Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / ққққққ /

Марказий банк Бошқарувининг 21.04.2018 й. 15/1-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида аудиторлик текширувларини ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 13.06.2018 й. 982-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.06.2018 й.

N 982-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

21.04.2018 й.

N 15/1


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

аудиторлик текширувларини ўтказиш

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сонли "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2000 йил 24 июнда 403-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида аудиторлик текширувларини ўтказиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 982, 2000 йил 4 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 21-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банки Раиси                                        М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида

аудиторлик текширувларини ўтказиш

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1.3-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 2-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2-боб. Марказий банкнинг банк

назорати қўмитаси


2.1. Марказий банкнинг банк назорати қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификат, шунингдек аудитор малака сертификатларини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилади.

2.2. Қўмитага қуйидаги масалалар бўйича келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш вазифаси юклатилади:

аудиторларга малака сертификатини бериш ёки беришни рад этиш;

аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларни банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар реестрига (кейинги ўринларда реестр деб юритилади) киритиш;

рўйхатга олиш маълумотлари ўзгарган ҳолда, реестрга тегишли аниқликлар киритиш;

аудиторларга қўйиладиган малака талабларни ишлаб чиқиш;

аудиторларнинг малака имтиҳонлари ва аттестациясини ўтказиш;

малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиш, тугатиш ва бекор қилиш билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

2.3. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунлари ва мазкур Низомга амал қилади.

2.4. Қўмитага тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.

2.5. Ҳужжатлар қўмитанинг мажлисида кўриб чиқилишидан олдин Марказий банкнинг тегишли бўлинмалари ва қўмитанинг аъзолари томонидан ўрганиб чиқилади.

2.6. Қўмита зарурат юзага келишига қараб чақирилади ва ўз мажлисларини ўтказади.

2.7. Ҳужжатлар Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти томонидан тайёрланади ва қўмита мажлиси муҳокамасига киритилади.

2.8. Қўмита мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Қўмита қарорлари иштирок этаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Қўмита раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

2.9. Қўмита қарорлари мажлисда қатнашаётган Қўмита аъзолари томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади, Қўмита раиси томонидан имзоланади ва Марказий банкнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.".


3. 3.3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудитор малака сертификати (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

олий иқтисодий маълумоти тўғрисидаги диплом (диплом хорижий давлатда олинган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификация (эквивалентлигини қайд этиш) қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг) ва меҳнат дафтарчаси (нусхалар олиниб, асли қайтарилади);".


4. 3.6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Имтиҳон комиссияси" деган сўзлар "Қўмита" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 3.7-банддаги "имтиҳон комиссиясининг" деган сўзлар "Қўмита" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 3.8 ва 3.9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3.8. Малака имтиҳонларининг натижалари имтиҳонлар ўтказиш кунида қўмита томонидан даъвогарларга эълон қилинади.

3.9. Малака сертификати имтиҳонни муваффақиятли топширган даъвогарларга 15 кун муддат ичида берилади. Малака сертификатлари давлат реестрига сертификат эгасининг имзоси қўйдирилган ҳолда малака сертификати берилади.".


7. 3.10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


8. 3.13-банддаги "Комиссия" деган сўз "Қўмита" деган сўз билан алмаштирилсин.


9. 3.16-банддаги "комиссиянинг" деган сўз "Қўмитанинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 6.2-банднинг тўққизинчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Комиссияси томонидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11. 6.6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6.6. Қўмитанинг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.".


12. 7.2-бандда:

биринчи хатбошидаги "Марказий банк" деган сўз "Қўмита" деган сўз билан алмаштирилсин.

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


13. 7.3-банддаги "Марказий банк Комиссияси" деган сўзлар "Қўмита" деган сўз билан алмаштирилсин.


14. 7.5-банддаги "Марказий банкнинг" деган сўзлар "Қўмитанинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


15. 8.13-банддаги "фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш" деган сўзлар "пруденциал назорати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 1-иловадаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк аудити комиссияси раиси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 18 июнь, 24-сон, 490-модда








































Время: 0.1377
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск