ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 29.05.2018 й. 190-сон "Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.06.2018 й. 1458-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.06.2018 й.

N 1458-4




ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,

МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

29.05.2018 й.

N 190


БУЙРУҒИ



Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2005 йил 25 февралдаги 59-сон буйруғи (рўйхат рақами 1458, 2005 йил 18 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 86-модда) билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ 2018 йил 1 июлдан кучга киради.



Бош директор                                                    А. Каримов






Буйруққа

ИЛОВА



Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 12-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"олиб кирилаётган маҳсулотнинг аниқ ҳажми (сони) кўрсатилган ташқи савдо шартномаси (контракти) ва маҳсулотни етказиб берувчи ҳамда қабул қилувчи ўртасида тузилган келишув(лар) нусхаси (маҳсулотларни 7А чизмаси асосида сертификатлаштирилганда).";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Мувофиқлик сертификати:

четдан келтирилган маҳсулотга - маҳсулотнинг яроқлилик муддатига;

битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида четдан келтирилган маҳсулотга - бир календарь йилидан ошмаган муддатга;

серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотга эса - 3 йил муддатга берилади.

Мувофиқлик сертификати бир хил номдаги ёки ўхшаш маҳсулотлар гуруҳига берилади ва унинг амал қилиши ҳақиқатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган маҳсулотларнинг миқдорига тааллуқли бўлади, лекин мувофиқлик сертификатида кўрсатилган миқдордан кўп эмас (бунда битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида - маҳсулотнинг модели, тури, артикули ва (ёки) бошқа идентификация белгиларини кўрсатган холда шартнома бўйича четдан келтирилган маҳсулотнинг ҳажми (сони)га).".


3. Қуйидаги мазмундаги 57-1-банд билан тўлдирилсин:

"57-1. 7А-чизма битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида келтирилган маҳсулотни (транспорт воситаларидан ташқари) сертификатлаштиришда қўлланилади ва маҳсулотни АСЛда мажбурий кўрсаткичлар бўйича синашни назарда тутади.".


4. 60-бандда "3, 4, 5, 7, 8, 9 чизмалар бўйича" сўзлари "3, 4, 5, 7, 7А, 8, 9 чизмалар бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Қоидаларга

1-ИЛОВА



Мувофиқлик сертификати орқали

маҳсулотларнинг мувофиқлигини

тасдиқлаш жадвали

   

Чизма

рақами

Аккредитатланган синов

лабораторияларининг синови

ёки мувофиқликни баҳолашнинг

бошқа далили

Ишлаб чиқариш

шароитларини

баҳолаш ёки сифат

тизимини баҳолаш

Сертификатланган

маҳсулот устидан

инспекция назорати

(Сифат тизимини)

1

Маҳсулот турининг синови

-

-

2

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

-

Савдодан (истеъмолчидан)

олинган намуналарни синови

3

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Ишлаб чиқаришни

баҳолаш

Ишлаб чиқарувчидан олинган

намуналарни синаш

4

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Ишлаб чиқаришни

баҳолаш

Савдо (истеъмолчидан) ва

ишлаб чиқаришдан олинган

намуналарни синовдан ўтказиш


5

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Ишлаб чиқаришни

баҳолаш ёки сифат

тизимини баҳолаш


Намуна синови ва сифатни

тизими баҳолаш (ишлаб

чиқаришни ўрганиш )

6

-

Сифат тизимини

баҳолаш


Бошқарув тизимининг

ҳолатини баҳолаш

7

Маҳсулот тўпини синовдан ўтказиш

-

-

Маҳсулот тўпини синовдан ўтказиш

-

-

8

Ҳар бир намунани синаш

-

-

9

Мувофиқлик бўйича декларация ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш

-

-

".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 июнь
















































Время: 0.2031
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск