҳа ташаббус- корлари маблағлари ва хизмат кўрсатувчи банк кредит- лари |
10 |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, лойиҳа ташаббускорлари |
||||
5. |
Қуйидагиларни ўз ичига олувчи Экотуризм дам олиш марказини ташкил этиш:- 2 та меҳмонхона, - 2 та туристик база, - 200 та кемпинг, - 100 та бунгало, - 1 та санаторий, - 1 та бизнес маркази, - 12 та мини маркет, - 20 та "экспресс фото" пунктлари.
|
Лойиҳа қурилиши учун ташаббускорлар рўйхатини аниқлаш ва тузиш; Ер ва кредит ажратиш; Намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш |
2018-2019 йиллар |
Лойиҳа ташаббус- корлари маблағлари ва хизмат кўрсатувчи банк кредит- лари |
700 |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси, "Давергео- дезкадастр" қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тижорат банклари, Лойиҳа ташаббускорлари |
||||
6. |
Маҳаллий ва хорижий туристларни ташиш учун замонавий автобусларни сотиб олиш |
Транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий ва хорижий корхоналар билан шартномалар тузишга кўмаклашиш; Кредитлар ажратиш
|
2018-2020 йиллар |
2 000 |
400 |
1 600 |
Лойиҳа ташаббус- корлари маблағлари ва хизмат кўрсатувчи банк кредит- лари
|
8 |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Тижорат банклари, Лойиҳа ташаббускорлар |
|
7. |
Косонсой туманининг маданий ва тарихий объектларини туристик маршрутларга киритиш
|
Маданий ва тарихий объектлар тўғрисида маълумотлар тайёрлаш; Ўзбек, рус ва инглиз тилларида реклама буклетларини тайёрлаш
|
2018 йил |
Лойиҳа ташаббус- корлари маблағлари ва хизмат кўрсатувчи банк кредит- лари
|
Наманган вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси |
|||||
8. |
Миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини сотишга ихтисослашган "Ҳунарманд" савдо марказини ташкил этиш
|
Лойиҳа қурилиши учун ташаббускорлар рўйхатини аниқлаш ва тузиш;Ер ажратиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш; кредит ажратиш
|
2018-2019 йиллар |
Лойиҳа ҳужжатига кўра |
Лойиҳа ташаббус- корлари маблағлари ва хизмат кўрсатувчи банк кредит- лари
|
40 |
Наманган вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси тижорат банклари, ташаббускор ва ҳунармандлар |
|||
9. |
Гастрономик туризмни ривожлантириш мақсадида чет эллик туристлар учун "Миллий таомлар" танловларини уюштириш
|
Ҳудудий ошпазлар уюшмасини ташкил этиш; "Миллий таомлар" танловини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш; ОАВда ёритиш ва тарғиб қилиш |
Ҳар йили |
Лойиҳа ташаббус- корлари маблағлари ва хизмат кўрсатувчи банк кредит- лари
|
Наманган вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат-палатаси |
|||||
10. |
Ички туризмни ривожлантириш мақсадида "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" лойиҳаси доирасида ҳудудда яшовчи 2000 нафар фуқарони республиканинг диққатга сазовор жойларига туристик сафарларини ташкил этиш
|
Туристик йўналишлар лойиҳасини ишлаб чиқиш; Туристик маршрутларни тарғиб қилиш; Ташкилот ва идоралар билан шартномалар тузиш; Туристик гуруҳларни тузиш |
2018-2019 йиллар |
Ўз маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси |
|||||
11. |
Туристик йўналишлар ва дам олиш зоналарида ёритадиган реклама баннерларини жойлаштириш
|
Реклама баннерлари эскизини тайёрлаш; Жойлашувини аниқлаш |
2018 йил |
Лойиҳа ташаббус- корлари маблағлари ва хизмат кўрсатувчи банк кредит- лари
|
Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Лойиҳа ташаббускорлари |
|||||
12. |
Косонсой туманининг туристик салоҳиятини маҳаллий ва хорижий ярмаркаларда, шунингдек Интернет тармоғида тарғиб қилиш
|
Ўзбек, рус ва инглиз тилларида реклама буклетларини тайёрлаш Видеороликлар суратга олиш |
2018 йил |
Лойиҳа ташаббус- корлари маблағлари ва хизмат кўрсатувчи банк кредит- лари
|
Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси |
|||||
13. |
Косонсой туманидаги маъданий-тарихий объектларга бориш йўлларини ободонлаштириш ва қайта таъмирлаш.
|
Туризм объектлари рўйхатини тузиш |
2018 йил |
Ўз маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси |
|||||
14. |
"Косонсой" санаторийси ва қайтадан ташкил этилаётган "Косонсой сайёҳлар шаҳарчаси"ни боғловчи осма кўприк ва йўлларни қуриш бўйича таклиф ишлаб чиқиш
|
Ер ажратиш Тегишли идоралар билан келишиш |
2018-2019 йиллар |
Ўз маблағлари |
Наманган вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 12 июнь